Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сон Фармони 15-банди учинчи хатбошисида очиқ, ҳар томонлама ва холис танлов мезон ва механизмларини қамраб олган Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг (кейинги ўринларда — Академия) «тергов фаолияти» таълим йўналиши бўйича бакалавриат босқичи талабаларини вазирликнинг куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий тайёргарлик ўқув марказида бепул ҳарбий тайёргарликдан ўтишини таъминласин.
4. Академия суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органлари билан биргаликда ўз расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ва оммавий ахборот воситалари орқали Академиянинг «тергов фаолияти» бакалавриат таълим йўналишига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш учун танлов ҳар йили 1 февралга қадар, 2023/2024 ўқув йили учун, истисно тариқасида, 2023 йил 15 апрелга қадар эълон қилинишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 апрель,
143-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (кейинги ўринларда — Академия) бакалавриатида юридик кадрларни тайёрлаш бўйича ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Академияда ўқишга қабул «тергов фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши (кейинги ўринларда — «тергов фаолияти» йўналиши) ҳамда юриспруденциянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ташкил этилади.
«Тергов фаолияти» йўналишида ўқув жараёни кундузги таълим шаклида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юриспруденциянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишларида ўқув жараёни таълимнинг кундузги, кечки, масофавий ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа муқобил таълим шаклларида ташкил этилиши мумкин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Академиянинг Мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) — Академия фаолиятининг устувор масалаларида кўмаклашувчи жамоатчилик бошқаруви органи. Васийлик кенгашига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (кейинги ўринларда — Бош прокурор) раҳбарлик қилади;
апелляция комиссияси — ёзма имтиҳон ва тест синовлари натижалари бўйича номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун тузиладиган комиссия;
ваколатли давлат органлари — қонунчиликка мувофиқ суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органлари;
Идоралараро қабул комиссияси (кейинги ўринларда — Қабул комиссияси) — Академия «тергов фаолияти» йўналиши бўйича бакалавриатга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш, шу жумладан талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, танловни ўтказиш ва уларга маслаҳатлар бериш, бошқа ташкилий масалаларни тезкор ҳал этиш учун Бош прокурор буйруғи билан ваколатли давлат органлари вакилларидан 9 нафар аъзолардан иборат таркибда тузиладиган Васийлик кенгашининг ваколатли аъзоси раислик қиладиган комиссия;
номзод — Академияга ўқишга кириш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу Низом талаблари асосида танловларда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
талаба — Академия бакалавриатига ўқишга қабул қилинган шахс;
тақсимот комиссияси — Академия битирувчиларини ваколатли давлат органларига хизматга тақсимлаш учун тузиладиган комиссия.
4. Академияда кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқитиш тизими йўлга қўйилади.
2-боб. Академия бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби
1-§. Умумий қоидалар
5. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик принциплари ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
дастлабки танлов;
махсус психологик танлов;
ёзма имтиҳон;
тест синовлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус психологик танлов ва ёзма имтиҳон босқичларида иштирок этмаган номзодлар ҳамда ушбу босқичларда иштирок этиб, «0» балл олган номзодлар танловдан четлаштирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
6. Қабул комиссиясининг таркиби, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
Қабул комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш комиссия масъул котиби томонидан амалга оширилади.
Қабул комиссиясининг масъул котиби Бош прокурор томонидан белгиланади.
7. Қабул комиссияси фаолиятида унинг ярмидан ортиқ аъзолари ҳамда ушбу комиссия раиси иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
8. Қабул комиссиясининг раиси:
Қабул комиссиясининг ишини ташкил этади;
кичик комиссиялар таркибини шакллантиради;
кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
9. Номзодлар танловининг Академияда ўтказиладиган тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш борасида Академияга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун Академия бошлиғи ўз ваколати доирасида буйруқ (фармойиш) чиқаради.
10. Академия «тергов фаолияти» йўналишида бакалавриат дастури бўйича таълим олиш муддати уч йилни ташкил этиб, битирувчиларга белгиланган давлат намунасидаги диплом берилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги 257-сон «Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий етиш тўғрисида»ги қарорининг 5-банди бешинчи хатбошиси.
11. Академияга қабул қилишда ҳужжат топширган абитуриентларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
12. Академияда ўқитиш давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматлари ҳар йили Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини муваффақиятли тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб умумий белгиланган тартибда ўқишини давом эттиради.
Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриент Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартларининг биринчи ўқув йили учун камида 50 фоизини бажарганидан сўнг Академия бошлиғининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги 257-сон «Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий етиш тўғрисида»ги қарорининг 11-банди бешинчи хатбошиси.
13. «Тергов фаолияти» йўналишига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар профессионал таълим маълумотига эга, соғлиғининг ҳолати бўйича ходим ёки ҳарбий хизматчининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилинади.
2-§. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ва дастлабки танловни ўтказиш
14. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналишидаги ҳар йилги қабул параметри ваколатли давлат органларининг ҳудудлар кесимидаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ваколатли давлат органлари томонидан ҳудудлар кесимидаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган таклифлари қабул йилининг 10 январига қадар Академияга тақдим этилади.
Академия ва ваколатли давлат органлари ўзларининг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали Академиянинг «тергов фаолияти» бўйича бакалавриатига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш учун танловни қабул йилининг 1 февралига қадар эълон қилади.
Номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш танловларни ўтказиш тўғрисида берилган эълонда тегишли ҳужжатлар қабул қилинадиган манзил, ўқишга қабул қилиш шартлари ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар акс эттирилади.
15. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича бакалавриати қабулига дастлабки танлов:
ҳарбийлаштирилган тузилмалар (Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси, Ҳарбий прокуратура);
ҳарбийлаштирилмаган ташкилотлар (прокуратура органлари, шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси)даги талабларни инобатга олган ҳолда алоҳида тартибда амалга оширилади.
Бунда, номзод ўз ҳужжатларини ҳарбийлаштирилган ёки ҳарбийлаштирилмаган соҳа бўйича топшириши лозим.
16. Номзод қабул йилининг 1 февралидан 1 мартига қадар ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг махсус электрон платформаси орқали онлайн топшириб, рўйхатдан ўтади.
Номзод ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатларда:
ҳарбийлаштирилган йўналиш бўйича — ҳудудий ички ишлар органларига;
ҳарбийлаштирилмаган йўналиш бўйича — ҳудудий прокуратура органларига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
17. Номзод томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) нусхаси;
туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;
номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
анкета (маълумотнома);
ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси (агар мавжуд бўлса) нусхаси;
3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки ID-карта), туғилганлик ҳақида гувоҳномалар, ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.
18. Ҳужжатларни қабул қилган ҳудудий ички ишлар органи/ҳудудий прокуратура органи масъул ходими тақдим этилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасалардан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
19. Академияга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар учун дастлабки танлов ҳудудий ички ишлар органи/ҳудудий прокуратура органи томонидан қабул йилининг 1 мартидан 20 майига қадар ўтказилади.
20. Дастлабки танловнинг мақсади — номзодни тавсифловчи маълумотларнинг улар келгусида ваколатли давлат органларида хизмат қилиши учун мослигини ва уларнинг соғлиғи ҳолатини аниқлашдан иборат.
21. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаш (оилавий аҳволи ва бошқалар);
номзоднинг соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқлилигини аниқлаш.
22. Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
ҳарбийлаштирилмаган йўналишлар учун — ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш (махсус ўрганиш);
ҳарбийлаштирилган йўналишлар учун — ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш (махсус ўрганиш) ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш.
23. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижаларини таҳлил қилиш номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш усули орқали ўтказилади.
24. Дастлабки танлов босқичида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
25. Ҳудудий ички ишлар органлари номзодларни ички ишлар органларида махсус ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлайди.
26. Ҳарбийлаштирилган тузилмалар учун қуйидаги махсус параметрлар талаб этилади:
ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаслиги (муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёши йигирма олтидан катта бўлмаган);
бўйи баландлиги эркаклар учун — 165 сантиметрдан, аёллар учун — 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги;
ҳарбий-тиббий комиссия кўриги натижасига кўра соғлиғининг ҳолати бўйича хизматга яроқли деб топилганлиги.
Ҳарбийлаштирилмаган ташкилотларга ишга қабул қилинадиган номзодларга ушбу банддаги махсус талаблар татбиқ этилмайди.
27. Ҳарбий-тиббий комиссия кўриги натижасига кўра, кейинчалик ҳарбийлаштирилган тузилмаларга ишга қабул қилинадиган номзод соғлиғининг ҳолати бўйича ҳарбийлаштирилган ваколатли давлат органларида хизматга яроқсиз деб топилган тақдирда, бу ҳақда номзодга маълум қилинади ва ушбу номзодни ваколатли давлат органларига қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тузилади. Ушбу тоифадаги номзодларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилади.
28. Номзодга тегишли ҳужжатларни ўрганиш ва ҳарбий-тиббий комиссия кўриги натижасига кўра номзодлар рўйхати ва йиғмажилдлари ҳудудий ички ишлар органи/ҳудудий прокуратура органи томонидан қабул йилининг 25 майига қадар Академияга тақдим этилади.
29. Рўйхатга ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси илова қилинади.
30. Дастлабки танловдан ўтган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар Академия расмий веб-сайтида эълон қилинади.
3-§. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича махсус психологик танлов
31. Махсус психологик танлов учун тест топшириқлари Агентлик томонидан тузилади ва тест синовлари ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номзодлар Агентлик томонидан махсус психологик танловни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида шахсий кабинети орқали танловдан камида 3 кун олдин хабардор қилинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги 257-сон «Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий етиш тўғрисида»ги қарорининг 5-банди тўртинчи хатбошиси.
32. Махсус психологик танлов ҳар йили июнь-июль ойларида Агентлик томонидан қуйидаги мезон асосида баҳоланади:
тест топшириқларини бажариш учун 50 та тест саволига 40 дақиқа (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) вақт берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл берилади;
махсус психологик танлов натижалари 0 баллдан 100 баллгача баҳоланади.
33. Психологик танлов ўтказиш жараёни Академия расмий веб-сайтида тўғридан-тўғри намойиш этиб борилади.
4-§. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича ёзма имтиҳонни ўтказиш
34. Ёзма имтиҳон ҳар йили июнь-июль ойларида Агентлик томонидан диктант шаклида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номзодлар Агентлик томонидан ёзма имтиҳонни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида шахсий кабинети орқали имтиҳондан камида 3 кун олдин хабардор қилинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
35. Ёзма имтиҳонни ўзбек тилида топшираётган номзодларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзиш талаб этилади.
36. Диктант матни 160 — 170 та сўздан иборат бўлади.
Номзодларга диктантнинг аудиоматни бир маротаба эшиттирилади. Аудиоматн тўлиқ эшиттирилгандан кейин номзодлар диктантни ёзишга тайёрланади.
Аудиоматндаги ҳар бир гап 2 маротаба эшиттирилади.
Диктант ёзиш якунлангандан сўнг аудиоматн яна бир маротаба тўлиқ эшиттирилади.
37. Ёзма имтиҳон қуйидаги мезон асосида баҳоланади:
максимал балл 100 баллни ташкил этади;
орфографик (имловий) ёки пунктуацион (тиниш белги) хатоликка йўл қўйилмаган диктант 100 балл билан баҳоланади;
ҳар бир орфографик ёки пунктуацион хатолик учун 4 баллдан айириб ташланади.
38. Қуйидаги ҳолатларда диктантдаги хатоликлар 1 та хато деб ҳисобланади:
айнан бир хил сўздаги орфографик хатоликлар такрорланса;
тиниш белгисини қўллаш билан боғлиқ хатолик айнан такрорланса.
39. Номзод жавоблар варақасини диктант ёзилмаган ҳолда топширса, «0» балл билан баҳоланади.
40. Ёзма имтиҳон ўтказиш жараёни Академия расмий веб-сайтида тўғридан-тўғри намойиш этиб борилади.
5-§. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича тест синовларини ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича тест синовлари, қоида тариқасида, ҳар йили июль-август ойларида ўтказилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
42. Қабул комиссияси қарорига асосан тест ўтказиш жараёни Академия расмий веб-сайтида тўғридан-тўғри намойиш этиб борилади.
43. Номзодларни ўқишга қабул қилиш ўтказилган махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон ва тест синовлари натижалари йиғиндиси асосида Академия томонидан амалга оширилади.
44. Номзод тест синовларини Академияда таълим олиш тилида топширади.
45. Тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари тест синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин Бош прокуратуранинг таклифига биноан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.
Бунда, номзодларга Академиянинг «тергов фаолияти» йўналишига ўқишга кириш учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари мос бўлган давлат олий таълим муассасаларининг бештагача таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш имконияти берилади.
46. Номзод ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган чет тилидан тест синовларини топшириши мумкин.
