1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 24 август,
456-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатининг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди
Конституциявий суд Раиси
Конституциявий суд Раисининг ўринбосари
Конституциявий суд судьяси
Девон раҳбари
Гуруҳ раҳбари
Матбуот хизмати раҳбари
Бўлим бошлиғи
Раис ёрдамчиси
Биринчи бўлим мудири
Катта эксперт
Бош консультант
Бош мутахассис
Эксперт
Катта консультант
Катта мутахассис
Девонхона мудири».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарори қуйидаги мазмундаги 53-банд билан тўлдирилсин:
«53. Прогноз кўрсаткичлар асосида жорий ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилинган 1-синф ўқувчилари сонига мос равишда тарқатилган ўқув қуроллари тўпламидан ортиб қолган қисми кейинги ўқув йили учун давлат харидларини амалга оширишда инобатга олинсин.
Бунда кейинги ўқув йилига қадар яроқлилик муддати тугайдиган ўқув қуроллари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларининг мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳларига фойдаланиш учун бепул ажратилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини жадал янгилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 апрелдаги 115-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ ўтказилган техник аудит натижасида аниқланган ҳисобдан чиқариладиган маънавий эскирган ва емирилган технологик асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлардан ҳосил бўладиган қора ва рангли металлар парчалари қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига шартномавий нарх бўйича сотилади, тушган маблағлар замонавий асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли йўналтирилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 36-бандида:
учинчи хатбошидан «ҳамда намунали хулққа эга» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилардан «, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 октябрдаги 849-сон қарорининг 2-бандида:
«4. Белгилансинки, ташкилотларнинг, ўз қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлар бундан мустасно (тўловга қобилиятсизлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), тўловга қобилиятсизлиги, тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариладиган таркибида қора ва рангли металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига эркин (шартномавий) нархларда сотилади»;
«17. Тайёрловчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи ҳамда парчаларни топширувчи ўртасида тузиладиган шартномаларда металл парчаларини етказиб бериш ҳажмлари, турлари, муддатлари, тўлов шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлиги кўрсатилади»;
6-бобнинг номидаги «Тайёрловчи ва» сўзлари «Тайёрловчи, қайта ишловчи ва реализация қилувчи, шунингдек,» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг «1-босқич», «2-босқич», «4-босқич», «6-босқич», «7-босқич» ва «8-босқич» позициялари «Субъектлар» устунидаги «тайёрловчилар» сўзлари «тайёрловчилар, қайта ишловчилар ва реализация қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандида:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«илгари судья лавозимида ишлаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди девони раҳбари, гуруҳ раҳбари, бўлим бошлиғи ёки Конституциявий суднинг бошқарув ходимлари таркибига киритилган бошқа лавозимларда ишлаган даври»;
г) 3-илованинг иккинчи хатбошисидан «VA NAMUNALI XULQI» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Автомототранспорт воситаларини утилизацияга қабул қилиш утилизация қилиш билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар ёки иккиламчи хомашёни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Янги авлод мактабгача таълим ташкилоти илғор хорижий тажрибалар асосида ўйинга асосланган таълим ва тарбия жараёнларини амалга оширадиган ҳамда Болаларни ривожлантириш инновацион марказини ўз ичига олган умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти ҳисобланади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомда:
«Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар (шаҳодатнома, сертификат ва гувоҳнома) тегишли равишда Ўзбекистон Республикасидаги умумий ўрта ёки ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларга тенглаштирилган ҳолда тан олинади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Талабгорга хорижий давлатларда берилган умумий ўрта ва ўрта таълим ҳужжати Ўзбекистон Республикасида бериладиган шаҳодатнома ўрнини боса олмаса, хорижий давлатдаги таълимнинг давомийлигидан қатъи назар, у ўқишини давом эттирадиган мактабда умумий тартибда якуний давлат аттестациясига киритиш тавсия этилади.
Бунда талабгор ўзига берилган ҳужжатда кўрсатилган фанлардан бошқа барча фанлар бўйича таътил кунларида якуний давлат аттестациядан ўтказилади. Якуний давлат аттестацияси натижаси ва педагогик кенгаш қарори асосида мактаб томонидан таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) берилади»;
«20. Ҳудудий бошқармалар комиссияларининг хулосаларига кўра, бир иш кунида хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома тайёрланади.»;
«а) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга маълумотнома бериш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган тегишли намунадаги маълумотномани тайёрлайди;».
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«5. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус унга лицензия расмийлаштирилгандан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан адлия органлари томонидан автоматик тарзда рўйхатга олинади ва бу ҳақида нотариусни ҳамда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палатанинг аъзоси бўлади ва нотариус мақомини олади.
Агар рўйхатга олинган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус белгиланган тартибда бошқа нотариал округга ўтса, мазкур нотариал округ бўйича рўйхатга олиш Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали тегишли адлия органига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда хабарнома беради»;
«7. Адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг белгиланган тартибда бошқа нотариал округга рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги хабарномаси келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида нотариусни рўйхатга олади ва бу ҳақида Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади.
Хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши адлия органи томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади»;
«_________(ҳудуд номи)_________ бўйича ҳисоб рўйхатига олинган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг
ЭЛEКТРОН РEЕСТРИ
Тартиб рақами
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуснинг Ф.И.О.
Паспорт серияси ва рақами
Лицензиянинг рақами ва берилган санаси
Нотариал палатага аъзо бўлган сана
Ҳисоб рўйхатига олинган сана
Фаолият юритиш ҳудуди*
Бино жойлашган ҳудуд (почта манзили)*
1
2
3
4
5
6
7
8
-
-
-
-
-
-
-
-
давоми
Нотариал палатанинг аъзолигидан чиқарилган сана
Ҳисоб рўйхатидан чиқарилган сана
Ёзув киритган шахснинг Ф.И.О. ва лавозими
Нотариуснинг муҳри ва имзо намунаси
9
10
11
12
-
-
-
* Ушбу маълумотлар лицензияловчи орган томонидан нотариус иш фаолиятини бошлаганда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали олинади».
