Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ИХТИРОЛАР, ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР ВА САНОАТ НАМУНАЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2002 йил 1 октябрдаги 211 (3039)-сонида эълон қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 29 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
397-II-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИХТИРОЛАР, ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР ВА САНОАТ НАМУНАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(янги таҳрири)

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]

Ушбу Қонуннинг мақсади ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини (бундан буён матнда саноат мулки объектлари деб юритилади), ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
(1-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 294-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.04 Саноат намунасига бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг саноат мулки объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) саноат мулки объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик саноат мулки объектларига патент бериш ҳақидаги талабномаларни (бундан буён матнда патент бериш ҳақидаги талабнома деб юритилади) кўриб чиқиш учун қабул қилади, улар бўйича давлат экспертизасини ташкил этади, уларни давлат рўйхатига олади, саноат мулки объектларига патентлар беради, расмий ахборотнома нашр этади, саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликнинг қўлланилишига доир тушунтиришлар беради ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (бундан буён матнда Давлат муассасаси деб юритилади) патент бериш ҳақидаги талабноманинг давлат экспертизасини ўтказади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) қарорлар қабул қилишда мустақилдир ва ўз фаолиятида ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабномада кўрсатилган саноат мулки объектлари хусусидаги давлат экспертизаси натижалари бўйича Давлат муассасасининг қарори устидан;
(4-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектларига патент берилганлигига қарши манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат мулки объектлари патентларининг ҳақиқийлигига қарши берилган апелляцияларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция кенгаши ўз ваколатлари доирасида апелляцияларнинг бошқа турларини ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Саноат мулки объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.04 Саноат намунасига бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқ муаллифга (ҳаммуаллифларга) ёки унинг (уларнинг) ҳуқуқий ворисига (ҳуқуқий ворисларига) тегишли бўлади ва патент билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар саноат мулки объектини бир нечта шахс бир-биридан мустақил равишда яратган бўлса, патент олиш ҳуқуқи патент бериш ҳақидаги талабномани Вазирликка биринчи бўлиб топширган шахсга тегишли бўлади.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муаллиф (ҳаммуаллифлар), агар ўзи (ўзлари) яратган саноат мулки объектини бошқалар ғайриқонуний ўзлаштириб олиши натижасида бу объектга талабнома топширилган ёки патент олинган бўлса, патент берилганлиги юзасидан низолашиш ёхуд патент эгаси сифатида ўзига (ўзларига) патентнинг ўтказилишини суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 августдаги ЎРҚ-709-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 03/21/709/0808-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 60-боби, Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объектининг патенти давлат экспертизаси ўтказилганидан кейин берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объектининг патенти саноат мулки объекти устуворлигини, унга муаллифликни ва патент эгасининг саноат мулки объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 294-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи саноат мулки объекти рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинган санадан эътиборан амалда деб ҳисобланади.
(5-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликка патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан ҳисоблаганда ихтиро патенти йигирма йил мобайнида, саноат намунаси патенти ўн йил мобайнида, фойдали модель патенти беш йил мобайнида амал қилади.
(5-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиро патентининг амал қилиши қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда патент эгасининг илтимосномасига биноан Вазирлик томонидан кўпи билан беш йил муддатга узайтирилиши мумкин. Бундай ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган маъмурий регламент билан белгиланади.
(5-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат намунаси патентининг ва фойдали модель патентининг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосномасига биноан Вазирлик томонидан тегишинча беш йилга ҳамда уч йилга узайтирилиши мумкин.
(5-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.02 Ихтирога бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиро ҳамда фойдали модель патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми эса буюмнинг (макетнинг, расмнинг) тасвирида акс эттирилган муҳим белгилари ва (ёки) уларнинг комбинацияси (бундан буён матнда унинг муҳим белгилари мажмуи деб юритилади) билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патенти, шунингдек уни олиш ҳуқуқи мерос бўлиб ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ихтиронинг патентга лаёқатлилик шартлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.02 Ихтирога бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ихтиро сифатида кўрсатилган объект янги, ихтиролик даражасига эга ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ихтиро техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, у янги деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ихтиро техника тараққиёти даражаси ҳақидаги маълумотлардан яққол аён бўлмаса, у ихтиролик даражасига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техника тараққиёти даражаси ихтиро устуворлиги санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган ҳар қандай маълумотларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиронинг янгилигини аниқлаш чоғида бирмунча олдин устуворликка эга бўлган ҳолда топширилган ва чақириб олинмаган патент бериш ҳақидаги талабномалар ҳам ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ихтиродан саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда фойдаланиш мумкин бўлса, у саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтирога тааллуқли ахборотнинг муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита шу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда ошкор этилиши, агар ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома ахборот ошкор этилган санадан эътиборан кўпи билан олти ой ичида Вазирликка топширилган бўлса, ихтиронинг патентга лаёқатлилигини тан олишга таъсир кўрсатадиган ҳолат сифатида эътироф этилмайди. Бунда ушбу ҳолни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади.
(6-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
усулга (моддий воситалар ёрдамида моддий объект устида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш жараёнига) тааллуқли бўлган техник ечим ихтиро сифатида эътироф этилади.
