Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2025 05.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1963
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи, 05.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1963
Date of entry into force
02.09.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1963]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 12 мартдаги 86-сонли ««Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1963-4, 25.03.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 469-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 2009 йил 2 сентябрдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 1996 йил 26 апрелдаги 106-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида олий ўқув юртлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги вақтинчалик низом (1996 йил 2 май, рўйхат рақами 242) мазкур буйруқ кучга киргандан сўнг ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 22 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув жараёни жадвалига мувофиқ ўтказилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Якуний давлат аттестацияси олий таълим ташкилотидаги ҳар бир таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Якуний давлат аттестацияси комиссияларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирувчининг билим, малака ва кўникма даражасининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ келишини комплекс баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний давлат аттестацияси натижалари бўйича битирувчиларга бакалавр (магистр) академик даражасини бериш масаласини ҳал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия фаолияти натижаларини таҳлил қилиш ва улар асосида олий маълумотли кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Якуний давлат аттестацияси комиссиялари ўз фаолиятларини мазкур Низом ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа ҳужжатларга таянган ҳолда олиб борадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Якуний давлат аттестацияси синовлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Якуний давлат аттестацияси таълим йўналиши (мутахассислиги) ўқув режаларига мувофиқ қуйидаги турлардаги аттестация синовларидан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови (олий таълим ташкилоти Кенгаши қарорига асосан ўтказилиши мумкин);
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим йўналиши бўйича фанлараро (мажбурий фанлар) якуний давлат аттестация синови;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 10 ноябрдаги 38-2021-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-3, 16.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 10/21/1963-3/1063-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диплом лойиҳаси ҳимояси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 7 ноябрдаги 26-2018-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-2, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1963-2/2318-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хорижий тил бўйича якуний давлат аттестацияси синови мазкур фаннинг давлат таълим стандартида белгиланган зарурий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурида назарда тутилган материалларни талаба томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши керак.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 7 ноябрдаги 26-2018-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-2, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1963-2/2318-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича фанлараро якуний давлат аттестация синови фанлар мазмунига қўйиладиган талаблар билан бир қаторда, талаба тайёргарлигининг мазкур таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича малака талабларида битирувчига нисбатан назарда тутилган умумий талабларга ҳам жавоб бера олиш даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 7 ноябрдаги 26-2018-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-2, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1963-2/2318-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Якуний давлат аттестациясини мажбурий фанлардан (фанлараро) якуний давлат аттестация синови ёки диплом лойиҳаси ҳимояси ёхуд битирув малакавий иши (магистрлик диссертацияси) ҳимояси шаклида ўтказилиши битирувчиларнинг иқтидори, хоҳиши ва таълим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда олий таълим ташкилоти Кенгаши қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестациясига олий таълим ташкилоти Кенгаши қарорига асосан хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови қўшимча сифатида киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим ташкилоти Кенгашининг қарори билан битирувчи учун белгиланган якуний давлат аттестациясининг шакли бир ўқув йили давомида ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестацияси синовлари ўқув жараёни жадвалида кўрсатилган муддатларда факультет декани ёки ўқув-услубий бўлим (бошқарма) томонидан тайёрланган, олий таълим ташкилоти ўқув ишлари бўйича проректори томонидан тасдиқланган Якуний давлат аттестацияси синовлари жадвали асосида ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олий таълим ташкилотлари томонидан тажрибали профессор-ўқитувчиларни жалб этган ҳолда якуний давлат аттестацияси синовларининг дастурлари ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади ҳамда олий таълим ташкилоти Кенгаши томонидан тасдиқланади ва якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида уч ой олдин талабалар эътиборига етказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Якуний давлат аттестация комиссиялари таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Якуний давлат аттестацияси комиссиялари раислигига номзодлар кафедра мудири томонидан тасдиқлаш учун олий таълим ташкилоти ректорига (филиал директорига) тақдим этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари олий таълим ташкилотининг идоравий мансублигидан қатъи назар, ушбу таълим ташкилотида фаолият юритмаётган олимлар, ишлаб чиқаришнинг тажрибали мутахассисларидан тегишли олий таълим ташкилоти ректорининг (филиал директорининг) буйруғи билан бир йил (календар йил) муддатга тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир киши кетма-кет бир олий таълим ташкилотида тегишли йўналиш (мутахассислик) бўйича икки мартадан ортиқ якуний давлат аттестацияси комиссиясининг раиси бўлиши мумкин эмас.