Академияга ҳужжат топширган ва Агентлик томонидан берилган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда — миллий сертификат) ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English (FCE, CAE) ва Linguaskill халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II), TestDaF (TDN3), ECL, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplome dʼEtudes en Langue Française (DELF, DALF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар (испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, пушту) учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражаси B2 ва ундан юқори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори талаблари асосида амалга оширилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналишида махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон ва тест синовларида иштирок этиш учун қуйидаги тартибда ва миқдорда тўлов ундирилади:
махсус психологик танлов ва ёзма имтиҳонда иштирок этиш учун барча талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовларида иштирок этиш учун тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган номзодлардан (тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ва уларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бундан мустасно) базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида.
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон ва тест синовида иштирок этмаган талабгорларга тўлов қайтарилмайди.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
49. Тест синовига белгиланган вақтда келмаган номзодлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
50. Ёзма имтиҳон ва тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Агентликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Апелляция аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус психологик танлов натижалари апелляция тартибида кўриб чиқилмайди.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
51. Номзодлар Агентлик томонидан тақдим этилган махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон ва тест синовлари йиғиндиси натижалари асосида Академия бошлиғининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади ва уларга стипендия тайинланади.
52. Ўқишга қабул қилинган номзодлар ҳақидаги маълумотлар икки кун муддатдан кечикмасдан Агентликка тақдим этилади.
6-§. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналишидан ташқари юриспруденциянинг бошқа йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналишидан ташқари юриспруденциянинг бошқа йўналишлари бўйича қабул Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори талаблари асосида амалга оширилади.
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бакалавриатнинг барча йўналишларига номзодларни қабул қилишда давлат олий таълим муассасаларига кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа имтиёзлар татбиқ этилмайди.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
54. Юриспруденциянинг бошқа йўналишларининг фаолият турлари Бош прокурор томонидан белгиланади.
3-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш
55. Академия бакалавриатида таълим Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон қарори билан белгиланган кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.
56. «Тергов фаолияти» йўналиши бўйича кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилинган фуқаро билан ўқиш (хизмат ўташ) ва ўқишни тамомлаганидан кейин уч календарь йили мобайнида тақсимот бўйича юборилганда ваколатли давлат органларида ёки бошқа давлат органларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида шартнома имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Академияда ўқитиш тили белгиланган қабул параметрлари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
58. Бакалавриатда ўқитишни ташкил этиш жараёни бакалавриат факультети томонидан Академиянинг кафедра, марказ ва бўлимлари билан биргаликда амалга оширилади.
59. Бакалавриатда Академия ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўқув методик, илмий-педагогик фаолияти, амалиёт ўташи ва ўқитишни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар Академия томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича 1-курс талабаларининг ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ташкил этилиб, ушбу машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича бакалавриатда биринчи курс ва (ёки) иккинчи курс учун белгиланган ўқув жараёни якунланганидан сўнг талабалар (муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаганлар бундан мустасно) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда, шартнома асосида ёзги таътил даврида Тошкент вилояти ҳудудида ёки яшаш жойидаги ҳудудда жойлашган ҳарбий қисмда сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтайди.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
62. Ҳарбий тайёргарлик машғулотлари доирасида икки ҳафтагача бўлган муддатда ўқув-дала йиғинлари Бош прокуратура ва Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қўшма чора-тадбирлар режасига мувофиқ ташкил этилади.
63. Кейинчалик номзод талаба сифатида Академияга ҳарбийлаштирилмаган йўналиш бўйича ўқишга қабул қилинганидан сўнг, агар ҳарбийлар учун белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, унга хоҳишига кўра ҳарбийлаштирилган йўналишда ишлаш имконияти яратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Талаба Академия талабалари сафидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
ўз хоҳишига биноан;
Академиянинг ички тартиб-қоидаларини бузгани сабабли;
бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
суднинг ҳукми асосида озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда тингловчилар сафидан четлаштирилганлар қайта тикланмайди);
талаба абитуриент сифатида қабул комиссиясига тақдим этган (топширган) ҳужжатларининг қалбакилиги ёки белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланса;
вафот этганлиги сабабли ёки суд қарорига асосан бедарак йўқолган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
65. Интизомий жазо чораси қўлланилган талаба бундан норози бўлса, Бош прокуратура ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
66. Талабага нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий йиғмажилдида сақланади.
67. Талаба Академиядан четлаштирилганда унга академик маълумотнома берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
681. Талабалар Академия бошлиғининг буйруғи билан қуйидаги ҳолларда курсдан-курсга қолдирилади:
Академияда семестр ва ўқув йили якунида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (GPA (grade point average) баллини тўплай олмаганда;
малакавий амалиётга қатнашмаган, шунингдек, малакавий амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳоланганда.
(681-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
69. Давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида бакалавриатда таҳсил олаётган талабалар талабалар сафидан четлаштирилган тақдирда улар кейинги ўқув йилида тўлов-контракт асосида ўқишга тикланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолатда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг суриштирув ва тергов фаолияти соҳасида ваколатли давлат органларида камида уч йил узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти сақланиб қолади.
Талабалар сафидан четлаштирилган талаба ўқишини қуйи курс (семестр)дан қайта тиклаш ёки давом эттириш бўйича контракт тўлови миқдори Академия кенгаши томонидан белгиланади.
Талабалар сафидан четлаштирилган талаба кейинги ўқув йили бошлангунига қадар ўқишини тикламаса, унинг ўқиши учун сарфланган маблағлар талаба томонидан қопланиши шарт.
Белгиланган муддатда қопланмаган маблағлар суд орқали ундирилади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабаларнинг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни қабул қилиш бир ўқув йилида икки марта:
кузги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 15 июлдан 5 августгача (5 август куни ҳам);
баҳорги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 10 январдан 20 январгача (20 январь куни ҳам) амалга оширилади.
Аризалар Академия томонидан электрон шаклда ҳам қабул қилинади.
Талабалар ўқишини қайта тиклаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш:
кузги семестр учун — 6 августдан 31 августгача;
баҳорги семестр учун — 21 январдан 10 февралгача амалга оширилади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
70. Ўқишга тикланган тингловчилар модуллар бўйича олинмай қолган кредитларга мос равишда тўлов-контракт суммасини тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган талаба талабалар сафидан четлаштирилган тақдирда, ўқишини тиклашида тўлов-контракт миқдорининг қолган қисмини тўлаши талаб этилади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
71. Фанлар бўйича қайта таълим олиш учун тўлов қиймати Академия томонидан бутун ўқув йилининг контракт суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Қайта таълим олиш учун тўлов механизми Академия томонидан бир кредит қийматини ҳисоблаш асосида белгиланади. Бир кредит қиймати ўқув йили давомидаги таълим олиш учун тўланадиган умумий суммани режалаштирилган кредитлар миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади.
72. Талаба томонидан четлаштирилгунга қадар ўзлаштирган синов бирликлари миқдори Академия томонидан тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинади. Академик қарздорлиги туфайли тингловчилар сафидан четлаштирилган талабалар кейинги ўқув йилида тегишли ўқув семестридан бошлаб фақат ўзлаштира олмаган модулларни такроран ўқиши мумкин.
73. Шартнома асосида талабани ўқишга қайта тиклаш сони чегараланмайди.
4-боб. Тергов фаолияти йўналиши бўйича битирувчиларини тақсимотга мувофиқ ишлаб беришини ташкил этиш
74. Давлат гранти асосида битирувчилар (кейинги ўринларда — битирувчилар) ваколатли давлат органларининг ҳудудлар кесимидаги эҳтиёжлари бўйича берилган таклифлари асосида ушбу органларга ишга қабул қилиниши таъминланади.
75. Битирувчиларни ваколатли давлат органларига хизматга тақсимлаш учун Академияда тақсимот комиссияси тузилади.
Тақсимот комиссиясига Васийлик кенгаши раиси раислик қилади ҳамда унинг таркибига ваколатли давлат органлари вакиллари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам, уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
76. Битирувчиларни ишлаб бериш учун тақсимлаш ҳар йили, қоида тариқасида, битирувчи ўқишни тамомлагандан сўнг, бир ойдан кечиктирмай амалга оширилади.
77. Тақсимот комиссияси томонидан битирувчининг рейтинг натижалари ва талабани ўрганиш жараёнида йиғилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини, шунингдек ҳарбий-тиббий комиссия хулосасини инобатга олиб, ваколатли давлат органларида хизматни ўташ учун битирувчига ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги йўлланма берилади.
78. Тақсимот комиссиясининг битирувчини хизматга тақсимлаш ҳақидаги қарори қабул қилинганидан сўнг Академия томонидан ҳар бир битирувчига уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда олий маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма берилади.
79. Тақсимот комиссияси қарори асосида ваколатли давлат органларига йўлланма берилган битирувчилар билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома (контракт) тузилади. Битирувчининг хизмат вазифаларини бажаришга киришганлиги ҳақида ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) иш берувчи ташкилот томонидан Академияга тақдим этилади.
Академия маълумотнома асосида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклдаги журналга мувофиқ ҳар бир битирувчининг ҳисобини юритади.
80. Битирувчи 3-курс давомида қайта ўтказиладиган махсус ўрганишдан ўтмаганда ёки ваколатли давлат органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосасига кўра хизматга номувофиқ деб топилганда битирувчиларга мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома ва олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асли берилади.
Битирувчи мазкур махсус ўрганишдан ўтмаганда ёки ҳарбий-тиббий комиссияси хулосасига кўра хизматга номувофиқ деб топилганда, у белгиланган компенсация тўловидан озод этилади.
81. Уч йиллик ишлаб бериш муддати давомида битирувчи хизматдан бўшатилганда, ваколатли давлат органлари ҳудудий давлат органлари раҳбари томонидан тегишли маълумот беш иш куни мобайнида Академияга тақдим этилади.
Бунда, компенсация миқдори битирувчи томонидан ишлаб берилган вақтга пропорционал тарзда ҳисоблаб чиқилади.
Академия битирувчи томонидан компенсация миқдорини тўлашни таъминлаш, шунингдек заруратга кўра, суд тартибида ундириш чорасини кўради.
Битирувчидан ундирилган компенсация маблағлари тўлиқ ҳажмда Академия ҳисобига тўланади.
82. Мазкур Низомга мувофиқ битирувчи хизмат бурчини бажариш вақтида меҳнат лаёқатини йўқотганлиги сабабли (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ишлаб бериш имкониятига эга бўлмаганда Васийлик кенгаши қарори асосида компенсация тўловидан озод этилади.
83. Битирувчининг уч йиллик ишлаб бериш муддати тугагандан сўнг хизматни давом эттириш ҳақидаги масала қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш берувчи ва ходим ёки ҳарбий хизматчи ўртасида ўзаро келишувга асосан ҳал этилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
84. Давлат гранти асосида ўқишни тамомлаган Академия бакалавриатининг битирувчиларига ваколатли давлат органларида уч йил ишлаб бериш (хизматни ўташ) мажбурияти юкланади.
Академияга ўқишга киришдан олдин номзод Академияга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ва бакалавриатни битирган тақдирда, суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органларида ишлаб бериш (хизматни ўташ) мажбуриятини бажаришдан бош тортганида ёки уч йиллик муддатдан илгари меҳнат қонунчилигига асосан ёхуд хизматни лозим даражада бажармаганлиги ёки содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли меҳнат қилиш (хизматни ўташ) мумкин бўлмай хизматдан (ишдан) бўшатилганида, ўқишни битирган вақтидаги Академияда амалда бўлган тўлов-шартнома суммасининг йигирма беш баравари миқдорида Академияга компенсация тўлаганидан сўнг диплом берилиши тўғрисида огоҳлантирилади.
Огоҳлантириш хати орқали зиммасига юкланадиган барча мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига кафолат бериши тўғрисида мажбурият шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги юзасидан моддий жавобгарлик бўйича ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш жараёнида ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклдаги огоҳлантириш хати орқали таништирилади.
Битирувчи томонидан тўлов амалга оширилганидан сўнг унга диплом берилиши таъминланади.
Огоҳлантириш хатини имзолашни рад этган фуқаролар Академияга қабул қилинмайди.
85. Академияда таълим олаётган талабалар ўқишини бошқа олий таълим муассасаларига, шунингдек бошқа олий таълим муассасалари талабалари ўқишини Академияга кўчириш мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академия талабалари ўқишини бир таълим шаклидан бошқа таълим шаклига кўчириш масаласи Академия Кенгаши томонидан ҳал қилинади. Бунда талабалар ўқишини бир таълим шаклидан бошқа таълим шаклига кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш:
кузги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 15 июлдан 5 августгача (5 август куни ҳам);
баҳорги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 10 январдан 20 январгача (20 январь куни ҳам) амалга оширилади.
Талабалар ўқишини бир таълим шаклидан бошқа таълим шаклига кўчириш бўйича аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш кузги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 6 августдан 30 августгача (30 август куни ҳам), баҳорги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 21 январдан 10 февралгача (10 февраль куни ҳам) амалга оширилади.
Талабалар ўқишини «тергов фаолияти» йўналишидан бошқа таълим йўналишига, бошқа таълим йўналишидан «тергов фаолияти» йўналишига кўчиришига йўл қўйилмайди.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан иккинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
86. Мазкур Низомда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Академия ҳамда ваколатли давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади.
87. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатининг «тергов фаолияти» йўналишига қабул қилишни ташкил этиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

