Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2013 23.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2023
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 23.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2023
Date of entry into force
02.11.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2023]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 2 октябрдаги 328-В, 20-сонли «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2528, 21.11.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 13 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23/6-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 13 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 23/6, 32-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Банк сири тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 144-модда), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил қилиш ҳамда амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банки — Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган ва тегишли фаолият турини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган тижорат банки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат — тижорат банкининг махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашга доир фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички назорат хизмати — ички назоратни амалга ошириш учун жавобгар ҳисобланган тижорат банкининг махсус бўлинмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул ходим — тижорат банки филиалида ички назоратни амалга оширилиши учун масъул бўлган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички назорат хизмати ходимлари — ички назоратни амалга оширилиши учун масъул бўлган тижорат банки бош офисидаги Ички назорат хизмати ходимлари, тижорат банки филиалидаги масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкининг ички назорат тизими — мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган Ички назорат хизматининг тижорат банкининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган ҳаракатлари йиғиндиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ҳужжатлар — тижорат банки фаолиятини тартибга солувчи ва унинг раҳбарияти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички қоидалар — тижорат банкида ва унинг филиалларида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжатдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Бошқармаси (кейинги ўринларда — Департамент);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга ошириш тўғрисида тижорат банкига топшириқ (ариза, илтимоснома) билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг ҳақиқий эгаси — юридик шахс — мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахс, яъни мижоз ва (ёки) амалга оширилаётган операциядан манфаат кўрадиган шахсга нисбатан мулкий ёки назорат ҳуқуқига эга бўлган бир ёки бир неча шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция иштирокчилари — мижозлар, уларнинг вакиллари ҳамда мижознинг операцияда иштирок этувчи ҳамкорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гумонли операция — мазкур Қоидаларни жорий қилиш жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида тижорат банкида гумон уйғотувчи ҳамда уни шубҳали операциялар туркумига киритиш (киритмаслик) ҳақида қарор қабул қилгунга қадар бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларни жорий қилиш жараёнида тижорат банкида уни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — мазкур Қоидалар билан белгиланган шубҳалилик мезонлари ва аломатларидан фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил асосида аниқланадиган ҳамда Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир маротабалик операциялар — мижозлар томонидан банк ҳисобварағини очмаган ҳолда, камида бир ой давомида такрорланмайдиган, бир маротабалик тартибда амалга ошириладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мунтазам равишда амалга ошириладиган операциялар — таҳлил қилинадиган давр мобайнида мижозлар томонидан мунтазам равишда амалга ошириладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлил қилинадиган давр — кейинги текширув босқичида тижорат банки мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини таҳлил қиладиган ҳамда давомийлиги мижоз томонидан бажарилган операция турига кўра бир неча кундан бир неча ойгача бўлиши мумкин бўлган давр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш, шунингдек, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганишларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозни идентификациялаш — тижорат банки томонидан мижозни лозим даражада текшириш мақсадида мижозлар ҳақидаги маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш — тижорат банки томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган ҳамда ўзларининг миллий қонунчилигида бу борадаги халқаро андозаларни жорий қилмаётган давлатлар ёки ҳудудлар. Мазкур давлат ва ҳудудлар рўйхати Департамент томонидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи органлар — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар фаолияти устидан контроль ва назорат қилиш функцияларига эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи, лицензияловчи, рўйхатдан ўтказувчи ва бошқа давлат органлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тижорат банкларининг ички назорат тизими мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига, унинг устав фонди (капитали)га жиноий фаолият натижасида олинган капиталнинг, шунингдек, тижорат банкини бошқаришга жиноятчи шахсларнинг кириб келишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тижорат банклари ички назорат тизимининг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларнинг ҳақиқий эгасини аниқлаш ва ўрганиш, шунингдек, операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш бўйича асосли ва кўрилиши мумкин бўлган чораларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан белгиланган мезонлар асосида гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли қарорлар қабул қилиш учун тижорат банки раҳбариятини аниқ ахборотлар ва материаллар билан оператив ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операциялар амалга оширилган ёки амалга оширишга бўлган уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан алоқадор шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, бундай маълумотларни бошқа тижорат банклари ҳамда давлат органлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро алмашиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикадаги ва чет элдаги бошқа банклар билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатишда уларнинг ички назорат