Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2023 08.04.2009 йилдаги 102-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.04.2009 йилдаги 102-сон
Date of entry into force
08.04.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулкини ижарага беришни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида давлат мулкини ижарага бериш марказлари (кейинги ўринларда — марказлар деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, қуйидагилар ташкил этилаётган марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштириш.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга марказлар орқали ижарага берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкаларини ҳисоблаб чиқиш асосида тегишли коэффициентлар белгиланган ҳолда ҳар йили 31 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган ижара тўлови маблағларининг 25 фоизи тегишли маҳаллий бюджет даромадига, 25 фоизи — Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига, 40 фоизи — давлат мулкини балансида сақловчига ва 10 фоизи — тегишли марказга йўналтирилади;
(3-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети, юридик техникумлар ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейнинг мол-мулкини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 январдан бошлаб, олий таълим муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин — мазкур олий таълим муассасасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 09/21/563/0859-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 октябрдан бошлаб, халқ таълими муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин — халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўлови муддатини ўтказиб юборганлик учун ундирилган пеня суммасининг ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммасининг 50 фоизи марказлар ихтиёрида қолади, қолган қисми эса Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, тегишли марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинаётган соф фойдасининг бир қисми ёки ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасида жамланади.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасида жамланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган бюджетдан ташқари жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда сарфланади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида фаолият юритаётган, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари шартларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат мулкида бўлган бинолар ва иншоотларда жойлаштириладиган бюджет ташкилотлари, шунингдек халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари учун ижара ҳақининг ноль ставкаси белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлашда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкасини белгилашни назарда тутсинлар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонига 1-иловада белгиланган имтиёзлар қўлланилиши назарда тутилсин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 450-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/450/0691-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-1. Белгилаб қўйилсинки, ижарага берилган давлат мулкига зарар етказганлик белгилари аниқланган тақдирда етказилган зарар суммаси баҳолаш ташкилоти томонидан уни баҳолаш йўли билан аниқланади ва айбдор шахслардан белгиланган тартибда ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарар суммаси тегишли марказнинг транзит ҳисоб рақамида жамланади ҳамда марказнинг баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ харажатлари ва суд харажатлари чегирилган ҳолда давлат мулкини балансида сақловчига йўналтирилади.
(4-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2009 йил 1 июнгача давлат мулкини ижарага бериш юзасидан илгари тузилган, шу жумладан давлат мулкини балансида сақловчи билан тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва белгиланган тартибда шартномаларни қайта расмийлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат мулкининг асосий турлари бўйича намунавий ижара шартномаларини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда марказларнинг намунавий уставларини, уларнинг намунавий тузилмасини ва ходимларининг чекланган сонини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда марказлар давлат рўйхатидан ўтказилишини, жойлаштирилишини ва улар малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда халқаро тажрибани ўрганиш асосида бир ой муддатда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 8 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат мулкини ижарага бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элдаги давлат мулкини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шартлар ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг амал қилиши турар жойлар, ер участкалари, ер ости бойликлари участкалари, театр-томоша корхоналарининг мол-мулкини, шунингдек моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 11-сон, 123-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага беришда ундан фойдаланиш мақсади ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 октябрдаги 881-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2019 й., 09/19/881/3936-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки — давлат корхоналари ва бюджет ташкилотлари балансидаги мол-мулк, шунингдек юридик шахсларнинг оммавий мулкни бошқарувчи ёхуд ваколатли давлат органи томонидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз уларга берилган мол-мулки (давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно);
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балансда сақловчи — ижарага берилаётган давлат мулки унинг балансида ҳисобга олинган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчи — ушбу Низомда белгиланган шартларда ва тартибда давлат мулки бўйича ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технопарк — камида 10 000 кв.м туташ ҳудуддан, давлат мулки (бинолар ва иншоотлар)дан ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ ташкил этилган (ўз фаолиятини ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган бизнес-режа асосида амалга оширадиган) юридик шахсга ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган зарур инфратузилмадан иборат бўлган мулкий комплекс.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 майдаги 126-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 21-сон, 246-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ижарага берилиши қонунчиликка зид бўлмаган корхоналар, бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулк ижарага берилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат мулки уларга нисбатан ижарага берувчида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари тузилган давлат мулки ижараси шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ёки муомала лаёқати чекланганлиги (жисмоний шахсларга нисбатан) тўғрисида ишончли маълумот мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агар ижарага бериш натижасида балансда сақловчининг ишлаб чиқариш ва/ёки молиявий кўрсаткичлари ёмонлашса ва/ёки бюджетдан молиялаштиришнинг назарда тутилган лимитларидан ортиқ бўлса, давлат мулки ижарага берилиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар юқори турувчи ташкилот ёки муассис (мавжуд бўлганда) билан келишган ҳолда балансда сақловчи томонидан ҳужжатлар билан асосланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижарага берилган давлат мулки (унинг бир қисми), шунингдек