(Академия)

Ўқишга қабул қилиш муддатлари, таълим йўналишлари ва қабул параметрлари тўғрисида Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон бериш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

2-босқич

Номзодлар,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Агентлик),

ҳудудий ички ишлар органлари,

ҳудудий прокуратура органлари

1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги махсус электрон платформасида рўйхатдан ўтиш.

2. Ҳудудий ички ишлар (ҳарбийлаштирилган йўналиш бўйича) ва ҳудудий прокуратура (ҳарбийлаштирилмаган йўналиш бўйича) органларига тегишли ҳужжатларни топшириш.

Ҳар йили 1 февралдан 1 мартга қадар

3-босқич

Ҳудудий ички ишлар органлари,

ҳудудий прокуратура органлари

1. Ҳарбийлаштирилган ва ҳарбийлаштирилмаган йўналишлар бўйича ўқишга топшираётган номзодлар ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш (дастлабки танлов).

2. Ҳарбийлаштирилган йўналиш бўйича ўқишга ҳужжат топшираётган номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш (дастлабки танлов).

Ҳар йили 1 мартдан 1 майга қадар

3. Дастлабки танлов натижаларини Академияга тақдим қилиш.

5 майга қадар

4-босқич

Агентлик,

Идоралараро қабул комиссияси

Номзодлар учун махсус психологик танлов (тест шаклида) ўтказиш.

Ҳар йили июнь-июль ойларида

5-босқич

Агентлик,

Идоралараро қабул комиссияси

Номзодлар учун ёзма имтиҳон (диктант шаклида) ўтказиш.

Ҳар йили июнь-июль ойларида

6-босқич

Агентлик,

Идоралараро қабул комиссияси

Номзодлар учун тест синови ўтказиш.

Июль-август ойлари

(қоида тариқасида)

7-босқич

Академия бошлиғи

1. Номзодларни давлат гранти асосида бакалавриатга қабул қилиш ва тўлов-контракт асосида номзодларни дарсга қўйиш ҳақида буйруқ чиқариш.

Қабул комиссияси ўз ишини якунлагандан сўнг 3 кун ичида

2. Номзодларни тўлов-контракт асосида бакалавриатга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш.

Тўлов-контракт суммасининг тегишли қисми тўлангандан сўнг 3 кун ичида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга
‎давлат органларида хизматни ўташ учун ____-сон
‎ХИЗМАТГА ЙЎЛЛАНМА
‎‎

‎‎20__ й. «___» _____________

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатини тамомлаган ______________________________________________________________________________________________________________га‎‎

‎‎(битирувчининг Ф.И.О.)

‎‎тақсимот комиссиясининг қарорига кўра_____________________________________________________________________________ да

‎‎(битирувчи юборилган ташкилот номи)

‎‎уч йил давомида ишлаб бериш учун юборилди.

(лавозими)


‎(лавозими)‎‎‎


‎(лавозими)‎‎‎ ‎‎‎

(имзо, муҳр)‎‎


‎(имзо)


‎(имзо)

(Тақсимот комиссияси раисининг Ф.И.О.)


‎(Тақсимот комиссияси раисининг Ф.И.О.)‎‎


‎(Тақсимот комиссияси раисининг Ф.И.О.)‎‎ ‎‎

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Битирувчини хизмат вазифаларини бажаришга киришганлиги ҳақида
‎ МАЪЛУМОТНОМА

‎‎20__ й. «___» _____________

т./ш. номи

________________________________________________________________________________________________________________‎‎

‎‎(иш берувчи ташкилот номи)

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини 20 ____ йилда тамомлаган ва унга «_____» ___________ 20 ____ йилда _______-сон хизматга йўлланма берилган.

‎________________________________________________________________________________________________________________

‎‎(битирувчининг Ф.И.О.)

«_____» ____________ 20____ йилда хизматга жойлашиш учун етиб келди.

‎Битирувчи «_____» _________ 20____ йилдаги _____-сон буйруққа асосан,‎‎
________________________________________________________________________________________________________________

‎‎(битирувчи қабул қилинган лавозим)

‎‎лавозимига хизматга қабул қилинди.
‎‎(иш берувчи ташкилот раҳбари)

‎‎(имзо, муҳр)

‎‎(Ф.И.О.)
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Академия битирувчисига берилган йўлланмалар ва уларнинг хизматга жойлашганини ҳисобга олиш
ЖУРНАЛИ

Т/р

Ф.И.О.

Жинси

Туғилган йили

Оилавий ҳолати

Доимий яшаш жойи

Тақсимот бўйича ташкилот номи

Битирувчи имзоси

Ишга келгани ва жойлашгани тўғрисидаги ҳужжатни олгани ҳақида қайд

Уч йил ишлаб берилгани ҳақидаги маълумот

Қўшимча маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

академиясига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган

тақдирда, битирувчи томонидан суриштирув ва тергов

фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органларида

уч йил ишлаб бериш мажбуриятининг бажарилиши бўйича

ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ

Мен Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (Академия)га ўқишга киришга номзод

(номзоднинг Ф.И.О.)

Академияга ўқишга киришдан олдин Академияга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниб, бакалавриатни битирганимдан сўнг, суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органларида уч йил ишлаб бериш (хизматни ўташ) мажбуриятини бажаришдан бош тортганимда ёки уч йиллик муддатдан илгари хизматни лозим даражада бажармаганлигим ёхуд содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли ишлаб бериш (хизматни ўташ) мумкин бўлмай ишдан (хизматдан) бўшатилганимда, ўқишни битирган вақтимдаги Академияда амалда бўлган тўлов-шартнома суммасининг йигирма беш баробари миқдорида Академияга компенсация тўлаганимдан сўнг диплом берилиши тўғрисида огоҳлантирилдим.

Ушбу огоҳлантириш хати орқали зиммамга юкланадиган барча мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига кафолат бераман.

