Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2019 04.04.2007 йилдаги ПҚ-615-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 04.04.2007 йилдаги ПҚ-615-сон
Date of entry into force
04.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2019
Ҳужжат 03.10.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УЛАР КЎРСАТАЁТГАН ХИЗМАТЛАР СИФАТИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур қонуний-ҳуқуқий база шакллантирилгани, уни фаол ривожлантириш учун амалий иқтисодий рағбатлар ва солиқ имтиёзлари ҳамда преференциялар яратилгани, лицензиялар бериш тизими сезиларли даражада соддалаштирилгани ва либераллаштирилгани қайд этиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга аудиторлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар суст ва баъзи ҳолларда сифатсиз татбиқ этилмоқда, аудит тизимидаги ишлар ҳолати ошган талабларга жавоб бермайди, аудит ҳали бизнес самарадорлигини реал баҳолашнинг амалий воситаси бўлиб қолгани йўқ. Аудиторлик текширувлари кўп ҳолларда юзаки ва паст профессионал даражада ўтказилади, аудит тизимининг ўзи молия бозорида ҳали етарлича ишонч қозонган эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда мустақил аудит тизимини янада ривожлантириш, аудиторлик хизматлари сифатини ошириш, аудиторлик ташкилотлари фаолиятини самарали бошқариш усулларини қўллаш, аудиторлик текширувларининг натижалари ва холислиги учун уларнинг жавобгарлигини кучайтириш, шу орқали тадбиркорлик тузилмалари томонидан уларга нисбатан ишончни ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус ваколатли давлат органи сифатида юклатилган вазифаларини бажариши қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари 2008 йилнинг 1 январигача мазкур қарорда тасдиқланган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомда белгиланган устав капитали миқдорларига етказиш ва фаолиятни ташкил этиш ҳамда лицензия шартлари бўйича мажбурий талабларни бажаришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги 2008 йилнинг 1 январигача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низом талаблари ва шартларига тўлиқ жавоб берадиган фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларини белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсин ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низом талабларига жавоб бермайдиган аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш ва лицензиясини бекор қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда мамлакатнинг иқтисодиёт олий ўқув юртларида ихтисослаштирилган гуруҳларни тузиш, контингентни кенгайтириш ва юқори малакали аудитор мутахассисларни тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборот ҳақида нотўғри маълумот баён этилган аудиторлик хулосасини тайёрлаши оқибатида зиён келтиргани учун аудиторлар ва аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текшируви буюртмачилари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар олдидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини мазкур қарор талабларига мос равишда мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 4 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-615-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва аудиторлик ташкилотларининг мақоми, вазифаси, мажбуриятлари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аудиторлик фаолияти қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви ўтказиладиган шахслардан, шунингдек ҳар қандай учинчи шахслардан мустақиллик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувларини ўтказишда холислик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини ўтказаётган аудиторлик ташкилотлари мустақил равишда ишлаш усуллари ва методларини танлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини амалга ошираётган шахсларнинг профессионал компетентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган ахборотларнинг махфийлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аудиторлик ташкилоти, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси, ўзининг номига эга муҳри, мустақил баланси, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Аудиторлик ташкилотларининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар аудиторлик ташкилотларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларининг таҳлили ва ишончлилигини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолияти самарадорлигини реал ва ҳаққоний баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкдорлар, акциядорлар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқа молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий таклифларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Аудиторлик ташкилотлари уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ молиявий ҳисоботлар ҳамда у билан боғлиқ бўлган молиявий ахборотларнинг қонунчиликка мувофиқлиги ва ишончлилигини аудиторлик текширувларидан ўтказади, шунингдек профессионал хизматлар кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда аудиторлик ташкилотлари, авваламбор даромадлилик (рентабеллик), капиталдан фойдаланиш даражаси, молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти ва ўзини-ўзи молиялаш даражаси, ишдаги фаоллик мезонларидан келиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Аудиторлик ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аудиторлик ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботлари билан олдиндан танишиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини олиб бориш шакллари ва услубларини мустақил равишда белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини ўтказишда хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлари билан тўлиқ танишиб чиқиш, шунингдек ушбу ҳужжатда ҳисобга олинган ҳар қандай мулкнинг аниқ мавжудлиги ёки ҳар қандай мажбуриятларнинг аниқ ҳолатини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви давомида