14.04.1999 йилдаги 758-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , 14.04.1999 йилдаги 758-I-сон
Date of entry into force
11.05.1999
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(янги таҳрири)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-350-сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши тушунчаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши — фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (вакиллар йиғилиши) орқали амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ҳамда ўзларининг сайлаб қўйиладиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришни амалга оширишда тенг ҳуқуқларга эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демократизм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ошкоралик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий адолат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсонпарварлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ечишда мустақиллик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳудудлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилади. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллалар фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳудудий бирликларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг тегишли органлари фикрини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллани тузиш, қўшиб юбориш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек унинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ташаббусига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг шаклланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратадилар, уларнинг ишларига аралашишга йўл қўймайдилар, фуқароларга ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллалар фуқароларининг йиғинлари (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудудда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши керак.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9–10-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Фуқаролар йиғини
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини аҳоли манфаатларини ифодалаш ва унинг номидан тегишли ҳудудда амал қиладиган қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинида шаҳарча, қишлоқ ва овул, шунингдек шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшаётган, вояга етган шахслар қатнашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини органлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини кенгаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини тафтиш комиссияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман марказидан олисда жойлашган ва бориш қийин бўлган шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тузиладиган маъмурий комиссия (бундан буён матнда маъмурий комиссия деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, фуқаролар йиғини тафтиш комиссияси ва маъмурий комиссияни сайлаш фуқароларнинг қонунда белгиланган сайлов ҳуқуқлари кафолатлари таъминланган ҳолда яширин ёки очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида (вакиллар йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9–10-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини ўзи тасдиқлаган низом асосида фаолият юритади. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинининг ҳудуди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини ва унинг органлари ваколатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинини чақириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини кенгашини тузиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахсларини сайлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини комиссияларини тузиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ва раис маслаҳатчиларининг ваколатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаолиятининг молиявий асоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9–10-сон, 149-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинининг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини ҳамда шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини тегишли равишда шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамда шаҳардаги маҳалла фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларига қонун ҳужжатлари билан берилган исталган масалани ўзи кўриб чиқиш учун олиш ва ҳал этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг раисларини ва аъзоларини сайлайди, йилнинг ҳар чорагида уларнинг ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинининг тафтиш комиссиясини ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий комиссияни сайлайди, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда раиснинг (оқсоқолнинг) маслаҳатчилари ва фуқаролар йиғини Кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, раиснинг (оқсоқолнинг) тақдимномасига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини тайинлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кенгаш, тафтиш комиссияси ва маъмурий комиссия фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди, йилнинг ҳар чорагида уларнинг ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва уларнинг санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг, шунингдек ўз қарорларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига тавсия этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(10-модданинг иккинчи қисми ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш бўйича тавсиялар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йилнинг ҳар чорагида туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари раҳбарларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитади. Фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомалари тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади, улар бу баённомаларнинг ҳисобини юритадилар, фуқароларнинг мурожаатлари бажарилишини назорат қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз маблағларини шакллантиради, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ободонлаштириш ишларини ўтказиш, умумий фойдаланишдаги жойларни таъмирлаш, шунингдек кам таъминланган оилаларнинг уйлари ва квартираларини таъмирлашда ёрдам кўрсатиш учун аҳолидан ихтиёрийлик асосида маблағ йиғиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ва санитария-тозалаш ишлари ўтказиш учун тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар ва ташкилотларнинг маблағларидан шартнома асосида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳудудидаги ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини ихтиёрийлик асосида бирлаштириш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари сарфланиши устидан назоратни ташкил этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гузарлар барпо этишга доир масалаларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий-ҳудудий бирликлар ва маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар ва бошқа объектларнинг номини ўзгартириш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига ўз вакилини юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига мажбурий тўловларни йиғиш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш юзасидан тадбирлар ўтказишда, тегишли ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уй-жойлар ва ҳовлиларни намунали сақлаш юзасидан ихтиёрий ишларни ташкил этишда кўмаклашади;