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 июндаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Транспорт воситаларини утилизация қилувчи ташкилот ҳосил бўладиган қора ва рангли металл парчалари, чиқиндиларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига сотадилар».
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 6 июлдаги 421-сон қарори 2-бандининг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Педагогик таълим соҳаси бўйича қўшма таълим дастурларига Ўзбекистон Республикаси педагогика олий таълим ташкилоти томонидан хорижий ҳамкор олий таълим ташкилоти билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган қабул қилиш тартибига мувофиқ кириш имтиҳонлари ўтказилади».
17. Вазирлар Маҳкамасининг Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида Ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади. Бунда суҳбат қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик тизим асосида баҳоланади:
Фан бўйича назарий ва амалий билимлар, энг сўнгги илмий янгиликлардан хабардорлиги
(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
10
Дарсни режалаштириш ва ташкил этиш кўникмаси
(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
10
Давлат таълим стандартлари ҳамда баҳолаш мезонларини билиш
(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
10
Таълим платформалари ва мультимедиа воситаларидан фойдалана олиш
(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
Педагогик маҳорат
30
10
Интерактив ва замонавий ўқитиш методларидан фойдаланиш
(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
10
Бўш ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш кўникмаси
(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
5
Инклюзив таълимга ёндашув
(тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
5
Таълимга оид меъёрий ҳужжатларни билиши
(тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
Психологик қобилият
30
10
Мулоқот маданияти ва нутқ равонлиги
(тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
10
Стресс ҳолатида ишлаш қобилияти (тўлиқ жавоб 10 балл, қисман жавоб 5 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
5
Конфликт вазиятларини таҳлил қилиш ва ҳал этиш кўникмаси
(тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
5
Жамоада ишлаш қобилияти
(тўлиқ жавоб 5 балл, қисман жавоб 2 балл, нотўғри жавоб 0 балл)
Максимал балл
100
Саралаш онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Суҳбат жараёнида номзодлар ҳар бир ишчи гуруҳ аъзоси томонидан мустақил равишда баҳоланади ва якуний балл ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қўйилган балларнинг ўртача арифметик қиймати асосида аниқланади ҳамда суҳбат натижалари баённома шаклида расмийлаштирилади.
Суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзод тегишли вакант соат учун ишга олинадиган ўқитувчи сифатида танлаб олинади.
Суҳбат натижаларига кўра номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;
педагогик иш стажи юқорилиги;
дарс ўтадиган фани бўйича устама белгилашда қўлланиладиган миллий ва халқаро тан олинган сертификатга эгалиги ва сертификатнинг даражаси юқорилиги.
Ишчи гуруҳ аъзоси номзод билан ўзаро яқин қариндош бўлган тақдирда, мазкур номзодни баҳолаш жараёнида иштирок этмайди»;
«22. Ўқитувчи-педагоглар бошқа ҳудудлардан келиб икки ўқув йили давомида фаолият юритаётган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилмаса, уларга белгиланган бошқа ҳудудлардан жалб этилганлиги учун тўланадиган махсус устамаларни тўлаш тўхтатилади».
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:
б) қуйидаги мазмундаги 351-банд билан тўлдирилсин:
«351. Лицензияланадиган фаолият турларининг паспортларида назарда тутилган ҳолларда лицензиянинг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолганда ваколатли органлар томонидан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган тадбиркорлик субъектларига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатини автоматик узайтириш учун лицензия берганлик учун ундириладиган давлат божи миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) юборилади.
Лицензиат хабарнома (инвойс) юборилган кундан бошлаб 15 кун муддатда, бироқ лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан 5 кун олдин лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш учун давлат божини тўлаганда, лицензиянинг амал қилиш муддати автоматик тарзда кейинги муддатга узайтирилади.
Лицензиат томонидан давлат божи белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда, унга юборилган хабарнома (инвойс) автоматик равишда бекор қилинади»;
«I. Нодавлат таълим соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари» бўлимининг «б» банди «ташкил этиш» сўзларидан кейин «, шу жумладан, умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар ўзбек тили фанига ажратиладиган ўқув соатлари ҳажмини давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун тасдиқланган таянч ўқув режага мувофиқ белгилаши» сўзлари билан тўлдирилсин;
«II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун қўшимча нодавлат таълим соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари» бўлимининг «б» банди биринчи хатбошиси «мавжудлиги» сўзидан кейин «бунда, ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади» сўзлари билан тўлдирилсин;
«III. Қуйидагилар нодавлат таълим хизматлари лицензияланадиган фаолият турларининг алоҳида талаб ва шартлари ҳисобланади» бўлимида:
«Умумий ўрта таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари» кичик бўлимида:
6-позициянинг «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунидаги бешинчи хатбошиси «стадион (ўйин майдони)» сўзларидан кейин «(ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим ташкилотлари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-позициянинг «Лицензия талаблари ва шартлари» устуни «ўлчами» сўзидан кейин «,бунда ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-позициянинг «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунида:
«а» бандда:
бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«Ўрта махсус таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари» кичик бўлимида:
4-позициянинг «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунидаги «д» банди «стадион (ўйин майдони)» сўзларидан кейин «(ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим ташкилотлари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
5-позициянинг «Лицензия талаблари ва шартлари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами, бунда ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади*»;
6-позициянинг «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунидаги «а» бандида:
«Касбий таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари» кичик бўлимида:
4-позициянинг «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунидаги «д» банди «стадион (ўйин майдони)» сўзларидан кейин «(ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим ташкилотлари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
5-позициянинг «Лицензия талаблари ва шартлари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами, бунда ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади*»;
6-позициянинг «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунидаги «а» бандида:
«Олий таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари» кичик бўлимида:
5-позициянинг «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунидаги «д» банди «стадион (ўйин майдони)» сўзларидан кейин «(ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим ташкилотлари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
6-позициянинг «Лицензия талаблари ва шартлари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами, бунда ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади*»;
«Олий таълимдан кейинги таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари» кичик бўлимининг 2-позиция «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунидаги «д» банди «стадион (ўйин майдони)» сўзларидан кейин «(ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим ташкилотлари бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
12-позициянинг учинчи устуни «II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун:» бўлимининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нодавлат таълим ташкилотининг маъмурий ҳудудлардаги (Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси) фаолият манзиллари учун таълим фаолияти йўналишлари ва таълим шакллари лицензияда алоҳида кўрсатилади ҳамда лицензия талаблари ва шартлари алоҳида қўлланилади, бундан устав фонди ҳамда депозит ҳисобварағида захира қилинадиган маблағнинг минимал миқдорига қўйилган талаблар мустасно».
