16.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1940
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 16.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1940
Date of entry into force
26.04.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МУАССАСАЛАРИ ВА КОРХОНАЛАРИНИНГ ОШХОНАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1940]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир в.б. А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2009 йил 16 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13/Б-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 16 мартдаги 13/Б-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари (бундан кейинги ўринларда ошхоналар деб юритилади) учун қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Қоидалар қурилиш меъёрлари ва қоидалари, санитария нормалари ва қоидалари, миллий стандартлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 6 июндаги 24-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1940-2, 14.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 10/23/1940-2/0376-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Хавфсизликнинг умумий талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ошхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хавфли ишларга, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш электр қурилмалари, махсус технологик ускуналар ва механизмларга хизмат кўрсатиш ишларига тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда касбий-техник тайёргарликдан ўтган бўлишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш корхона раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Касбий танлов
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ошхонада ишга қабул қилишда касбий танлов талаб қилинадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иш берувчи касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танловни ташкиллаштириши ҳамда амалга ошириши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Иш берувчи касбий танловдан ўтган ва ишга қабул қилинган шахсларни танлов тўғри бўлганини амалий тасдиқлаш ва зарур ҳолларда тузатишлар киритиш мақсадида назорат қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ошхонада ишлашга белгиланган тартибда дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтган ҳамда тиббий жиҳатдан соғлом бўлган шахслар қўйилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Корхона раҳбарияти (ёки иш берувчи) ҳар йили дастлабки ва даврий мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Корхона раҳбарияти мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, ҳамда далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Шахсий ҳимоя воситалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ишчи ва хизматчилар белгиланган тартиб бўйича корхона томонидан шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишни билишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омиллари хонадаги барча ишловчиларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ошхонани қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишларнинг амалга оширилиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Корхона раҳбарияти қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилиш (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Ошхона хоналарига бўлган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Овқат тайёрлаш, овқатланиш хоналари, омборхона, маъмурий-маиший ва бошқа хоналар (кейинги ўринларда ошхоналар деб юритилади) амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ошхона бинолари водопровод, оқова сувлар, марказий иситиш, иссиқ сув таъминоти ҳамда ҳавони киритиш ва тортиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ошхона ва унга тегишли совутиладиган омборхоналар, машина бўлимларини беморлар хоналари тагига ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ошхоналарни беморлар хоналари ойналари олдида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Шифохона ва туғруқхоналарда марказлаштирилган ҳолда ошхоналарнинг умумий юзаси, ёрдамчи хоналар ва омборхоналар билан бирга беморларнинг ўринлари сонига қараб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Маиший хизмат хоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Корхонада кийиниш хоналари бўлиши шарт. Бунда кийимларни сақлаш учун икки табақали шкафлар бўлиши назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ходимлар учун маиший хизмат хоналари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар хонаси (дам олиш ва овқатланиш учун), бет-қўл ювгичлар, столлар, стуллар, диванлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ювиниш жойларида кўзгу билан совун қўйиш учун мослама, сочиқ ва кийим учун илгичлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ҳожатхоналарга кираверишдаги эшиклар яхши ёпилиши учун уларга пружиналар ўрнатиш лозим. Ҳожатхоналарга кираверишда бет-қўл ювгичлар (ҳар бир ҳожатхонага биттадан бет-қўл ювгич) ва махсус кийимлар учун илгичлар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Поллар тозалаш учун осон, силлиқ ва сирғанмайдиган материаллардан қилиниши ҳамда мазкур хонадан фойдаланиш гигиенаси талабларига жавоб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Маъмурий ва ишлаб чиқариш хоналарининг иш жойларида поллар иссиқ (линолеум билан қопланган тахтадан ва бошқалар) бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ярим тайёр маҳсулот тайёрлаш цехлари ва идиш-товоқ ювиш хоналарида ифлос сувларни оқизиш мақсадида поллар ариқчалар томонига қияликка эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Полларга ўрнатилган ифлос сувларни оқизувчи ариқчалар, қувур ўтказгичлари пол билан бир хил баландликда панжаралар билан ёпилган ва тозалаш учун қулай бўлишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Иситиш ва вентиляция
