Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2005 26.04.1996 йилдаги 229-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 26.04.1996 йилдаги 229-I-сон
Date of entry into force
05.06.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида депутатни чақириб олиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 2 декабрдаги 709-II-сонли «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кўчини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Депутатни чақириб олиш асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларини тузаётган, депутатлик вазифаларини бажармаётган ёки сайловчиларнинг, шунингдек депутатликка номзод қилиб кўрсатган органнинг ишончини бошқача тарзда оқламаётган Олий Мажлис депутати, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг депутати ушбу Қонунда белгиланган тартибда чақириб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Депутатни чақириб олиш тўғрисидаги таклиф
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис депутатини, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг депутатини чақириб олиш тўғрисидаги таклиф депутатликка номзод кўрсатган тегишли орган ёки тегишли сайлов округининг сайловчилари томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Депутатликка номзод кўрсатган органнинг Олий Мажлис депутатини чақириб олиш зарурлиги тўғрисидаги қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, депутатликка номзод кўрсатган тегишли орган, яъни сиёсий партиянинг олий органи ёки у ваколат берган орган, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари, вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши Олий Мажлис депутатини чақириб олиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Мазкур қарор баённома билан ёки баённомадан кўчирма билан бирга Олий Мажлис Кенгашига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш тўғрисидаги таклиф асосли бўлса, ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида Олий Мажлис Кенгаши депутатни чақириб олиш бўйича овоз беришни ўтказиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилади ва унинг Олий Мажлисга сайлов ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Кенгашининг қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида депутатни чақириб олиш бўйича округ комиссиясини тузади, овоз бериш кунини тайинлайди ва бу ҳақда Олий Мажлис Кенгашига маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Сайловчиларнинг Олий Мажлис депутатини чақириб олиш зарурлиги тўғрисидаги қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда сайловчилар фуқаролар йиғинида (вакиллар йиғилишида) Олий Мажлис депутатини чақириб олиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин. Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) унда аҳолининг (делегатларнинг) учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда бундай қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)нинг депутатни чақириб олиш зарурлиги тўғрисидаги қарори баённома билан ёки баённомадан кўчирма билан бирга Олий Мажлис Кенгашига юборилади ва бу ҳақда депутатликка номзод кўрсатган органга маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш тўғрисидаги таклиф асосли бўлса, Олий Мажлис Кенгаши ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида тегишли сайлов округида Олий Мажлис депутатини чақириб олиш тўғрисидаги таклифни муҳокама этиш юзасидан йиғилишлар ўтказиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш тўғрисидаги таклифни муҳокама қилишга бағишланган йиғилишлар Олий Мажлис Кенгаши томонидан тегишли қарор қабул қилинган вақтдан эътиборан йигирма кун ичида ўтказилади. Депутатни чақириб олиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлаган сайловчиларнинг турар жойини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхати таклифни муҳокама қилиш тугаган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида Олий Мажлис Кенгашига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис депутатини чақириб олиш тўғрисидаги таклифни округда қўллаб-қувватлаган сайловчиларнинг сони сайлов куни рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг камида беш фоизини ташкил этиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун бузилишига йўл қўйилган бўлмаса, сайловчилар рўйхати олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида Олий Мажлис Кенгаши депутатни чақириб олиш бўйича овоз беришни ўтказиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади ва уни Марказий сайлов комиссиясига юборади.
(4-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Кенгашининг қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида депутатни чақириб олиш бўйича округ комиссиясини тузади, овоз бериш кунини тайинлайди ва бу ҳақда Олий Мажлис Кенгашига маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатини чақириб олиш зарурлиги тўғрисидаги қарор
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, депутатликка номзод кўрсатган тегишли орган, яъни сиёсий партиянинг вилоят органи, халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгаши ёки фуқаролар йиғинида (вакиллар йиғилишида) сайловчилар депутатни чақириб олиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин. Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)нинг қонуний ҳуқуққа эгалиги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатликка номзод кўрсатган органнинг ёки сайловчиларнинг депутатни чақириб олиш зарурлиги тўғрисидаги қарори баённома билан ёки баённомадан кўчирма билан бирга халқ депутатлари тегишли вилоят Кенгашига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш тўғрисидаги таклиф асосли бўлса, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш ўтказиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уни вилоят сайлов комиссиясига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят сайлов комиссияси халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори олинган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида депутатни чақириб олиш бўйича округ комиссиясини тузади, овоз бериш кунини тайинлайди ва бу хусусда халқ депутатлари вилоят Кенгашига ахборот беради.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатини чақириб олиш зарурлиги тўғрисидаги қарор
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда депутатликка номзод кўрсатган тегишли орган, яъни сиёсий партиянинг туман, шаҳар органи ёки фуқаролар йиғинида (вакиллар йиғилишида) сайловчилар депутатни чақириб олиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин. Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)нинг қонуний ҳуқуққа эгалиги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатликка номзод кўрсатган органнинг ёки сайловчиларнинг депутатни чақириб олиш зарурлиги тўғрисидаги қарори баённома билан ёки баённомадан кўчирма билан бирга халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар Кенгашига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш тўғрисидаги таклиф асосли бўлса, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш ўтказиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уни туман, шаҳар сайлов комиссиясига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман, шаҳар сайлов комиссияси халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг қарори олинган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида депутатни чақириб олиш бўйича округ комиссиясини тузади, овоз бериш кунини тайинлайди ва бу хусусда халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига ахборот беради.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Чақириб олиш тўғрисидаги масалани қараб чиқиш чоғида чақириб олинаётган депутат ҳуқуқларининг кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис Кенгаши, Марказий сайлов комиссияси, халқ депутатлари тегишли вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатга уни депутатликдан чақириб олиш тўғрисидаги таклиф хусусида уч кунлик муддатдан кечиктирмай ёзма билдириш хати юбориб, тушган ҳужжатларнинг нусхаларини унга илова қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутат сайловчилар билан учрашишга, ўзининг чақириб олиниши тўғрисидаги масала қараб чиқилаётган йиғилишлар, сессиялар ва мажлисларда иштирок этишга ҳамда ўзини ҳимоя қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш тўғрисидаги масалани қўйишга сабаб бўлган ёлғон ахборотни била туриб тақдим этган фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш кунини тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис депутатини чақириб олиш масаласи бўйича овоз бериш куни Марказий сайлов комиссияси томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатини чақириб олиш масаласи бўйича овоз бериш куни тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан тайинланади.