тизимини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун тижорат банки хизматларидан фойдаланиш таҳдидини олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўровномалар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ички назорат тизими мақсад ва вазифаларига эришиш учун Ички назорат хизмати қуйидагилар бўйича функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунга хилоф иш қилиш ҳолатларини, шу жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришни ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун тижорат банки хизматларидан фойдаланиш таҳдидини олдини олиш учун қонун ҳужжатларида, мазкур Қоидаларда, ички ҳужжатларда кўзда тутилган чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банки томонидан қонун ҳужжатлари ва тижорат банки ички ҳужжатлари талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банки фаолиятидаги қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатлар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва хатоларни бартараф этиш юзасидан раҳбарият кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда — Марказий банк) ваколатли вакиллари, тижорат банкининг ички аудит хизмати ходимлари, ташқи аудиторлар ҳамда Департамент ходимлари томонидан ўтказилган текширув жараёнида ички назорат тизимини ташкиллаштиришда ва унинг фаолиятида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилишини мониторинг қилиш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни ташкил этиш, ходимлар томонидан қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар талабларини бузилиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш масалалари бўйича Марказий банк ва Департамент билан ҳамкорлик қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳар бир тижорат банки қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар асосида Ички назорат хизматининг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайдиган низомни ишлаб чиқиши, банк кенгашида тасдиқлаши ва амалга киритиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ички назорат хизмати тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни акс эттириши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг мақсади ва вазифалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг тижорат банкининг бошқа бўлинмаларидан мустақил бўлишини таъминлаш усуллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг тижорат банкининг бошқа бўлинмалари, шунингдек, тижорат банки ички аудит хизмати билан ўзаро муносабати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юклатилган функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек, мазкур маълумотларни тақдим этиш масалалари юзасидан ҳамкорлик қилиш бўйича тижорат банкининг бошқа бўлинмалари ходимларининг мажбурияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатлар бўйича мумкин бўлган бузилишларни ўрганиш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган маълумотларни тижорат банки бошқаруви раисига ва зарур ҳолларда тижорат банки кенгашига эркин ифодалаш ва ошкор этиш ҳуқуқига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув раисига тегишли ҳисоботни тақдим қилиш мажбурияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банки бошқарувига қонун ҳужжатлари ва стандартларга мувофиқлик масалалари бўйича, жумладан мазкур соҳадаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар юзасидан маслаҳатлар бериш мажбурияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни танлаш талаблари ва тартиблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакани ошириш бўйича махсус курсларда мунтазам равишда ўқиб бориш мажбуриятлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тижорат банклари ҳар йили мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиқиб, қуйидагиларни акс эттирган ҳолда ички қоидаларни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан, мижозларни ва уларнинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш, шунингдек, мижозларнинг операциялари устидан доимий мониторингни амалга ошириш қоидалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлган ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички назорат хизмати ходимлари томонидан тижорат банки бош офисидаги Ички назорат хизмати раҳбарига (кейинги ўринларда — Ички назорат хизмати раҳбари) қонун ҳужжатлари бузилиши далиллари тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талаблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гумонли операцияларни аниқлаш мезонлари ва уларнинг аломатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишини олдини олишга қаратилган чоралар ва бошқалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички қоидалар тижорат банки кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ички назорат тизимини ташкиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тижорат банкининг ички назорат тизими банк фаолиятининг жиҳатлари, асосий йўналиши, мижозлар базаси ва мижозлар ҳамда уларнинг операциялари билан боғлиқ хатарлар даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкиллаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тижорат банкининг, шу жумладан унинг филиалларининг ички назорат тизими тузилмаси тижорат банки кенгаши қарори билан белгиланади ва Марказий банкнинг талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тижорат банки ички назорат тизими тузилмаси тижорат банки бош офисининг Ички назорат хизматини, шунингдек, тижорат банкининг ҳар бир филиалидаги Ички назорат хизматини ёки масъул ходимни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ички назорат хизмати ички назорат мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларни унумли бажариш учун етарли миқдорда ходимлар билан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари тижорат банки бошқаруви раисининг буйруғи билан тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички назорат хизмати раҳбари олий иқтисодий ёки юридик маълумотга ва тижорат банкининг банк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлинмасида камида икки йиллик раҳбарлик тажрибасига ёхуд Ички назорат хизматида камида бир йиллик иш стажига эга бўлиши лозим.