(6-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 294-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар ихтиро сифатида эътироф этилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий назариялар ва математика усуллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этиш ва бошқариш усуллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизма тарҳлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеграл микросхемаларнинг топологиялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фойдали модель сифатида кўрсатилган объект янги бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуи техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, у янги деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техника тараққиёти даражаси талабномада кўрсатилган фойдали модель амалга ошириши мумкин бўлган вазифаларни бажара оладиган воситалар ҳақидаги Ўзбекистон Республикасида ҳамма фойдалана оладиган барча маълумотларни, шунингдек уларни қўллашга доир маълумотларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдали модель, агар ундан амалда фойдаланиш мумкин бўлса, саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдали моделга тааллуқли ахборотнинг муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита шу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда ошкор этилиши, агар фойдали моделга патент бериш ҳақидаги талабнома ахборот ошкор этилган санадан эътиборан кўпи билан олти ой ичида Вазирликка топширилган бўлса, фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини тан олишга таъсир кўрсатадиган ҳолат сифатида эътироф этилмайди. Бунда ушбу ҳолни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
усулга (моддий воситалар ёрдамида моддий объект устида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш жараёнига) тааллуқли бўлган техник ечим фойдали модель сифатида эътироф этилади.
(7-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 6-моддасининг тўққизинчи қисмида кўрсатилган объектлар фойдали моделлар сифатида муҳофаза қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.04 Саноат намунасига бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект янги ва оригинал (ўзига хос) бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган маълумотлардан аён бўлмаса, у янги деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат намунасининг янгилигини аниқлаш чоғида бирмунча олдин устуворликка эга бўлган ҳолда топширилган ва чақириб олинмаган патент бериш ҳақидаги талабномалар ҳам ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат намунаси, агар унинг муҳим белгилари мажмуи буюм хусусиятларининг ижодий жиҳатлари билан боғлиқ бўлса, оригинал деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат намунасига тааллуқли ахборотнинг муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита шу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда ошкор этилиши, агар саноат намунасига патент бериш ҳақидаги талабнома ахборот ошкор этилган санадан эътиборан кўпи билан олти ой ичида Вазирликка топширилган бўлса, саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини тан олишга таъсир кўрсатадиган ҳолат сифатида эътироф этилмайди. Бунда ушбу ҳолни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади.
(8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюмнинг ташқи кўринишини ифодалайдиган бадиий-конструкторлик ечими саноат намуналари жумласига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар саноат намуналари деб эътироф этилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
матбаа маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архитектура объектлари (кичик архитектура шаклларидан ташқари), саноат, гидротехника иншоотлари ва бошқа стационар иншоотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суюқ, газсимон, сочилувчан ёки шунга ўхшаш моддалардан иборат ўзгарувчан шаклдаги объектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюмнинг фақат техник вазифаси билан боғлиқ бўлган ечимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Саноат мулки объектининг ҳуқуқ субъектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.04 Саноат намунасига бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижодий меҳнати билан саноат мулки объектини яратган жисмоний шахс шу объектнинг муаллифи деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар саноат мулки объекти бир нечта жисмоний шахснинг биргаликдаги ижодий меҳнати асосида яратилган бўлиб, улар ўртасида тузилган шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, уларнинг барчаси шу объектнинг тенг ҳуқуқли ҳаммуаллифлари деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муаллифлик ҳуқуқи бошқага ўтказилмайдиган ва топширилмайдиган шахсий номулкий ҳуқуқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Патент эгаси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллиф ёки унинг меросхўри томонидан патент бериш ҳақидаги талабномада ёки саноат мулки объекти рўйхатдан ўтказилгунга қадар Вазирликка топширилган талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги аризада кўрсатилган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларга (уларнинг ўзи рози бўлган тақдирда);
(10-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда иш берувчига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчидан олган аниқ топшириқни бажариш муносабати билан яратилган саноат мулки объектининг патентига бўлган ҳуқуқ, агар бу ҳол улар ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчига тегишли бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1087-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иш берувчи билан муаллиф (ҳаммуаллифлар) ўртасидаги шартномада ушбу модданинг иккинчи қисмидаги қоидалар назарда тутилган бўлмаса, у ҳолда муаллиф (ҳаммуаллифлар) талабнома топшириш ва саноат мулки объектининг патентини ўз номига олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иш берувчи билан муаллиф (ҳаммуаллифлар) ўртасидаги шартномада ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари назарда тутилган бўлса ва иш берувчи яратилган саноат мулки объекти тўғрисида муаллиф (ҳаммуаллифлар) томонидан ёзма равишда хабардор қилинган кундан эътиборан тўрт ой ичида Вазирликка патент бериш ҳақидаги талабномани топширмаса, патент бериш ҳақидаги талабномани топшириш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечмаса ва тегишли объектни сир сақлаш тўғрисида муаллифга (ҳаммуаллифларга) маълум қилмаса, у ҳолда муаллиф (ҳаммуаллифлар) талабнома топшириш ва ўз номига патент олиш ҳуқуқига эга бўлади.
(10-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда иш берувчи патент эгасига шартномада белгиланадиган миқдорда товон тўлаб, ўз ишлаб чиқаришида тегишли саноат мулки объектидан фойдаланишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчи саноат мулки объектини сир сақлаган тақдирда муаллифга (ҳаммуаллифларга) мутаносиб равишда ҳақ тўлаши шарт, ҳақ миқдори шартномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгаси бўлмаган, ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчидан олган аниқ топшириқни бажариш муносабати билан яратилган саноат мулки объектининг муаллифи (ҳаммуаллифлари) тегишли саноат мулки объектидан фойдаланилганлиги ёхуд унга оид лицензия сотилганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Саноат мулки объектидан фойдаланилганлик ёки унга оид лицензияни сотганлик учун тушаётган маблағлар ҳисобидан муаллифга (ҳаммуаллифларга) тўланадиган ҳақнинг миқдори, уни тўлаш шартлари ва тартиби муаллиф (ҳаммуаллифлар) ҳамда иш берувчи ўртасидаги шартномада белгиланади.