(10-модда иккинчи қисмининг йигирма иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-113-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 399-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини ушбу моддада назарда тутилган ваколатлардан ташқари, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва болали муҳтож оилаларга нафақалар тайинлаш масалаларини ҳал этади, оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлардан ўз ўрнида ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини шаҳарча, қишлоқ ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғинларига кўмаклашади, марказлаштирилган тарзда ажратиладиган маблағлардан қандай фойдаланилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Шаҳарча, қишлоқ ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғинининг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарча, қишлоқ ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғини тегишли равишда шаҳарча, қишлоқ ва овулдаги маҳалла фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларига қонун ҳужжатлари билан берилган исталган масалани ўзи кўриб чиқиш учун олиш ва ҳал этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарча, қишлоқ ва овулдаги маҳалла фуқаролар йиғини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинининг раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг раисларини ва аъзоларини сайлайди, йилнинг ҳар чорагида уларнинг ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раиснинг (оқсоқолнинг) маслаҳатчилари ва фуқаролар йиғини Кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, раиснинг (оқсоқолнинг) тақдимномасига мувофиқ фуқаролар йиғинининг масъул котибини тайинлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунларга риоя этилиши ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва ўз қарорлари, шунингдек шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинининг қарорлари ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларининг сарфланиши устидан назоратни ташкил этади, фуқаролар йиғинининг тафтиш комиссиясини сайлайди, комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, йилнинг ҳар чорагида унинг ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирлар режасини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва болали муҳтож оилаларга нафақалар тайинлаш масалаларини ҳал этади, оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлардан ўз ўрнида ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Фуқаролар йиғини кенгашининг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг Фуқаролар йиғинлари оралиқ давридаги жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг раислари ва йиғиннинг масъул котибидан иборат таркибда фуқаролар йиғинининг кенгаши тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинини чақиради;

фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ишини мувофиқлаштиради, хайрия ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимномасига кўра фуқаролар йиғини кенгашининг девонини шакллантиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига уларнинг сайловчилар билан учрашувларини уюштиришда фуқароларни қабул қилишда, улар ўз сайлов участкаларида бошқа ваколатларини амалга оширишларида кўмаклашади;
(12-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий, спорт тадбирларини ва бошқа тадбирларни ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялаш ишидаги мавқеини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияга оид масалалар юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга нафақаларни шу мақсадда ажратилган давлат бюджети маблағларидан белгиланган тартибда тайинлайди ва тўлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқаларнинг парвариши ва ёрдамига муҳтож кекса фуқароларга шафелик (патронажлик) ёрдами шу мақсадда ажратилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатилишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур ҳудудда яшовчи фуқароларни иш билан таъминлашга, шу жумладан касаначиликни ташкил этишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кичик корхоналар, сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш ва тикиш устахоналари, халқ ҳунармандчилиги цехларини ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, бу қарор кейинчалик фуқаролар йиғинида тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг уйларни, ҳовлилардаги биноларни, ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ораста сақлаш, болалар ва спорт майдончаларини жиҳозлаш, йўллар, кўприклар, кўчалар, йўлкалар, коммунал тармоқларни қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаш, тарих ва маданият ёдгорликларини, қабристонларни таъмирлаш ишларида ихтиёрийлик асосида қатнашишларини ташкил этади, туман, шаҳар ҳокимлиги ажратадиган моддий ва бошқа маблағларни, ўз маблағларини ана шу мақсадларда ишлатади, жамоатчилик ёрдамини (ҳашарларни) уюштиради, кўриклар ва танловлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғи, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда сувдан тежамли фойдаланиш ва уларнинг беҳуда сарфланишини камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудуддаги ерларнинг фойдаланилиши ва муҳофаза этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг иши, савдо ва фуқароларга хизмат кўрсатиш маданияти қоидаларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда жамоат тартибини таъминлашда, шу жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишида, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктлари, сув таъминоти манбалари, турар жойлар, мактаблар ва бошқа таълим муассасаларининг санитария ва экология ҳолати устидан назорат амалга оширилишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига, жониворларни сақлашга оид ветеринария қоидаларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилишига кўмаклашади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни ораста сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг асралишини таъминлашда фуқароларга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тушишига кўмаклашади.