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички назорат хизматининг раҳбари ва ходими лавозимига тайинланувчи шахсдан қуйидагилар талаб қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ва молия қонунчилигини, шу жумладан, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларини билиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисоби қоидалари ҳақидаги билимга эга бўлиш, шунингдек, мунтазам равишда малакани ошириш бўйича махсус ўқув курсларида иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ички назорат хизмати раҳбари ёки ходими лавозимига қуйидаги шахслар тайинланиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти ва ахлоқида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт соҳасидаги жинояти учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тижорат банки ички назорат тизими тузилмасини шакллантириш, Ички назорат хизмати раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилгандан сўнг 10 (ўн) кун муддат мобайнида тайинланган шахслар тўғрисидаги сўровнома маълумотларни илова қилган ҳолда бу ҳақида Марказий банкка хабар бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари қуйидаги ҳуқуққа эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни амалга ошириш мақсадида тижорат банки бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларидан керакли фармойиш берувчи ва бухгалтерия ҳужжатларини талаб қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, тижорат банкининг электрон маълумотлар базаларида, локал ҳисоблаш тармоқлари ва автоном компьютер тизимларида сақланадиган файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкининг бошқа бўлинмалари мутахассисларидан ёрдам сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банки бўлинмаларининг хоналарига кириш, шунингдек, тижорат банки бошқаруви раисининг ёзма рухсатномаси билан ҳужжатлар сақланиши учун фойдаланиладиган (архивлар), нақд пул ва қимматликлар сақланадиган (пул омбори), компьютер маълумотларини қайта ишлаш ва маълумотларни электрон шаклда сақлаш хоналарига кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув раисининг ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосарининг ёзма розилиги билан терроризмни молиялаштиришга боғлиқ бўлган операцияларни тўхтатиб туриш ҳақида банк филиаллари раҳбарларига кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларнинг операцияларига нисбатан келгуси ҳаракатлари, жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча маълумот олиш ёки мавжуд маълумотларни текшириш бўйича тижорат банки бошқаруви раисига таклифлар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари тижорат банки номидан тўлов (ҳисоб-китоб), кредит ва бухгалтерия ҳужжатларини имзолаш ёки ушбу ҳужжатларга имзо қўйиш орқали розилик билдириш (визалаш) ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ички назорат хизматининг раҳбари ва ходимлари ўз вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбурдирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан юклатилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун зарур чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкининг тегишли бўлинмаларидан олинган ҳужжатларнинг сақланишини ва қайтарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз вазифаларини амалга оширишда олинган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ички назорат хизмати раҳбари бевосита тижорат банки бошқаруви раисига ҳисобдордир ва тижорат банкининг бошқа бўлинмаларидан мустақилдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички назорат хизмати ходимлари бевосита Ички назорат хизмати раҳбарига ҳисобдордир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тижорат банки бўлинмалари ходимлари Ички назорат хизматига унинг вазифаларининг амалга оширилишида мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ кўмаклашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тижорат банки бўлинмалари ходимларининг Ички назорат хизмати раҳбари ёки ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ички ҳужжатлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида тижорат банклари мунтазам равишда ходимларни қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Мижозларни лозим даражада текшириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хўжалик ва фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишда, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ёки жисмоний шахс банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банки томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар харидида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахс кредит олиш учун мурожаат қилганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир марталик операциялар амалга оширилган қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам иш ҳақи миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютаси ва (ёки) йўл чеклари сотилишида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) конверсияланишида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлардан нақд чет эл валютаси ва (ёки) йўл чекларини экспертиза учун қабул қилинишида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар томонидан пластик карточкалар бўйича нақд хорижий валюта олинишида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини ва (ёки) чет эл банклари ва молия институтлари томонидан чиқарилган йўл чекларини сотиб олинишида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, пул ўтказмаларини амалга оширишда ёки қабул қилишда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);
(22-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/17-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-2, 19.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 433-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) шубҳали операциялар амалга оширилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мижознинг шахси тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мазкур Қоидалар кучга киргунга қадар ҳисобварақ очилган мижозларга нисбатан ҳам амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича тижорат банклари томонидан кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тижорат банки томонидан мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификацияси мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўзда тутилган маълумотлар, шунингдек, операциялар ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ва бошқа зарур маълумотлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олинган ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлса, тижорат банклари ушбу ахборотларни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) бўйича чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, тижорат банклари мижозлар ҳақидаги ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилишга ҳақли.