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Марказий иситиш тизими иссиқлик режими, иссиқлик ажратиши ва ҳавонинг намлигига қараб хоналарга иссиқлик берилишини бошқариш имконига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Иситиш асбоблари уларнинг юзасини доимо тозалаб турилишини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилиши ва жойлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Маҳаллий иситиш тизими мавжуд бўлган хоналарда печкалар панжара билан жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ошхоналар, идиш-товоқ ювиш хоналари вентиляция қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ошхона ходимларининг исиб кетишининг олдини олиш мақсадида бевосита иш жойларига тоза ҳаво берадиган ҳаво душлари қурилмасини ўрнатиш назарда тутилиши тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ҳавони бевосита ифлослантирувчи манбаларни (газ, чанг ва бошқа) маҳаллий тортиш вентиляцияси (зонтлар, қалпоқлар, тортувчи шкафлар) билан жиҳозлаш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ошхоналар осон очиладиган форточка ва фрамугалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Оқова сувлар тизими
(9-параграф номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ошхоналар оқова сувлар тизимига уланган бўлиши керак.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Таркибида ёғ моддалари бўлган оқова сувлар оқова сувлар тизимига туширилгунга қадар ёғ тутиб қолувчи мосламаларда тозаланиши зарур.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ёғ тутиб қолувчи мосламалар бинодан ташқарида оқова сувлар чиқишларида ўрнатилади, уларга ошхоналардаги идиш-товоқлар, балиқ ва гўшт ювувчи хоналар уланади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Оқизувчи қувур ёғ тутиб қолувчи мосламага қадар иложи борича қисқароқ ва етарли даражада тафтиш қилиш ва тозалаш учун қулай бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Таркибида кўп миқдорда қум ва бошқа қаттиқ моддаларга эга сабзавот ювувчи ва картошка тозаловчи машиналардан оқизилган сувлар оқова сувлар тизимига туширилишидан олдин қум тутиб қолувчи қурилмаларда тозаланади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Ёритиш тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ошхоналар табиий ёруғлик билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Кийимхоналар, ҳожатхоналар, бет-қўл ювгичлар, душхоналар, омборхоналар, нон кесувчи хоналар, буфетлар, йўлаклар, ювувчи ва музлатгич мосламаларининг машина бўлинмаларини сунъий ёритишда люминесцент лампалардан фойдаланиш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Совутиш камераларида табиий ёритишга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Деразаларни шкафлар, жавонлар билан тўсиш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Сунъий ёритишда иш жойига етарли даражада ёруғлик берилиши ва ёруғлик бир текисда тарқалиши лозим, шу билан бирга иш жойи ва атроф ёритилишида кескин фарқлар ва кескин соялар бўлмаслиги ва ёруғлик манбаи кўзни қамаштирмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ошхоналарда, йўлаклар ва зинапояларда одамларни фавқулодда ҳодисалардан эвакуация қилиш учун қўшимча ёритиш назарда тутилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ошхоналарда ишлатиладиган асбоб-ускуналарга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Технологик электр ва механик ускуналарга қўйиладиган умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Технологик, электр ва механик ускуналар (бундан кейинги ўринларда ускуналар деб юритилади) билан ишлаш учун улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича масъул ходим бириктирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар битта ускуналарни хавфсиз ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ускуналар яқинида ёки бунинг учун махсус ажратилган жойларда хавфсизлик техникаси бўйича плакатлар ёки огоҳлантирувчи ёзувлар осиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ускуналарнинг хавфсиз ишлатилиши устидан тегишли тайёргарликка эга бўлган ходим томонидан назорат ўрнатилади. Унинг мажбуриятлари ускуналарни текширувдан ўтказишда қатнашиш, ускуналардан хавфсиз фойдаланиш ва уларни белгиланган муддатларда профилактик таъмирлашни амалга оширишни назорат қилишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш ҳар 15 кунда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Кўрикдан ўтказиш натижалари ва ўтказилган таъмирлаш ҳақидаги маълумотлар махсус журналда қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир янги ўрнатилган ёки таъмирланган ускуналар техник кўрикдан ўтказилиши ва салт юришда ҳамда юк остида синаб кўрилиши керак. Синов ҳақида далолатнома тузилади ва журналга ёзиб қўйилади, шундан сўнг ускуналар фойдаланишга топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ускуналарни ўрнатишда, таъмирлашда, жойини ўзгартиришда унинг ағдарилиб тушиши ёки ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Электр двигателлар ҳамда машина ва механизмларнинг барча ҳаракатланувчи қисмлари (валлари, роликлари ва бошқалар) тўсилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ускуналарни ишлатишдан олдин унда ҳеч қандай ишлар олиб борилмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш ва яқин орадаги ходимларни бу ҳақда огоҳлантириш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Электр двигателини