юзага келган саволлар бўйича хўжалик юритувчи субъектнинг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектдан учинчи шахслар ахборотининг ёзма тасдиқномасини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъект ишончли аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун барча зарур бўлган ахборотни бермаган тақдирда аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлар ва бошқа мутахассисларни иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини олиб бориш даврида хўжалик юритувчи субъектга бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш, олиб бориш ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлашдан ташқари профессионал хизматлар кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика аудиторлар жамоат бирлашмасига аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Аудиторлик ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига амал қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича шартнома тузишдан аввал буюртмачининг талабига кўра аудиторлик фаолиятини амалга оширишга тегишли лицензия, аудитор (аудиторлар)нинг малака сертификатини кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектнинг талабига кўра аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларидаги талаблар, аудиторнинг фикр-мулоҳазалари асосланадиган ҳуқуқий нормалар тўғрисида ахборот тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган ахборотларни сир сақлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ҳисоботида молия-хўжалик операцияларининг қонунийлигини бузиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни акс эттириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган аудиторлик текширувлари натижалари бўйича аудиторлик хулосалари ва аудиторлик ҳисоботларининг нусхалари аудиторлик ташкилотида бўлиши ҳамда уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланишини таъминлаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари мазкур субъектга зарар келтирганлигига яққол гувоҳлик берувчи ҳолатларни аниқлаган тақдирда бу тўғрида раҳбарият (мулкдор)ни хабардор қилиши ҳамда аудиторлик хулосасида тегишли равишда қайд этиши шарт. Зарур ҳолларда аудиторлик текширувининг натижаларини акциядорларга етказиш учун уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда умумий мажлисини чақиришни талаб қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторларнинг ҳар йили малака ошириш курсларидан ўтишларини таъминлаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика аудиторлар жамоат бирлашмаларининг талабига кўра аудиторлик ташкилотларини мажбурий рейтинг баҳолаш учун ахборот тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Аудиторлар назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг топшириқларига биноан фақат аудиторлик ташкилоти билан назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида тузилган шартнома асосида турли текширувларни ўтказишда мутахассислар сифатида иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аудиторлик ташкилотлари очиқ акциядорлик жамияти шаклидан ташқари барча ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкин, бунда устав капиталининг 51 фоиздан кам бўлмаган миқдори мазкур аудиторлик ташкилотининг бир ёки бир нечта штатдаги аудиторларига тегишли бўлиши шарт. Аудитор (аудиторлар) фақат битта аудиторлик ташкилотининг таъсисчиси бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Аудиторлик ташкилотини аудитор малака сертификатига эга бўлган раҳбар бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестациядан ўтмаган раҳбар икки йил мобайнида аудиторлик ташкилоти раҳбари сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат ташаббускорлик асосида аудиторлик текширувини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 1500 баробари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 2 нафар аудиторга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда ташаббускорлик асосида ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 баробари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 4 нафар аудиторга, уларнинг биттаси халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлиши;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 5000 баробари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 6 нафар аудиторга, уларнинг иккитаси халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг аудиторлик ташкилотига унинг штатидаги аудиторларнинг энг кам сонига нисбатан қўйилган талаби мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторлик штати аудиторларнинг белгиланган энг кам сони билан тўлиқ тўлдирилишини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик фоизи муассислар (иштирокчилар)нинг пул маблағларидан, қолган қисми эса аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган моддий бойликлардан шакллантирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 июлдаги ПҚ-907-сонли қарори асосида бешинчи-олтинчи хатбошилари билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 264-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хусусий корхона шаклидаги аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхоналар тўғрисида», «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида», «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ёпиқ акциядорлик жамияти шаклидаги аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик хизматини кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома асосида ўз фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлган тақдирда аудиторлик фаолиятини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Аудиторлик ташкилотлари битта хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини уч йилдан ортиқ кетма-кет ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказиш учун штатдаги аудиторлар ёки аудиторлик ташкилоти билан фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома тузган аудиторларни