______________________________

_______________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «___» _______________

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (кейинги ўринларда — Академия) магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Академиянинг Мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) — Академиянинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (кейинги ўринларда — Бош прокурор) раҳбарлик қиладиган жамоатчилик бошқаруви органи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юриспруденциянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишларида ўқув жараёни таълимнинг кундузги, кечки, масофавий ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа муқобил таълим шаклларида ташкил этилиши мумкин;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 августдаги 451-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2026 й., 09/26/451/0866-сон)
ваколатли давлат органлари — қонунчиликка мувофиқ суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органлари;
Идоралараро қабул комиссияси — «тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилиш учун танлов ўтказиш, номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва уларга маслаҳатлар бериш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш учун Бош прокурор буйруғи билан ваколатли давлат органларидан камида 7 нафар аъзодан иборат таркибда тузиладиган Васийлик кенгашининг ваколатли аъзоси раислик қиладиган комиссия;
номзод — Академияга ўқишга кириш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу Низом талаблари асосида танловларда иштирок этувчи шахслар;
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг кенгаши (кейинги ўринларда — Академия кенгаши) — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Академия фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш мақсадида тузиладиган коллегиал маслаҳат органи.
Ушбу бандда қайд этилган комиссиялар фаолиятига Академия ва ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек бошқа давлат органлари ва ташкилотлар, тегишли фанлар бўйича экспертлар жалб қилиниши мумкин.
3. Академия магистратурасига (кейинги ўринларда — магистратура) ўқишга қабул қилиш:
«тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича — Васийлик кенгаши томонидан ваколатли давлат органларининг ҳудудлар кесимидаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиладиган таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган;
бошқа мутахассисликлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (кейинги ўринларда — Бош прокуратура) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа мутахассисликлар бўйича тасдиқланган қабул параметрларидан ташқари Академия кенгашининг таклифига кўра Бош прокурор томонидан белгиланадиган табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом эттирадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Магистратурага қуйидаги шахслар танлов асосида қабул қилинадилар:
а) «тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича:
Академиянинг «тергов фаолияти» бакалавриат таълим йўналишини тамомлаган битирувчилари;
ваколатли давлат органларининг суриштирув ва тергов фаолиятини амалга оширувчи тузилмаларида ҳамда прокуратура органларида камида 3 йил хизматни ўтаган, «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга амалдаги ходимлари (ҳарбий хизматчилари);
(4-банднинг биринчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а1) «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» мутахассислиги бўйича:
«Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга шахслар (кейинги ўринларда — ташқи номзодлар);
«Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга прокуратура органларининг ходимлари (шу жумладан, амалдаги кадрлар захирасидаги ходимлари), шунингдек, бошқа мутахассислик йўналишлари бўйича олий маълумотга ва бевосита прокуратура органларида камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимлари (кейинги ўринларда — ички номзодлар);
ваколатли давлат органларининг «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан «а1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
б) бошқа мутахассисликлар бўйича:
«Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга шахслар (кейинги ўринларда — ташқи номзодлар);
«Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга прокуратура органларининг ходимлари (шу жумладан, амалдаги кадрлар захирасидаги ходимлари), шунингдек бошқа мутахассислик йўналишлари бўйича олий маълумотга ва бевосита прокуратура органларида камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимлари (кейинги ўринларда — ички номзодлар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли давлат органларининг «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлари.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Давлат гранти асосида ўқишни тамомлаган Академия бакалавриатининг битирувчилари ўқишга қабул қилинган тақдирда, магистратурадаги ўқиш даври уларнинг ваколатли давлат органларида камида уч йил ишлаб бериш (хизматни ўташ) мажбуриятини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
5. Магистратурага ўқишга қабул қилиш номзодлар учун тенг ҳуқуқлилик, қабулнинг ягона қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади.
6. «Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек бошқа мутахассисликлар бўйича тасдиқланган қабул параметрлари доирасида магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган ички номзодларни ўқитиш бепул асосда амалга оширилади.
Бошқа мутахассисликлар бўйича тасдиқланган қабул параметрлари доирасида танловда энг юқори балл тўплаган номзодлар давлат грантлари бўйича биринчи навбатда, қолганлар рейтинг баллари асосида тўлов-контракт, шунингдек квотадан ташқари Академия кенгашининг қарорига мувофиқ белгиланадиган табақалаштирилган тўлов-контракт асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади.
Тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдорини белгилаш бир талабани ўқитиш билан боғлиқ асосланган харажатлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда Академия кенгаши томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли давлат органлари ходимларини табақалаштирилган тўлов-контракт асосида магистратурага ўқишга қабул қилиш унинг аризаси ва бевосита раҳбари томонидан имзоланган тавсияномаси асосида амалга оширилади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Танлов ҳар йили фақат бир марта ўтказилади.
Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилиш уч босқичда, яъни тест шаклида ўтказиладиган махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон ва чет тилидан тест синови орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» мутахассислиги бўйича танлов ташқи номзодлар учун абитуриентнинг бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат балли асосида баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан тест синовлари ўтказилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатига эга номзодлар «Информатика ва ахборот технологиялари» фани тест синовларидан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа мутахассисликлар бўйича танлов ташқи номзодлар учун абитуриентнинг бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат балли асосида баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» ва бошқа мутахассисликлар учун ваколатли давлат органлари ходимлари хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат балли, агар улар бундай сертификатга эга бўлмаган тақдирда, чет тилидан Агентлик томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижасида тўплаган балли, шунингдек, Агентлик томонидан ўтказиладиган «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан тест синовлари натижасида тўплаган балли ҳамда бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичи асосида баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатига эга номзодлар, «Информатика ва ахборот технологиялари» фани тест синовларидан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади.
Ички номзодлар учун танлов ўтказиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Танловлар, қоида тариқасида, август ойида магистратурада ўқитиладиган тилда ўтказилади.
Қабул параметрларининг ўқитиш тили бўйича тақсимоти Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
9. Ёзма имтиҳон номзодларнинг мутахассислик фанлари бўйича таҳлил, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш ҳамда ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни баён этиш борасида қобилиятларини аниқлашга қаратилган.
Шунингдек, номзодларнинг чет тилларини билишнинг тегишли даражасини аниқлаш мақсадида тест синови ўтказилади.
10. Магистратурага қабул қилишни ташкил этиш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
11. Магистратурада ўқув жараёни таълимнинг кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий шакллари асосида ташкил этилади.
Магистратурада ўқиш муддати:
кундузги ва кечки таълим шаклида — бир йил;
сиртқи ва масофавий таълим шаклида — ўқув дастурларидан келиб чиқиб, Академия кенгашининг қарори билан бир ярим йилдан икки йилгача этиб белгиланади.
Магистратурадаги таълимнинг сиртқи шаклидаги ўқув жараёни, қоида тариқасида, махсус дастурий таъминот ёрдамида онлайн, модуллар бўйича назорат синовлари эса анъанавий тарзда амалга оширилади.
12. Магистратуранинг «тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича таълимнинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассисликлар бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини муваффақиятли тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб умумий белгиланган тартибда ўқишини давом эттиради.
Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриент Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартларининг биринчи ўқув йили учун камида 50 фоизини бажарганидан сўнг Академия бошлиғининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 августдаги 451-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2026 й., 09/26/451/0866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Магистратуранинг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» мутахассислиги бўйича таълимнинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган тингловчиларнинг охирги эгаллаб турган лавозими бўйича белгиланган тартиб ва миқдорда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўловлари (пул таъминоти) сақланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Академияда ўқиш даври ваколатли давлат органлари ходимлари учун пенсияга чиқиш, унвон (даража) олиш ва кўп йиллик хизматини ҳисоблаш ҳуқуқини берувчи умумий хизмат (ҳарбий хизмат) стажига ўқишнинг бир йили хизмат (ҳарбий хизмат)нинг бир йилига тенглаштирилган ҳолда киритилади.
13. Магистратура битирувчиларига тегишли мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги диплом ва «ҳуқуқ магистри» даражаси, шунингдек Бош прокурор томонидан тасдиқланадиган намунадаги академик кўкрак нишони берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академия магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ҳарбий хизмат (хизмат)ни ўташда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг икки йиллик магистратура дастурини, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг иккинчи даражадаги магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга тенглаштирилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги 257-сон «Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий етиш тўғрисида»ги қарорининг 11-банди тўртинчи хатбошиси.
Ўқиш якунлари бўйича юқори натижаларга эришган ваколатли давлат органлари ходимлари магистратурани тамомлаши билан, қоида тариқасида, илгари эгаллаб турган лавозимига нисбатан юқори лавозимга тайинланади.
Ўқишда юқори натижалар қайд этган ташқи номзодлар эса Академия кенгашининг қарорига кўра прокуратура органларига хизматга тавсия этилган тақдирда, улар фақат офицерлар таркибига кирувчи даражали унвон берилиши кўзда тутилган лавозимларга тайинланади.
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
14. Идоралараро қабул комиссияси ва Академия қабул комиссияси (кейинги ўринларда — Қабул комиссиялари) томонидан ҳар йили 1 майдан бошлаб ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари, қабул параметрлари тўғрисидаги маълумотлар Академия ва ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши таъминланади.
Қабул комиссиялари фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш ушбу комиссияларнинг масъул котиблари томонидан амалга оширилади.
Қабул комиссияларининг масъул котиби Бош прокурор томонидан белгиланади.
Қабул комиссиялари фаолиятида унинг уч ва ундан ортиқ аъзолари ҳамда комиссия раиси иштирок этганда, у ваколатли ҳисобланади.
15. Магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар ҳар йили:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича — 10 майдан 10 июнга қадар (шу куни ҳам);
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошқа мутахассисликлар бўйича — 10 июндан 31 июлга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Магистратурага ўқишга қабул қилиш учун номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
ташқи номзодлар учун — чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги халқаро сертификатларнинг электрон нусхаси (ички номзодлар учун мавжуд бўлганда);
ваколатли давлат органлари ходимлари учун — номзоднинг бевосита раҳбари томонидан имзоланган тавсиянома ва маълумотнома-объективка.
Номзодларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси, олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари ҳамда чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Номзодлар Агентлик махсус электрон платформасида рўйхатдан ўтган ҳолда, тегишли ҳужжатларни Академиянинг махсус электрон платформаси орқали тақдим этишади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
18. Номзодлар томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг, уларга шу куннинг ўзида ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида электрон шаклда хабарнома юборилади.
19. Ҳужжатлар белгиланган муддатда тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, номзодга камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имконияти берилади.
Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
20. Ҳужжат топширган номзодларнинг рўйхати электрон шаклда автоматик тарзда шакллантириб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
3-боб. Танловни ташкил этиш
24. Танловни ушбу Низомга қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш Қабул комиссияларига юклатилади. Танлов Қабул комиссиялари ва (ёки) у томонидан белгиланган бошқа ваколатли ташкилот томонидан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Масъул котиб танловни ўтказиш санасини белгилаш ҳамда унда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган номзодлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Қабул комиссияларига тақдимнома киритади ва бу ҳақда Қабул комиссиялари йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
26. «Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича танловга киритилган фанлар дастури, қоида тариқасида, ёзма имтиҳон ўтказилишидан бир ой олдин Академия расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
27. Танлов бошлангунга қадар Идоралараро қабул комиссияси тасдиқлаган жадвалга мувофиқ консультациялар ташкил этади.
28. Идоралараро қабул комиссияси раиси томонидан комиссия аъзолари, Академиянинг бошқа ходимлари ва келишув асосида жамоатчилик вакиллари аудиторияларга масъул (аудитория кузатувчиси) этиб жалб қилинади.
Танловни ўтказиш жараёни видеотасвирга олинади ва ундан нусха кўчириш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Масъул котиб томонидан танловни ўтказишга оид ҳужжатларни сақлаш учун имтиҳон вақтида сейфлар билан жиҳозланган махсус хона-штаб тайёрланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
30. Танлов ўтказиладиган бино ва аудиторияларда уларни ўтказиш учун санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига, ёнғин хавфсизлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилади.
31. «Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича имтиҳон топшириқлари психологик танлов, мутахассислик фанлари ҳамда чет тиллари бўйича саволлар ва вазифалар шаклида тузилади.
32. Имтиҳон саволлари ва вазифаларини тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:
а) психологик танлов бўйича:
психологик танлов номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:
ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти;
мантиқий фикрлаши, зийраклиги, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;
б) мутахассислик фанлари бўйича:
номзодларда таҳлилий фикрлаш даражасини, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш, шунингдек ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни баён этиш қобилиятини аниқлашга қаратилиши;
тегишли фан ўқув дастурига, шунингдек тегишли соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги;
мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини акс эттириши;
лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши;
фойдаланилган тушунча ва атамаларни турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида ва фанда қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилиши;
умумқабул қилинган грамматик, орфографик, пунктуация қоидаларига мувофиқ расмий тил услублари ва юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда тузилиши;
в) чет тиллари бўйича:
номзодларнинг матн ва атамаларни тушуниш ҳамда улардан фойдалана олиш даражасини аниқлашга қаратилиши;
қисқа, аниқ ва тушунарли тил билан ифодаланиши ҳамда В2 даражасига мувофиқлиги;
умумқабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқлиги.
33. Ёзма имтиҳон саволлари ва вазифаларини тузиш мақсадида Академия ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат таркибда Академия бошлиғи томонидан эксперт гуруҳи ташкил этилади.
Имтиҳон саволлари ва вазифаларининг сифати ҳамда тўғри тузилганлиги бўйича масъулият эксперт гуруҳи раҳбарига юкланади.
34. Чет тилидан кириш имтиҳонлари саволлари ва вазифалари инглиз, немис, француз тилида ёки Идоралараро қабул комиссияси қарорига кўра, номзоднинг хоҳишини инобатга олиб, бошқа тилда ҳам тузилиши мумкин.
35. Эксперт гуруҳи томонидан билетлар шаклида тузилган кириш имтиҳонлари саволлари ва вазифалари масъул котибга сақлаш учун топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Танловларни ўтказиш вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотлар қабул комиссиялари томонидан танловлар бошланишидан камида бир ҳафта олдин номзодлар эътиборига етказилиши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Танловда иштирок этиш учун номзодлар:
ўтказиладиган имтиҳонлар учун Агентликка базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўловни амалга оширишлари;
шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан белгиланган вақтда имтиҳон ўтказиладиган жойга келишлари лозим.