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/17-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-2, 19.11.2010 й.) мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 433-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Пластик карточкалардан фойдаланилган ҳолда операциялар бажарилганда мижозни идентификациялаш пластик карточканинг реквизитлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз банкка келмаган ҳолда операцияни амалга ошириш имконини берувчи дастурлар ёрдамида шубҳали операциялар ўтказиш ҳақидаги гумонлар мавжуд бўлганда, тижорат банки тегишли дастурдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган, жумладан, бевосита банк хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган ва лозим даражада текширилган шахслар томонидан операциялар амалга оширилаётганлигини мижознинг юридик манзили бўйича ўрганиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридагиларни ўрганиш жараёнида, тижорат банки мижоз томонидан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 7-сон) талабларига риоя қилинишини, хусусан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг расмийлаштирилиши, ваколатли шахслар (раҳбари, бош ҳисобчиси) томонидан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг имзоланиб тасдиқланиши, ушбу ҳужжатлар бўйича ўтказмалар айнан электрон имзолаш ҳуқуқи мавжуд бўлган шахс томонидан электрон имзолаш орқали тасдиқланган ҳолда амалга оширилишига, мазкур ҳужжатларнинг сақланишига алоҳида эътибор қаратиши лозим;
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/17-сонли Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-2, 19.11.2010 й.) мувофиқ иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 433-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санада кучини йўқотмаган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тижорат банки томонидан жисмоний шахс — мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Бунда, тижорат банки мустақил равишда бундай ҳужжатнинг асли билан танишиб чиқиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Юридик шахс — мижозларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар бажарилаётганда тижорат банклари улардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида тижорат банки пировард натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг ҳақиқий эгаси — жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича, шу жумладан мижознинг ҳамда унинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари)нинг мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўриши лозим.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар мижоз ёки мижознинг ҳақиқий эгаси мулкчилик таркиби тўғрисида маълумотни ошкор қилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари татбиқ қилинувчи юридик шахс ҳисобланса, бундай юридик шахснинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари)ни аниқлаш ва тасдиқлаш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тижорат банки юридик шахс — мижозни батафсил ўрганиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) таркибига, мижознинг устав фонди (капитали)нинг 10 фоиздан ортиқ улушига эгалик қилаётган шахсларни аниқлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз бошқаруви органлари тузилмасига ва уларнинг ваколатларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз устав фонди (капитали)нинг рўйхатга олинган миқдорига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Норезидент — банк билан вакиллик муносабатлар ўрнатилишида ва амалга оширилишида норезидент — банкни идентификациялашдан ташқари, тижорат банки қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент — банкнинг иш фаолияти хусусиятлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун у ҳақидаги ахборотларни йиғиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ маълумотлар асосида норезидент — банкнинг обрўсини ва назорат сифатини, жумладан, ушбу банкка нисбатан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга алоқадор қонун ҳужжатларини бузганлик учун тергов олиб борилган ёки борилмаганлигини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«транзит ҳисобварақлар»га нисбатан — банк — респондентда банк — корреспондент сўрови бўйича мижоз тўғрисида керакли идентификациялашга оид зарур маълумотларни тақдим этиш имконияти мавжудлиги тўғрисида тасдиқ олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транзит ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида бошқа банклар билан муносабатларни ўрнатишда электрон тўловлар тўғрисидаги барча маълумотларни сақлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норезидент — банк билан вакиллик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қарор тижорат банки бошқаруви томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тижорат банклари вакиллик муносабатлари ўрнатилаётган норезидент — банклар томонидан текширишнинг халқаро стандартлар қўлланилиши ва операцияларга нисбатан тегишли текширув тартибларидан фойдаланилиши ҳақида ишонч ҳосил қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Тижорат банклари вакиллик муносабатларини давом эттириш жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар ҳудудида жойлашган норезидент — банкларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар рўйхатдан ўтган давлатларнинг ҳудудида доимий фаолият юритувчи бошқарув органлари бўлмаган банклар томонидан ҳисобварақлари фойдаланаётганлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган норезидент — банклар билан муносабатлар ўрнатилишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўришлари шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳисоб-китоблар амалга оширилишида мазкур ҳисоб-китоблар билан боғлиқ тўлов тафсилотлари ва бошқа маълумотларни банк — корреспондентларга тақдим этиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг манзили ва ҳисоб рақами) тақдим этилмаган ёхуд қисман тақдим этилган халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларга алоҳида эътибор қаратишлари ва батафсил таҳлил қилишлари лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов ўтказмаларини амалга оширишда воситачи сифатида иштирок этсалар электрон ўтказмалар билан бирга жўнатиладиган, жўнатувчи тўғрисидаги барча маълумотларни тўлиқ узатилишини ва сақланишини таъминлашлари шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки қисман бажарадиган давлатларда жойлашган ўзларининг чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратишлари лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилигида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош банкка ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида тижорат банклари бу ҳақда Марказий банкка ва Департаментга хабар беришлари шарт.