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари раҳбарлигида олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори) билан биргаликда хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови (олий таълим ташкилоти Кенгаши қарорига асосан) ва (ёки) таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича фанлараро якуний давлат аттестация синови ва диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иши (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёки мажбурий фанлардан якуний давлат аттестация синовини ўтказиш бўйича якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркиби шакллантирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркиби мутахассис тайёрловчи олий таълим ташкилотининг илмий-педагогик кадрлари (аттестация комиссияси умумий таркибининг 50 фоизигача), шунингдек мазкур соҳа кадрларининг истеъмолчилари бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг юқори малакали мутахассислари, турдош олий таълим ташкилотларининг етакчи профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги тегишли соҳа олимларидан иборат бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Якуний давлат аттестация комиссиялари таркиби камида 5 нафар профессор-ўқитувчи ва мутахассислардан шакллантирилади. Якуний давлат аттестациясида васийлик кенгаши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари ҳамда кадрлар буюртмачилари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестация синовлари жараёни онлайн режимда овозли видеотрансляция қилинади ҳамда ушбу видео тасвирлар 1 йил давомида мутахассислик кафедрасида сақланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 10 ноябрдаги 38-2021-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-3, 16.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 10/21/1963-3/1063-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Якуний давлат аттестация синовлари бўйича якуний давлат аттестацияси комиссияларининг таркиби олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори) томонидан битирув семестри бошланишидан бир ой олдин тасдиқланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурият бўлганда аттестация синовларининг бири бўйича битта раис раҳбарлигида бир нечта якуний давлат аттестация комиссиялари тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестацияси жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълим сифатини назорат қилиш бошқармаси вакиллари иштирок этишлари мумкин.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим ташкилотларининг давлат аттестациясидан ўтмаган йўналиш ва мутахассислик битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ушбу олий таълим ташкилотининг юқори турувчи вазирлик (идора) томонидан ташкил этиладиган давлат аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Якуний давлат аттестацияси синовлари бошланишидан олдин якуний давлат аттестация комиссияси раислари билан олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори) шахсан якуний давлат аттестацияси комиссияларининг тайёргарлик даражаси, комиссия раислари ва аъзоларининг вазифалари, битирувчиларга қўйилаётган талаблар, тартиб-интизом тўғрисида йиғилиш ўтказади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Якуний давлат аттестацияси синовлари ёзма, тест ёки оғзаки усулда ташкил этилади ва ушбу тартиб олий таълим ташкилоти Кенгаши қарори асосида таълим ташкилоти ректори (филиал директори) томонидан белгиланади ҳамда якуний давлат аттестацияси бошланишидан уч ой олдин талабалар эътиборига етказилади. Талабалар синов ўтказиладиган фанлар дастурлари билан таъминланадилар, уларга тайёргарлик кўриш ва маслаҳатлар бериш учун зарур шароитлар яратилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Якуний давлат аттестациясига тегишли ўқув режа ва фан дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган талабалар қўйилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 26 октябрдаги 8-2015-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-1, 06.11.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 571-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари битирувчилари тегишли таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний давлат аттестациясидан ўтишлари мажбурийдир.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Якуний давлат аттестацияси синовлари ва диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёхуд мажбурий фанлардан якуний давлат аттестация синови якуний давлат аттестация комиссияларининг очиқ мажлисларида, аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган ҳолда, раис иштирок этмаган тақдирда раис ўринбосари раислигида ўтказилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 10 ноябрдаги 38-2021-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-3, 16.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 10/21/1963-3/1063-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёхуд мажбурий фанлардан якуний давлат аттестация синови ишлаб чиқариш базасида ташкил этилган кафедра филиалларида соҳанинг етакчи мутахассисларини жалб этган ҳолда ўтказилиши мумкин.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 10 ноябрдаги 38-2021-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-3, 16.