Белгиланган вақтдан кеч қолган номзодлар имтиҳонга киритилмайди, шунингдек, келмаган номзодлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Тест синовида иштирок этмаган талабгорларга тўлов қайтарилмайди.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
38. Имтиҳон куни аудиторияга ўқув адабиёти, луғат, маълумотнома, жадвал, конспект, ёзув дафтари, қоғоз ёки электрон шаклдаги шпаргалкалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, калькулятор, алоқа воситалари, аудио, фото ва видео ёзиш қурилмаларини олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек имтиҳон саволлари ва вазифалари юзасидан номзодларнинг ўзаро суҳбатлашиши тақиқланади.
39. Номзодларнинг имтиҳон давомида аудиториядан чиқиши тақиқланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда номзодларга имтиҳон материалларини қолдириб, кузатув остида аудиториядан чиқишга рухсат берилади.
40. Белгиланган тартибни бузган номзод кириш имтиҳонларидан четлаштирилади, бунда аудитория кузатувчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, ушбу номзоднинг имтиҳон жавоблари баҳоланмайди ҳамда у имтиҳонда иштирок этмаган деб ҳисобланади.
41. Танлов ўтказилаётган вақтда Идоралараро қабул комиссияси аъзолари ва ушбу комиссия томонидан танловни ўтказишга жалб этилганлардан ташқари шахсларнинг танлов ўтказиладиган бинога (аудиторияга) кириши тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Кириш имтиҳонлари учун максимал балл 260 баллни ташкил этади, ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
махсус психологик танлов — 0 баллдан 100 баллгача;
мутахассислик фанлари бўйича ёзма имтиҳон — 0 баллдан 100 баллгача.
Ёзма имтиҳонда ҳар бир жавоб 100 баллик тизимда баҳоланиб, ушбу баллар қўшилади ҳамда саволлар ва вазифалар сонига бўлинади, ҳосил бўлган қиймат тегишлича имтиҳондан олинган якуний балл ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет тили бўйича тест — 0 баллдан 60 баллгача.
(42-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
43. Кириш имтиҳонлари натижалари Идоралараро қабул комиссияси томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.
44. Танлов натижалари Академия қабул комиссиялари томонидан Академия расмий веб-сайтида дарҳол эълон қилинади.
4-боб. Танловни ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Танлов психологик танлов, мутахассислик фанларидан ёзма имтиҳон, чет тили ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича тест синовидан иборат бўлади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
46. Эксперт гуруҳи томонидан танловни ўтказиш учун мутахассислик фанлари бўйича савол ва вазифалар тузилади. Бунда, мутахассислик фанларидан ёзма имтиҳон, қоида тариқасида, 2 та савол ва вазифадан иборат бўлади.
47. Ёзма имтиҳон учун таклиф этиладиган савол ҳамда вазифаларнинг таркибини тасдиқлаш Идоралараро қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Психологик танлов учун 50 та, чет тилидан 30 та, информатика ва ахборот технологияларидан 30 та тест саволлари ҳамда вазифалари Агентлик томонидан тузилади ва ўтказилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл берилади.
Чет тили ҳамда информатика ва ахборот технологияларидан ўтказилган тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Агентликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Апелляция аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
49. Махсус психологик танлов Агентлик томонидан қуйидаги мезон асосида баҳоланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест топшириқларини бажариш учун тест саволларига 40 дақиқа (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) вақт берилади;
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус психологик танлов натижалари 0 баллдан 100 баллгача баҳоланади, 20 баллдан паст балл тўплаган номзодлар танловдан четлаштирилади;
(49-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
махсус психологик танлов натижалари апелляция тартибида кўриб чиқилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Шакллантирилган ёзма имтиҳон билетлари конвертларга солинади, улар ўз навбатида аудиториялар сонини ҳисобга олган ҳолда алоҳида пакетларга солинади. Конвертлар ва пакетлар Идоралараро қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ва штабда сақланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
51. Аудитория кузатувчилари номзодлар гувоҳлигида ёзма имтиҳон билетлари солинган конвертлар муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилгач, уларни очади.
Аудитория кузатувчилари ёзма имтиҳон билетларига жавоб ёзиш учун мўлжалланган қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб, муҳрланган дафтарларни тартиб билан тарқатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, дафтарларнинг варақлари алмаштириш имконини истисно қиладиган тарзда Идоралараро қабул комиссияси муҳри ва комиссия масъул котибининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
(51-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
52. Аудитория кузатувчилари номзодларга дафтар муқовасида ўз фамилияси, исми, отасининг исмини кўрсатиши, дафтар варақларини букламаслик, фарқ қилувчи белгилар қўймаслик, ёзувлар тагига чизмаслик, жавобларни белгилашда кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа ручкадан фойдаланмаслик ҳақида тушунтириш бериши, шунингдек ушбу талабларни бузиш ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида уларни огоҳлантириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Ёзма имтиҳонни ёзишга, қоида тариқасида, тўрт соат вақт берилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Ёзма имтиҳон якунлангач, аудитория кузатувчилари ҳар бир дафтарнинг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўйиб, дафтарлар муқовасини йиртиб олади ва дафтарлар солинган қутиларни, шунингдек муҳрланиб, имзоланган конвертга солинган дафтарлар муқоваларини масъул котибга топширади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
55. Ёзма ишларни текшириш ва баҳолаш мақсадида имтиҳон якунланган куннинг ўзида Академия бошлиғининг буйруғи билан махсус комиссия ташкил этилади.
56. Махсус комиссия аъзолари томонидан ёзма ишларни текшириш ва баҳолаш учун ажратилган хонага уяли телефонлар, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёзма ишларни текшириш жараёни видеотасвирга олинади ва ундан нусха кўчириш тақиқланади.
(56-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
57. Махсус комиссия раиси дафтарлар солинган қутиларни масъул котибдан қабул қилиб олиб, махсус комиссия аъзолари иштирокида очади ва дафтарларнинг муқовалари ажратилганлиги ва шифрланганлигини текширади.
Муқоваси ажратилмаган, шифрланмаган ёки номзоднинг шахсини аниқлаш имконини берувчи бошқа белгилар мавжуд бўлган дафтарлар аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади. Бундай ишлар текширилмайди.
58. Ёзма иш натижалари тегишли шифрлар билан алоҳида қайдномага киритилади.
Дафтарлар ва ёзма иш натижалари қайдномаси қутиларга солинади ҳамда махсус комиссия раиси томонидан масъул котибга топширилади.
Ўқишга қабул қилинган номзодларнинг ёзма ишлари уларнинг ўқиш даврлари мобайнида, қабул қилинмаган номзодларнинг ёзма ишлари 6 ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
59. Ёзма иш натижалари Идоралараро қабул комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланадиган баённома шаклидаги қарор билан расмийлаштирилади.
60. Чет тили бўйича имтиҳон Агентлик томонидан ушбу Низом қоидаларини инобатга олган ҳолда, Академия билан келишилган тартибда ўтказилади ва баҳоланади.
61. Миллий сертификат ёки халқаро сертификатларнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган номзодларга чет тилидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади:
инглиз тили учун — B2 («Multilevel» тест синовида камида 51 балл) ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5.5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар (испан, турк, араб, ҳинд, хитой, корейс, итальян) учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражаси B2 ва ундан юқори.
5-боб. Танлов натижалари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш
62. Танлов натижаларидан норози бўлган номзодлар натижалар Академия расмий веб-сайтида эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида Апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
63. Танлов натижалари бўйича номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун қабул комиссиялари фаолиятида иштирок этмаган шахслар орасидан камида 5 нафар аъзодан иборат Бош прокурор буйруғи билан апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляцияни у келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида кўриб чиқади. Номзод апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Апелляция кўриб чиқиладиган кун ҳақида номзодга хабар берилади.
64. Апелляция комиссияси томонидан апелляцияни кўриб чиқишда танловнинг тўғри ўтказилганлиги, ёзма имтиҳон жавобларининг холис текширилганлиги ва тўғри баҳоланганлигига баҳо берилади ҳамда унинг натижаси бўйича апелляция комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
номзоднинг шикоятини қаноатлантириш тўғрисида;
танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва номзоднинг шикоятини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида.
Апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмаган номзодга апелляцияни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинган қарор тўғрисида қарор қабул қилинган куни ахборот-коммуникация воситалари орқали хабар берилади.
Апелляция комиссияси қарори комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
65. Зарур ҳолларда, апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига махсус комиссия аъзолари, аудитория кузатувчилари ва бошқа шахслар жалб қилиниши мумкин.
66. Номзоднинг шикояти қаноатлантирилган тақдирда, апелляция комиссияси номзоднинг имтиҳон ишига узил-кесил балл қўяди.
Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
6-боб. Магистратурага қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Қабул комиссияси томонидан номзодларнинг ҳамда ваколатли давлат органлари номзодларининг танловда олган баллари жамланиб, умумий қайдномада ҳар бир мутахассислик бўйича ташқи ва ички номзодларнинг ҳамда ваколатли давлат органлари номзодларининг алоҳида рўйхати шакллантирилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Рўйхатда номзодлар ҳар бир мутахассислик бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида ҳамда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлар кетма-кетлигида жойлаштирилади.
Бунда, таълимнинг кундузги шакли бўйича бир ўқув йилида қабул параметрлари доирасида ички номзодлардан:
бир ҳудуддан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокуратуралари ва унга тенглаштирилган прокуратуралар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросидан номзоднинг тўплаган бали кетма-кетлигига кўра кўпи билан 2 нафардан;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси марказий маҳкамасининг таркибий бўлинмаларидан 1 нафардан, Академиядан кўпи билан 2 нафар номзод ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган қоида «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» мутахассислигига нисбатан татбиқ этилмайди.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
68. Қабул параметрлари ва танлов натижаларидан келиб чиқиб, Академия қабул комиссияси томонидан минимал ўтиш баллари белгиланади.
69. Танлов натижаларига кўра, қабул параметрлари бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Барча мутахассисликлар бўйича танловлар якунига кўра ўқишга тавсия этилган номзод ўқишни рад этган тақдирда, ушбу ўрин бўш қолади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
70. «Тергов фаолияти» мутахассислигидан бошқа мутахассисликлар бўйича тасдиқланган қабул квоталари тўлмай қолган тақдирда, бошқа мутахассисликка ўқишга кириш учун ҳужжат топшириб, белгиланган минимал ўтиш балидан кам балл тўплаган номзодлар баллар кетма-кетлиги бўйича Қабул комиссиясининг қарори асосида тўлмай қолган мутахассислик квотаси доирасида ўқишга тавсия этилади.
71. Умумий қайднома асосида Идоралараро қабул комиссияси томонидан «тергов фаолияти» мутахассислиги, бошқа мутахассисликлар бўйича Академия қабул комиссияси томонидан номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, тасдиқланади.
72. Қабул комиссиялари баённомаларига асосан Академия бошлиғининг номзодларни давлат гранти асосида магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш ҳамда тўлов-контракт асосида номзодларни дарсга қўйиш ҳақидаги буйруғи чиқарилади ҳамда бу ҳақдаги маълумот Академия расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тавсия этилган номзодлар шартномада белгиланган тўлов суммасининг тегишли қисмини белгиланган муддатда тўлаган тақдирда Академия бошлиғининг магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш ҳақида буйруғи чиқарилади.
73. Тўлов-контракт асосида дарсга қўйилган номзодлар шартномада белгиланган муддатда тўлов суммасини тўлиқ амалга оширишлари лозим.
Тўлов-контракт бўйича шартнома шартларини белгиланган муддатда бажармаган номзодлар ўқишдан четлаштирилади ва бу ҳақда Академия бошлиғининг буйруғи чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(73-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
74. Академия магистратурасининг кундузги ёки кечки шаклига ўқишга қабул қилинган тингловчилар аризаларига кўра фақатгина ўқишнинг биринчи семестри якунида ўқишни сиртқи ёки масофавий шаклга ўтказиши мумкин, агар магистратурада таълимнинг ушбу шакллари мавжуд бўлса.
Сиртқи ёки масофавий шаклдаги магистратурага ўқишга қабул қилинган тингловчилар ўқиш даври давомида таълимнинг кундузги ёки кечки шаклига ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, таълимнинг кундузги шаклида магистратуранинг муайян мутахассислигига ўқишга қабул қилинган тингловчининг ўқиши бир мутахассисликдан бошқа мутахассисликка кўчирилишига йўл қўйилмайди.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
75. Магистратурага ўқишга кириш учун номзодлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг электрон нусхалари номзодлар ўқишни якунлагунга қадар дастурий таъминотда сақланади.
76. Магистратурада ўқитишни ташкил этиш жараёни Магистратура факультети томонидан Академиянинг кафедра, марказ ва бўлимлари билан биргаликда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
761. Магистратурага хорижий фуқароларни суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби Васийлик кенгаши томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(761-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
77. Магистратурада ўқитиш тингловчиларни прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек ваколатли давлат органларининг тергов фаолиятига доир илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга тайёрлаш мақсадида, уларни зарур ўқув-методик ва моддий-техник база билан таъминлаган ҳолда ташкил этилади.
78. Магистратурада академик кредит тизимининг жорий этилиши, Академия ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўқув-методик, илмий-педагогик фаолияти, амалиёт ўташи, магистрлик диссертациясини тайёрлаши ва ўқитишни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар Академия томонидан белгиланади.
7-боб. Тингловчини ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш
79. Тингловчи Академия магистратураси тингловчилари сафидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
ўз хоҳишига биноан;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
ўқув интизомини ва Академия магистратурасида ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун Академия кенгаши қарори асосида;
академик қарздорлиги туфайли Академия кенгаши қарори асосида;
ўқув йили давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда тингловчилар сафидан четлаштирилганлар қайта тикланмайди);
вафот этганлиги сабабли ёки суд қарорига асосан бедарак йўқолган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда.
80. Интизомий жазога тортилган тингловчи ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан Бош прокурорга шикоят қилиши мумкин.
81. Тингловчига нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий йиғмажилдида сақланади.
82. Магистратуранинг «тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича кундузги шаклда ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассисликлар бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимлари тингловчилар сафидан четлаштирилганда, унга ўқишдан четлаштирилгунига қадар тўланиб келинган ойлик иш ҳақини қайтариш масаласи иш берувчи томонидан кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
83. Магистратуранинг «тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича кундузги шаклда ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассисликлар бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимлари ўқиш даврида хизматдан бўшаган тақдирда, улар тўлиқ ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини тўлаши лозим бўлади.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
84. Тингловчи Академиядан четлаштирилганда унга академик маълумотнома берилади.
85. Тингловчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари асосида ўқишини қайта тиклаш ва кўчириш ҳуқуқига эга.
86. Давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида магистратурада таҳсил олаётган тингловчилар тингловчилар сафидан четлаштирилган тақдирда улар кейинги ўқув йилида тўлов-контракт асосида ўқишга тикланади.
Ўқишга тикланган тингловчилар модуллар бўйича олинмай қолган кредитларга мос равишда тўлов-контракт суммасини тўлайди.
87. Фанлар бўйича қайта таълим олиш учун тўлов қиймати Академия томонидан бутун ўқув йилининг контракт суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Қайта таълим олиш учун тўлов механизми Академия томонидан бир кредит қийматини ҳисоблаш асосида белгиланади. Бир кредит қиймати ўқув йили давомидаги таълим олиш учун тўланадиган умумий суммани режалаштирилган кредитлар миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади.
88. Тингловчи томонидан четлаштирилгунга қадар ўзлаштирган синов бирликлари миқдори Академия томонидан тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинади. Академик қарздорлиги туфайли тингловчилар сафидан четлаштирилган тингловчилар кейинги ўқув йилида тегишли ўқув семестридан бошлаб фақат ўзлаштира олмаган модулларни такроран ўқиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
89. Тингловчилар сафидан четлаштирилган тингловчи четлаштирилган ўқув йилидан эътиборан беш йил ичида ўқишни қайта тиклашига йўл қўйилади.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
8-боб. Якунловчи қоидалар
90. Мазкур Низомда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Академия ҳамда ваколатли органларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади.
91. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва ўқишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига қабул қилишни ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Ўтказиладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