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
номи «фаолиятини лицензиялаш» сўзларидан кейин «(табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-позициянинг учинчи устуни «фаолияти учун лицензия» сўзларидан кейин «(табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
10-позициянинг учинчи устуни учинчи хатбошисидаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўттиз бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
ўттиз бешинчи хатбоши ўттиз олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
и) 36-илованинг 12-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:
б) қуйидаги мазмундаги 351-банд билан тўлдирилсин:
«351. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб қилинадиган фаолият (ҳаракат) турларининг паспортларида назарда тутилган ҳолларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолганда, ваколатли органлар томонидан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган тадбиркорлик субъектларига берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини автоматик узайтириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун ундириладиган йиғим кўрсатилган хабарнома (инвойс) юборилади.
Талабгор хабарнома (инвойс) юборилган кундан бошлаб 15 кун муддатда, бироқ рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан 5 кун олдин рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун белгиланган йиғимни тўлаганда, рухсатноманинг амал қилиш муддати автоматик тарзда кейинги муддатга узайтирилади.
Талабгорлар томонидан йиғим белгиланган муддатларда тўланмаган ҳолларда, унга юборилган хабарнома (инвойс) автоматик равишда бекор қилинади»;
в) 2-илованинг 12-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
г) 7-илованинг 12-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
к) 61-илованинг 12-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
л) 63-илованинг 12-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
5-позициянинг учинчи устуни 3-бандининг «в» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«портловчи материалларни сақлаш жойини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасининг нусхаси (рухсатнома янгиланганда мазкур далолатнома мажбурий тартибда қайта расмийлаштирилади)»;
10-позициянинг учинчи устунидаги «Мавжуд эмас» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (портловчи материалларни сақлаш учун рухсатнома беришда)» сўзлари билан алмаштирилсин.
н) 67-илованинг 12-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади»;
«Талабгор Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори ўринга эга бўлганда, тегишли рухсатномалар мазкур Ягона низомнинг 351-бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади».
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 4-бандида:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хабардор қилиш тартиб-таомиллари Давлат хизматлари марказлари томонидан «Лицензия» АТ орқали амалга оширилиши мумкин»;
«хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича ягона танловдан ўтиш истагида бўлган жисмоний шахсларга қўйиладиган талаблар, ягона танловда иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда ягона танловни ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ»;
«1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича ягона танловдан (кейинги ўринларда — ягона танлов) ўтиш истагида бўлган жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — талабгор) ягона танловда иштирок этиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда ягона танловни ташкил этиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ягона танлов икки босқичда ўтказилади:
биринчи босқичда (кейинги ўринларда — тест синови) — талабгорлар давлат ва жамият бошқаруви ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқи соҳалари бўйича тест синовларидан ўтади. Бунда тест синовлари ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан тақдим этилган рўйхат асосида ягона танловда иштирок этишга рухсат берилган талабгорлар учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ташкил этилади;
иккинчи босқичда (кейинги ўринларда — амалий имтиҳон) — тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорлар комиссия томонидан ўтказиладиган амалий имтиҳонда нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини махсус электрон платформада тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради.
2. Адлия вазирлигининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади»;
«Хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан кейин 1 иш кунида комиссия масъул котиби томонидан ЯИДХП орқали талабгорга электрон шаклда хабарнома юборилади»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хабарнома юборилган кундан бошлаб уч кун ичида талабгор томонидан тест синови учун белгиланган тўлов амалга оширилиши лозим»;
«17. Тест синови талабгорнинг ягона танловда иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилган хулоса тасдиқланиб, рўйхат тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмай Агентлик томонидан ўтказилади.
Бунда талабгорларнинг рўйхати тақдим қилинган кундан бошлаб уч кун ичида Агентлик томонидан тест синови ўтказиш санаси ва вақти белгиланиб, комиссия хабардор қилинади.
Талабгорлар тест синови ўтказиш санасидан камида беш кун олдин тест синовини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида комиссия томонидан электрон шаклда хабардор қилинади.
Тест синови талабгорларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимотидан келиб чиқиб, Агентликда ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида йил давомида (июль-август ойларидан ташқари) ўтказилади»;
қуйидаги мазмундаги 171 ва 172-бандлар билан тўлдирилсин:
«171. Тест синовлари натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 3 иш кунида талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ҳамда комиссия масъул котибининг махсус электрон платформадаги (arm.gov.uz сайтидаги) шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
172. Комиссия масъул котиби тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорларнинг рўйхатини шакллантиради.