(10-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунига асосан учинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Патент эгасининг саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар саноат мулки объектидан ўз хоҳишича фойдаланиш бошқа патент эгаларининг ҳуқуқларини, шу жумладан бошқа шахсларнинг мазкур объектдан фойдаланишини тақиқлаб қўйиш ҳуқуқини бузмаса, бундай фойдаланиш патент эгасига тегишлидир, шу зайлда фойдаланиш ушбу Қонунга мувофиқ патент эгасининг ҳуқуқини бузиш деб ҳисобланмайдиган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир нечта патент эгасига қарашли бўлган саноат мулки объектидан фойдаланиш борасидаги ўзаро муносабатлар улар ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, ҳар бир патент эгаси муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектидан ўз хоҳишича фойдаланиши мумкин, лекин қолган патент эгаларининг розилигисиз объектга мутлақ лицензия беришга ёки патентни ўзга шахсга топширишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгаси патент билан тасдиқланган саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқни патентдан ўзганинг фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартнома бўйича ёки саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензия шартномаси бўйича ҳар қандай юридик ёхуд жисмоний шахсга (шахсларга) топшириши мумкин. Патентдан ўзганинг фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартнома ва лицензия шартномаси Вазирликда рўйхатдан ўтказилиши керак.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1036-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(11-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111-модда. Саноат мулки объектлари учун мажбурий лицензия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгаси қайси муддат кечроқ тугашига қараб, патент рўйхатга олинган санадан эътиборан уч йил ёки патент олиш учун талабнома берилган санадан эътиборан тўрт йил мобайнида саноат мулки объектидан фойдаланмаса ёки етарли даражада фойдаланмаса ва бу бозорда тегишли товарлар, ишлар ва хизматлар таклифи етарли эмаслигига олиб келса, саноат мулки объектидан фойдаланишни хоҳловчи ҳар қандай шахс патент эгаси мақбул тижорат шартлари асосида лицензия шартномасини тузишни рад этган тақдирда ўзига мажбурий оддий (номутлақ) лицензия (бундан буён матнда мажбурий лицензия деб юритилади) бериш юзасидан судга мурожаат қилиши мумкин. Бундай мурожаат патент эгасига лицензия шартномасини тузиш тўғрисида таклиф юборилган санадан эътиборан икки ой ўтгач берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар патент эгаси фойдаланмаслик ёки етарли даражада фойдаланмаслик узрли сабаблар билан боғлиқ эканлигини исботламаса, суд мажбурий лицензияни бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий лицензияга асосан олинган саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга фақат ушбу объектдан фойдаланилаётган корхона ёки унинг тегишли қисми билан биргаликда берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар патент эгаси саноат мулки объектидан унинг таркибида бошқа шахсга тегишли муҳофаза қилинаётган ўзга объект қўлланилиши туфайли фойдалана олмаса, патент эгаси ушбу объектдан фойдаланиш учун ўзига мажбурий лицензия берилиши юзасидан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолда судга мурожаат қилингунига қадар бошқа муҳофаза ҳужжатининг эгаси мақбул тижорат шартлари асосида лицензия шартномасини тузишни рад этган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар патент эгаси унинг саноат мулки объекти муҳим техник ютуқ эканлигини ва бошқа муҳофаза ҳужжати эгасининг саноат мулки объекти олдида катта иқтисодий аҳамиятга эгалигини исботласа, суд унга мажбурий лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига асосан олинган саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга фақат таркибида ушбу объектдан фойдаланилаётган, патент билан тасдиқланган саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқни ўтказиш билан биргаликда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий лицензия ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ берилган тақдирда, бундай лицензия асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилган саноат мулки объектининг патент эгаси мажбурий лицензия қайси қарам саноат мулки объекти муносабати билан берилган бўлса, ўша объектдан фойдаланиш учун лицензия олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий лицензия, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси ички бозорининг эҳтиёжларини таъминлаш учун берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий лицензияни беришда суд саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳажмини, давомийлигини, патент эгасига тўланадиган тўлов миқдорини, муддатини ва унинг тартибини белгилаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий лицензия бўйича тўлов миқдори амалиётга мувофиқ белгиланадиган лицензиянинг бозор нархидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий лицензия уни бериш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар тугатилган тақдирда суд томонидан бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик суднинг қарорига асосан саноат мулки объектларидан мажбурий лицензия шартлари асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги ва бекор қилинганлигини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади.
(111-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Патент эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши сифатида эътироф этилмайдиган ҳаракатлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги ҳоллар патент эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши сифатида эътироф этилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларидан таркиб топган қурилмаларни Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси иштирокчиси бўлган бошқа давлатнинг транспорт воситасида мазкур восита вақтинча ёки тасодифан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган вақтда, башарти бу қурилмалардан фақат мазкур воситанинг эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бўлса, қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситалар устида илмий тадқиқот ёки тажриба ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патентлар билан муҳофаза қилинадиган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни табиий офатлар, ҳалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда патент эгасини энг қисқа муддатда хабардор қилган ва кейинчалик мутаносиб миқдорда унга товон тўлаган ҳолда қўллаш;
(12-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни, агар бу воситалар фуқаролик муомаласига қонуний йўл билан киритилган бўлса, қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни даромад олмай шахсий мақсадларда қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дорихоналарда шифокор рецепти бўйича дори воситаларини бир маротабалик тайёрлаш.
