Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021 25.09.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1624
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 25.09.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1624
Date of entry into force
05.10.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БУЙРУҒИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (4-СОН АФМС) АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ИЧКИ СТАНДАРТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 сентябрда 1624-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (4-сон АФМС) «Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 21 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 21 августдаги 76-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти 4-сонли АФМС «Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (бундан кейин матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Стандартнинг мақсади, аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларни ишлаб чиқишдаги ёндашув ва принципларни, шунингдек уларнинг қўлланилиши устидан ички назоратни ташкил этиш ва тартибига қўйиладиган талабларни унификациялашдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Стандартнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларини ишлаб чиқишдаги умумий принципларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ички стандартларни ишлаб чиқишда аудиторлик ташкилотларига қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аудиторлик ташкилотлари аудиторлари (ходимлари) томонидан ички стандартларнинг талабларига риоя қилиниши устидан ички назоратни амалга ошириш тартибининг тавсифи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ички стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Стандарт аудиторлик фаолиятини амалга оширишда профессионал жиҳатлар доирасидан ташқаридаги масалалар бўйича аудиторлик ташкилотларининг ички тартибга солувчи ҳужжатларини тайёрлаш тартиби, шакли ва мазмунини мувофиқлаштиришни мақсад қилиб қўймайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ ИЧКИ СТАНДАРТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ МАҚСАДИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари деганда, аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувининг самарадорлигини ошириш ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинадиган ва тасдиқланадиган, аудитни амалга ошириш ва расмийлаштиришга қўйиладиган ягона талабларни белгилайдиган ҳужжатлар тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти миллий стандартларининг аудиторлик текширувини ташкил этиш ва ўтказишга қўядиган талабларини эътиборга олган ҳолда, аудиторлик ташкилоти, ўтказиладиган аудиторлик текширувлари ҳамда тузиладиган аудиторлик ҳисоботи ва хулосасига нисбатан ўз қарашларини акс эттирадиган ички стандартлар пакетини шакллантириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартлари, Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти миллий стандартларининг аудиторлик текширувлари сифатини ошириш бўйича талабларини бажариш бўйича аудиторларга амалиётда ўз ҳаракатларининг аниқ тартибини белгилаш имконини берадиган аниқ тавсияларни ўз ичига олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ички стандартлар аудиторларнинг фаолиятини мазкур аудиторлик ташкилоти доирасида тартибга солади ҳамда аудиторлик ташкилотининг раҳбарияти ва ходимлари ўртасида бўлиши мумкин бўлган низоларни бартараф қилишга асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ички стандартларни қўллаш аудиторлик ташкилотларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) алоҳида бўлимларни текшириш бўйича иш ҳажмини камайтиришга (ишчи жадваллар ва саволномалар, бошқа техник характердаги ҳужжатлар ёрдамида), аудитор ёрдамчиларининг иши устидан қўшимча назоратни таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аудиторлик иши сифатини оширишга ҳамда аудиторлик рискини пасайтиришга ёрдам беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Аудиторлик ташкилотлари ички стандартларининг талаблари аудиторлик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти миллий стандартларининг асосий принципларига мувофиқ амалга оширилишини тартибга солиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ички стандартлар аудиторлик текширувини ўтказиш тартибига, сифатига ва аудиторлик текширувининг ишончлилигига қўйиладиган ягона талабларни шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ички стандартлар аудиторлик текширувини ўтказиш шароитидан қатъи назар, аудиторлик ташкилотининг аудитни ўтказишга бўлган умумий ёндашувини белгилаб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Аудиторлик ташкилотининг ички стандартларига аудиторлик фаолиятини амалга оширишга бўлган ички ёндашувларини ёритиб берадиган, аудиторлик ташкилотида қўлланилиши мажбурий бўлган қабул қилинган ва тасдиқланган стандартлар, методик ишланмалар, қўлланмалар ва бошқа ҳужжатлар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ички стандартлар аудиторлик ташкилотининг ички назорат тизими ва ташкилий-бошқарув ҳужжатларининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартлари амалий нафга эга бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир навбатдаги ички стандарт қолган ички стандартларга мос келиши ва ўзаро боғланган бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига зид бўлмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таърифларнинг аниқлигини, ифодаларнинг тушунарлилиги ва яхлитлигини таъминлаши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Cтандартнинг масалаларини тўлиқ қамраб олиши, ифодаланаётган принциплар ва низомларни мантиқан ривожлантириши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча ички стандартлардаги атамаларга бир хил талқин берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ички стандартлар мажмуи аудиторлик ташкилотининг аудиторлик текширувини ташкил қилиш ва ўтказиш технологиясига бўлган комплекс ёндашувининг тавсифини ифодалаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Аудиторлик текширувини ўтказишга мўлжалланган ички стандартларни ишлаб чиқишда