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) асосан бешинчи―саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларининг чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро стандартлар ва улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Мижозни ва мижознинг ҳақиқий эгасини қайта идентификациялаш мажбурий ҳисобланмайди, агар ушбу мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгаси мазкур Қоидаларга мувофиқ тижорат банки томонидан аввал индентификацияланган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини қайта идентификациялаш аввалги идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар аниқлигига гумон туғилган тақдирда амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялашда тижорат банки олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент томонидан шакллантириладиган ва тижорат банкларига тақдим қилинадиган, мазкур Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилган шахслар рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш жараёнида Рўйхатга киритилган шахслар аниқланган тақдирда тижорат банки мазкур Қоидаларнинг VIII бобида ўрнатилган чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда мижозга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақлидирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бошқаруви органи ёки юридик шахс номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзининг жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шак-шубҳасиз нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Тижорат банкларига қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аноним (номи кўрсатилмаган ҳолда) шахсларга, яъни ҳисобварақ (омонат) очаётган жисмоний ёки юридик шахслар томонидан уни идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда, ҳисобварақ (омонат) очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўйлаб чиқарилганлиги аниқ бўлган номларга ҳисобварақлар очиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобварақ очаётган шахснинг ёхуд унинг ваколатли вакилининг шахсан иштирокисиз ҳисобварақ очиш;
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари ва доимий фаолият юритувчи бошқарув органлари улар рўйхатдан ўтган давлатларнинг ҳудудида жойлашмаган норезидент — банклар билан муносабат ўрнатиш ва давом эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этувчига бўлган қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий инструментлар чиқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Мижозни лозим даражада текширишни амалга оширишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда тижорат банки Департаментга хабар бериш масаласини кўриб чиқиши ва иш муносабатларига киришишни ёки бундай мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини амалга оширишни рад этишга ёхуд у билан ҳар қандай иш муносабатларини тўхтатишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норезидент — банк томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартлар талаблари бузилиши ҳолатлари ҳақида ахборот мавжуд бўлган тақдирда, тижорат банки бошқаруви ушбу вакил банк билан ҳамкорликни тўхтатишгача бўлган тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши керак.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/17-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-2, 19.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 433-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Гумонли ва шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда гумонли операция деб тан олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) тижорат банки томонидан операцияга ёки уни амалга ошираётган мижозга хатар даражаси юқори деб берилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига оффшор ҳудудларда доимий яшовчи ёки рўйхатга олинган шахсларнинг ҳисобварағига ёки фойдасига кўчирилиши, ёхуд бундай шахсларнинг ҳисобварағидан Ўзбекистон Республикасига 30 календарь кундан ошмаган муддат давомида охирги ўтказиш (келиб тушиш) кунида белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган умумий суммада маблағлар бир маротаба ёки кўп маротаба ўтказилиши (келиб тушиши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) резидент — мижоз томонидан товар етказиб бериш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) шартномаси бўйича аввал олинган бадал суммасини норезидент фойдасига мунтазам равишда қайтариб берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан операция бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар тижорат банкида мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) операцияни амалга ошириш учун ариза (топшириқ, илтимоснома) билан мурожаат қилинганда мижознинг хатти-ҳаракатларининг ғайриоддийлиги, масалан: асабийлашиши, иккиланиш, мижознинг ҳаракатларини бошқариб турувчи шахсларнинг мавжудлигида унинг агрессивлиги ёки унинг бошқа шахсларга арзимас сабаб юзасидан телефон орқали маслаҳат учун мурожаат қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) мижознинг махфийлик масалалари юзасидан ғайриоддий ташвишланиши ёки тижорат банки томонидан операция ҳақида сўралган маълумотларни мижоз томонидан асоссиз рад этилиши ёхуд тақдим этилишида ноўрин кечиктирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) амалга оширилаётган операция бўйича мижоз ҳамкорларини аниқлаш имкони йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) операция иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг тавсифи ва фаолият турига мувофиқ келмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) мижоз фаолияти тавсифига боғлиқ бўлмаган ҳолда унинг ҳисобварағида пул маблағлари айланмасининг асоссиз кўпайиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) тижорат банки иштирокида мижоз томонидан бажарилаётган операцияларнинг операцияларни амалга оширишнинг умумқабул қилинган амалиётига номувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) мижоз томонидан бажарилаётган операцияларга ўхшаш операцияларнинг суммалари асоссиз тақсимланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби мижознинг оддий фаолиятидан фарқ қилувчи ностандарт ёки ғайриоддий мураккаб схемалардан иборат бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) мижоз томонидан операциянинг аввал келишилган амалга ошириш схемасига унинг ижро қилинишини бевосита бошланишидан олдин, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг ҳаракат йўналишига тааллуқли бўлган ўзгартиришлар киритилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) жисмоний шахс томонидан айирбошлаш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммада бир қийматдаги банкнотларни бошқа қийматдаги банкнотларга айирбошлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммада жисмоний шахс томонидан нақд пул кўринишидаги пул маблағларини юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағига қарз, кредит, молиявий ёрдам, устав фонди (капитал)га қўйилма сифатида киритилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) асосан 16-кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда шубҳали операция деб тан олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) операция бажарувчи томонларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) жисмоний шахслар томонидан, шу жумладан пул ўтказмалари тизимлари орқали бир вақтда ёки 3 ойдан ошмаган муддат давомида кўп маротаба энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасида пул маблағлари олиниши ёки жўнатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) жисмоний шахслар томонидан бир вақтда ёки 3 ойдан ошмаган муддат давомида кўп маротаба энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағлари сотилиши ёки сотиб олиниши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига номи кўрсатилмаган ҳолда, (аноним) шахсга очилган ҳисобвараққа пул маблағлари кўчирилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасига номи кўрсатилмаган ҳолда, (аноним) шахсга очилган ҳисобварақдан ёки жўнатувчиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган пул маблағларининг тушиши;