(8-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш куни тегишли округ комиссияси тузилган кундан эътиборан камида бир ой кейинга тайинланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз бериш куни тайинланганидан кейин кечи билан уч кун ичида овоз бериш куни тўғрисида маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Депутатни чақириб олишни ёқлаб ёки чақириб олишга қарши ташвиқот юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз беришни ўтказиш куни тайинланганидан кейин сайловчиларга депутатни чақириб олиш билан боғлиқ масалаларни эркин ва ҳар томонлама муҳокама этиш имконияти кафолатланади, шунингдек депутатни чақириб олишни ёқлаб ёки чақириб олишга қарши монеликсиз ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз бериш куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Овоз беришни ўтказиш комиссиялари ва участкалари. Сайловчиларнинг рўйхатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш бўйича ишни ташкил этиш тегишли округ комиссияси зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш масаласи бўйича овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш учун овоз беришга кечи билан йигирма беш кун қолганида овоз бериш участкалари ташкил этилади ва кечи билан йигирма кун қолганида участка комиссиялари тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайловчиларнинг рўйхатлари овоз бериш кунига кечи билан ўн кун қолганида ҳамма танишиши учун тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Участкаларни ҳамда комиссияларни тузиш, комиссияларнинг ваколатлари, сайловчиларнинг рўйхатларини тузиш «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ва «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Округ ва участка комиссияларининг ваколат муддатлари депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш якунлари чиқарилганидан кейин тугайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Овоз бериш бюллетени
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш масаласи бўйича овоз бериш бюллетенида депутатнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилиб, унинг туғилган йили, қайси партияга мансублиги, эгаллаб турган лавозими (машғулотнинг тури) кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюллетень давлат тилида, шунингдек тегишли округ комиссиясининг қарорига биноан сайлов округи аҳолисининг кўпчилиги муомала қиладиган тилларда нашр этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Депутатни чақириб олиш масаласи бўйича овоз бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш масаласи бўйича овоз бериш яширин бўлиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ва «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг талабларига мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз бериш чоғида, башарти, сайловчи депутатнинг ваколатлари сақлаб қолинишига тарафдор бўлса, бюллетендаги депутатнинг фамилиясини ўчирмайди, агар депутат чақириб олинишини ёқлаб овоз берса, депутатнинг фамилиясини ўчиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Овоз бериш натижаларини аниқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз бериш натижалари овоз бериш ўтказилган куннинг эртасига округ комиссиясининг мажлисида аниқланиб, баённомага киритилади ва тегишинча Марказий сайлов комиссиясига, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига юборилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Башарти, овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг ярмидан кўпи депутатни чақириб олишни ёқлаб овоз берган бўлса, у чақириб олинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Башарти, овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг ярмидан ками депутатни чақириб олишни ёқлаб овоз берган бўлса, шунингдек овоз беришда овоз бериш рўйхатларига киритилган сайловчиларнинг ярмидан ками иштирок этган бўлса, депутатни чақириб олиш рад қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олишни ёқлаб ва чақириб олишга қарши берилган овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, депутат ўз ваколатларини сақлаб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий сайлов комиссияси ёки вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси Қонун бузилишига йўл қўйилганлиги оқибатида овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Бундай ҳолда такрорий овоз бериш тайинланиб, у кечи билан икки ҳафта ичида ушбу Қонун талабларига риоя этган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий сайлов комиссияси, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси келиб тушган округ комиссиясининг баённомасига асосан беш кунлик муддат ичида овоз бериш натижаларини қайд этади ҳамда улар ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис депутатини чақириб олиш бўйича овоз бериш якунлари тўғрисида Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Кенгашига маълум қилади, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатини чақириб олиш бўйича овоз бериш якунлари тўғрисида эса вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси тегишли ҳокимият вакиллик органининг раҳбарига маълум қилади.
(13-модданинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз бериш натижасида депутат чақириб олинган бўлса, депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш якунлари қайд этилган пайтдан эътиборан унинг ваколатлари муддатидан илгари тўхтатилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Овоз беришни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депутатни чақириб олиш масаласи бўйича овоз беришни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети ёки тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Ушбу Қонун бузилганлиги устидан шикоят қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун бузилганлиги устидан Марказий сайлов комиссиясига, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига ёки бевосита судга шикоят қилиниши мумкин.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 26 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 67-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)