11.06.2018 йилдаги ПҚ-3782-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 11.06.2018 йилдаги ПҚ-3782-сон
Date of entry into force
12.06.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини, жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган паст даромадли оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, оғир ижтимоий-маиший шароитларда яшовчи оилалар арзон уй-жой билан таъминланмоқда, уларга тиббий хизматларни олишда, маиший техникалар ва уй ҳайвонларини сотиб олишда беғараз ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун маҳсулот ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг бандлигини таъминлаётган ташкилотларга солиқ ва кредит имтиёзлари тизими назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектларининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламини, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганини кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами фаровонлигини ошириш, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5270-сонли Фармонига асосан, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2018 йил 1 августдан бошлаб 1-иловага мувофиқ алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан аукцион савдолари натижалари бўйича белгиланган ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида белгилаш.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2020 й., 07/20/4889/1515-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган имтиёз ва преференцияларни қўллаш тартибини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда ўрнатилган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тижорат банкларига 1-иловада кўрсатилган алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айланма маблағини тўлдириш учун — уч ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача муддатга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун — олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, 2018 йил 1 августдан бошлаб штатдаги ходимларининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорда белгиланади ва ягона ижтимоий тўлов суммаси ўрнатилган тартибда тақсимланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни чуқур ўрганиш асосида ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнинг тартиби ва мезонларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолияти эркинлиги кафолатларини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда уч ой муддатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин фойдаланиши учун барча техник ва тиббий-ижтимоий имкониятларни инобатга олган ҳолда, ҳомийлар ва ҳомийлик олувчиларни боғлайдиган, энг аввало, ҳомийлар ёрдамига ва қўллаб-қувватлашига ўта муҳтож кишилар ҳақидаги мақолалар ҳамда маълумотлар жойлаштириладиган махсус веб-портал яратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда берилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида, шунингдек, ногиронлиги бўйича ҳеч қандай камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини амалга оширишдаги тенг шароитлар яратиш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти (кейинги ўринларда жамоат бирлашмалари деб юритилади)нинг уларнинг корхоналари тасарруфидаги ишлаб чиқариш объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларга бириктирилган ер майдонларидан оқилона фойдаланишни комплекс ўрганиш бўйича таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда республиканинг ҳар бир ҳудуди кесимида 2-иловага мувофиқ жамоат бирлашмаларининг корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни комплекс ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда жамоат бирлашмаларининг корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни ўрганиш жадвалини уларнинг ҳар бир туман (шаҳар)даги сони ҳамда ижтимоий-иқтисодий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 августга қадар ишчи гуруҳлар томонидан жамоат бирлашмаларининг корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни ўрганилишини ҳамда улар томонидан заруратга кўра аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 сентябрга қадар ўрганишлар натижаси бўйича жамоат бирлашмаларининг корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ҳолатини яхшилаш ва уларга бириктирилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун ҳамда моҳияти кенг ёритилишини ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О. Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 11 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3782-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 августдан бошлаб имтиёзлар ва преференциялар бериладиган алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти.

2.

Ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти.

3.

Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, ўн олти ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ошмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, «Меҳрибонлик» уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъекти.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмаларининг корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ва ер участкаларидан самарали фойдаланишни комплекс ўрганиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

лавозими бўйича

Бош прокуратура масъул ходими, ишчи гуруҳ раҳбари

лавозими бўйича

Иқтисодиёт вазирлиги масъул ходими

лавозими бўйича

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ходими

лавозими бўйича

Адлия вазирлиги масъул ходими

лавозими бўйича

Давлат солиқ қўмитаси масъул ходими

лавозими бўйича

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси масъул ходими

лавозими бўйича

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул ходими

лавозими бўйича

Савдо-саноат палатаси масъул ходими

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари масъул ходими

келишув асосида

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси масъул ходими

келишув асосида

Ўзбекистон ногиронлар жамияти масъул ходими

келишув асосида

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти масъул ходими

келишув асосида

Ўзбекистон карлар жамияти масъул ходими

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2018 й., 07/18/3782/1338-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 12.11.2020 й., 07/20/4889/1515-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)