(40-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) тижорат банки томонидан хабар қилиниши лозим бўлган операциялар тоифасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган гумонли операция.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ички қоидалар билан гумонли операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операциялар мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Операция бажарувчи томонларидан бири қуйидаги шахслар ҳисобланиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлганда ҳар қандай операция алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Хатар даражасини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган маълумотлар асосида, мижознинг фаолияти ва операциялари турларини инобатга олган ҳолда, Ички назорат хизмати мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширилишини баҳолаши ва тегишли (юқори ёки паст) хатар даражасини белгилаши лозим (кейинги ўринларда — хатар даражаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Тижорат банки аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган мижозларни юқори даражадаги хатар тоифасига киритиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) террорчилик фаолиятида иштирок этаётганлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорати остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори эканлиги ёхуд уни назорат қилаётганлиги тўғрисида мавжуд бўлган маълумотга тегишли шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) оффшор ҳудудларда ҳисобвараққа эга бўлган резидент ва норезидентлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмаган ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ҳақиқий эгаси мазкур банднинг «а», «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) мунтазам равишда (масалан, 3 ой ичида кетма-кет) шубҳали ёки гумонли операцияларни амалга оширувчи мижозлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) мижознинг шахсан иштирокисиз операцияни амалга ошириш имконини берувчи дастурий комплекслардан фойдаланувчи мижозлар;
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/17-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-2, 19.11.2010 й.) мувофиқ «з» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 433-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа шахслар.
(44-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/17-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-2, 19.11.2010 й.) мувофиқ «и» кичик бандга ўзгартирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 433-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Тижорат банки қуйидаги мезонларга жавоб берадиган операцияларни юқори даражадаги хатар тоифасига киритиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иштирокчилари мазкур Қоидаларнинг 44-бандининг «а», «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) оффшор ҳудудда очилган ҳисобварақлар орқали амалга ошириладиган операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар, шунингдек, таркибида қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган заргарлик буюмлари билан операциялар, тижорат банклари ўзлари амалга оширадиган бундай операциялардан ташқари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлари (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг манзили ва ҳисоб рақами) тўлиқ тақдим этилмаган пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган операциялар;
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа операциялар.
(46-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга ошириладиган операция юқори даражадаги хатар тоифасига киритилган тақдирда, бундай мижоз операцияни амалга ошириши ҳақида (ҳисобварақ очиш, ҳисобварақдан маблағ кўчириш ва шу кабиларда) тижорат банкининг тегишли бўлинмаси Ички назорат хизматига хабар бериши керак. Ички назорат хизмати ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиши шарт.
(47-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3, 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, тижорат банки зарур ҳолларда у билан ишлаш бўйича хатар даражасини қайта кўриб бориши лозим. Тижорат банклари барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операцияларга, шунингдек, иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияни ғайриоддий амалга ошириш схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек, мижоз билан ишлаш бўйича белгиланган хатар даражаси операцияларнинг мижоз фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ва зарур ҳолларда маблағлар манбаларини ўрганиш учун ўтказиладиган мижозлар томонидан амалга ошириладиган (оширилган) операцияларнинг мониторингига асос бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Мижозлар операцияларининг жорий текшируви тижорат банкининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи (масъул ижрочилар, кассирлар ва шу каби) тегишли ходимлари томонидан, лавозим мажбуриятларига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур ходимлар гумонли операциялар аниқланган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита ўз раҳбарига ва Ички назорат хизмати ходимларига ёзма равишда хабар беришга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозлар операцияларининг кейинги текшируви Ички назорат хизмати ходимлари томонидан жорий текширув жараёнида аниқланмайдиган шубҳали операцияларни аниқлаш мақсадида, мижознинг ўтган давр мобайнида бажарган операцияларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Гумонли операциялар аниқланганда тижорат банкининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлари Ички назорат хизматининг топшириғига биноан зарур ҳолларда ўтказилаётган операция ҳақидаги қўшимча маълумотлар юзасидан мижозга мурожаат қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ички назорат хизмати ходимлари мижоз ва операция ҳақидаги маълумотларни ўрганади, тегишли маълумотларни Ички назорат хизматининг махсус журналида ва мижоз сўровномасида қайд этади, шунингдек, уларни Ички назорат хизмати раҳбарига юборади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/17-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-2, 19.