аудиторлик ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ҳамда аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига таяниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувларини ўтказишга мўлжалланган ички стандартларни ишлаб чиқишда, аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартларида назарда тутилган принцип ва нормаларга таяниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аудиторлик текширувининг маълум бир соҳасида аудиторлик фаолиятининг стандартлари, батафсил методикалари ва аудитни ўтказиш ёндашувлари мавжуд бўлмаганда, аудиторлик ташкилотлари ички стандартларни ишлаб чиқишда, қонун ҳужжатларида белгиланган ўзига хос хусусиятларни эътиборга олган ҳолда аудитнинг халқаро стандартларига таяниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Аудиторлик ташкилоти ички стандартларни ишлаб чиқиш тартиби ва рўйхатини мустақил белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларида баъзи ҳолатлар ички стандартлар кўринишида қўшимча тасдиқланиши талаб қилиниши тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда, аудиторлик ташкилоти ушбу кўрсатмани биринчи навбатда бажарилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ ИЧКИ СТАНДАРТЛАРИНИНГ ШАКЛИ ВА МАЗМУНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартлари ўз мақсадларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аудиторлик текшируви бўйича умумий қоидаларни ўз ичига оладиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аудиторлик текширувини ўтказиш тартибини белгилайдиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аудиторлар фикрлари ва хулосаларини шакллантириш тартибини белгилайдиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) махсус ихтисослашган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) профессионал хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайдиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) таълим ва кадрларни тайёрлаш бўйича стандартлар ва бошқалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Аудиторлик текшируви бўйича умумий қоидаларни ўз ичига оладиган ички стандартлар, аудиторлик текширувларини ўтказишнинг асосий принципларига мувофиқ аудиторлар ўртасидаги, шунингдек аудиторлик ташкилотининг раҳбарияти билан ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишга мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Аудиторлик текшируви бўйича умумий қоидаларни ўз ичига оладиган ички стандартлар рўйхатига қуйидагилар киритилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ички стандартларни ишлаб чиқишнинг концепцияси ва ёндашувларини тавсифлайдиган стандартлар, шу жумладан, уларнинг таркибини белгилайдиган стандарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аудиторнинг хулқ-атвори этикасини тартибга солувчи стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аудиторлик текшируви ўтказилиши устидан ички сифат назоратини амалга ошириш тартибини, шунингдек, аудиторларнинг жавобгарлигини ва бошқаларни тартибга солувчи стандартлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Аудиторлик текширувини ўтказиш тартибини белгилайдиган ички стандартлар, аниқ қоидаларни, аудиторлик текширувини ўтказишнинг услубини шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Аудиторлик ташкилотининг аудиторлик текширувини ўтказиш тартибини белгилайдиган ички стандартлар рўйхатига қуйидагилар киритилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аудиторнинг жавобгарлигини тартибга солувчи стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аудиторлик текширувини режалаштириш тартибини тартибга солувчи стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектдаги ички назоратни ўрганиш ва баҳолаш тартибини тартибга солувчи стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аудиторлик далилларини олиш тартибини тартибга солувчи стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) учинчи шахслар ишларидан фойдаланиш тартибини тартибга солувчи стандартлар ва бошқалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Аудиторлар фикрлари ва хулосаларини шакллантириш тартибини белгилайдиган ички стандартлар аудиторлик ташкилотининг ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича фикрининг шаклланишига ва мазмунига ҳамда хулосаларни тузилишига қўядиган ички талаблардан таркиб топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мазкур стандартлар рўйхатига қуйидагилар кириши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аудиторлик ҳисоботлари ва хулосаларини тузиш тартибининг концепцияси ва ёндашувини тавсифлайдиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аудиторлик текширувини ўтказиш натижалари бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига аудиторнинг ёзма маълумотини тайёрлашни тартибга солувчи стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бошқа аудиторлик ҳисоботларини, шу жумладан, молиявий ҳисобот билан боғлиқ ҳужжатлардаги қўшимча маълумотларни тайёрлаш тартибини тартибга солувчи стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлик хулосаларини тайёрлаш тартибини тартибга солувчи стандартлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Махсус ихтисослашган ички стандартлар, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг турли йўналишлари бўйича аудиторлик текширувларини ўтказиш услубиётига оид стандартларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Мазкур стандартлар рўйхатига қуйидагилар киритилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кредит ташкилотларида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирадиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) суғурта ташкилотларида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирадиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) биржалар, фондлар ва инвестиция институтларида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирадиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) бошқа хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувларини ўтказишнинг тармоқ хусусиятларини акс эттирадиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) махсус саволлар бўйича