жалб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудитор сифатсиз аудиторлик текшируви ўтказиши натижасида келтирган зарари, тижорат сирларини ошкор этганлиги ва аудиторлик ташкилотига зарар келтирган бошқа хатти-ҳаракатлари учун аудиторлик ташкилоти олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидабузарликка йўл қўйилгани учун малака сертификати бекор қилинган ёки амал қилиши тўхтатилган аудиторлар бекор қилинган ёки тўхтатилган вақтдан бошлаб уч йил давомида аудиторнинг малака сертификатини такрор олиш учун малака имтиҳонлари топширишга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қоидабузарликка йўл қўйилгани учун аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш ҳолларида мазкур аудиторлик ташкилоти раҳбарининг малака сертификатининг амал қилиши ҳам лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади. Аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатишга олиб келган қоидабузарликларга йўл қўйган ўша аудиторнинг малака сертификатининг амал қилиши ҳам тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Аудиторлик ташкилотига нисбатан қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қуйидагилар аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия олинаётганда мазкур Низомда назарда тутилган миқдорларда тўлиқ шакллантирилган устав капиталига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудитор томонидан аудиторлик фаолиятини фақат битта аудиторлик ташкилотида амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
штатда аудиторлар сони мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия турига мувофиқ штатдаги аудиторларда халқаро бухгалтер сертификатининг бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган ахборотнинг сир сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувлари ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат аудиторни тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти раҳбарининг уч йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида аттестациядан ўтиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишончли аудиторлик ҳисоботи тузиш ва аудиторлик хулосаси бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотларида аудиторлар иш сифатининг ички стандартлари мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз почта манзили ўзгаргани тўғрисида 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни бир йилда бир марта белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш, шунингдек, аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бошқа ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги талаби бўйича тақдим этиш.
(21-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўладиган лицензия талабларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишончсиз ёхуд шак-шубҳасиз ёлғон аудиторлик хулосаси тузиш;

аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган махфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

аудиторлик текширувларини ўтказишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекланишларга риоя қилинмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда фуқаролик масъулияти суғурта полисининг йўқлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг текширувларидан бўйин товлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тўхтатиш учун асос бўладиган аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бир маротаба бузишга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишончсиз ёхуд шак-шубҳасиз ёлғон аудиторлик хулосаси тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган махфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви ўтказишда аниқланган хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоб-китоби юритиш, молия ҳисоботини тузиш бўйича белгиланган талабларни бузганлиги фактларининг аудитор томонидан яширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторнинг малака сертификатини ўз номидан аудиторлик фаолиятида қатнашиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида, бошқа шахсга берилиши факти аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотининг штатида турган аудиторнинг мазкур ташкилотнинг тегишли рухсати (буйруғи)сиз назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар топшириғи бўйича турли текширувларни ўтказиш учун мутахассис сифатида қатнашиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Аудиторнинг ҳар йилги малака ошириш талабларини мунтазам равишда бузиши аудиторлик малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Аудиторлик ташкилотларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Аудиторлик ташкилотлари, аудиторлик текширувни буюртмачиси, хўжалик юритувчи субъектлар ва молиявий ҳисобот бошқа фойдаланувчилар, шу жумладан тижорат банклари, молия тузилмалари ҳамда инвесторлар олдида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахбороти ҳақида нотўғри аудиторлик хулосаларини тузиши оқибатида уларга келтирилган зарар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Сифатсиз ёки батафсил бўлмаган аудиторлик текшируви натижасида хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) аудиторлик текшируви буюртмачисига келтирилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Ҳисоб, ҳисобот ва аудиторлик ташкилотларининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши устидан назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Аудиторлик ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Аудиторлик ташкилотлари лиценция талаблари ва шартларига риоя қилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар уч йилда камида бир маротаба текшириб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29 Аудиторлик ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 155-модда; 2008 й., 28-сон, 264-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда; 2012 й., 40-сон, 466-модда; 2014 й., 35-сон, 444-модда; 2017 й., 22-сон, 411-модда)