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 10/21/1963-3/1063-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестациясига киритилган барча турдаги аттестация синовлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади ҳамда якуний давлат аттестацияси комиссиясининг мажлис баёни расмийлаштирилгандан сўнг шу куннинг ўзида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестациясига киритилган барча турдаги аттестация синовларида муаллифликни ўзлаштиришга (плагиатга) йўл қўйилмайди. Бундай ҳолат аниқланганда давлат аттестация комиссияси томонидан битирувчига тегишли аттестация синовидан қониқарсиз баҳо қўйилади ёки қўйилган ижобий баҳо бекор қилинади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 7 ноябрдаги 26-2018-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-2, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1963-2/2318-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Якуний давлат аттестация комиссияси битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси синовлари натижалари асосида уларга таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича бакалавр (магистр) даражаси бериш ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестация комиссияларининг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, мажлисда иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Олий таълим ташкилоти битирувчиси якуний давлат аттестацияси таркибига киритилган якуний давлат аттестация синовидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга мувофиқ даражадаги олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси берилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Фанлар дастурларини ўзлаштиришда катта ютуқларга эришган ва ўқув режасидаги барча фанларнинг камида 3/4 қисми бўйича 86 балл ва ундан юқори (5 баҳолик тизимда 5 баҳо (аъло) ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган, (бошқа фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 71 баллдан (5 баҳолик тизимда ўзлаштириш кўрсаткичи 4 баҳодан (яхши) кам бўлмаган), шунингдек, якуний давлат аттестацияси синовлари бўйича камида 86 балл (5 баҳолик тизимда 5 баҳо (аъло) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган бакалавриат битирувчисига «имтиёзли» диплом берилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 7 ноябрдаги 26-2018-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-2, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1963-2/2318-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган шахс ўқиш муддати тугагандан сўнг, аризасига мувофиқ якуний давлат аттестацияси синовини кейинги 3 йил давомида қайта топшириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган шахс кейинги ўқув йили бошланганидан кейин якуний давлат аттестация синовини қайта топширишга рухсат беришни сўраб олий таълим ташкилоти ректори (филиал директори) номига ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бунда, шахсга якуний давлат аттестация синовини кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) 2 мартадан ортиқ қайта топширишга йўл қўйилмайди.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестация синовини қайта топширишга рухсат бериш олий таълим ташкилоти ректорининг (филиал директорининг) буйруғи билан расмийлаштирилади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Якуний давлат аттестацияси синовидан кейинги 3 йил давомида қайта ўта олмаган талабага академик маълумотнома берилади ва у ўрнатилган тартибда, тўлов-контракт асосида тегишли битирув курсига ўқиш учун қайта тикланиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 10 ноябрдаги 38-2021-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-3, 16.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 10/21/1963-3/1063-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 7 ноябрдаги 26-2018-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1963-2, 12.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1963-2/2318-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Узрли сабаб билан якуний давлат аттестацияси синовларига келмаган талабалар ректорнинг буйруғи билан якуний давлат аттестация комиссиясининг иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси синовларига киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Якуний давлат аттестацияси синовларида олган баҳосига эътироз билдирган битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун олий таълим ташкилоти ректорининг (филиал директорининг) буйруғи билан апелляция комиссияси тузилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси олий таълим ташкилотининг илмий-педагогик кадрлари (апелляция комиссияси умумий таркибининг 40 фоизигача), шунингдек тегишли соҳанинг малакали мутахассислари, турдош олий таълим ташкилотларининг тажрибали профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлари орасидан камида 5 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси таркибига жорий йилда якуний давлат аттестацияси комиссияси ишида иштирок этган шахсларнинг киритилиши тақиқланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 10 ноябрдаги 38-2021-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1963-3, 16.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 10/21/1963-3/1063-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Якуний давлат аттестацияси жараёнида қўйилган баҳодан норози бўлган битирувчилар якуний давлат аттестацияси баҳолари эълон қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Апелляция комиссияси ўз хулосасини битирувчига бир кун муддат ичида маълум қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Якуний давлат аттестацияси комиссиясининг иши бўйича йиллик ҳисобот олий таълим ташкилоти Илмий кенгашида кўриб чиқилади. Мазкур Илмий кенгашга якуний давлат аттестацияси комиссиялари раислари таклиф қилинади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 26 октябрдаги 8-2015-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1963-1, 06.11.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 571-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мазкур Низомда белгиланган қоидалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ушбу Низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Давлат солиқ қўмитаси, Бадиий академия, Навоий кон-металлургия комбинати, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК раиси А. РАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бадиий академия раиси Т. ҚЎЗИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий кон-металлургия комбинати Бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 267-модда; 2015 й., 44-сон, 571-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1963-2/2318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 16.11.2021 й., 10/21/1963-3/1063-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 27.12.2024 й., 10/24/2565-13/1075-сон; 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)