давлат мулкини (унинг бир қисмини) ижарага олиш бўйича ижарага олувчининг ҳуқуқи ўзгага берилиши, гаровга қўйилиши ёки бошқача тарзда ижарага олувчи томонидан учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган давлат мулкини учинчи шахсларга, шу жумладан субижара шартларида беришга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага олувчи мол-мулкни соз ҳолатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва мулкни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати олти йилни, нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун ўн йилни, кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотлари учун эса ўн йилни ташкил этади, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, давлат мулки объектлари ижарага бериш учун аукционга чиқарилганда, ижарага бериш муддати уч йил этиб белгиланади. Бу борада балансда сақловчи томонидан давлат мулки объектидан келгусида ўз эҳтиёжи учун фойдаланиш зарурати мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури, объектдан самарали фойдаланиш бўйича тармоқ жадвали) тақдим этилган тақдирда, ижарага бериш муддати уч йилдан кам этиб белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда, ижара муддати яна уч йил муддатга узайтирилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Технопарк ҳудудидаги давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддати, давлат мулкини ижарага беришнинг илгари тузилган шартномалари бўйича мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда ушбу муддатни узайтириш имкони билан ўн йилни ташкил қилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Технопарк ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида, улар томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция мажбуриятлари ва уларни тадбиркорлик субъектлари томонидан бажариш шартлари ижара шартномасида белгиланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 майдаги 126-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 21-сон, 246-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулкини узоқ муддатли ижарага бериш, танлов комиссияси қарорларига мувофиқ, ижарага берувчи, Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган узоқ муддатли ижара шартномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 378-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 10-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ташаббус кўрсатувчи) ташаббуси асосида бошланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу мақсадларда ташаббус кўрсатувчи давлат мулки жойлашган жойдаги ижарага берувчига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкининг тавсифини ва у жойлашган жойни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балансда сақловчини (бундай маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатган ҳолда тегишли таклифни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклиф кўриб чиқилиши ва таклиф олинган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда ташаббус кўрсатувчига асосланган жавоб юборилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ижара тўловини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко), бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тс — бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эс — бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кз — ҳудудий зоналар коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кқ — қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кҳ — туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ко — тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови ставкаси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тақдим этган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкалари ҳисоб-китоби асосида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган энг кам ставкалардан кам бўлиши мумкин эмас.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ҳунармандлар учун давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар йили 1 ноябргача тайёрланади ҳамда келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади, улар ўн иш куни мобайнида уларни келишадилар ёки қайта ишлаш ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг мулоҳазалари ва таклифлари олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда келишишга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига қайтарадилар.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий йилнинг 15 декабридан кечикмай бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови энг кам ставкаларининг келишилган ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун юборилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Технопарк ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорлик субъектларига, тегишли коэффициентлар белгиланмасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 майдаги 126-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 21-сон, 246-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ қуйидаги алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объекти учун ижара тўлови ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматлари кўрсатишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, ўн олти ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугатган кунидан бошлаб уч йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, «Меҳрибонлик» уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъекти;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 840-сонли қарорига асосан бешинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/840/2079-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мол-мулкнинг бошқа турлари учун ижара тўлови ставкаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муддатга тенг бўлса, ёки амалда фойдаланилган муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса — мол-мулк тикланиш қийматининг 30 фоизидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ижарага топширилаётган мол-мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса — мол-мулк тикланиш қийматининг 20 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарали фойдаланиш муддати Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида кўрсатилган таснифлашдан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балансида сақловчининг раҳбари ва бош бухгалтери ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланган қиймати тўғрисида тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-1. Ижара шартномасини тузишда иситиш, совутиш, электр энергияси билан таъминлаш, совуқ ва иссиқ сув таъминоти, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш (ҳисоблагич, дизель генератори, совутиш машинаси (чиллер, фанкойл ва бошқалар), тортиш вентиляторлари, насослар, трансформатор ва тақсимлаш кичик станциялари, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш тизимлари, кўтариш механизмлари (шу жумладан лифтлар ва бошқалар) зинапоя панжаралари, зинапоялар, лифт шахталари ва бошқа шахталар, шунингдек балансида сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари ва/ёки ўқувчилари ошхоналар ва буфетларда овқатланиши учун фойдаланадиган майдончалар бўйича муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялар, механик, электр, санитария-техник асбоб-ускуналар ва бошқа асбоб-ускуналар ва қурилмалар бўйича ижара тўлови белгиланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулкининг кўрсатиб ўтилган турлари бўйича шартномада коммунал ва фойдаланиш тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) назарда тутилади.