(12-модданинг иккинчи қисми йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар коммунал хизматлар ҳақини ва мажбурий бадалларни банк муассасаси орқали ҳисоб-китоб қилиб, тўлиқ ва ўз вақтида тўлашларини коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан биргаликда уюштиради ва назорат қилади. Аҳоли уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ тўлашини таъминлаганлиги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтказиладиган маблағларни белгиланган тартибда кам таъминланган оилаларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам беришга, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ходимларини рағбатлантиришга, шунингдек ободонлаштириш ишларини ўтказишга ишлатади;
(12-модда иккинчи қисмининг йигирма бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-113-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 399-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни табиий офатларга қарши курашга ва уларнинг оқибатларини тугатишга жалб этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини фуқаролик ҳимоясига доир тадбирларни ўтказишга жалб этади, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни мудофаа ишлари бўлимларига чақирилаётганликларидан хабардор этишни ва чақиришни ташкил қилишга кўмаклашади, шунингдек шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда уларнинг шахсий-бирламчи ҳисобини юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштирув комиссияси тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбарини тайинлайди ва тузилмага аъзолар қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисини тайинлайди;
(12-модданинг иккинчи қисми ўттизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535–II-сон Қонунига асосан йигирма саккизинчи — ўттизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9–10-сон, 149-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий-меҳнатга тиклаш ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир тадбирларни ижтимоий мослашув марказлари билан биргаликда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари судланган ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бошқа шахсларга тарбиявий таъсир ўтказиш учун фахрийлардан, хотин-қизлар ва ёшлар, маданият ва дин вакиллари жумласидан комиссиялар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг Кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғинини чақиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раис маслаҳатчиларининг, масъул котибнинг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда маъмурий комиссия раислари ва аъзоларининг номзодларини сайлаш учун фуқаролар йиғинига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг, фуқаролар йиғини ва унинг Кенгаши қарорларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга доир ишларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, судда, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фуқароларнинг манфаатларини ифодалайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгасиз мол-мулкни, шунингдек мерос тариқасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтган мол-мулкни сақлаш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи номидан шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам таъминланган оилаларнинг, шунингдек табиий офатлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳудуди доирасида яшовчиларни ҳисобга олиб боришни, шунингдек тегишли ҳудудда жамоат тартибини таъминлашда, шу жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашишга доир ишларни ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этади, шунингдек бундай болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;
(13-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 мартдаги ЎРҚ-153-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 16-сон, 117-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларининг профилактика бўйича тегишли инспектори билан биргаликда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яраштирув комиссиясида раислик қилади;
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535–II-сон Қонунига асосан ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9–10-сон, 149-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда байрам кунлари ва муҳим саналар билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний қарашларни мажбуран сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни уюштиради, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни қабул қилади, уларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга уларнинг оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномалар ҳамда ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар берилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тегишли органларга тақдимномалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ўлимни қайд этиш ва ишончномаларни тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) ўлимни қайд этишни белгиланган тартибда амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) хат-хабарни, шу жумладан пул ва жўнатмани олиш учун, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бошқа тўловларни олиш учун, муаллифлар ва ихтирочиларнинг ҳақларини, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банклардан суммаларни олиш учун ишончномаларни белгиланган тартибда тасдиқлаши мумкин.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Фуқаролар йиғинининг тафтиш ва маъмурий комиссиялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий комиссия маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасидаги ишларни кўриб чиқиш учун тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси ва маъмурий комиссия ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғинига ҳисобдордир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси ва маъмурий комиссия ўз фаолиятини фуқаролар йиғини тасдиқлайдиган низомлар асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси ва маъмурий комиссия тўғрисидаги намунавий низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари мажбурийлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар, шунингдек шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла ҳудудида жойлашган юридик шахслар (уларнинг мансабдор шахслари) томонидан ижро этилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари уларни қабул қилган органлар ва мансабдор шахслар томонидан бекор қилиниши ёки суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича республика кенгаши, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар мувофиқлаштириш кенгашлари тузилади.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9–10-сон, 149-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Фуқаролар йиғинини чақириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), йиғин кенгаши томонидан заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта чақирилади. Фуқаролар йиғини халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, туман, шаҳар ҳокимининг ёки ўн саккиз ёшга тўлган ва мазкур ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг йиғини фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинини олиб бориш учун раёсат сайланади. Йиғинни фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ёки раиснинг маслаҳатчиларидан бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки ёпиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир йиғинда йиғин ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолда баённома юритилади. Фуқаролар йиғинининг баённомаси ва қарорини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва масъул котиби имзолайдилар. Раис (оқсоқол) йўқлигида, фуқаролар йиғинининг баённомасини раиснинг маслаҳатчиларидан бири ва масъул котиб имзолайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, фуқаролар вакилларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилишга ҳовлилар, уйлар, кўчалар, маҳаллалар, мавзелар, даҳалардан фуқароларнинг намояндалари вакил қилинадилар. Вакиллик нормасини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича тегишли туманлар ва шаҳарлар мувофиқлаштириш кенгаши белгилайди.