аудиторлик ҳисоботини тайёрлашни тартибга солувчи стандартлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Профессионал хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайдиган ички стандартлар консалтинг ва бошқа турдаги профессионал хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Мазкур ички стандартлар рўйхатига қуйидагилар киритилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш бўйича хизматларни тартибга соладиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботларини тузиш тартибини тавсифлайдиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менежмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари бўйича консалтинг хизматини кўрсатиш тартибини тавсифлайдиган стандартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларацияларни тузиш тартибини акс эттирадиган стандартлар ва бошқалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Таълим ва кадрларни тайёрлаш бўйича ички стандартлар аудиторлар ва мутахассисларнинг маълумотига, малака даражасига қўйиладиган талабларни белгилайди, аудиторлик ташкилоти ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини тартибга солади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари қуйидаги тузилишга эга бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тартибга солувчи параметрлар — мазкур ички стандартларни ишлаб чиқишда қўлланилган Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига, шунингдек, аудитнинг халқаро стандартларига ҳаволалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) умумий қоидалар — ички стандартнинг зарурияти, унинг асосий тушунча ва атамаларини аниқлаш, қўлланиш доираси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) стандартнинг мақсади ва вазифалари — стандартнинг мақсади ва уни қўллаш орқали ҳал қилинадиган аниқ муаммолар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) бошқа стандартлар билан ўзаро алоқадорлиги — бошқа стандартлардаги тегишли қоидаларга ҳаволалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) асосий принциплар ва услубларнинг мазмуни — стандартда кўриб чиқиладиган муаммоларни ечишда қабул қилинган услублар ва техник усуллар, аудиторлик ташкилоти ёндашувларининг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) расмийлаштириш — стандарт талабларига мувофиқ аудитор тузиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ички стандартларнинг реквизитлари қуйидагилардан ташкил топиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) рақами — мазкур стандартнинг тартибли ёки серияли коди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кучга кириш санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) номи — стандарт тартибга соладиган масаланинг қисқа ва аниқ ифодаланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) стандарnни тасдиқлаган шахсни кўрсатиш ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ворисийлик — мазкур Cтандарт билан боғлиқ бўлган, илгариги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қабул қилинган, эълон қилинган ёки белгилаб берилган қоидаларга ҳаволалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қўлланиш доираси — мазкур Cтандарт амал қиладиган (ёки амал қилмайдиган) объектлар рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ички стандартларга қўшимча равишда, ички стандартлардаги алоҳида қоидаларни қўшимча равишда тушунтиришларни таъминлайдиган иловалар (услублар, тартиб-таомиллар рўйхати, саволномалар, компьютер дастурлари, ишчи жадваллар ва ҳ.к.з.) ишлаб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ички стандартларга иловалар қуйидаги бўлимлардан таркиб топиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ички стандартни қўллаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аудиторлик текширувининг ҳар бир босқичини бажариш технологиясининг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) саволномалар ва аудиторлик тартиб-таомиллар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аудиторлик тартиб-таомилларни ўтказиш услуби ва тартибини тасвирлайдиган жадваллар, схемалар, рақамли мисоллар билан кўрсатилган ишчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) аудиторлик текширувида қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлашган рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Аудиторлик ташкилотининг ички стандартларини тайёрлашнинг тартиби ва шакли мазкур Стандартнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ ИЧКИ СТАНДАРТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ УСТИДАН ИЧКИ НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ички стандартлар аудиторлик ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади, агарда аудиторлик ташкилотининг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда — таъсисчиларнинг йиғилиши ёки бошқа ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Аудиторлар ишининг сифатини назорат қилишни тартибга солувчи ички стандартлар, ички стандартлар талабларини бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича қоидаларни ўз ичига олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ички стандартлар, ички стандартларнинг талабларига риоя этилиши учун жавобгар тегишли мансабдор шахсларни тайинлашни назарда тутиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ички стандартларга риоя этилиши устидан тегишли назоратни таъминлаш учун уларнинг қўлланилиши, аудиторлик ташкилоти ва аудиторлар ўртасидаги меҳнат муносабатларида назарда тутган ҳолда аудиторнинг функционал мажбуриятларига кириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Аудиторлик ташкилотлари томонидан аудитни ўтказишда бажарилиши мажбурий бўлган ички стандартлар қоидалари белгиланиши мумкин. Бунда бажарилиши мажбурий бўлган Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари талаблари ҳисобга олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ички стандартлар талабларининг бажарилиши устидан назорат аудиторлик текширувларини бошқаришнинг барча даражаларида, гуруҳ раҳбарлари ва текширув раҳбарларидан бошлаб аудиторлик хулосасини имзолашга ваколат берилган аудиторлик ташкилоти раҳбарларигача ташкил этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Аудиторлик текширувларини амалга ошириш давомида назорат функцияларини бажариш учун аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувлари ўтказишнинг сифат назорати хизмати ташкил этилиши мумкин. Аудиторлик текширувлари ўтказишнинг сифат назорати хизмати таркибига назорат функцияларини бажарадиган мутахассисларнинг профессионал тайёргарлиги даражасига қўйиладиган ички талаблар, аудиторлик ташкилотининг таълим ва кадрларни тайёрлаш бўйича ички стандартлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Аудиторлик ташкилотларининг ходимларига ички стандартлар мазмунини ошкор қилмаслик ҳамда қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, мазкур аудиторлик ташкилотининг фаолиятидан ташқарида уларни қўлламаслик мажбурияти юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (4-сонли АФМС) «Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар»га