(12-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Патент эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларидан ушбу Қонуннинг 11 ва 32-моддаларида назарда тутилган қоидаларга хилоф равишда фойдаланаётган ҳар қандай шахс патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш патент эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши деб эътироф этилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 294-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(13-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985, 1090-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахсдан зарарларнинг қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиши мумкин. Бунда товон зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусиятидан ва патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахснинг айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатлари ҳисобга олинган ҳолда тўланади. Товон миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд томонидан белгиланади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-959-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/959/0698-сон — 2024 йил 12 декабрдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Патент бериш ҳақидаги талабнома
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Патент бериш ҳақидаги талабномани топшириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент бериш ҳақидаги талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади) томонидан давлат ахборот тизимлари орқали Вазирликка берилади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент бериш ҳақидаги талабномани топширишда белгиланган миқдорда патент божи тўланади ёки талабномага патент божини тўлашдан озод қилишнинг ёхуд унинг миқдори камайтирилишининг асосларини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент бериш ҳақидаги талабнома ҳужжатларига доир талаблар маъмурий регламент билан белгиланади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 2 февралдаги 9-сон буйруғи билан тасдиқланган Ихтирога Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг I боби (рўйхат рақами 1329, 2004 йил 22 март), Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 15 мартдаги 14-сон буйруғи билан тасдиқланган Фойдали моделга Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг I боби (рўйхат рақами 1343, 2004 йил 29 апрель), Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 11 январдаги 2-мҳ-сонли «Саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3490, 11.01.2024 й.) .
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент бериш ҳақидаги талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли шахс орқали топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.02 Ихтирога бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома (бундан буён матнда ихтиро ҳақидаги талабнома деб юритилади) битта ихтирога ёки ягона ихтирочилик фикрини (ихтиро бирлиги талабини) ташкил этган тарзда бир-бири билан узвий боғланган ихтиролар гуруҳига тааллуқли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиро ҳақидаги талабнома:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиронинг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек уларнинг турар жойи ёки жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги аризани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиронинг уни амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ очиб берилган тавсифини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиронинг моҳиятини ифодаловчи ҳамда унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган формуласини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ихтиронинг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизмалар ва бошқа материалларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиро рефератини ўз ичига олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Фойдали моделга патент бериш ҳақидаги талабнома
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдали моделга патент бериш ҳақидаги талабнома (бундан буён матнда фойдали модель ҳақидаги талабнома деб юритилади) битта фойдали моделга ёки ягона ижодкорлик фикрини (фойдали модель бирлиги талабини) ташкил этган тарзда бир-бири билан узвий боғланган фойдали моделлар гуруҳига тааллуқли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдали модель ҳақидаги талабнома:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали моделнинг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек уларнинг турар жойи ёки жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги аризани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали моделнинг уни амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ очиб берилган тавсифини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали моделнинг моҳиятини ифодаловчи ҳамда унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган формуласини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар фойдали моделнинг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизмалар ва бошқа материалларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали модель рефератини ўз ичига олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Саноат намунасига патент бериш ҳақидаги талабнома
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.04 Саноат намунасига бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат намунасига патент бериш ҳақидаги талабнома (бундан буён матнда саноат намунаси ҳақидаги талабнома деб юритилади) битта саноат намунасига тааллуқли бўлиши керак ва у шу намуна вариантларини (саноат намунаси бирлиги талабини) қамраб олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат намунаси ҳақидаги талабнома:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат намунасининг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек уларнинг турар жойи ёки жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги аризани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюмнинг ташқи кўриниши ҳақида тўла-тўкис, бор тафсилоти билан тасаввур қилиш имконини берувчи буюм акс эттирилган тасвирлар туркумини, макет ёки расмни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар саноат намунасининг моҳиятини очиб бериш учун зарур бўлса, буюм умумий кўринишининг чизмаси, эргономик схемаси, конфекцион харитасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат намунасининг ундаги муҳим белгилар мажмуини акс эттирган тавсифини ўз ичига олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти устуворлиги патент бериш ҳақидаги талабнома Вазирликка топширилган санага кўра белгиланади.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси иштирокчиси бўлган бошқа давлатда (конвенция устуворлиги) топширилган биринчи талабнома қайд этилган сана бўйича, агар мазкур санадан эътиборан ихтиро ҳақидаги талабнома ва фойдали модель ҳақидаги талабнома ўн икки ой ичида, саноат намунаси ҳақидаги талабнома эса олти ой ичида Вазирликка келиб тушган бўлса, белгиланиши мумкин. Агар конвенция устуворлиги сўралган талабнома уни берувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра белгиланган муддатда топшириб улгурилмаса, бу муддат Давлат муассасаси томонидан кўпи билан икки ойга узайтирилиши мумкин. Конвенция устуворлиги ҳуқуқидан фойдаланиш истагидаги талабнома берувчи ўзининг ана шу истагини талабномани топшириш чоғида кўрсатиб ўтиши ва (ёки) зарур материалларни талабнома топширилган санадан эътиборан кўпи билан уч ой ичида Давлат муассасасига тақдим этиши шарт;
(18-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча материаллар топширилган сана бўйича, агар талабномага илова қилинган қўшимча материаллар талабномада кўрсатилган саноат мулки объекти моҳиятини ўзгартириб юборади деб топилиши муносабати билан уларни қабул қилиш мумкин эмаслигини Давлат муассасаси талабнома берувчига билдирган санадан эътиборан уч ой муддат тугагунга қадар бу қўшимча материаллар талабнома берувчи томонидан мустақил талабнома сифатида расмийлаштирилган бўлса, белгиланиши мумкин;
(18-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу талабнома берувчининг Вазирликка бирмунча олдин тақдим этган, ушбу саноат мулки объектининг моҳиятини очиб берувчи талабномаси топширилган сана бўйича, агар бундай устуворлик сўралаётган талабнома бирмунча олдин берилган ихтиро ҳақидаги талабнома ва фойдали модель ҳақидаги талабнома келиб тушган санадан эътиборан ўн икки ой ичида ва бирмунча олдин берилган саноат намунаси ҳақидаги талабнома келиб тушган санадан эътиборан олти ой ичида топширилган бўлса, белгиланиши мумкин. Бунда бирмунча олдин топширилган талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.