(Академия)

Ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари ва қабул параметрлари тўғрисида Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон бериш.

Ҳар йили 1 майдан бошлаб

2-босқич

Номзодлар,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Агентлик)

1. Номзодлар томонидан Агентликнинг махсус платформаси орқали ўқишга кириш учун зарур ҳужжатларни топшириш.

Бунда, ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида номзодларга махсус платформа орқали дарҳол хабарнома юборилади.

10 май — 10 июнь

(«тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича)

10 июнь — 31 июль

(бошқа мутахассисликлар бўйича)

Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари,

прокуратура органлари аттестация комиссиялари

2. Аттестация комиссияларида ички номзодлар билан суҳбат ўтказиш, суҳбат натижасига кўра магистратурага танловда иштирок этишга тавсия этилган ички номзодларнинг рўйхатини шакллантириш.

Ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунига қадар

3-босқич

Агентлик

«Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқишга киришга номзодлар учун психологик танлов (тест шаклида) ўтказиш.

Ҳар йили июль ойида

(бир ҳафта ичида)

4-босқич

Академия,

Агентлик

«Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича номзодлар учун ёзма имтиҳон (эссе шаклида) (Академия томонидан) ва тест синови (Агентлик томонидан) ўтказиш.

Бошқа мутахассисликлар бўйича ташқи номзодларнинг бакалавриат диплом балли ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат учун берилган баллни ҳисоблаш. Бунда, бошқа мутахассисликлар бўйича ички номзодлар учун танлов тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.

Ҳар йили август ойида

(бир ҳафта ичида)

5-босқич

Академия қабул комиссиялари

Танлов натижаларини Академия расмий веб-сайтида эълон қилиш.

Танлов якунлангандан сўнг дарҳол

6-босқич

Номзодлар

1. Танлов натижалари бўйича шикоят қилиш.

Танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида

Апелляция комиссияси

2. Шикоятларни кўриб чиқиш.

2 иш куни ичида

7-босқич

Академия

Танловдан муваффақиятли ўтган номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш.

Танлов натижалари эълон қилингандан эътиборан 10 кун ичида

8-босқич

Академия бошлиғи

1. Номзодларни давлат грантлари асосида магистратурага қабул қилиш ва тўлов-контракт асосида номзодларни дарсга қўйиш ҳақида буйруқ чиқариш.

Қабул комиссияси ўз ишини якунлагандан сўнг 3 кун ичида

2. Номзодларни тўлов-контракт асосида магистратурага қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш.