(18-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9–10-сон, 149-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда вакилларнинг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир ва бундай йиғилиш ушбу Қонунда фуқаролар йиғинларини ўтказиш тартибига нисбатан қўйиладиган талабларга мувофиқ ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинида шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535–II-сон Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9–10-сон, 149-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Фуқаролар йиғини кенгашининг иш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан, заруратга қараб, лекин ойида камида бир марта ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси, агар унинг ишида Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Қарор, агар уни фуқаролар йиғини кенгашининг ҳозир бўлган аъзоларидан ярмидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини кенгашининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари икки ярим йил муддатга сайланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) тегишли туман, шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда, маслаҳатчилар эса фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига биноан сайланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатларини муддатидан илгари тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раиснинг (оқсоқолнинг) ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини қарор қабул қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини ташкил этишни унинг кенгаши ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раиснинг маслаҳатчилари ўртасида вазифаларни тақсимлаш фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимномаси бўйича йиғин томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғини кенгаши ўз девонига эга бўлиши мумкин, унинг ходимлари сони йиғин томонидан белгиланади. Йиғиннинг масъул котиби ва кенгаш девони ходимлари йиғинни, кенгаш мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлайдилар, йиғиннинг, кенгашнинг ва раиснинг (оқсоқолнинг) қарорлари ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайдилар, иш юритилишини амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), масъул котиби ва кенгаш девони ходимлари фуқаролар йиғинининг маблағлари ҳисобига ҳам, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига ҳам таъминланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қурилган, олинган ёки қонунда белгиланган тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий-маиший ва бошқа мақсаддаги объектлар, шунингдек транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва бошқа кўчар ҳамда кўчмас мулк уларнинг мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз мулки бўлган объектларни вақтинчалик ёки доимий фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга беришга, ижарага топширишга, белгиланган тартибда ўз тасарруфидан чиқаришга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу мол-мулк билан боғлиқ бошқа битимлар тузишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асоси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асоси ўз маблағларидан, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет маблағларидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонларидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг молиявий маблағлари банк муассасасидаги мустақил ҳисобварақда сақланади ҳамда белгиланган тартибда улар томонидан мустақил фойдаланилади ва бу маблағларнинг олиб қўйилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар йиғинининг кенгаши молиявий маблағлардан фойдаланилганлиги тўғрисида йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини олдида ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳисоби ва ҳисоботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятининг ҳисобини юритади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий статистика ва солиқ органларига ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг мурожаатларини кўриб чиқишнинг шартлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг мурожаатлари давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари томонидан ўз ваколатлари доирасида қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш маъмурий-ҳудудий бирликлар, шунингдек маҳалла қўшилганда, бўлинганда, тугатилганда фуқаролар йиғинининг қарорига биноан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўзини ўзи бошқаришни амалга оширишга доир Фуқароларнинг ҳуқуқларини бузган давлат органлари ва бошқа органларнинг, шунингдек мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 14 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
758-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 110-модда; 2003 й., 9–10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 51-сон, 514-модда; 2007 й., 39-сон, 399-модда; 2008 й., 16-сон, 117-модда; 52-сон, 513-модда; 2010 й., 37-сон, 313-модда)