(18-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти устуворлиги олдин топширилган бир нечта талабнома ёки уларга доир қўшимча материаллар асосида бу талабномалар ва қўшимча материалларга нисбатан ушбу моддада белгиланган шартларга риоя қилинган ҳолда белгиланиши мумкин.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сонли Қонуни асосида учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 294-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар давлат экспертизаси жараёнида патент бериш ҳақидаги ўхшаш талабномалар айни битта устуворлик санасига эга эканлиги аниқланса, у ҳолда патент Вазирликка олдинроқ сана билан жўнатилганлиги исботланган талабнома бўйича, башарти жўнатилган саналари ҳам бир хил бўлиб чиқса, қайси бирида Вазирликнинг рўйхатга олиш кирим рақами олдин қайд этилган бўлса, шу талабнома бўйича берилади.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти устуворлиги бирмунча олдин устуворлик сўралган, чақириб олинган патент бериш ҳақидаги талабнома келиб тушган санага кўра белгиланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент бериш ҳақидаги ажратилган алоҳида талабнома бўйича саноат мулки объекти устуворлиги Вазирликка топширилган дастлабки талабнома санасига кўра белгиланади.
(18-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 11 мартдаги 33-сон буйруғи билан тасдиқланган Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш қоидалари (рўйхат рақами 1937, 2009 йил 7 апрель).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Талабномаларни ўзгартириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.02 Ихтирога бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабнома берувчи патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар ихтиро ҳақидаги талабномани фойдали модель ҳақидаги талабнома, фойдали модель ҳақидаги талабномани эса ихтиро ҳақидаги талабнома қилиб ўзгартиришга ҳақлидир. Бундай ўзгартиришлар чоғида биринчи талабноманинг устуворлиги сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабномаларни ўзгартириш тегишли патент божи тўлангандан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Патент бериш ҳақидаги талабномани экспертизадан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Патент бериш ҳақидаги талабноманинг давлат экспертизаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат муассасаси патент бериш ҳақидаги талабнома бўйича расмий экспертиза, фойдали модель ҳақидаги талабнома экспертизаси ҳамда ихтиро ҳақидаги талабноманинг ёки саноат намунаси ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасидан иборат бўлган давлат экспертизасини ўтказади.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабнома берувчи патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган саноат мулки объектининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар киритиш ҳуқуқига эга. Патент бериш ҳақидаги талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар патент божи тўланган тақдирда, кўрсатилган муддат ўтганидан кейин, лекин Давлат муассасаси патент бериш ҳақида қарор қабул қилгунига қадар тақдим этилиши мумкин.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилган патент бериш ҳақидаги талабнома юзасидан талабнома берувчига сўров юборилиб, унда шу сўров йўлланган санадан эътиборан уч ой ичида тузатишлар киритилган ёки етишмаётган материалларни тақдим этиш таклиф қилинади. Агар талабнома берувчи сўралган материалларни ёки белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўрсатилган муддатда тақдим этмаса, патент бериш ҳақидаги талабнома чақириб олинган ҳисобланади. Белгиланган муддат талабнома берувчининг илтимосномасига кўра шу муддат ўтган санадан кейин кўпи билан ўн икки ойга узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти бирлиги талаблари бузилган ҳолда топширилган патент бериш ҳақидаги талабнома юзасидан талабнома берувчига тегишли сўров унга юборилган санадан эътиборан уч ой муддат ичида ушбу объектлардан қайси бири кўриб чиқилиши лозимлигини хабар қилиш ҳамда тегишинча талабнома ҳужжатларига аниқликлар киритиш таклиф қилинади. Дастлабки талабнома материалларига киритилган бошқа объектлар алоҳида талабномаларга ажратилиши мумкин. Агар талабнома берувчи ушбу объектлардан қайси бирини кўриб чиқиш зарурлигини хабар қилмаса ва аниқлик киритилган материалларни тақдим этмаса, ихтиро, фойдали модель формуласида ёки саноат намунаси тавсифида биринчи қилиб кўрсатилган объект давлат экспертизасидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экспертизаси сўрови бўйича материалларни тақдим этишнинг талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддатлари, белгиланган муддатларни узайтириш муқаррарлигини тақозо этган сабаблар тасдиқланган ва патент божи тўланган тақдирда, Давлат муассасаси томонидан тикланиши мумкин. Ўтказиб юборилган муддатларни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддат тугаган кундан бошлаб кўпи билан ўн икки ой ичида топширилиши мумкин.
(20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабнома берувчи саноат мулки объекти тегишли давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар давлат экспертизасининг исталган босқичида патент бериш ҳақидаги талабномани чақириб олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент бериш ҳақидаги талабнома материалларидаги маълумотлар Вазирлик ва Давлат муассасаси томонидан сир сақланиши керак ва улар ҳақидаги ахборот талабнома берувчи ёки патент эгасининг розилигисиз берилмайди. Талабнома материалларидаги ахборотни ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги ёки фойдали модель ва саноат намунаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий равишда эълон қилингунга қадар ошкор этганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
(20-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1090-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ихтиро ҳақидаги талабнома ёки фойдали модель ҳақидаги талабнома материалларида давлат сирларини ташкил қилган маълумотлар мавжуд бўлса, бундай талабнома бўйича иш юритиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинган патент бериш ҳақидаги талабномалар талабнома берувчиларга қайтарилмайди.