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 433-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Асосли шубҳалар мавжуд бўлган тақдирда Ички назорат хизмати раҳбари мижоз операциясини шубҳали деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Операцияларни шубҳали деб тан олиш ҳар бир алоҳида ҳолатда мазкур Қоидалар билан белгиланган шубҳали операциялар мезонлари ва аломатларидан фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Мижоз операциясини шубҳали деб тан олингандан сўнг, Ички назорат хизмати раҳбари тижорат банкининг мижозга нисбатан келгуси ҳаракатлари юзасидан, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментга шубҳали операция тўғрисида хабар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкининг тегишли раҳбарларини ва унинг мижозлар билан бевосита фаолият юритадиган мутасадди бўлинмалари раҳбарларини операция шубҳали деб тан олинганлиги тўғрисида маълум қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз тўғрисида қўшимча маълумот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз билан ишлаш хатар даражасини қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз билан операциялар амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш зарурияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ва мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ шартнома муносабатларини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шубҳали операция ҳақидаги хабар тижорат банки томонидан у аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ Департаментга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ҳар бир хабар берилиши тўғрисидаги маълумот Ички назорат хизматининг махсус журналида қайд этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Тижорат банклари, шунингдек, тегишли операциянинг шубҳали эканлигини тасдиқловчи ёки шубҳалилигини олиб ташловчи ҳар қандай маълумот юзасидан дарҳол Департаментга хабар беришлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Алоҳида ҳолларда хабар берилиши лозим бўлган операциялар аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Агар мижоз билан муносабатларни ўрнатиш даврида, ёки ушбу муносабатларни амалга оширишда, ёхуд бир маротабалик операцияларни ўтказишда Ички назорат хизмати раҳбарида ёки ходимларида мазкур Қоидаларга мувофиқ операция алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозимлиги тўғрисида шубҳалар пайдо бўлса, Ички назорат хизмати раҳбари ёки ходимлари қуйидаги чора-тадбирларни кўришлари лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини батафсил идентификациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш тўғрисида асослантирилган фармойиш қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида операция тўғрисидаги хабарни Департаментга юбориш учун тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция ҳақидаги маълумотни Ички назорат хизматининг махсус журналига киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Операцияни тўхтатиш фақатгина тижорат банкида мижоз тўғрисидаги мавжуд ахборотлар Рўйхатдаги маълумотлар билан тўлиқ мос келган тақдирда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Операция тўхтатилган тақдирда мижознинг топшириғи асосида ҳисобварақлардан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш амалга оширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз топшириғи операциялари тўхтатилган мижозларнинг топшириқлари рўйхатга олинадиган алоҳида журналда рўйхатга олиниши, шунингдек, операция тўхтатилиши муддати тугагунига қадар махсус жилдга жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Операциялари тўхтатилган мижозларнинг топшириқларини рўйхатга олиш учун алоҳида журналда тўхтатилган операцияни, шунингдек, ушбу операция иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи маълумотлар қайд этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Департаментнинг операцияни икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаси мавжуд бўлганда, тижорат банки уни кўрсатилган муддатгача тўхтатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Тижорат банклари томонидан Департамент сўровларининг бажарилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Департамент жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, шу жумладан тижорат банкининг автоматлаштирилган ахборот, маълумотнома тизимларидан ҳамда маълумотлар базаларидан сўраш ва бепул олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Тижорат банклари Департаментнинг сўровлари бўйича қўшимча маълумотларни тақдим қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи хорижий органлар сўров билан Департаментга мурожаат қиладилар. Департамент Марказий банк орқали тегишли сўровни тижорат банкларига тақдим этади. Тижорат банклари бундай сўров асосида сўралаётган маълумотни Департаментга тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Мижозларни лозим даражада текшириш билан боғлиқ бўлган тўлиқ ёки қисман ва хорижий тилда тузилган ҳужжатлар тижорат банки томонидан, зарур ҳолларда, давлат тилига ёки рус тилига таржимаси билан талаб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, тижорат банки танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ мижоз сўровномасида қайд этилади. Тижорат банки ички ҳужжатларга мувофиқ мижоз сўровномасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Сўровномалар махсус дастурлар ёрдамида барча мижозлар бўйича электрон шаклда тўлдирилади. Шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори даражадаги хатар тоифасига киритилган мижозлар бўйича сўровномалар қоғоз шаклида ҳам тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклда тўлдирилган мижоз сўровномаси қоғоз шаклида чиқарилганда тижорат банкининг бош бухгалтери ёки у бўлмаган тақдирда, унинг муовини ёхуд масъул ходим томонидан тасдиқланади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/17-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2023-2, 19.11.2010 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 433-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Мижозлар сўровномалари мижозлар мақоми бўйича (юридик ва жисмоний шахслар бўйича) хронологик тартибда алоҳида жилдларда тикиб борилади ва Ички назорат хизмати ходими томонидан сақлаб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклда тўлдирилган