ёққанда узатма вали ускунадаги стрелка билан кўрсатилган йўналиш бўйича айланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Электр двигатели ускунани (картошка тозаловчи, гўшт майдаловчи) маҳсулот билан юклашдан олдин ёқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Иш камерасини меъёридан ортиқ юк билан тўлдириш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ускунада ишлаганда электр двигателининг редуктор қутиси ва подшипниклар корпусининг қизиб кетмаслигини назорат қилиш лозим. (қизиши 60оС дан ошмаслигига рухсат этилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ускуна ишлаётган вақтда тезликни ўзгартириш фақатгина поғонасиз тезлик ростлагичлари бўлганда йўл қўйилади, қолган ҳамма ҳолларда тезликни ўзгартириш узатма узиб қўйилганида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ишлаётган машиналарни қаровсиз қолдириш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Ускуналар ишламаётган вақтда бегона шахслар томонидан ишлатиб юборилишининг олдини олиш мақсадида уларни ёқиш қурилмаларини ўчириб қўйиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Авария юз берганида ёки ускуна ўз-ўзидан тўхтаб қолганида зудлик билан ускуна узатмасини тўхтатиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ускуналарни фойдаланиш йўриқномаларида назарда тутилмаган операцияларни бажариш учун қўллаш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ускуналар фақатгина малакали мутахассислар томонидан таъмирланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ускуналарни тозалаш, созлаш ва таъмирлаш фақатгина двигатель ўчирилганидан ва ҳаракатланувчи қисмлари тўлиқ тўхтаганидан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Ускуналарни бўлакларга ажратиш ва йиғишда белгиланган мақсадга номувофиқ бўлган ва ўлчами тўғри келмайдиган асбоблардан фойдаланиш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Электротехник қурилмалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Барча қўлланиладиган электр жиҳозлари (машиналар, аппаратлар, ўлчов асбоблари, симлар кабеллар ва бошқалар) хавфсизлик техникаси талабларига жавоб бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Электр жиҳозларининг барча турлари, типи, қуввати, ток кучи, кучланиши белгиланган завод маркаси ва паспортига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Электр қуввати билан ҳаракатга келтириладиган электр жиҳозларининг барча турлари, шунингдек электр қурилмалари ўрнатилган металл конструкциялар ерга уланган бўлиши шарт. Электр жиҳозларидан ерга уланмасдан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Ерга уланганликни текшириш бир йилда бир марта ўтказилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Кучли (асосий) қурилмаларни ҳаракатга келтирувчи рубильникларни ток ўчиргичлар ва ёруғлик рубильниклари ёнига ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Бошқа хонадан бошқарилувчи ҳаво киритиш ва сўриш вентиляцияси электр двигателлари камерасига тўсиқлар билан ҳимояланган қўшимча уч полюсли рубильниклар ўрнатиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Электр жиҳозлари ва ёритгичларни тозалаш, чангини артиш ва таъмирлаш фақат электр қуввати ўчирилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Электр жиҳозларини тузатиш ва таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Музлатгич қурилмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Музлатгич қурилмаларини ишлатишда меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Компрессор яқинида кўринарли жойда фреон музлатгич қурилмалари ёки аммиакли музлатгич қурилмаларини ишлатиш бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари осиб қўйилган бўлиши, шунингдек биринчи тиббий ёрдам ҳақида, ўт ўчириш командаси ва тез ёрдамнинг телефон рақамлари, автоматик қурилмалар ўрнатилган бўлса, мазкур қурилмани назорат қилувчи ташкилотнинг манзили, телефон рақами бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Иситиш ускуналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Иситиш ускуналарига хизмат кўрсатиш, уларни ишлатиш ва назоратини олиб бориш бўйича белгиланган тартибдаги гувоҳномага эга бўлган шахсларга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Босим остида ишловчи ускуналарда яроқсиз манометрлар, сақловчи ва ҳаво клапанларидан фойдаланишга рухсат этилмайди. Манометр циферблатида мазкур аппарат ишлаши мумкин бўлган босимни белгиловчи қизил чизиқ ўтказилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Манометрлар корхона томонидан ҳар 6 ойда бир марта техник кўрикдан ўтказилиши, сақловчи клапан ва продувка крани ишловчилар томонидан ҳар куни текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Ҳар бир аппарат олдида ундан хавфсиз фойдаланиш учун меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаси осиб қўйилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Ускуна ишлаётганида уни қаровсиз қолдиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Корхона раҳбари ёки механигининг рухсатисиз иссиқлик ускуналари, коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек арматурани таъмирлаш, созлаш ва монтаж қилиш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Босим остида ишлайдиган ускуна капитал таъмирланганидан сўнг техник далолатнома расмийлаштирилиб, икки ҳиссали босим остида гидравлик синовдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Қаттиқ ёқилғида қизитилувчи овқат пишириш плиталари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Янги лойиҳаланаётган ва қайта қурилаётган ошхоналарда қаттиқ ёқилғида қизитилувчи плиталар учун ошхонадан пардевор билан ажратилган алоҳида