(20-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент бериш ҳақидаги талабноманинг давлат экспертизасини ўтказиш тартиби маъмурий регламент билан белгиланади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонунига асосан ўнинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Расмий экспертиза патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан бошлаб икки ой ўтгандан кейин Давлат муассасаси томонидан ўтказилади. Талабнома берувчининг илтимосномасига биноан расмий экспертиза кўрсатилган муддат ўтмасиданоқ бошланиши мумкин. Бу ҳолда талабнома берувчи илтимоснома топширилган пайтдан бошлаб қўшимча патент божи тўламасдан талабнома материалларига ўз ташаббуси билан қўшимчалар, тузатишлар ва аниқликлар киритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Расмий экспертиза мобайнида тақдим этилган таклифнинг ҳуқуқий муҳофаза таъминланадиган саноат мулки объектларига қай даражада мувофиқлиги кўриб чиқилади. Расмий экспертиза натижалари бўйича Давлат муассасасининг қарори талабнома берувчига маълум қилинади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабнома берувчи Давлат муассасасининг қарори устидан қарор юборилган санадан эътиборан уч ойлик муддат ичида Апелляция кенгашига апелляция бериши мумкин. Апелляция кенгаши апелляция келиб тушган санадан эътиборан икки ойлик муддат ичида уни кўриб чиқиши лозим.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилиниши мумкин.

Ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги маълумотлар кўриб чиқиш учун қабул қилинган талабнома топширилган санадан эътиборан ўн саккиз ой ўтганидан кейин расмий ахборотномада эълон қилинади. Эълон қилинадиган маълумотлар таркиби Вазирлик томонидан белгиланади.
(211-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабнома берувчининг илтимосномасига кўра Вазирлик кўриб чиқиш учун қабул қилинган ихтиро ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан ўн саккиз ой ўтгунига қадар ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиши мумкин.
(211-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиро ҳақидаги талабнома тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганидан кейин ҳар қандай шахс ушбу талабномага доир ҳужжатлар билан танишиб чиқишга ҳақли. Ихтиро ҳақидаги талабномага доир ҳужжатлар билан танишиб чиқиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
(211-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Фойдали модель ҳақидаги талабнома экспертизаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат муассасаси патент божи тўланган тақдирда фойдали модель ҳақидаги талабномани экспертизадан ўтказади. Патент божи расмий экспертизанинг талабнома кўриб чиқишга қабул қилингани тўғрисидаги қарори талабнома берувчига юборилган санадан эътиборан уч ой ичида тўланиши мумкин. Кўрсатилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар экспертиза натижасида талабнома фойдали моделлар сифатида муҳофаза қилинадиган объектларга тааллуқли бўлмаган таклиф тўғрисида эканлиги аниқланса, Давлат муассасаси патент беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади, талабнома берувчи бундан хабардор қилинади.
(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар талабнома экспертизаси натижасида фойдали модель ҳақидаги талабнома материаллари қўйилган талабларга мос эканлиги аниқланса, Давлат муассасаси фойдали моделга патент бериш тўғрисида қарор қабул қилади, талабнома берувчи бундан хабардор этилади.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдали модель сифатида талабномада кўрсатилган объектнинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда Давлат муассасаси фойдали моделга патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, талабнома берувчи бундан хабардор этилади.
(22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабнома берувчи Давлат муассасасининг қарори устидан қарор юборилган санадан эътиборан уч ойлик муддат ичида Апелляция кенгашига апелляция бериши мумкин. Апелляция кенгаши апелляция келиб тушган санадан эътиборан икки ойлик муддат ичида уни кўриб чиқиши лозим.
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат муассасаси патент божи тўланган тақдирда, талабнома берувчининг ёки ҳар қандай шахснинг илтимосномасига кўра ихтиро ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказади. Илтимоснома талабнома топширилаётганда ёки кўриб чиқиш учун қабул қилинган талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил ичида топширилиши мумкин. Талабнома берувчи келиб тушган илтимосномалар ҳақида Давлат муассасаси томонидан хабардор қилинади.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиро ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани топшириш муддати бундай илтимосномани топшириш учун белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда, талабнома берувчининг талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил ўтгунига қадар топширилган илтимосномасига кўра Давлат муассасаси томонидан кўпи билан икки ойга узайтирилиши мумкин.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиро ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома уч йиллик муддатда келиб тушмаган тақдирда, ихтиро ҳақидаги талабнома чақириб олинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат муассасаси патент божи тўланган тақдирда, саноат намунаси ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказади. Патент божи расмий экспертизанинг патент бериш ҳақидаги талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарори талабнома берувчига юборилган санадан эътиборан уч ой муддат ичида тўланиши мумкин. Кўрсатилган муддат бузилган тақдирда, талабнома чақириб олинган ҳисобланади.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ихтиро ҳақидаги талабноманинг ёки саноат намунаси ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси натижасида талабнома берувчи таклиф қилган формула билан ифодаланган ихтиро сифатида талабномада кўрсатилган объектнинг ёки муҳим белгилари мажмуи билан ифодаланган саноат намунаси сифатида талабномада кўрсатилган объектнинг белгиланган талабларга мослиги аниқланса, Давлат муассасаси патент бериш ҳақида қарор қабул қилади.
(23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиро ёки саноат намунаси сифатида талабномада кўрсатилган объектнинг патентга лаёқатлилик шартларига мос эмаслиги аниқланган тақдирда, Давлат муассасаси патент беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
(23-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабнома берувчи Давлат муассасасининг қарори устидан қарор юборилган санадан эътиборан уч ойлик муддат ичида Апелляция кенгашига апелляция бериши мумкин. Апелляция кенгаши апелляция келиб тушган санадан эътиборан тўрт ой ичида уни кўриб чиқиши лозим.
(23-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилиниши мумкин.
(23-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ихтиро ҳақидаги талабнома чақириб олинган бўлса ёки ушбу талабнома бўйича Давлат муассасаси томонидан патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу қарор устидан шикоят бериш имконияти тугаган бўлса, вақтинчалик ҳуқуқий муҳофаза юз бермаган ҳисобланади.
(231-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиродан унинг вақтинчалик ҳуқуқий муҳофазаси даврида фойдаланаётган шахс ихтирога патент олинганидан кейин патент эгасининг талабига кўра унга миқдори патент эгаси билан келишув асосида белгиланадиган пул товони тўлаши шарт.