сўровномалар тижорат банкининг мижозларни идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имкониятини берувчи электрон базада сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Мижоз сўровномаси тижорат банкида мижоз билан муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган маълумотларнинг ўзгаришига, шунингдек, у томонидан амалга оширилаётган молиявий операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, тижорат банклари зарур ҳолларда мижоз билан ишлаш бўйича хатар даражасини қайта кўриб бориши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборот зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Тижорат банклари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин бундай операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Тижорат банклари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг операциялари ҳақида Департаментга хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банки ички назорат вазифаларини бажариш жараёнида олинган маълумотларни банкнинг ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (ёки улардан шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслигини) таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Учинчи шахсларга маълумотлар, шу жумладан сўровномадан мижознинг идентификация маълумотларини ташкил этувчи маълумотлар тақдим қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, тижорат банки мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришни амалга ошириш хатари юқори деб баҳолаган тақдирда камида бир йилда бир маротаба ҳамда бошқа ҳолларда камида уч йилда бир маротаба янгиланиб борилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI. Тижорат банкининг, Ички назорат хизмати ҳамда бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Тижорат банклари, Ички назорат хизмати ва бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимлари мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Қонун ҳужжатлари, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини тижорат банки ходимлари томонидан операцияларни амалга ошириш жараёнида бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлиб қолган тижорат банки ходимлари ушбу далилларни дарҳол Ички назорат хизмати раҳбарига ёки ходимларига ёзма равишда етказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XII. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Тижорат банклари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Марказий банк томонидан ва зарур ҳолларда Департамент билан биргаликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Тижорат банки бошқаруви ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, тижорат банки ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилиб боради ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек, зарур ҳолда самарали ишлашини таъминлаш учун унинг фаолиятини кучайтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш тижорат банки ички аудит хизмати томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Тижорат банкининг ички аудит хизмати ёки бошқа назорат хизматлари томонидан аниқланган ички назорат тизимининг камчиликлари ўз вақтида тижорат банки бошқаруви раисига маълум қилинади. Маълумотни олгандан сўнг тижорат банки бошқаруви раиси аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф қилинишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Ички назорат қоидаларига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахсларни идентификациялашда зарур бўлган
Маълумотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.‎ Фамилияси, исми, отасининг исми.‎
2.‎ Туғилган санаси ва жойи.‎
3.‎ Фуқаролиги. ‎
4.‎ Доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи.‎
5.‎ Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат реквизитлари: ҳужжат серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган орган номи.‎
6.‎ Солиқ тўловчининг идентификацион рақами (агар мавжуд бўлса).‎
7.‎ Уй телефони рақами (агар мавжуд бўлса).‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Ички назорат қоидаларига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган
Маълумотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Юридик шахсларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тўлиқ, шунингдек, агар, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) солиқ тўловчининг идентификацион рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) жойлашган ери (почта манзили);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси; ким томонидан берилганлиги; амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахсни идентификацияси тўғрисида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) юридик шахс таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) юридик шахс бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) телефон рақамлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўзда тутилган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) фаолият амалга ошириладиган жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд гувоҳномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензия рақами, берилган санаси; ким томонидан берилганлиги; амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) телефон рақамлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Ички назорат қоидаларига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган
Маълумотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мижозни идентификациялаш жараёнида олинган, мазкур Қоидаларнинг 1, 2-иловаларида кўрсатилган маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хатар даражаси ҳақида маълумот, шу жумладан хатарни баҳолаш асослари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Банк томонидан мижозни идентификациялашда амалга оширилган қўшимча чора-тадбирлар натижалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мижоз билан муносабатлар ўрнатилган сана — тижорат банкидаги биринчи банк ҳисобварағи (омонати) очилган сана.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мижоз сўровномаси тўлдирилган ва ўзгартириш киритилган сана.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мижоз билан ишлашга масъул ходим, хусусан, ҳисобварақ очган ва ҳисобварақ очилганлигини тасдиқлаган ходим (бош бухгалтер ва унинг муовини) фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қоғоз шаклидаги мижоз сўровномасини тўлдирган ходим имзоси (фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳолда) ва электрон кўринишдаги мижоз сўровномасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ички қоидаларда белгиланадиган бошқа маълумотлар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 472-модда; 2010 й., 5-сон, 42-модда; 2010 й., 47-сон, 433-модда)