Амалий имтиҳон тест синовлари натижалари чиққан кундан бошлаб ўн кундан сўнг, бироқ ўн беш кундан кўп бўлмаган муддат ичида ўтказилади.
Бунда талабгорлар махсус электрон платформада нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради»;
18-банддаги «малака имтиҳони» сўзлари «амалий имтиҳон» сўзлари билан алмаштирилсин;
«20. Ягона танлов якуни бўйича комиссия қарори қабул қилинади. Қарордан кўчирма 1 иш кунида ЯИДХП орқали талабгорга, агар талабгор ягона танловдан муваффақиятли ўтган бўлса, ЯИДХП орқали лицензияловчи органнинг «Лицензия» ахборот тизимига ҳам юборилади.
Бунда имтиҳони якуни бўйича комиссия қарори Лицензияловчи органга юборилгани ҳақидаги маълумот ЯИДХП орқали талабгорга юборилади»;
Сўровномани Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига юбориш.
Автоматик тарзда
3-босқич
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси
1. Сўровномадаги маълумотларни ўрганиб чиқиш ва хулоса тузиш.
20 иш кунигача
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклдаги хабарнома талабгорга ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) юбориш.
Хулоса тасдиқланган кундан бошлаб
1 иш кунида
3. Тест синовини ўтказиш куни ва жойи ҳақидаги маълумотни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва талабгорнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юбориш.
Тест синовидан камида 5 кун олдин
4-босқич
Талабгор
Ягона танловнинг биринчи босқичи учун тегишли йиғимни тўлаш.
Хабарнома юборилган вақтдан бошлаб уч кун ичида
5-босқич
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
1. Тест синовини ўтказиш.
(«Нотариат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ягона танлов топшириш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади)
2. Тест синови якунлари бўйича натижаларни Агентлик томонидан талабгорнинг шахсий кабинетига ҳамда комиссияга юбориш.
3 иш кунида
6-босқич
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси
1. Амалий имтиҳон ўтказиш куни ва жойи ҳақидаги маълумотни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва талабгорнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юбориш.
Имтиҳондан камида 5 кун олдин
2. Комиссия томонидан амалий имтиҳон ўтказиш.
Тест синовлари натижалари чиққан кундан бошлаб ўн кундан сўнг, бироқ ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда
3. Амалий имтиҳон якунлари бўйича натижаларни эълон қилиш.
Имтиҳон ўтказилган кунининг ўзида
4. Амалий имтиҳон якунлари бўйича қабул қилинган қарордан кўчирмани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ва) ёки «Лицензия» АТ орқали талабгорга ва тегишли адлия органига юбориш.
«Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловни ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Хусусий нотариал фаолият бўйича ягона танловдан ўтиш учун
СЎРОВНОМА
Т/р
Талабгордан талаб қилинадиган маълумотлар*
Талабгор томонидан кўрсатиладиган маълумотлар
1.
Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)
2.
Телефон рақами
3.
Нотариал фаолиятни амалга ошириш ҳудуди
4.
Нотариал фаолиятни амалга ошириш тумани (шаҳри)
5.
Нотариусликка талабгорлар учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мажбурий ўқув курс тугатганлиги ҳақида сертификат
6.
Олий маълумот тўғрисидаги диплом серияси ва рақами (диплом файли)
7.
Меҳнат дафтарчасининг серияси ва рақами
8.
Ариза қайта юборилганлиги (аввалгиси рад этилган бўлса)
* Талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)га оид маълумотлар ЯИДХП орқали сўровномани тўлдиришда автоматик шаклланади.
Талабгор ягона танлов якунлари асосида (ягона танловни муваффақиятли топширган тақдирда) унга лицензия расмийлаштириш ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус сифатида ҳисоб рўйхатига олиш бўйича композит хизмат кўрсатилишига розилигини (аризасини) тасдиқлайди»;
«хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш (кейинги ўринларда — лицензиялаш) — лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тартиб-таомиллар мажмуи»;
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «малака имтиҳонини» сўзлари «ягона танловни» сўзлари билан алмаштирилсин;
«6. Талабгорнинг ягона танловни муваффақиятли топширганлиги ҳақидаги комиссия қарори кўчирмаси Лицензия расмийлаштириш учун тегишли ҳудудий адлия органига «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда келиб тушади»;
«17. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги электрон шаклдаги хабарномани «Лицензия» АТ орқали ушбу масалани ҳал этиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Бу ҳақидаги маълумот «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади»;
18-банднинг биринчи хатбошисидаги «аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида талабгорга лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса» сўзлари «муддат мобайнида талабгорга лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш масаласини ҳал қилмаса» сўзлари билан алмаштирилсин;
«19. Талабгор «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси биринчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса ёхуд лицензия олиш учун белгиланган давлат божини тўламаса, талабгорга лицензия бериш рад этилади»;
«22. Лицензияловчи орган талабгор ягона танловни муваффақиятли топширганлиги ҳақидаги комиссия қарори кўчирмаси келиб тушгандан сўнг паспортнинг 8-бандида белгиланган муддат ичида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш билан бир вақтда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали талабгорга «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ паспортнинг 7-бандида белгиланган миқдорда давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади (рад этилган ҳоллар бундан мустасно)»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда талабгор давлат божини тўлаш вақтида лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини тасдиқлаши лозим»;
«Лицензияни бериш учун давлат божи тўлови белгиланган муддатда амалга оширилмаслиги лицензияловчи орган томонидан лицензияни беришни рад этишга асос бўлади. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумот «Лицензия» АТ орқали автоматик тарзда талабгорга юборилади. Бунда талабгор лицензияни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади»;
«Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялаш
ПАСПОРТИ
1.
Лицензия номи:
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия
2.
Лицензияланадиган фаолият тури:
Хусусий нотариал фаолият
3.
Лицензия олувчилар тоифаси:
Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
4.