(231-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сонли Қонунига асосан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 294-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Саноат мулки объектига патент олиш ва бу патентнинг амал қилишини тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Саноат мулки объектини давлат рўйхатига олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат муассасаси томонидан патент бериш тўғрисида қарор қабул қилиниб, белгиланган миқдорда патент божи тўланганидан кейин Вазирлик саноат мулки объектини автоматик тарзда тегишинча Давлат ихтиролар реестрида, Давлат фойдали моделлар реестрида ёки Давлат саноат намуналари реестрида давлат рўйхатига олади.
(24-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Саноат мулки объекти рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотларни расман эълон қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик саноат мулки объектлари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган расмий ахборотнома нашр этади. Эълон қилинадиган маълумотларнинг тўлиқ рўйхати ва таркиби Вазирлик томонидан белгиланади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти рўйхатга олинганда патент талабнома берувчига автоматик тарзда электрон тизим орқали юборилади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патенти Ўзбекистон Республикаси номидан ягона QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда, электрон шаклда расмийлаштирилган тарзда берилади.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патенти бир нечта киши номига сўралганда уларга битта патент берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патентининг шакли ва унда кўрсатиладиган маълумотлар таркиби Вазирлик томонидан белгиланади.
(26-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Берилган саноат мулки объекти патентидаги кўзга яққол ташланиб турган ва техник хатолар патент эгасининг талабига кўра Вазирлик томонидан тузатилади.
(26-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Саноат мулки объекти патентини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патенти Апелляция кенгашига берилган апелляция бўйича исталган вақтда ҳуқуқий муҳофазанинг тўлиқ ҳажмида ёки унинг фақат бир қисми бўйича қуйидаги асосларга кўра ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза қилинадиган саноат мулки объекти патентга лаёқатлилик шартларига мос эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиро, фойдали модель формуласида ёки саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуида талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган белгиларнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патентда патент эгаси сифатида кўрсатилган шахснинг патент олиш учун қонуний асосга эга эмаслиги.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патентининг тўла ҳажмдаги ҳуқуқий муҳофазаси ёки бу муҳофазанинг фақат бир қисми ҳақиқий эмаслигини исботлаш вазифаси патентни ҳақиқий эмас деб даъво қилаётган тараф зиммасида бўлади.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 294-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объектига патент бериш Апелляция кенгашига апелляция топширилиши муносабати билан тўхтатиб турилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар низо судда кўриб чиқиладиган бўлса, низо ҳал этилгунига қадар саноат мулки объектига доир ишни юритиш Вазирлик томонидан тўхтатиб турилади.
(27-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тугатиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патентининг амал қилиши унинг ушбу Қонунга мувофиқ белгиланган амал қилиш муддати ўтганидан кейин тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патентининг амал қилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патентни ўз кучида сақлаб турганлик учун патент божлари белгиланган муддатда тўланмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент эгаси Вазирликка топширган аризага асосан муддатидан илгари тугатилади.
(28-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патентининг амал қилиши муддатидан илгари тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патентни ўз кучида сақлаб турганлик учун патент божи белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабабли амал қилиши тугатилган саноат мулки объекти патентининг амал қилиши патент эгасининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. Бундай илтимоснома белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда, патентнинг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан уч йил муддат ичида, бироқ патентнинг ушбу Қонунда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунига қадар Вазирликка топширилиши мумкин.
(281-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон)
(281-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патентининг амал қилиши тикланганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патентининг амал қилиш муддати тугатилган сана билан патентнинг амал қилиши тикланганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган сана оралиғидаги даврда саноат мулки объектидан фойдаланишни бошлаган ёки бунинг учун зарур тайёргарлик кўрган шахс ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтирмаган ҳолда саноат мулки объектидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
(281-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 294-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 11 мартдаги 33-сон буйруғи билан тасдиқланган Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш қоидалари (рўйхат рақами 1937, 2009 йил 7 апрель).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти патентидан воз кечиш Вазирлик патент эгасидан ёзма ариза олган санадан эътиборан амал қила бошлайди.
(29-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгаси саноат мулки объекти патентидан воз кечиш нияти тўғрисида муаллифни хабардор қилиши шарт. Муаллиф бундай ҳолда патентга эгалик қилишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар саноат мулки объекти патенти лицензия шартномасининг объекти бўлса, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, патентдан лицензия эгасининг розилиги билангина воз кечиш мумкин бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Саноат мулки объектларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.02 Ихтирога бўлган ҳуқуқ;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.04 Саноат намунасига бўлган ҳуқуқ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотда (буюмда) ихтиронинг, фойдали моделнинг формула мустақил бандига киритилган ҳар бир белгиси ёки унга муодил бўлган белги қўлланилган бўлса, бу маҳсулот (буюм) патентланган ихтиро, фойдали моделдан фойдаланилган ҳолда тайёрланган, ихтиро ёки фойдали модел патенти билан муҳофаза этиладиган усул эса, қўлланилган деб эътироф этилади.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотни олиш усулига берилган патентнинг амал қилиши айнан шу усул ёрдамида олинган маҳсулотга ҳам татбиқ этилади.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар патентланган усул билан олинган маҳсулот янги бўлса, аксини исботловчи далиллар мавжуд бўлмаган тақдирда, айнан ўхшаш маҳсулот патентланган усулдан фойдаланиш орқали олинган ҳисобланади.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар маҳсулотда патент берилган саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуи бўлса, у патентланган саноат намунасидан фойдаланилган ҳолда тайёрланган деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Аввал фойдаланганлик ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объекти устуворлиги белгиланган санага қадар унинг муаллифидан мустақил тарзда айнан ўхшаш бўлган ечимдан фойдаланган ёки шунга етарли даражада тайёргарлик кўрган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтирмаган тарзда, кейинчалик ҳам ундан бепул фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аввал фойдаланганлик ҳуқуқи бошқа юридик ёки жисмоний шахсга фақат айнан ўхшаш ечимдан фойдаланилган ёки шунга етарли даражада тайёргарлик кўрилган ишлаб чиқариш билан биргаликда топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгаси бўлмаган ҳар қандай шахс патент билан муҳофаза қилинган саноат мулки объектидан фақат патент эгасининг рухсати билан лицензия шартномаси асосида фойдаланишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгаси саноат мулки объектидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай шахсга бериш тўғрисида (очиқ лицензия) Вазирликка ариза топшириши мумкин. Бу ҳолда патентни ўз кучида сақлаб турганлик учун ундириладиган патент божи шундай ариза тўғрисидаги маълумотлар Вазирлик томонидан эълон қилинганидан кейинги йилдан бошлаб эллик фоизга камайтирилади.
