Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2025 12.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1963-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи, 12.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1963-2
Date of entry into force
13.12.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1963-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 12 мартдаги 86-сонли ««Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1963-4, 25.03.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-сон буйруғи (рўйхат рақами 1963, 2009 йил 5 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 267-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир И. МАДЖИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 7 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-2018-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 7 ноябрдаги 26-2018-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Якуний давлат аттестацияси таълим йўналиши (мутахассислиги) ўқув режаларига мувофиқ қуйидаги турлардаги аттестация синовларидан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови (олий таълим муассасаси Кенгаши қарорига асосан ўтказилиши мумкин);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим йўналиши бўйича фанлараро (умумкасбий ва ихтисослик) якуний давлат аттестация синови;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диплом лойиҳаси ҳимояси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 6 ― 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Хорижий тил бўйича якуний давлат аттестацияси синови мазкур фаннинг давлат таълим стандартида белгиланган зарурий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурида назарда тутилган материалларни талаба томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича фанлараро якуний давлат аттестация синови фанлар мазмунига қўйиладиган талаблар билан бир қаторда, талаба тайёргарлигининг мазкур таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича малака талабларида битирувчига нисбатан назарда тутилган умумий талабларга ҳам жавоб бера олиш даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Якуний давлат аттестациясини ихтисослик фанларидан (фанлараро) якуний давлат аттестация синови ёки диплом лойиҳаси ҳимояси ёхуд битирув малакавий иши (магистрлик диссертацияси) ҳимояси шаклида ўтказилиши битирувчиларнинг иқтидори, хоҳиши ва таълим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси Кенгаши қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестациясига олий таълим муассасаси Кенгаши қарорига асосан хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови қўшимча сифатида киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаси Кенгашининг қарори билан битирувчи учун белгиланган якуний давлат аттестациясининг шакли бир ўқув йили давомида ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестацияси синовлари ўқув жараёни жадвалида кўрсатилган муддатларда факультет декани ёки ўқув-услубий бўлим (бошқарма) томонидан тайёрланган, олий таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича проректори томонидан тасдиқланган Якуний давлат аттестацияси синовлари жадвали асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олий таълим муассасалари томонидан етакчи профессор-ўқитувчиларни жалб этган ҳолда якуний давлат аттестацияси синовларининг дастурлари ҳамда баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади ҳамда таянч олий таълим муассасаси билан келишган ҳолда олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланади ва талабалар эътиборига етказилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Олий таълим муассасасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган раислар раҳбарлигида олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) буйруғи билан хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови (олий таълим муассасаси Кенгаши қарорига асосан) ва (ёки) таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича фанлараро якуний давлат аттестация синови ва диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёки ихтисослик фанларидан якуний давлат аттестация синовини ўтказиш бўйича якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркиби шакллантирилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 15 ― 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«15. Якуний давлат аттестация синовлари бўйича якуний давлат аттестацияси комиссияларининг таркиби олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан битирув семестри бошланишидан бир ой олдин тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурият бўлганда аттестация синовларининг бири бўйича битта раис раҳбарлигида бир нечта якуний давлат аттестация комиссиялари тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестацияси жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларининг давлат аттестациясидан ўтмаган йўналиш ва мутахассислик битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ушбу олий таълим муассасасининг юқори турувчи вазирлик (идора) томонидан ташкил этиладиган давлат аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Якуний давлат аттестацияси синовлари бошланишидан олдин якуний давлат аттестация комиссияси раислари билан олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) шахсан якуний давлат аттестацияси комиссияларининг тайёргарлик даражаси, комиссия раислари ва аъзоларининг вазифалари, битирувчиларга қўйилаётган талаблар, тартиб-интизом тўғрисида йиғилиш ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Якуний давлат аттестацияси синовлари ёзма, тест ёки оғзаки усулда ташкил этилади ва ушбу тартиб олий таълим муассасаси Кенгаши қарори асосида таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланади ҳамда якуний давлат аттестацияси бошланишидан олти ой олдин талабалар эътиборига етказилади. Талабалар синов ўтказиладиган фанлар дастурлари билан таъминланадилар, уларга тайёргарлик кўриш ва маслаҳатлар бериш учун зарур шароитлар яратилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«19. Якуний давлат аттестацияси синовлари ва диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёхуд ихтисослик фанларидан якуний давлат аттестация синови якуний давлат аттестация комиссияларининг очиқ мажлисларида, аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган ҳолда, раис иштирок этмаган тақдирда раис ўринбосари раислигида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёхуд ихтисослик фанларидан якуний давлат аттестация синови ишлаб чиқариш базасида ташкил этилган кафедра филиалларида соҳанинг етакчи мутахассисларини жалб этган ҳолда ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестациясига киритилган барча турдаги аттестация синовлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади ҳамда якуний давлат аттестацияси комиссиясининг мажлис баёни расмийлаштирилгандан сўнг шу куннинг ўзида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестациясига киритилган барча турдаги аттестация синовларида муаллифликни ўзлаштиришга (плагиатга) йўл қўйилмайди. Бундай ҳолат аниқланганда давлат аттестация комиссияси томонидан битирувчига тегишли аттестация синовидан қониқарсиз баҳо қўйилади ёки қўйилган ижобий баҳо бекор қилинади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 21 ― 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Олий таълим муассасаси битирувчиси якуний давлат аттестацияси таркибига киритилган якуний давлат аттестация синовидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга мувофиқ даражадаги олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Фанлар дастурларини ўзлаштиришда катта ютуқларга эришган ва ўқув режасидаги барча фанларнинг камида 3/4 қисми бўйича 86 балл ва ундан юқори (5 баҳолик тизимда 5 баҳо (аъло) ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган, (бошқа фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 71 баллдан (5 баҳолик тизимда ўзлаштириш кўрсаткичи 4 баҳодан (яхши) кам бўлмаган), шунингдек, якуний давлат аттестацияси синовлари бўйича камида 86 балл (5 баҳолик тизимда 5 баҳо (аъло) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган бакалавриат битирувчисига «имтиёзли» диплом берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган шахс ўқиш муддати тугагандан сўнг, аризасига мувофиқ якуний давлат аттестацияси синовини кейинги йилларда қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) шахсни якуний давлат аттестацияси синовини қайта топширишга қўйиш бўйича буйруқ чиқариши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Якуний давлат аттестацияси синовидан қайта ўта олмаган талабага академик маълумотнома берилади ва у ўрнатилган тартибда, тўлов-контракт асосида тегишли курсга ўқиш учун қайта тикланиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 25-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1963-2/2318-сон)