Тўлов-контракт суммасининг тегишли қисми тўлангандан сўнг 3 кун ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (кейинги ўринларда — Академия) олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилишни ташкил этиш ва ўқитиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
докторант — Академияга таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
докторантура — фан доктори (Doctor of Science) (кейинги ўринларда — фан доктори (DSc)) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
изланувчи — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) (кейинги ўринларда — фалсафа доктори (PhD)) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс;
мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори ((DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
мустақил изланувчи — Академияга мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
олий таълимдан кейинги таълим — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таълим тури;
олий таълимдан кейинги таълим институти — Академияда таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш тизими;
олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — Ягона электрон тизим) — олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши юзасидан ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими;
таянч докторантура — фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.
3. Академияда олий таълимдан кейинги таълим институти қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
таянч докторантура;
докторантура;
мустақил изланувчилик.
4. Олий таълимдан кейинги таълим институти фан ва техниканинг муҳим тармоқларида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, шунингдек фан ва технологияларнинг устувор йўналишларида фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш, давлат илмий дастурларини амалга ошириш мақсадида очилади.
5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилиш қуйидагича амалга оширилади:
бепул таянч докторантура ва докторантура шаклида ўқитиш;
бепул ва тўлов-контракт асосида мустақил тадқиқотчилик шаклида ўқитиш.
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно) олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ёки халқаро шартномаларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга фуқаролар билан тенг ҳуқуқларда қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақли.
6. Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинаётган магистр ёки мутахассислик дастурлари бўйича олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиши, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражага эга бўлганлар мутахассислиги олий таълимдан кейинги таълим ихтисослиги тегишли бўлган фан соҳасига мувофиқ бўлиши шарт. Фан соҳалари мос келмаганда ёки олий таълимдан кейинги таълимда фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда — ОАК) белгилаган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бакалавриат таълими йўналиши ва магистратура мутахассислиги таълимнинг турли соҳаларига тегишли бўлганда, ОАК томонидан белгиланган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириш шарти билан, бакалавриат таълимининг йўналишига тегишли бўлган таълим соҳасига мувофиқ мутахассислик бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясининг белгиланган тартибда тайёрланишига ва ҳимоя қилинишига йўл қўйилади (Академия магистратураси битирувчилари бундан мустасно).
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
7. Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек диссертация тадқиқотларини ўтказишда уларга илмий ва ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш истагидаги талабгорлар Академия кенгаши қарори билан илмий раҳбарларга, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш истагидаги талабгорлар эса — илмий консультантларга бириктирилади.
Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланадиган диссертация тадқиқотлари илмий консультантни тайинланмасдан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Танланган тадқиқот мавзуси асосида барча тадқиқотчилар Академия кенгаши қарорлари билан Академиянинг таркибий бўлинмасига бириктирилади.
8. Академиянинг фан доктори бир вақтнинг ўзида олтитадан кўп бўлмаган докторантлар учун раҳбар ва маслаҳатчи бўлиши мумкин.
Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) бир вақтнинг ўзида учтадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбарларга Академия кенгаши хулосаси асосида тўрттадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин.
Илмий унвони бўлмаган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий раҳбар бир вақтнинг ўзида иккитадан кўп бўлмаган докторант ва мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбари бўлиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбарларга Академия кенгаши хулосаси асосида учтадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин.
Хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган изланувчиларга ўрнатилган меъёрдан ортиқ илмий раҳбар ёки консультантлар тайинланиши мумкин.
9. Олий таълимдан кейинги таълим институтини аккредитация қилиш ваколатли давлат органи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масалаларида Академиянинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
2-боб. Олий таълимдан кейинги таълимни таянч докторантура ва докторантура шаклида ташкил этиш
11. Таянч докторантура ва докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва тўлов-контракт асосида ўқитиш учун қабул квотаси (кейинги ўринларда — қабул квотаси), қоида тариқасида, тегишли ўқув йили учун тасдиқланган олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш умумий параметрларининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Илмий марказ бошлиғининг тақдимномасига асосан Академия бошлиғи рухсат берган тақдирда, Академия докторантлари ҳафтасига 10 соатдан ошмаган ҳажмда соатбай тартибидаги педагогик фаолият билан шуғулланишлари мумкин. Бошқа ҳар қандай меҳнат фаолияти тақиқланади.
Академия докторантларига стипендияси сақлаб қолинган ҳолда 21 календарь кунидан иборат ҳар йилги меҳнат таътиллари берилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси таянч докторантура ҳамда докторантура босқичига ўқишга қабул қилиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
Академия ҳар йили 1 июнга қадар Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган изланувчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб аттестациядан ўтган йўналишлар бўйича таянч докторантурага ва докторантурага қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қилади.
12. Академия томонидан қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни ҳар йили 10 июнга қадар Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборилишини таъминлайди.
13. Академия ҳар йили 1 сентябрдан кечикмасдан оммавий ахборот воситаларида қабул квоталарига мувофиқ ҳужжатларни қабул қилиш муддатларини, талаб қилинадиган ҳужжатлар, топшириладиган имтиҳонлар рўйхатини ва қабул квотаси миқдорини кўрсатган ҳолда таянч докторантура ва докторантурада ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида эълон беради.
Ҳужжатлар Академия томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда Ягона электрон тизим орқали қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Таянч докторантурага қуйидагилар қабул қилинади:
бакалавр ва магистр дипломлари (фақат юридик соҳа бўйича) ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;
Академия магистратураси битирувчилари;
юридик соҳа бўйича бакалавр дипломига эга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби магистратураси битирувчилари;
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан, илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет тилини билиш даражасининг миллий ёки тегишли халқаро сертификатига эга бўлганлар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотлари битирувчилари бундан мустасно.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
15. Академияда бошлиқ раислигида қабул комиссияси тузилади. Қабул комиссияси аъзолари бошлиқ томонидан тегишли ихтисослик бўйича етакчи мутахассислар орасидан тайинланади.
Ихтисослик бўйича имтиҳонларни топширишда қабул комиссияси таркибида камида битта фан доктори ёки профессор бўлиши зарур, комиссиянинг қолган аъзолари фан номзодлари ёки фалсафа докторлари (PhD) бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар Академияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
қисқача биографик маълумотнома;
тегишли халқаро сертификатнинг нусхаси;
нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Талабгорларнинг олий таълим муассасаси бакалавр ва магистратураси диплом маълумотлари, миллий сертификати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
17. Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:
юридик фанлар номзоди ёки юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;
юридик фанлар номзоди ёки юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.
18. Докторантурада ўқишга талабгорлар Академияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
қисқача биографик маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик фанлар номзоди ёхуд юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгорларнинг олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Таянч докторантурада ўқиш учун чет тилини билиш тўғрисидаги қуйидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорлар мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар:
IELTS — ўртача балли камида 5,5;
TOEFL (РВТ) — 567 баллдан кам бўлмаган;
TOEFL (iBT) — 87 баллдан кам бўлмаган;
CEFR — В2 даражадан паст бўлмаган.
Кириш имтиҳонлари саволлари Академиянинг таркибий тармоқлари томонидан тузилади ҳамда Академия бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Докторантурага даъвогарлар қабул комиссияси томонидан ўтказиладиган мутахассислик бўйича суҳбатдан ўтадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
20. Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантурага кириш учун суҳбат ҳар йили 1 — 25 ноябрь кунлари оралиғида ўтказилади.
21. Таянч докторантурага ва докторантурага кирувчи талабгорларнинг кириш имтиҳонлари, суҳбат натижаларидан ва ажратилган қабул квотасидан келиб чиқиб, қабул комиссияси томонидан 30 ноябргача бўлган муддатда қабул қилинганлардан танланади.
Бир неча талабгорларнинг таянч докторантурага ва докторантурага кириш имтиҳонлари ёки суҳбат натижалари бўйича улар томонидан тўпланган якуний баллари тенг бўлган тақдирда қуйидаги талабгорларга устунлик берилади:
а) таянч докторантурага:
магистратурани аъло баҳолар билан тамомлаганлар;
муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;
кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлганлар;
б) докторантурага:
5 йилдан ортиқ илмий-педагогик стажга эга бўлганлар;
муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;
монография, талабгорнинг диссертация мавзуси бўйича тегишли илмий журналларда, шу жумладан хорижий журналларда чоп этилган сони бўйича (бошқа талабгорларга нисбатан) кўп миқдорда илмий мақолага эга бўлганлар;
диссертация тадқиқоти ҳажмининг 50 фоиздан кўп қисмини бажарганлар.
22. Қабул комиссияси таянч докторантура ва докторантурада таълим олувчиларнинг кириш имтиҳонлари ва ўтказилган суҳбат натижаларини мажлис баённомаси билан расмийлаштиради ва беш кун муддатда Академия кенгашига тасдиқлаш учун киритади.
Академия бошлиғининг буйруғи билан бир вақтнинг ўзида таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинган шахсларнинг диссертациялари мавзулари, шунингдек улар бириктирилган таркибий тармоқлар тасдиқланади.
Қабул комиссияси кириш имтиҳонлари ва суҳбат жараёнларини видео кузатув остида (онлайн трансляция) ўтказиш чораларини кўради.
23. Таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш Академия бошлиғи буйруғи билан ҳар йили 5 декабргача амалга оширилади. Бунда таянч докторантура ва докторантурада таълим олиш кейинги йилнинг 1 январидан бошланади.
Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий раҳбарлар ва илмий консультантлар (консультант бўлган тақдирда) ҳам белгиланади.
24. Таянч докторантура ва (ёки) докторантурада ўқишга қабул қилинганлар, уларнинг тасдиқланган мавзулари, илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультантлар тайинланган ҳолатларда) тўғрисидаги маълумот Академия томонидан ҳар йили 15 декабргача Ягона электрон тизимга киритилади.
25. Докторантлар диссертацияларининг тасдиқланган мавзулари, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчи тўғрисидаги маълумотлар (маслаҳатчи тайинланганда) Ягона электрон тизимига киритилиши, шунингдек ОАКнинг Бюллетенида эълон қилиниши лозим.
26. Докторант илмий раҳбар ва консультант (консультант тайинланган ҳолатларда) билан биргаликда якка тартибдаги режасини ишлаб чиқади. Якка тартибдаги режа таянч докторантурага ёки докторантурага ўқишга қабул қилингандан кейин бир ойда Академия бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
27. Илмий раҳбар докторант учун ихтисослик бўйича назарий-методологик дастур ишлаб чиқади. Назарий-методологик дастур таянч докторантурага ўқишга қабул қилингандан бошлаб бир ой муддат ичида Академия кенгаши томонидан тасдиқланади.
Назарий-методологик дастур методологиянинг умумий концепцияси ва масалаларини, мазкур ихтисослик бўйича назарий асосларни ва илмий тадқиқот усулларини ўз ичига олади. Назарий-методологик дастур таянч докторант томонидан ўқишнинг биринчи йили мобайнида илмий раҳбарнинг ёрдамида ўзлаштирилади.
28. Ўқишга қабул қилинган шахсларга, шу кундан бошлаб стипендия умумий белгиланган миқдор ва тартибда тўланади.
29. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш бўйича тасдиқланган квоталарини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар параметрларида белгиланган тартибда Академиянинг тегишли соҳаларига зарур маблағлар ажратишни назарда тутади.
30. Тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати узоқ вақт касал бўлиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш даврига, шунингдек ҳарбий йиғинларга чақирилиш муносабати билан икки йил муддатгача узайтирилиши мумкин.
31. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига изланувчилар докторлик диссертацияларини Олий таълимдан кейинги таълимга қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ малакавий имтиҳонларни топширганларидан кейин ҳимоя қилишга қўйиладилар.