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ лицензияни олиш истагини билдирган шахс патент эгаси билан оддий (номутлақ) лицензия бериш тўғрисида шартнома тузиши шарт. Шартнома шартлари бўйича низолар суд томонидан кўриб чиқилади. Патент эгасининг очиқ лицензияга нисбатан ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризаси чақириб олинмайди.
(32-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш билан боғлиқ сўнгги зарурият юзага келган тақдирда, саноат мулки объектидан патент эгасининг розилигисиз фойдаланилишига уни бу ҳақда энг қисқа муддатда хабардор қилган ва кейинчалик мутаносиб миқдорда унга товон тўлаган ҳолда рухсат бериши мумкин.
(32-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товон миқдорини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(32-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтиро, фойдали модель ва саноат намунасидан патент эгасининг розилигисиз фойдаланилганда, патент эгасига тўланадиган товон миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2024 йил 31 августдаги 535-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Саноат мулки объектларидан фойдаланишнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муаллифларга ва саноат мулки объектларидан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектларга солиқ солиш ва кредит беришда имтиёзли шартлар белгиланади, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа имтиёзлар берилади.
(33-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI1. Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солиш асослари ва тартиби, шунингдек юридик шахслар томонидан жаримани тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
331-модда. Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик асослари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент эгасининг аризаси асосида Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия органлари деб юритилади) саноат мулки объектларидан фойдаланиш ҳуқуқига риоя этилишини текширишни амалга оширади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказиладиган текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(331-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 7 майдаги ЎРҚ-1144-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 03/26/1144/0467-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарималар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган текширувлар асосида адлия органи томонидан солинади. Бунда текширув давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча адлия органининг ва ҳуқуқбузар юридик шахснинг (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади.
(331-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузар (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, адлия органининг мансабдор шахси ушбу фактни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак.
(331-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундирилган жарима миқдорининг ўн фоизи Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
(331-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
332-модда. Жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати ва уни ҳуқуқбузарга юбориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида адлия органи ҳуқуқбузарга нисбатан ушбу Қонун 331-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган миқдорларда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(332-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима солиш тўғрисидаги қарор адлия органининг раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади.
(332-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
333-модда. Жаримани ихтиёрий равишда тўлаш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, адлия органи жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида беради.
(334-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
(334-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объектларига ҳуқуқий муҳофаза бериш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажарганлик учун патент божлари ундирилади.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўлов миқдорларини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш учун асослар, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби қонунда белгиланади.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент божлари талабнома берувчи, патент эгаси ва бошқа манфаатдор шахс томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патентни ўз кучида сақлаб турганлик учун патент божини тўлаш мақсадида қўшимча патент божи тўланган тақдирда, патент эгасига олти ойлик имтиёзли муддат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар патентни ўз кучида сақлаб турганлик учун патент божи ва қўшимча патент божи имтиёзли муддат мобайнида тўланмаса, патентнинг амал қилиши белгиланган муддатда патент божи тўланмаган кундан эътиборан тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент вакили юридик ва жисмоний шахсларнинг Вазирлик ва Давлат муассасаси олдидаги вакиллик ҳуқуқини амалга оширади.
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқароси патент вакили бўлиши мумкин. Патент вакилларига қўйиладиган малака талаблари, уларни аттестациядан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(35-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низоми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахслар ёки чет эллик юридик шахслар саноат мулки объектларини патентлаш бўйича ишларни ва улар билан боғлиқ бўлган юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни Вазирликда рўйхатга олинган патент вакиллари орқали амалга оширадилар.
(35-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, бироқ вақтинча унинг ҳудудидан ташқарида турган жисмоний шахслар саноат мулки объектларини патентлаш бўйича ишларни ва улар билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси доирасида ёзишмалар олиб бориш учун манзилни кўрсатган ҳолда, патент вакилисиз амалга оширишлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Патент вакилининг ваколатлари ишончнома билан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сонли қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Саноат мулки объектларини бошқа давлатларда патентлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари саноат мулки объектларини қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа давлатларда патентлаш ҳуқуқига эга.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сирларини ўз ичига олмайдиган ихтиролар ва фойдали моделларни бошқа давлатларда патентлаш тегишли талабнома Вазирликка топширилган кундан эътиборан уч ой ўтганидан кейин амалга оширилиши мумкин.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эллик юридик ва жисмоний шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан тенг равишда ёки келишув принципи асосида фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат мулки объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1772-моддаси, Жиноят кодексининг 149-моддаси, мазкур қонуннинг 331-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 294-модда; 2011 й., 52-сон, 555-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 21.08.2021 й., 03/21/709/0808-сон; 03.02.2022 й., 03/22/749/0101-сон; 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон; 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон; 11.09.2024 й., 03/24/959/0698-сон; 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон; 07.05.2026 й., 03/26/1144/0467-сон)