Лицензияловчи орган:
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари
5.
Лицензияни бериш учун асос бўлувчи маълумотлар (ҳужжатлар):
Комиссия қарори кўчирмаси.
Талабгор ҳақидаги маълумотларда қуйидагилар акс этади:
талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);
6.
Лицензия беришникўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:
Йиғим ундирилмайди
7.
Лицензия учун давлат божи миқдори:
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари
8.
Лицензия беришникўриб чиқиш муддатлари:
5 кун
9.
Лицензия талаблари ва шартлари:
Қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, нотариусларнинг касб этикаси қоидаларига, нотариал ҳаракатлар махфийлиги ва нотариус қасамёдига риоя этиш;
Нотариал палатага аъзо бўлиш;
нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал талабларни бажариш;
нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида 2 йил ишлаш;
нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузиш;
ҳар 3 йилда камида 1 марта ўзининг касбий малакасини ошириш;
лицензия олиш ва (ёки) уни қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш;
ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолатларини, шунингдек амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда юритиш;
лицензиатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган тақдирда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш учун мурожаат қилиш.
10.
Лицензия беришда келишиладиган органлар:
Келишиш талаб этилмайди
11.
Лицензиянинг амал қилиш муддати:
Чекланмаган
12.
Изоҳ
Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият нотариал фаолият ҳисобланади.
«Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш
СХEМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Комиссия
1. Талабгор ягона танловни муваффақиятли топширганлиги бўйича комиссия қароридан кўчирмани «Лицензия» ахборот тизими орқали тегишли ҳудудий адлия бошқармасига юбориш.
1 иш кунида
2-босқич
Ҳудудий адлия бошқармаси
Талабгорга Лицензия бериш (беришни рад этиш) тўғрисида «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабар юбориш.
Бунда лицензия бериш тўғрисида хабар юборилганда:
давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома;
лицензия талаби ва шартларига риоя этишини тасдиқлаш ҳақидаги хабарнома юбориш.
2 иш куни ичида
3-босқич
Талабгор
(Ўзбекистон Республикаси фуқароси)
1. Лицензия талаби ва шартларига риоя этишини тасдиқлаш
2. Давлат божини тўлаш.
(базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари)
Хабарнома юборилган кундан бошлаб 30 кун ичида
4-босқич
«Лицензия» ахборот тизими
1. ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган Лицензияни шакллантириш ва талабгорнинг «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига электрон шаклда юбориш.
Давлат божи тўланганда автоматик равишда
2. Лицензия ҳақидаги маълумотни «Лицензия» ахборот тизимида реестрга киритиш.
Талабгор шахсий кабинетига юборилганда автоматик равишда
«1. Белгилансинки, давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларида, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида, шунингдек, мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)ларда ташкил этиладиган ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида ташкил этиладиган хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:»;
«41. Мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларидан бошқа жойларда қуввати 150 ўриндан кам бўлмаган хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — қамрови паст бўлган ҳудуддаги хусусий МТТ) ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида ташкил этиладиган хусусий мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ)ни ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларига 2026 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилоти лицензия олган санадан бошлаб уч йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан имзоланган келишувга асосан субсидиялар ҳисобланади ва тўланади»;
«2-боб. ДХШ асосидаги ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТларга субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби»;
«6. ДХШ асосидаги МТТга (оилавий МТТ бундан мустасно) ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги субсидиялар тўланади:»;
қуйидаги мазмундаги «г» ва «д» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«г) 2026 йил 1 апрелдан бошлаб мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар бундан мустасно) бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларида ташкил этиладиган ДХШ) шартлари асосида МТТларини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир бола учун 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатнинг 50 фоизи миқдорида.
Бунда «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)ларда давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларида 2024 йилдан бошлаб ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳам татбиқ этилади;
д) қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТлар тарбиячиларига ойлик иш ҳақи тўлаш харажатлари давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбиячилар учун белгиланган миқдорда нодавлат мактабгача таълим ташкилоти лицензия олган санадан бошлаб уч йил давомида қоплаб берилади.
Бунда тарбиячиларга иш ҳақини тўлаш учун субсидиялар ҳар 30 нафар тарбияланувчи учун бир штат бирлиги миқдорида тарбиячи ҳисобга олинган ҳолда тўланади.»;
қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар бундан мустасно) бўш ер майдонларида ташкил этиладиган ДХШ шартлари асосида МТТларини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига (оилавий МТТлар бундан мустасно) уларда таълим олаётган ҳар бир бола учун ойлик субсидия суммалари қуйидаги формулалар асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:
КХС = ДБХ / УБС / ИКС * 0,5
ТОС = КХС * ТҚС
Бунда:
КХС — ДМТТ ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларида ДХШ шартлари асосида ташкил қилинган МТТга бир нафар тарбияланувчисининг бир кунлик харажатини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг республика бўйича қатъий миқдори;
ДБХ — жорий молия йилида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш харажатлари учун ажратилган маблағлар миқдори;
УБС — 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;
ИКС — жорий йилдаги иш кунлари сони;
ТОС — ҳисобот ойида тарбияланувчилар учун тўланадиган ойлик субсидия суммаси;
«9. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТларга иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:
ИҲС — хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ ходимига иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия суммаси (ҳар бир ходим учун алоҳида ҳисобланиб, жамланади);
БТС — ходимнинг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкаси;
ХИС — ходимнинг лавозими бўйича белгиланган иш ставкаси;
АКС — ходимнинг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар,
об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши натижасида маҳаллий ҳокимликлар қарорлари асосида таълим муассасаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганда, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар рўй берганида) бекор туриб қолинган кунлар сони. Бунда ушбу кунлар сони хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ раҳбари томонидан НМТТБАТда белгиланади ва асословчи ҳужжатлар тегишли мактабгача таълим органига НМТТБАТ орқали тақдим этилади;
ИСС — хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси.
10. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТларнинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар НМТТ томонидан НМТТБАТга киритилади.
Бунда киритиладиган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинадиган маълумотлар билан солиштирилади»;
«26. Молия йили давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолларда, ДХШ асосидаги МТТга ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТга тўланадиган иш ҳақи харажатлари учун субсидияларнинг миқдорлари қайта кўриб чиқилади.
Бунда ДХШ асосидаги МТТга ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТга тўланадиган субсидияларнинг янги миқдорлари қонунчиликка киритилган ўзгаришлар кучга кирган санадан бошлаб ҳисоблаб борилади.»;
«29. Ҳисобот ойида НМТТБАТда хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ, қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ ва оилавий МТТнинг гуруҳларидаги тарбияланувчилари бўйича ўртача ойлик давомати фоизи 40 фоиздан кам бўлганда, ҳисобот ойи учун ходимларига иш ҳақига субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.»;
30-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«НМТТга қабул қилинган тарбияланувчиларнинг фотосурати боланинг ота-онаси (бобоси, бувиси) ёки васийларининг номига расмийлаштирилган телефон рақамига СМС-хабарнома орқали код юборилади, ушбу код орқали боланинг фотосурати НМТТБАТда НМТТ раҳбари ёки ходимлари томонидан тасдиқланади. СМС билан тасдиқлаш харажатлари ахборот тизимига хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қопланади»;
«Бунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ манзили (жойлашуви бўйича геолокацияси)дан бошқа жойда қайд этилган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати НМТТБАТда ҳисобга олинмайди ва улар учун субсидия тўланмайди»;
«33. ДХШ асосидаги МТТ, шу жумладан, оилавий МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ томонидан бир боланинг маълумотлари НМТТБАТга киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа бола (тарбияланувчи)нинг фотосурати ушбу ахборот тизимига жойлаштирилгани, электрон қурилмалар ва бошқа шаклдаги фотосурат орқали давомати белгиланиб келинаётгани, шунингдек, бошқа ташқи электрон дастурлар ёки иловалар, қўшимча қурилмалар ёрдамида ўзгартиришлар киритиш аниқланганда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан бир томонлама далолатнома расмийлаштирилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган далолатнома тадбиркорнинг шахсий кабинетига НМТТБАТ орқали электрон тарзда юборилади.
Мазкур тарбияланувчи МТТга қатнаган барча даври учун тўланган субсидиялар суммаси тўлиқ Давлат бюджетига ундирилади.
Ушбу ҳолат биринчи маротаба аниқланганда, бир ой давомида, иккинчи маротаба аниқланганда эса икки ой давомида субсидия тўловлари ДХШ асосидаги МТТ, шу жумладан, оилавий МТТга ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Бундай ҳолат учинчи маротаба аниқланганда, ушбу ДХШ асосидаги МТТ, шу жумладан, оилавий МТТ билан имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бир томонлама бекор қилинади ва қайта тузилмайди»;
«39. ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ раҳбари ушбу ташкилот ва ходимларига тегишли бўлган маълумотларнинг НМТТБАТга ўз вақтида киритилиши, уларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади. Бунда:»;
«а» кичик банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўрганиш жараёнида оилавий МТТнинг кириш қисми, ошхонаси, ҳожатхонаси ва таълим-тарбия бериш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосуратини ташкилот очиш режалаштирилган манзилга борган ҳолда мобиль илова орқали тасвирга олади ҳамда НМТТБАТга киритади.»;
23-банд қуйидаги мазмундаги «к» ва «л» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«к) оилавий МТТни ташкил этиш учун ажратилиши режалаштирилган (аризада кўрсатилган) турар ёки нотурар жой манзили кадастр органларидан олинган маълумотларга мос бўлмаганда;
л) ташкил қилинаётган оилавий МТТда фаолият олиб борувчи тарбиячи диплом маълумоти мос келмаганда»;
«27. Оилавий МТТ хабарнома қабул қилингани ҳақидаги тасдиқномани олган кундан бошлаб бир ой муддатда тегишли мактабгача ва мактаб таълими органи жойига чиққан ҳолда ташкил этилган янги оилавий МТТ фаолияти учун мўлжалланган мебель, жиҳоз ва бошқа анжомлар билан жиҳозланганлик ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказади, ўрганиш жараёнида оилавий МТТнинг кириш қисми, ошхонаси, ҳожатхонаси, иситиш тизими ва таълим-тарбия бериш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосуратини мажбурий тартибда манзилга борган ҳолда, мобиль илова орқали тасвирга олади ва оилавий МТТ фаолиятни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосаларни электрон шаклда НМТТБАТга киритади».
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 январдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунаси шакли қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 январдаги 44-сон қарорига 2-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунаси шакли
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
REPUBLIC OF UZBEKISTAN
UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA
S H A H O D A T N O M A
CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION
UM № 00000000
Ushbu shahodatnoma / This is to certify that
________________________________
(familiyasi, ismi, otasining ismi / surname, given name(s), patronymic)
___________________ yilda ___________________________________________________
(berilgan yili / year of issue)
(berilgan joyi / place of issue)
_________________________________________________________________________ ni
(taʼlim tashkiloti / educational organization)
bitirganligi va umumiy oʻrta taʼlim olganligini tasdiqlaydi.
completed and received General Secondary Education.
