Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2012 26.09.2007 йилдаги 204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.09.2007 йилдаги 204-сон
Date of entry into force
26.09.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР МАСАЛАЛАРИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 августдаги 255-сонли «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 21 сентябрдаги Ф-2836-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов бир ҳафта муддатда Департамент ходимларининг функционал вазифаларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 1 декабрдаги 561-сон қарори 1-бандининг еттинчи хатбоши, шунингдек ушбу қарорга 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х.Бекенов зиммасига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 26 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 26 сентябрдаги 204-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 21 сентябрдаги Ф-2836-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти самарадорлигини ошириш, архив иши, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади ҳамда айни пайтда унинг фаолияти Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари тизимида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ бўлган ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилишини рағбатлантириш ва ташкил қилиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007—2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини ҳамда «Электрон Ҳукумат» концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотлаштириш, давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларида ахборот тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалаларида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотлаштириш, ахборот тизимлари ва ресурслари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари томонидан бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг ахборотлаштириш, ахборот тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ахборот тизимлари ва ресурслари, ахборот технологиялари ва хизматлари бозорини ривожлантириш, давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларида ахборот тизимларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда ахборот-коммуникация технологиялари ривожлантирилишини мақсадли ва аниқ мўлжалли рағбатлантириш механизмларини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар ўртасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантиришда тенгсизликни бартараф этиш бўйича таъсирчан ва самарали механизмларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотлаштириш, давлат ахборот ресурсларини, ахборот технологиялари ва хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасидаги аҳвол мониторинги ва таҳлилини, ахборот тизимларини ривожлантиришдаги сифат ўзгаришлари ва тенденцияларни баҳолашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тизимлари соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг аҳволи бўйича мониторинг олиб бориш, давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборотлаштириш, ахборот тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалалари бўйича давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот тизимлари ва ресурсларини, ахборот технологиялари ва хизматлари бозорини янада ривожлантириш, ахборот тизимлари ва тармоқларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг, уларни халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ ўзаро боғлиқ ҳолда мутаносиб ривожлантиришнинг боришини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ривожлантиришдаги тенгсизликни бартараф этиш ҳамда қишлоқ жойларда ахборотлаштиришнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш бўйича таъсирчан ва самарали механизмларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборотлаштириш, ахборот тизимлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида, бошқарув тизимида, банк ва молия тизимларида, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ишларининг аҳволи мезонлари ва таҳлили тизимларини ишлаб чиқишга доир ишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналарнинг ахборотлаштириш, ахборот тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия, банк ва суғурта секторларида, он-лайн тўлов тизимларида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш ва ташкил этиш, электрон тижоратни ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, фан ва таълим, молия, тиббиёт, ахборот ва банк хизматлари, транспорт соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича мониторинг олиб бориш, таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизда сифатли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни ва уларни экспорт қилишни рағбатлантиришнинг самарали механизмини яратиш, компьютер техникаси ҳамда уларга бутловчи буюмлар яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш, эркин илм-фан ва технология зоналари яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тизимлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг аҳволи мониторингини олиб бориш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш борасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг миллий ахборот ресурслари ва тизимлари ахборот хавфсизлигини, хизматлар ва сервис соҳасида он-лайн тўлов тизимларининг ишончли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича давлат сиёсати амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимларидан фойдаланишда ахборотлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник талаблар, қоидалар ва стандартларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш, мақсадли ўрганишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот хавфсизлигини таъминлаш шакллари ва методларини такомиллаштириш, ахборот ресурслари ва хизматлари бозорини ривожлантириш, ахборотлар алмашишнинг ҳимояланган электрон шаклларига изчил равишда босқичма-босқич ўтиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимларига ноқонуний кириш ҳолларини бартараф этишни таъминлайдиган дастурий-техник воситаларни қўлланиш бўйича ахборот тизимларини бошқаришга ягона талабларни шакллантиришда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви, давлат ҳокимияти органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари бўйича мажбурий тартибда аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон Ҳукумат» объектларини ва компонентларига хавфларни таснифлашни ташкил этиш ҳамда Лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан минтақавий даражада амалга ошириш жараёнида ахборотни ҳимоялашнинг зарур даражасини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот хавфсизлиги бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг аҳволи мониторингини олиб бориш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) почта ва телекоммуникациялар, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, архив иши, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида:
(6-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар тармоқлари, оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш, ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалаларида давлат сиёсатини шакллантириш ва унинг амалга оширилишини таъминлашда қатнашиш;
(6-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, почта ва телекоммуникациялар, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритишни ривожлантиришнинг сифат ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар, оммавий ахборот воситалари фаолияти, ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг почта ва телекоммуникациялар, оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш, ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