(10-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-2. Турли спорт, маданий, ўқув, тиббиёт тадбирлари ва бошқа ижтимоий тадбирлар (тўгараклар)ни ташкил этиш, шунингдек дарсдан ташқари (ишдан ташқари) вақтда балансида сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари овқатланиши ва/ёки даволанишини ташкил этиш мақсадида ижаранинг айрим объектлари (ошхоналар ва буфетлар, заллар (хоналар), спорт иншоотлари 270 иш куни ва 8 соатлик иш куни ҳисобидан келиб чиқиб ижара тўловининг соатбай ставкаси тўланган ҳолда ижарага берилиши мумкин.
(10-2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим муассасаларининг спорт иншоотлари ўқув машғулотларидан бўш вақтда, уларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятини олган тадбиркорлик субъектларига (амалга оширилган ишларининг қийматидан келиб чиқиб) ижара тўловларисиз фойдаланишга берилади.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови белгиланган миқдорнинг 50 фоизига камайтирилган ҳолда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда фитобарларда вендинг автоматларидан фойдаланилган ҳолларда давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланмайди.
(103-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 508-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/508/1212-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ижарага берувчи давлат мулкини ижарага бериш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган давлат мулкини хатловдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган давлат мулкига юклатилган мажбуриятларни аниқлайди ва улар ҳақида маълумот тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара шартномаси лойиҳасини, давлат мулкини ижарага бериш шартларини, ижара объекти, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур ахборотни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини эълон қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки ижарасига буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилишини, махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
потенциал ижарага олувчиларнинг (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) талаби бўйича уларга ижарага берилаётган мол-мулк, унинг тавсифлари билан танишиш имкониятини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган мол-мулкни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни балансда сақловчи ҳамда коммунал хизматлар ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар билан келишади (зарурият бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага бериш мақсади ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 октябрдаги 881-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2019 й., 09/19/881/3936-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат мулки даврий нашрларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисида мажбурий тарзда эълон қилиш шарти билан (чоракда камида бир марта) ижарага берилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эълонда қуйидаги маълумотлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони ва факси, электрон почта манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган давлат мулкининг номи, миқдори, тавсифи ва таркиби, у жойлашган жой, балансда сақловчининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкини ижарага бериш шартлари, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчининг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда, агар қонунда ёки ижара шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ўз вазифаларини зарур тарзда бажариб келган ижарага олувчи шартнома муддати тугагандан кейин, шартлар тенг бўлган ҳолатларда ижара шартномасини янги муддатга тузишда бошқа шахсларга нисбатан устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган энг кўп муддатлар тугагач давлат мулки ижарага умумий асосларда берилади.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 мартдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2018 й., 09/18/209/0936-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳар бир ижара шартномаси бўйича буюртманомалар ижарага берувчи томонидан фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида эълон берилгандан кейин биринчи буюртманома рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб, ҳар бир буюртманомага тартиб рақами берилган ҳамда буюртманома берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда, беш иш куни мобайнида махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин тушган талабномаларни (буюртманомаларни) кўриб чиқиш икки иш кунидан ошмайдиган муддат мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорлар (талабгор) талабномаларни (буюртманомаларни) кўриб чиқишда қатнашиши мумкин. Буюртманомаларни кўриб чиқишда қатнашмаган талабгор кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёзма равишда (факс, электрон почта, почта орқали) хабардор қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Талабгорларнинг буюртманомаларини кўриб чиқиш балансда сақловчи ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида ижарага берувчи ҳузурида ташкил этиладиган Комиссия томонидан кўриб чиқилади, кўриб чиқиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия иши регламенти Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар тушган тақдирда ижара шартномаси ижаранинг белгиланган шартларига риоя қилинган ҳолда ижарага берилаётган давлат мулки учун ижара тўловининг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор билан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда ижара шартномаси, агар талабгорлардан бири буюртманомаларни кўриб чиқиш жараёнида ижара тўловининг дастлабки таклифидан ортиқ бўлган миқдорда ижара тўловини таклиф этмаса, бошқалардан олдин буюртманома берган талабгор билан тузилади. Ушбу ҳолатда шартнома ижара тўловининг энг юқори миқдорини таклиф этган талабгор билан тузилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажарган ижарага олувчи бошқа шартлар тенг бўлган тақдирда янги муддатга ижара шартномасини тузишда бошқа талабгорлар олдида устунлик ҳуқуқига эга бўлади, транспорт воситалари ижараси бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фақат бир нафар талабгордан буюртманома тушган тақдирда ижара шартномаси унинг таклифлари тегишли эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган тақдирда у билан тузилади ёхуд унга ижара шартномаси тузишнинг сабаблари асосланган рад жавоби юборилади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда навбатма-навбатлик тартибида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ўз фаолиятини амалга оширувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳлар давлат мулки ижара шартномасини тузишнинг устунлик ҳуқуқига эга бўладилар, улар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари шартларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлаштирилади, улар учун ижара тўловининг нул ставкаси белгиланган, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балансида сақловчининг юритишида бўлган ташкилотлар, шунингдек балансида сақловчининг юқори ташкилоти (муассасаси) ҳисобланган вазирликлар (идоралар)нинг таркибий бўлинмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик тадбиркорлик субъектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат мулки ижара шартномасини тузишнинг устунлик ҳуқуқига эга бўладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан бешинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-1. Амал қилиш муддати навбатдаги йилга ўтадиган кўчмас давлат мулки ижара шартномаси бўйича бўлажак йил даври учун ижара тўлови белгиланган тартибда бўлажак йилга ижара тўловининг энг кам ставкаларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом 15-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шартларга мувофиқ тузилган, амал қилиш муддати кейинги йилга ўтадиган кўчмас давлат мулки ижара шартномаси бўйича келгуси йил даври учун ижара тўлови олдинги ва келгуси йил учун энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ижара тўлови тафовутига мутаносиб равишда кўпаяди ёки камаяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага олувчи келишмаган тақдирда ижара шартномаси бекор қилинади ва ижара объекти белгиланган тартибда ижарага берилади.
(15-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга ягона электрон савдо майдончасида онлайн-аукционлар йўли билан ҳам ижарага берилиши мумкин. Давлат мулкини ижарага бериш юзасидан электрон савдолар ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади
(152-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 мартдаги 209-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2018 й., 09/18/209/0936-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлат мулкининг ижара шартномасини тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Буюртманомаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома Комиссия томонидан қарор қабул қилинган кунда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманомаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома асосида тегишли давлат мулкининг ижара шартномаси тузилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади. Ижара шартномасини буюртманомаларни кўриб чиқиш баённомасида кўрсатилган муддат мобайнида, лекин кўпи билан беш кун муддатда барча томонлар имзолаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ижара шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган давлат мулкининг таркиби ва қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўловининг ставкаси ва умумий миқдори, уни тўлаш шартлари ва муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўлови миқдорларини қайта кўриб чиқиш муддатлари ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкининг ҳолати ва ижарага берувчи уни ижарага олувчига бериши керак бўлган муддат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчи томонидан давлат мулкидан фойдаланиш, шу жумладан коммунал тўловларни ва бошқа фойдаланиш тўловларини тўлаш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома тўхтатилгандан кейин давлат мулкини қайтариш ҳолати ва тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олинган давлат мулкини тиклаш ва таъмирлаш бўйича мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотлар ҳажми ва уларни ижарага берувчига тақдим этиш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара шартномасини, шу жумладан ижара тўловларини тўлаш муддатларининг бузилиши муносабати билан бекор қилиш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа шартлар.