Belgilangan oʻquv fanlaridan bilimi quyidagicha baholandi:
The following subjects were assessed:
T/r
Oʻquv fanlari
Bahosi
No
Subjects
Score
___________ musiqa cholgʻusida kuy ijro etish koʻnikmasiga ega / has the ability to play a melody on a musical instrument
Direktor / Director
_____________________________
(familiyasi, ismi, otasining ismi / surname, given name(s), patronymic)
QR-kod
Berilgan sana / Date of issue
___________
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
REPUBLIC OF UZBEKISTAN
UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA
S H A H O D A T N O M A
CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION
UM № 00000000
Ushbu shahodatnoma / This is to certify that
________________________________
(familiyasi, ismi, otasining ismi / surname, given name(s), patronymic)
___________________ yilda ___________________________________________________
(berilgan yili / year of issue)
(berilgan joyi / place of issue)
_________________________________________________________________________ ni
(taʼlim tashkiloti / educational organization)
bitirganligi va umumiy oʻrta taʼlim olganligini tasdiqlaydi.
completed and received General Secondary Education.
«Oʻqishdagi muvaffaqiyatlari uchun
KUMUSH medal bilan taqdirlandi»
Belgilangan oʻquv fanlaridan bilimi quyidagicha baholandi:
The following subjects were assessed:
T/r
Oʻquv fanlari
Bahosi
No
Subjects
Score
___________ musiqa cholgʻusida kuy ijro etish koʻnikmasiga ega / has the ability to play a melody on a musical instrument
Direktor / Director
_____________________________
(familiyasi, ismi, otasining ismi / surname, given name(s), patronymic)
QR-kod
Berilgan sana / Date of issue
___________
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
REPUBLIC OF UZBEKISTAN
UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA
S H A H O D A T N O M A
CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION
UM № 00000000
Ushbu shahodatnoma / This is to certify that
________________________________
(familiyasi, ismi, otasining ismi / surname, given name(s), patronymic)
___________________ yilda ___________________________________________________
(berilgan yili / year of issue)
(berilgan joyi / place of issue)
_________________________________________________________________________ ni
(taʼlim tashkiloti / educational organization)
bitirganligi va umumiy oʻrta taʼlim olganligini tasdiqlaydi.
completed and received General Secondary Education.
«Oʻqishdagi muvaffaqiyatlari uchun
OLTIN medal bilan taqdirlandi»
Belgilangan oʻquv fanlaridan bilimi quyidagicha baholandi:
The following subjects were assessed:
T/r
Oʻquv fanlari
Bahosi
No
Subjects
Score
___________ musiqa cholgʻusida kuy ijro etish koʻnikmasiga ega / has the ability to play a melody on a musical instrument
Direktor / Director
_____________________________
(familiyasi, ismi, otasining ismi / surname, given name(s), patronymic)
QR-kod
Berilgan sana / Date of issue
___________
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг тавсифи
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатнома А4 (210х297мм) ўлчамли кўринишга эга. Унинг юқори қисмига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, REPUBLIC OF UZBEKISTAN», қуйи қисмига «UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA SHAHODATNOMA, CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION» аъло даражали шаҳодатномага «UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA AʼLO DARAJALI SHAHODATNOMA, CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION WITH HONOURS» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади.
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномада «UM», кумуш медаль билан шаҳодатномада «UM-K», аъло даражали олтин медаль билан шаҳодатномада «UM-O» ҳарфи ва саккизта рақамли тартиб рақами ёзилади.
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномага QR-код тасвири туширилади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунаси ва тавсифига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилиши мумкин».
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 6 апрелдаги 143-сон қарорида:
«Юриспруденциянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишларида ўқув жараёни таълимнинг кундузги, кечки, масофавий ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа муқобил таълим шаклларида ташкил этилиши мумкин»;
12-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини муваффақиятли тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб умумий белгиланган тартибда ўқишини давом эттиради.
Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриент Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартларининг биринчи ўқув йили учун камида 50 фоизини бажарганидан сўнг Академия бошлиғининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади»;
41-банддаги «1 — 10 август кунлари» сўзлари «июль-август ойларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади»;
«47. Тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори талаблари асосида амалга оширилади»;
«53. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналишидан ташқари юриспруденциянинг бошқа йўналишлари бўйича қабул Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори талаблари асосида амалга оширилади»;
61-банд «Тошкент вилояти ҳудудида» сўзларидан кейин «ёки яшаш жойидаги ҳудудда» сўзлари билан тўлдирилсин;
«64. Талаба Академия талабалари сафидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
ўз хоҳишига биноан;
Академиянинг ички тартиб-қоидаларини бузгани сабабли;
бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
суднинг ҳукми асосида озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда тингловчилар сафидан четлаштирилганлар қайта тикланмайди);
талаба абитуриент сифатида қабул комиссиясига тақдим этган (топширган) ҳужжатларининг қалбакилиги ёки белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланса;
вафот этганлиги сабабли ёки суд қарорига асосан бедарак йўқолган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда»;
«681. Талабалар Академия бошлиғининг буйруғи билан қуйидаги ҳолларда курсдан-курсга қолдирилади:
Академияда семестр ва ўқув йили якунида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (GPA (grade point average) баллини тўплай олмаганда;
малакавий амалиётга қатнашмаган, шунингдек, малакавий амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳоланганда»;
69-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Талабаларнинг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни қабул қилиш бир ўқув йилида икки марта:
кузги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 15 июлдан 5 августгача (5 август куни ҳам);
баҳорги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 10 январдан 20 январгача (20 январь куни ҳам) амалга оширилади.
Аризалар Академия томонидан электрон шаклда ҳам қабул қилинади.