(6-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар корхоналарини, нашриётлар ва матбаа корхоналарини, китоб савдоси ҳамда босма маҳсулотларни тарқатиш ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ушбу соҳаларда бошқарув шакллари, методлари ва тузилмаларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларининг барча турлари фаолияти, уларни тарқатиш тизими мониторингини олиб бориш ва уни таҳлил қилиш, оммавий ахборот воситалари бозорида рақобат муҳитини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш мониторингини олиб бориш ва уларни таҳлил қилиш, бошқариш ва хўжалик муносабатлари тизимига бозор тамойилларини кенг жорий этиш, ушбу соҳаларда хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда архив иши ва иш юритишнинг аҳволи мониторингини олиб бориш ва уларни таҳлил қилиш, архив иши тизими ишларининг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси миллий архив фонди ҳужжатлари сақланишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, ташкилотлари ва муассасаларида иш юритишнинг, шу жумладан электрон ҳужжатлар айланиши тизимини қўллаган ҳолда иш юритишнинг самарадорлиги ва функционаллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг самарали тизими фаолият кўрсатиши мониторингини ўтказиш ва уни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тизим ишлари самарадорлигини ошириш ва уни такомиллаштириш;
(6-банднинг «б» кичик банди ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар, матбаа корхоналари ва нашриётларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича мониторинг ташкил этиш ва уни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини, матбаа корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда архив иши, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар хизматлари сифатини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, почта ва телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек почта алоқа воситалари орқали пенсияларни ўз вақтида етказиб бериш масалаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар соҳаси, шунингдек мутасаддилик қилинадиган бошқа тармоқлар учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг аҳволи мониторингини олиб бориш, уларнинг зарур ихтисосдаги кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари, ноширлик иши, матбаа фаолиятига, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш тизимига, архив иши ва иш юритишга, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жалб этилишини ташкил қилиш;
(6-банднинг «б» кичик банди ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа фаолияти, архив иши ва иш юритиш, оммавий ахборот воситалари, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш тизимлари самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш вазифаларини комплекс ҳал этишни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ва телекоммуникациялар соҳасида, ахборот бозорини тартибга солиш, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа фаолияти, китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш мониторингини олиб бориш ва уни таҳлил қилиш, ушбу соҳаларда халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишни янада кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
(6-банднинг «б» кичик банди ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи бошқарадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли соҳаларда ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш комплекс дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини назорат қилади, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бажарилишини назорат қилади;
(7-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли соҳалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома, ҳисобот материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни пухта ишлайди, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ҳамда уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
(7-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи бошқарадиган масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент бошқарадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни пухта ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини зарурат бўлганда белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни зарурат бўлганда қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
(8-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Департамент:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларнинг эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқилиши ташкил этилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Департаментнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Департаментнинг тузилмасига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш; почта ва телекоммуникацияларни, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, архив иши, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича шуъбалар киради. Шуъба таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки у билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Департаментнинг ишларига мудир раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Департамент мудири, шуъбалар мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Департаментнинг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг ва шуъбалар мудирларининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Департамент мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тармоқлар, соҳалар ва республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторингни ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, тармоқлар ва республика ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболдаги вазифаларини амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия этиладиган номзодлар, мутахассисларнинг касб даражасини ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда комплекс раҳбари кўриб чиқиши учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Комплекс раҳбари тасдиқлаши учун киритади, Департамент мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан ахборот-таҳлил департаменти мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шуъба мудирларидан бири бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Шуъба мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шуъбага биркитилган масалалар, тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва республика ҳудудлари бўйича мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш юзасидан мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг доимий асосда мониторинги олиб борилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассисларнинг, Департаментнинг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли давр учун иш режаларида тасдиқланган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш мувофиқлаштирилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида департамент мудирига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар томонидан иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, шуъба мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ўз ижросида бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Шуъба мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Департамент мудири белгилайдиган шуъба бош мутахассисларидан бири бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Департаментнинг бош мутахассиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
функционал вазифаларга мувофиқ таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шуъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади ҳамда республика иқтисодиёти тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилишини тизимли назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари марказий аппаратлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ўз ижросида бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассис фаолиятини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
функционал вазифаларга мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шуъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режаси ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, республика иқтисодиёти тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилишини тизимли назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли функционал масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари марказий аппаратлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шуъба мудири билан келишган ҳолда ўз ижросида бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар билан муҳокама қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Инспектор Департаментда иш юритишни таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 404-модда; 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; 2011 й.,36-сон, 367-модда)