(18-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Транспорт воситасини ижарага беришда ижарага олувчи қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишни, шунингдек транспорт воситасини суғурта қилишни амалга оширади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ижара шартномасини бекор қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат мулкининг ижара шартномаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилганда, давлат рўйхатидан ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган транспорт воситалари ижарага берилганда, нотариал тасдиқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ижарага берилганда — нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Давлат мулки ижараси шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ижара тўлови бўйича ҳисоб-китоблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўлови;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал ва фойдаланиш тўловлари шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда).
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда, ҳар ойда ва шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланади. Тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (чорак, ой ва шу кабилар) учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага олувчи ижарага берилган давлат мулкини тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни амалга оширган тақдирда унинг қилган харажатлари, ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари экспертизаси натижалари тақдим этилган тақдирда, балансда сақловчига ажратиладиган ижара тўлови суммасини камайтириш ҳисобига қопланади давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган давлат мулки ижарасидан маблағлар, шунингдек ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси ҳар ҳафтада қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим:
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўлови маблағларининг 25 фоизи тегишли маҳаллий бюджет даромадига, 25 фоизи — Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига, 40 фоизи — давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи — ижарага берувчига йўналтирилади давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети, юридик техникумлар ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейнинг мол-мулкини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин — мазкур олий таълим муассасасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларини ташкил этилишида ижарага берилган мол-мулкини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 09/21/563/0859-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълими муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин — халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня суммаси ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жариманинг 50 фоизи Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади ва қолган 50 фоизи ижарага берувчининг тасарруфида қолади.
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат музей-қўриқхоналари балансида бўлган маданий мерос объектларини ижара берилган ҳолларда (тадбиркорлик фаолияти субъектларига инвестиция мажбуриятлари билан ижарага бериш ҳолларидан ташқари), ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамига тушадиган ижара тўловини ҳамда ижара тўлови кечиктирилгани учун ундирилган пеня, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари бир иш куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади.
(23-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маблағларнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармаси шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.
(23-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи тегишли ижарага берувчи тасарруфида қолади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармасига, 40 фоизи — давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи — ижарага берувчига йўналтирилади.
(23-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага берувчи маблағларни Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси, ижарага берувчи ва балансда сақловчи ўртасида ҳар қайси ижара шартномаси бўйича алоҳида, ижарага берувчи томонидан хизмат кўрсатувчи банкда очиладиган транзит ҳисоб рақамидан тақсимлайди.