1-ИЛОВА

Аудиторлик ташкилотининг ички стандартларини тайёрлашнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари тизимини яратиш бўйича самарали ишларни таъминлаш учун аудиторлик ташкилоти ичида услубий кенгаш ёки аудиторлик ташкилотининг ихтиёрига кўра бошқа махсус коллегиал органни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Услубий кенгаш аудиторлик ташкилотининг бошқарув ходимларидан ва кўпроқ профессионал тайёргарликка эга мутахассисларидан шакллантирилади ҳамда аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган услубий кенгаш тўғрисидаги низом асосида фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Услубий кенгаш ишида, агарда услубий кенгаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган бўлса, четдан жалб қилинган мутахассислар (бухгалтерлар ва аудиторларнинг жамоат ташкилотлари аъзолари, солиқ маслаҳатчилари, илмий ходимлар, ўқитувчилар, бошқа аудиторлик ташкилотларининг мутахассислари) иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аудиторлик ташкилоти услубий кенгашининг вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ички аудиторлик стандартларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аудитнинг амалий тажрибаларини умумлаштириш ва тизимлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аудиторлик ташкилотининг аудиторлари ва бошқа мутахассисларини ўқитишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аудит соҳасидаги амалда бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўплаш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ички стандартларни ишлаб чиқиш аудиторлик ташкилотининг нафақат услубий хизмат мутахассислари томонидан, балки аудиторлик ташкилотининг бошқа хизмат мутахассислари томонидан ҳам амалга оширилиши ва у кейинчалик услубий кенгашда кўриб чиқилиши ва маъқулланиши (ёки маъқулланмаслиги) мумкин. Бу ишга аудиторлик ташкилотининг ходими сифатида штатида бўлмаган мутахассисларни жалб қилиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Зарурий ҳолларда, ички стандартларни ишлаб чиқиш аудиторлик ташкилотининг раҳбарияти томонидан тасдиқланган ишланмалар дастурига мувофиқ, шартнома бўйича бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аудиторлик ташкилоти ички стандартларининг таркибий элементи сифатида бухгалтерлар ва аудиторларнинг жамоат ташкилотлари, шунингдек, давлат органлари томонидан тасдиқланган услубий ишлар ва ишланмалар қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ишлаб чиқилган стандартлар (услублар, йўриқномалар, низомлар) услубий кенгаш томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинади, сўнгра аудиторлик ташкилоти раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Қарор кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овозлари билан қабул қилинади. Қарши овоз берган услубий кенгаш аъзоларининг асосли фикрлари аудиторлик ташкилотининг раҳбариятига улар томонидан мустақил равишда тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (4-сонли АФМС) «Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар»га
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилоти ички стандартининг намунавий шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотининг бланкаси ва бурчак штампи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Логотипи, фирма номланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раҳбарнинг тасдиқлайдиган ёзуви, санаси, имзоси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички стандартнинг тўлиқ номи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақами (индекси, коди)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқувчи: (департамент, бўлим, ходим)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқилган сана
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатнинг таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Стандартни ишлаб чиқиш асослари ва мақсадлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Стандартни қўллаш зарурияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. Стандартни қўллаш доираси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. Бошқа стандартлар (шу жумладан, халқаро стандартлар) билан ўзаро боғлиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.5. Илгари қабул қилинган ички стандартлар билан ворисийлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1..6. Амал қилиш муддати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Асосий тушунчалар ва таърифлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ички стандартнинг моҳияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Асосий талаблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Кўрсатилган муаммоларни ечиш услубиёти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аудитда қўлланиладиган норматив ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иловалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. Аудиторнинг ишчи ҳужжатлари макетлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2. Саволлар ва тестлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.3. Аудиторлик тартиб-таомиллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишланма раҳбарининг имзоси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 392-модда)