эшикли ўтхона қуриш тавсия этилади. Кўмирда ишловчи плиталар учун бундай хонанинг қурилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Плитани ёқишда керосин, бензин ва бошқа тез алангаланувчи суюқликлардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Ёқилғи (кўмир ва бошқалар) учун махсус таралар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Қаттиқ ёқилғида қизитилувчи плиталар олдида улардан хавфсиз фойдаланиш учун меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаси осиб қўйилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Газда овқат пишириш аппарати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Газ аппаратурасига хизмат кўрсатиш газда овқат пишириш аппаратидан фойдаланиш бўйича белгиланган тартибдаги гувоҳномага эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади. Уларнинг билимлари ҳар йили такрорий текширишдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Ҳар бир аппарат олдида келаётган газ линиясида кран бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Горелкани ёқишдан аввал хонани ва ёниш камерасини шамоллатиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Хонани шамоллатиш учун сўрувчи вентиляция ёқилади, агар у йўқ бўлса, форточкалар ва эшиклар очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Ишлаётган аппаратларни қаровсиз қолдириш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Газ коммуникацияси, аппаратлари ёки автоматикаси бузилганида, шунингдек газ ҳиди сезилганида газ бўйича чилангарни чақириш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Хонада газ ҳиди сезилса, электр чироқлари, вентиляторлар ва бошқа электр асбобларини ёқиш ва ўчириш, шунингдек олов ёқиш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Аппаратлар иши тугатилганидан сўнг горелка кранлари, умумий газ крани ва аппарат шиберини ёпиш лозим. Бундан ташқари ошхонада иш тугаганида ҳисоблагич олдидаги умумий газ кранини ёпиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Буғда овқат пишириш аппарати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Аппарат ишлаётган вақтда доимо манометрга қараб, буғ босимини кузатиб туриш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Буғ ўтказувчи ва конденсат қувур ўтказгичлари изоляцияланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Буғда пиширувчи аппаратура қайтиш линиялари конденсацион тувакларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гидравлик зарбларнинг олдини олиш учун конденсацион тувакнинг ишлашини доимо кузатиб туриш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конденсацион тувак даврий тарзда конденсатни тушириб туриши ва буғ чиқармаслиги керак. Тувак нотўғри ишлаганида механикни чақириш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-§. Электр иситгич аппаратлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Электр иситгич аппаратларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш паспорт ва йўриқнома кўрсатмаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига биноан амалга оширилиши шарт.
(105-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Ҳар бир электр иситувчи аппарат уни ишлаб чиқарган корхонанинг номи, аппаратнинг рақами, ток кучланиши, истеъмол қуввати кўрсатилган паспортга, шунингдек фойдаланиш ва кўрикдан ўтказиш бўйича йўриқномага эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Ёқувчи мосламалар аппаратни тезликда ва хавфсиз ёқиб ўчирилишини таъминлаган ҳолда бевосита иш жойи яқинида ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Электр иситгич аппаратларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни жорий таъмирлаш фақат электр механиклар томонидан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-§. Плиталар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Плита тўшамаси текис ва силлиқ бўлиши керак. Тўшамаси деформацияланган плитани ишлатишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Плита борт юзалари ва тутқичларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Духовка эшикчаларининг тутқичлари яхши изоляция қилинган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Қиздирилган плиталарнинг тўшамаси ёки конфоркаларини сув билан сунъий совутишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-§. Сув қайнатгичлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Қайнатгични ишлатиш учун ёқишдан аввал унга сувнинг кираётганлиги, ҳамда сув билан тўлдирилганлигига, сузувчи клапаннинг нормал ишлашига, шунингдек иссиқ сувнинг чиқишидаги жўмракнинг очилганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Қайнатгичга совуқ сув келиши тўхтаб қолганида ишни зудлик билан тўхтатиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Қайнатгичнинг сигнал трубкасини ёпиш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Қайнатгич ишлаётганида кузатув остида бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Зарблар, буғланиш ва кучли шовқин пайдо бўлганида, зудлик билан қайнатгич ишлашини тўхтатиш ва механикни чақириш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганлиги учун ходимларнинг жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузган ходимлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(117-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 10 март

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 10 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 10 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 205-модда; 2010 й., 40-41-сон, 350-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 15.06.2023 й., 10/23/1940-2/0376-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)