(23-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижара тўловининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан (битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкин), коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади. Электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун зарур ҳисоблаш приборларини ўрнатиш шартнома шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки ижарага олувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага берувчи коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган битимларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан унга кўрсатилган хизматлар ҳақининг ўз вақтида тўланишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Давлат мулкини бериш ва қайтариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тузилган ижара шартномаси шартларига мувофиқ балансда сақловчи ижарага берувчи иштирокида давлат мулкини шартнома шартларига ва давлат мулкининг мўлжалланган мақсадига мувофиқ ҳолатда ижарага олувчига бериши, ижарага олувчи эса ижара муддати тугагач ёки ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда, ҳақиқий эмас деб ҳисобланганда балансда сақловчига қайтариши шарт.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат мулки унга тегишли бўлган барча буюмлар ва унга тааллуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга ижарага олувчига берилади ва унинг томонидан қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Давлат мулкини бериш ва қайтариш уч томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузган ҳолда, томонларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади, далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
далолатнома тузилган жой ва сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган санаси, тартиб рақами);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкининг техник ҳолати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бериш далолатномаси томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ижарага олинган давлат мулкида камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари) мулкни қабул қилиб олувчи томонлар бошқа томон давлат мулкини шартномада белгиланган муддатларда ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатга келтиргунгача ёки етказилган зарарни қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва давлат мулкини топшириш - қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисобга олиш, унинг ҳисоботи ва уни назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисобга олиш ва ахборот маълумотлари базасини юритиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ижарага берилаётган давлат мулки реестри ижарага берувчи томонидан шакллантирилади ва мулк тўғрисидаги мавжуд ахборотга мувофиқ ҳар чоракда янгилаб борилади (ижарага берилган, ижара муддати тугаган ва шу кабилар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрни шакллантириш учун ахборот балансда сақловчи томонидан ҳар чоракда тақдим этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисобга олиш мақсадида ижарага берувчи ижара шартномаси тузилгандан кейин бир иш куни мобайнида реестрга тегишли ёзувни киритади, ижара шартномаси асл нусхасининг ҳар биттасига ҳисобга олингани тўғрисида белги қўяди, ҳисобга олиш ёзуви киритилган санани ва тартиб рақамини кўрсатади, уни муҳр билан тасдиқлайди. Уч нусхада расмийлаштирилган ижара шартномасининг асл нусхалари бир нусхадан баланс сақловчига, ижарага олувчига берилади ва бир нусхаси ижарага берувчида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ижарага берувчи ижара шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида ижарага олувчи томонидан зиммасига олинган мажбуриятларнинг ижара шартномасига мувофиқ зарур даражада бажарилишини мунтазам назорат қилиб боради. Ушбу мақсадларда ижарага берувчи қуйидагиларга ҳақлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчидан ижара шартномасида назарда тутилган ҳажмларда ахборот сўраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, мулкнинг физик ҳолатини ижарага олувчининг хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда кўздан кечириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олинган мулкдан фойдаланиш шартларини, ижарага олувчи томонидан учинчи шахслар ҳуқуқларига риоя қилинишини ўрганиш (сервитут, гаров ва шу кабилар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчининг ижарага олинган давлат мулкини яхшилашни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда ва шартномада назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
(32-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ижарага берувчи ижарага берилган давлат мулки тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига маълумот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ижарага берилган давлат мулки бўйича йиғма ахборотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Давлат мулкини ижарага беришнинг ушбу Низомда кўрсатилмаган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Давлат мулкини ижарага бериш шартномасини расмийлаштириш ва тузишда қонунчилик талабларига риоя қилиниши юзасидан ижарага берувчи шахсан жавоб беради.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Балансида сақловчи йил чорагида камида бир марта ўзи унинг юритишида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишга ва фойдаланилмаётган давлат мулки аниқланган тақдирда 10 кун мобайнида ижарага берувчига давлат мулки жойлашган жойни, миқдори, таркиби ва бошқа умумий тавсифларини кўрсатган ҳолда унинг ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга мажбур.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган маълумотлар яширилганлиги, ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек уларнинг бузилганлиги учун балансида сақловчи ва айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ижара шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни томонлар бажармаган тақдирда улар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Давлат мулкини ижарага бериш муносабати билан пайдо бўладиган низолар қонунчиликда ва шартномада белгиланган тартибда ҳал этилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Қамраб олишнинг тўлиқлиги, ўз вақтида ва зарур тарзда ҳисобланиши, ижарага берилган давлат мулки бўйича ижара тўлови тўланишини назорат қилиш ижарага берувчилар томонидан, шунингдек белгиланган тартибда текширишлар амалга оширилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда; 2010 й., 52-сон, 513-модда; 2011 й., 48-сон, 494-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2014 й., 11-сон, 123-модда, 21-сон, 246-модда, 30-сон, 372-модда; 2015 й., 1-сон, 10-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; 25-сон, 537-модда, 25-сон, 543-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон, 26.03.2018 й., 09/18/209/0936-сон, 22.10.2018 й., 09/18/840/2079-сон, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон, 19.10.2019 й., 09/19/881/3936-сон; 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон, 25.08.2020 й., 09/20/508/1212-сон, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/450/0691-сон, 10.09.2021 й., 09/21/563/0859-сон, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон, 20.10.2022 й., 09/22/612/0949-сон; 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)