Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2023 14.10.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1629
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг буйруғи, 14.10.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1629
Date of entry into force
24.10.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БУЙРУҒИ

Патент эгасининг очиқ лицензияга доир ҳуқуқни тақдим этиш тўғрисидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ҳамда бундай ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 1629]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 6 февралдаги 2-мҳ-сонли «Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3418, 07.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Патент эгасининг очиқ лицензияга доир ҳуқуқни тақдим этиш тўғрисидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ҳамда бундай ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидалари» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат патент идораси директори А. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 21 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56-сон

Давлат патент идораси директорининг
2006 йил 21 сентябрдаги
56-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш қоидалари (бундан кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига мувофиқ патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги аризаси (бундан кейинги ўринларда ариза деб юритилади) Вазирликка топширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ариза Вазирликда рўйхатга олинган саноат мулкининг тегишли намунаси, селекция ютуғидан фойдаланишга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги лицензия шартномаси мавжуд бўлган ҳолда, ушбу лицензия шартларига биноан патент эгаси шартноманинг амал қилиш муддати ўтмасдан лицензия бериш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, топширилиши мумкин эмас.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Топширилган ариза чақириб олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аризани топширишга оид ишлар патент эгаси томонидан мустақил равишда, вакил орқали ёки ваколатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланган патент вакили томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ариза ва илова қилинган ҳужжатларни топшириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Патент эгаси томонидан ҳар бир шахсга саноат намунаси объекти, селекция ютуғидан фойдаланиш учун ҳуқуқ беришда Вазирликка қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) патент эгасининг мазкур Қоидаларга иловада келтирилган шаклда тузилган очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги аризаси. Ариза ўзбек тили ёки рус тилида бир нусхада топширилади. Хорижий исмлар ва номлар ўзбекча ёки русча транслитерацияда келтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза битта патентга тегишли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгаларининг ариза топшириш ҳақидаги розилиги тақдим этилаётган биронта бошқа ҳужжатда қайд этилмаган бўлса, аризани уларнинг ҳаммалари имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза юридик шахс номидан корхона, ташкилот раҳбари ёки бунинг учун ваколатли шахс томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имзолар имзолаётган шахс (шахслар)нинг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда очиб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) патентнинг асл нусхаси (дубликати);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ворислик ҳуқуқи ёки меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (зарур бўлган ҳолларда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) вакил ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома (зарур бўлган ҳолларда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, бу ҳолда аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар ўзбек, рус ёки бошқа тилда тақдим этилиши мумкин. Агар ҳужжатлар бошқа тилда тақдим этилган бўлса, уларнинг ўзбек ёки рус тилига таржималари илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар бевосита Вазирликка топширилади ёки почта орқали жўнатилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Аризани кўриб чиқиш ва ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида Вазирлик ҳамма зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини текширади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки ҳужжатларга мазкур Қоидаларда белгиланган талаблар бузилган холларда, ариза топширган шахсга билдиришнома юборилади ва унда билдиришнома юборилган санадан бошлаб уч ой мобайнида мавжуд бўлмаган ва/ёки тўғриланган ҳужжатларни тақдим этиш таклиф қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда аризани кўриб чиқиш бўйича белгиланган муддатнинг кечиши етишмаган ёки тўғриланган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушкунга қадар тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидалар талабларига мос келган ҳолларда, Вазирлик ариза топширган шахсни унинг аризаси қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор этади. Ариза тўғрисидаги маълумотлар қандай объектга нисбатан топширилганига қараб, Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, ўсимлик навлари ва ҳайвон зотларининг Давлат реестрларига киритилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидалар талабларига мос келмаган, шунингдек тўғриланган ва етишмаган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда, Вазирлик ариза топширган шахсга аризани қабул қилиш рад этилгани тўғрисида асосли далиллар келтирилган билдиришнома юборади ва, аризадан ташқари, ҳамма тақдим этилган ҳужжатларни қайтариб беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирликнинг расмий Ахборотномасида ариза тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабнома рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат намунаси объекти, селекция ютуғининг рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган Вазирлик расмий Ахборотномасининг сони ва йили;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро патент классификацияси (ХПК) / Саноат намуналарининг халқаро классификацияси (СНХК)нинг индекси (саноат мулки объектига нисбатан кўрсатилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объекти, селекция ютуғининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент эгаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёзишма учун манзил.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлик ариза тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий Ахборотномасида эълон қилинган санадан эътиборан 10 кун муддатда патентда тегишли белги қўяди ва уни ариза топширган шахсга юборади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш қоидаларига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎
Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги
‎АРИЗАСИ ‎

‎Патент эгаси ҳар бир шахсга қуйидаги интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради (кераги белгилансин [х]):
‎‎
‎‎— ихтиролар — ўсимлик навлари
‎‎— фойдали моделлар — ҳайвон зотлари
‎‎— саноат намуналари

‎‎
‎____________________________________________________________________________________
‎ (саноат намунаси объекти, селекция ютуғининг номи)

‎‎патент рақами _______________________________
‎‎ХПК/СНХК индекси_____________________
‎‎Саноат мулки объекти, селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган Адлия вазирлиги расмий Ахборотномасининг рақами ва йили_____________________________________
‎____________________________________________________________________________________
‎‎ёзишма учун манзил (бир нечта патент эгаси бўлган тақдирда)___________________________________
____________________________________________________________________________________
‎‎патентнинг жорий амал қилиш даврида патент божи тўланганлиги ҳақидаги маълумотлар__________________________________________________________________________
‎‎
‎Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераги белгилансин [Х]):
‎‎— патентнинг асл нусхаси (дубликати);‎
— ариза ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш учун патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат
— иш юритиш учун ишончнома;
— ҳуқуққа ворислик ёки меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси
‎‎
‎Патент эгаси

‎‎‎________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О., имзоси)

Сана_________________

‎‎(М.Ў.)
‎‎

(илова матни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 420-модда; 2011 й., 40-сон, 423-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)