Талабалар ўқишини қайта тиклаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш:
кузги семестр учун — 6 августдан 31 августгача;
баҳорги семестр учун — 21 январдан 10 февралгача амалга оширилади»;
70-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган талаба талабалар сафидан четлаштирилган тақдирда, ўқишини тиклашида тўлов-контракт миқдорининг қолган қисмини тўлаши талаб этилади»;
85-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Академия талабалари ўқишини бир таълим шаклидан бошқа таълим шаклига кўчириш масаласи Академия Кенгаши томонидан ҳал қилинади. Бунда талабалар ўқишини бир таълим шаклидан бошқа таълим шаклига кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш:
кузги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 15 июлдан 5 августгача (5 август куни ҳам);
баҳорги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 10 январдан 20 январгача (20 январь куни ҳам) амалга оширилади.
Талабалар ўқишини бир таълим шаклидан бошқа таълим шаклига кўчириш бўйича аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш кузги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 6 августдан 30 августгача (30 август куни ҳам), баҳорги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 21 январдан 10 февралгача (10 февраль куни ҳам) амалга оширилади.
Талабалар ўқишини «тергов фаолияти» йўналишидан бошқа таълим йўналишига, бошқа таълим йўналишидан «тергов фаолияти» йўналишига кўчиришига йўл қўйилмайди»;
48-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл берилади.
Чет тили ҳамда информатика ва ахборот технологияларидан ўтказилган тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Агентликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Апелляция аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади»;
49-банднинг иккинчи хатбошисидан «Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл берилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
67-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган қоида «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» мутахассислигига нисбатан татбиқ этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги 761-банд билан тўлдирилсин:
«761. Магистратурага хорижий фуқароларни суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби Васийлик кенгаши томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади».
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-илованинг 16-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
16.
Конституциявий суд, Олий суд, вилоятлар ва туман, шаҳар ҳамда ҳарбий судлар судьялари
».
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги 246-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови
Ташкилот жойлашган ҳудуд ва унда болаларнинг кунлик бўлиш вақти
Бир ойлик тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан (коэффициентда)
Ташкилотга қатновчи оиладаги битта болага
Оиладаги ҳар бир болага, агар ташкилотга биттадан ортиқ бола қатнаса
1.
Тошкент шаҳри
1.1.
4-5 соат
0,1238
0,0825
1.2.
9 соат
0,6602
0,4709
1.3.
10,5 соат
0,7864
0,5607
1.4.
12 соат
0,8908
0,6311
1.5.
24 соат
0,9393
0,6699
2.
вилоят марказлари
2.1.
4-5 соат
0,1143
0,0801
2.2.
9 соат
0,6383
0,4515
2.3.
10,5 соат
0,7646
0,5413
2.4.
12 соат
0,8447
0,5947
2.5.
24 соат
0,8932
0,6383
3.
вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар
3.1.
4-5 соат
0,1019
0,0752
3.2.
9 соат
0,5874
0,4175
3.3.
10,5 соат
0,6602
0,4709
3.4.
12 соат
0,7573
0,5388
3.5.
24 соат
0,7961
0,5631
4.
туман марказлари
4.1.
4-5 соат
0,0922
0,0631
4.2.
9 соат
0,4320
0,3252
4.3.
10,5 соат
0,5874
0,4442
4.4.
12 соат
0,6675
0,5000
4.5.
24 соат
0,7087
0,5316
5.
бошқа жойлар
5.1.
4-5 соат
0,0825
0,0583
5.2.
9 соат
0,3034
0,2451
5.3.
10,5 соат
0,5340
0,4272
5.4.
12 соат
0,6286
0,4709
5.5.
24 соат
0,6602
0,4976
».
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 ноябрдаги 796-сон қарори билан тасдиқланган Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функциялари очиқ реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
б) 8-банднинг биринчи хатбошиси «(лавозимлари)» сўзидан кейин «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Ташкилий — кадрлар гуруҳи (ушбу бўлинмалар мавжуд бўлмаганда, унинг вазифаларини бажарувчи бўлинма)» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функцияларига оид киритиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш ҳамда тасдиқлаш тегишлилиги бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан мазкур банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
Бунда функциянинг паспорти автоматик равишда шакллантирилади»;
«1-босқич», «4-босқич» ва «5-босқич» позициялари «Субъектлар» устунидаги «Республика ижро этувчи ҳокимият» сўзлари «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2-босқич» ва «6-босқич» позицияларининг «Субъектлар» устуни «Адлия вазирлиги» сўзларидан кейин «ва ҳудудий адлия органлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«3-босқич» позициясида:
«Субъектлар» устуни «Адлия вазирлиги» сўзларидан кейин «ва ҳудудий адлия органлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Чора-тадбирлар» устунидаги «республика ижро этувчи ҳокимият» сўзлари «республика ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифининг 7-бандида:
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«йўл бўлими — автомобиль йўлининг узлуксиз равишда соз ҳолда сақланишини ҳамда унда ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдиган йўл хўжалигининг ажратилган минтақа доирасида жойлашган қуйи бўғини бўлиб, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлининг ажралмас қисми ҳисобланади. Йўл бўлими йўл ишчилари учун ювиниш ва кийиниш хоналари, ётоқхоналар, ошхоналар, шунингдек, транспорт воситалари ва йўл механизмларини сақлаш ва таъмирлаш саройлари ҳамда битум, туз-қум ва инерт маҳсулотлар захираси омборлари, суғориш тизимлари, диспетчерлик ва иш анжомларини сақлаш хоналари, электр подстанцияларидан иборат бўлади»;
Изоҳ. Ушбу илованинг 19-банди «м» кичик банди 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Темир-терсак парчалари ва қора металлар чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш корхоналарини Ўзбекистон металлургия заводига бериш тўғрисида» 1992 йил 6 июндаги 269-сон қарорининг 10-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2002 йил 18 январдаги 26-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 26 апрелдаги 199-сон қарорига илованинг IV бўлими.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 1 мартдаги 43-сон қарорига илованинг 7-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни)» 2010 йил 3 декабрдаги 280-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 30-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарорига илованинг 2-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)