32. Академияда илмий раҳбарлар ва консультантларнинг докторантлар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир докторант учун бир йилда 100 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
33. Таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати уч йилни ташкил этади, бу вақт докторантларнинг умумий иш стажига қўшилади.
34. Олий таълимдан кейинги таълимни тугатганлар таянч докторантура ёки докторантурага қайта қабул қилинмайди.
3-боб. Олий таълимдан кейинги таълимни мустақил изланувчилик шаклида ташкил этиш
35. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагиларга эга шахслар расмийлаштирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бакалавр ва магистр дипломлари (фақат юридик соҳа бўйича) ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар, шу жумладан, илмий журналда чоп этилган камида битта илмий мақола ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотининг асосини ташкил этиши мумкин бўлган тегишли илмий соҳалардаги илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезис.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси мустақил изланувчиликка ўқишга қабул қилиш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
36. Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка юридик фанлари номзоди ёки юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.
Фанлари номзоди ёки фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) юридик фан соҳасига мос келмаганда ёки олий таълимдан кейинги таълимда фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда талабгорлар юридик соҳа бўйича бакалавр дипломига эга бўлиши лозим ва ушбу низомнинг 6-бандига мувофиқ расмийлаштирилади.
37. Академия талабгорларнинг мустақил изланувчиликка ҳужжатларини қабул қилиш йил давомида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Академияга Ягона электрон тизим орқали мурожаат қилади:
қисқача биографик маълумотнома;
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун бакалавр ва магистрлик ёхуд олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун юридик фанлар номзоди ёки юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
иш жойидан тавсифнома.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
39. Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар чоракнинг учинчи ойигача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Академиядаги қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.
40. Талабгорлар Академия бошлиғининг ҳар чоракда 5 март, 5 июнь, 5 сентябрь ва 5 декабрга қадар эълон қилинадиган буйруғи билан мустақил изланувчиликка расмийлаштириладилар. Буйруқда, шунингдек, мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультант бўлган тақдирда) белгиланади.
41. Мустақил изланувчиликка қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ Академия бошлиғи томонидан қабул қилинганидан сўнг 5 кун давомида Ягона электрон тизимга киритилади.
42. Мустақил изланувчилар диссертацияларининг тасдиқланган мавзулари ҳамда илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчи тўғрисидаги маълумотлар (маслаҳатчи тайинланганда) Ягона электрон тизимига киритилиши, шунингдек ОАКнинг Бюллетенида эълон қилиниши лозим.
43. Мустақил изланувчилар расмийлаштирилганларидан сўнг бир ой муддатда илмий раҳбар ёки консультант (консультант бўлган тақдирда) билан келишган ҳолда якка тартибдаги режаларини Академияда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этадилар.
Мустақил изланувчи якка тартибдаги режасини қабул қилинганидан сўнг 5 кун давомида Ягона электрон тизимга киритади.
44. Амалдаги барча талабларни бажарган ва диссертациясини ОАК талабларига мувофиқ равишда расмийлаштирган мустақил изланувчилар диссертация ҳимоясига қўйилади.
45. Академияда илмий раҳбарлар ва консультантларнинг мустақил изланувчилар билан олиб борадиган иши учун ҳақ меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ўқув машғулотлари олиб борилгани учун ҳар бир изланувчи ҳисобига бир йилда 50 соат ҳисобидан ҳар ойда тўланади.
Академияда илмий раҳбар ёки консультант муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобдан ойлик маош олаётган бўлса, мустақил изланувчилар билан ишлаш унинг умумий ўқув юкламаси ҳажмига киритилиши мумкин.
Илмий раҳбарлар ва консультантларнинг хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган мустақил изланувчилар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ўқиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
46. Бир неча илмий ташкилот ёки таълим муассасасида бир вақтнинг ўзида мустақил изланувчиликка йўл қўйилмайди.
4-боб. Олий таълимдан кейинги таълимни тўлов-контракт асосида ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Олий таълимдан кейинги таълимнинг ортиқча квотасига докторант, таянч докторант ҳамда чет эл фуқароси бўлган докторант ва мустақил изланувчиларни қабул қилиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.
Бепул асосда қабул қилинган изланувчиларнинг қабул квотаси ҳар чоракда Академия кенгаши қарори билан юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни, Академия талабалар контингентининг мавжудлигини таҳлил қилиш асосида тасдиқланади, белгиланган тартибда докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва илмий маслаҳатчиларининг самарадорлиги белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Квота бўйича қабул қилинган докторант, таянч докторант ҳамда чет эл фуқароси бўлган докторант ва мустақил изланувчилар ўқишга қабул қилингандан сўнг уч йил мобайнида докторлик диссертациясини ҳимоя қилишлари шарт.
(47-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
48. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш ва ўқитиш қонунчилик ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ олий таълимдан кейинги таълимга қабул квоталаридан ташқари тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир.
49. Академияда тўлов-контракт асосида ўқиш ставкалари ҳар йили Академиянинг Мувофиқлаштирувчи васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
50. Олий таълимдан кейинги таълимни тўлов-контракт асосида тақдим этишда тўлов миқдори, бошқа нарсалар қатори, илмий раҳбарлар ва маслаҳатчилар, оппонентлар, шунингдек илмий семинар ва илмий кенгаш аъзоларининг тадқиқотлар ва экспериментлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни инобатга оладиган ҳақ миқдори билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олади.
Академиянинг бюджетдан ташқари жамғармасидан қўшимча тўловлар миқдори илмий раҳбар ва маслаҳатчилар, оппонентлар, тақризчилар, шунингдек илмий семинар ва илмий кенгаш аъзоларининг иш ҳақига ҳар йили Академиянинг кенгаш томонидан тасдиқланади.
5-боб. Изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги
51. Академия Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тадқиқотчиларнинг фаолияти самарадорлигини назорат қилади.
52. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:
а) ўқишнинг биринчи йилида:
диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ихтисослик бўйича тасдиқланган назарий-методологик дастурнинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши (докторантлар учун);
(52-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича камида битта илмий мақоланинг чоп этилганлиги;
илмий конференцияда диссертация мавзуси бўйича маъруза билан иштирок этганлиги;
диссертация мавзуси бўйича таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумотнинг мавжудлиги;
Академия семинарида диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича (илмий раҳбар билан биргаликда) маъруза қилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академиянинг ички тартиб қоидаларига риоя қилганлиги;
(52-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
б) ўқишнинг иккинчи йилида:
тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида битта илмий мақоланинг мавжудлиги;
диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида илмий конференция материалларида камида битта чоп этилган маъруза тезисининг мавжудлиги;
тегишли хорижий журналда диссертация мавзуси бўйича камида битта чоп этилган илмий мақола мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академия таркибий тармоқлари илмий семинарида диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича (мустақил) маъруза билан иштирок этганлиги;
(52-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режасининг бажарилиши бўйича ҳисобот берганлиги;
(52-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академиянинг ички тартиб қоидаларига риоя қилинганлиги;
(52-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
в) ўқишнинг учинчи йилида:
журналларда, шу жумладан хорижий журналларда сони белгиланган талабларга мувофиқ чоп этилган илмий мақолалари мавжудлиги;
ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши, авторефератининг мавжудлиги;
Академия таркибий тармоқлари мажлисларида диссертация ва авторефератининг кўриб чиқилганлиги ва муҳокама қилинганлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академиянинг ички тартиб қоидаларига риоя қилинганлиги.
(52-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
53. Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:
а) ўқишнинг биринчи йилида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилганлиги;
(53-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
диссертациянинг биринчи ва иккинчи боблари тайёрлиги;
диссертация мавзуси бўйича тегишли журналларда камида учта илмий мақола чоп этилганлиги;
диссертация мавзуси бўйича республика ва халқаро илмий конференциялар материалларида камида битта маъруза тезиси чоп этилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
диссертация мавзуси бўйича илмий конференция ёки семинарда маъруза қилганлиги;
(53-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ натижалари бўйича семинарда сўзга чиққанлиги;
(53-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академиянинг ички тартиб қоидаларига риоя қилганлиги;
(53-банд «а» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
б) ўқишнинг иккинчи йилида:
диссертациянинг учинчи ва тўртинчи боблари тайёрлиги;
тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида тўртта илмий мақола эълон қилинганлиги (шу жумладан, биттаси хорижда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
диссертация мавзуси бўйича халқаро ва республика илмий конференциялар материалларида чоп этилган камида иккита маъруза тезисининг мавжудлиги;
(53-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича семинар ўтказганлиги;
(53-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
конференция ёки семинарда маъруза билан қатнашиш (камида бир марта);
диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академиянинг ички тартиб қоидаларига риоя қилганлиги;
(53-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
в) ўқишнинг учинчи йилида:
тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида учта илмий мақола эълон қилинганлиги;
диссертация натижалари бўйича чоп этилган монографиянинг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академиянинг ички тартиб қоидаларига риоя қилганлиги;
(53-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши ва авторефератнинг мавжудлиги;
диссертация ёки авторефератни Академия таркибий тармоқларида кўриб чиқилганлиги ва муҳокама этилганлиги.
54. Мониторинг натижалари Академия кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Якка тартибдаги режаларини бажармаган изланувчиларга нисбатан тегишли қарорлар қабул қилинади.
Якка тартибдаги режаларини бажармаган докторантлар Академия бошлиғи буйруғи билан таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилади ва ўқишга қайта тикланмайди.
Докторантурадан мониторинг натижалари бўйича четлатилган ёки диссертациясини муддатида ҳимоя қилмаган шахслар диссертациясини тугатиш ва ҳимоя қилиш даврида мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин. Академиянинг ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун ўқишдан четлатилган шахслар ўқишга тикланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги режаларни бажармаган мустақил изланувчилар Академия бошлиғининг буйруғи билан мустақил изланувчилар сафидан четлаштирилади.
(54-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(54-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Якка тартибдаги режаларини бажармаган мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига нисбатан Академия кенгаши қарори билан раҳбарлик ва маслаҳат учун тўланадиган ҳақ тўхтатилади.
55. Мунтазам равишда (қаторасига икки марта ва ундан кўп) изланувчиларнинг диссертацияларини ўз вақтида ҳимоя қилишни таъминламаган илмий раҳбарлар ва консультантлар Академия кенгаши қарори билан уч йилгача бўлган даврга илмий раҳбарлик ёки консультантликдан четлатилиши мумкин.
56. Академия кенгаши тавсияси бўйича изланувчиларнинг якка тартибдаги режаларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Илмий раҳбарлар ва илмий консультантлар фаолиятининг самарадорлигини назорат қилиш Академия кенгаши томонидан амалга оширилади.
57. Таянч докторантура ёки докторантурадан четлатиш учун қуйидаги асослар ҳисобланади:
ўз аризасига мувофиқ;
саломатлик туфайли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
якка тартибдаги режаларни бажармаслик;
(57-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Академия ички тартиб-қоидаларини тизимли (уч ёки ундан ортиқ) бузиш;
суд қарори билан озодликдан маҳрум қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳисоботларни муддатида тақдим этмаганлик;
(57-бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш талабини бузиш.
(57-бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
58. Мустақил изланувчини четлаштириш учун қуйидаги асослар ҳисобланади:
ўз аризасига мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
якка тартибдаги режаларни бажармаслик;
(58-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳисоботларни муддатида тақдим этмаганлик;
(58-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 265-сонли қарори таҳририда)
тўлов-контракт тўламаслиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
6-боб. Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар
60. Қонунчиликда назарда тутилган олий таълимдан кейинги таълим талабларини бажарган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган шахсларга ўрнатилган тартибда давлат намунасидаги тегишли фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) дипломи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси олий таълимдан кейинги таълимга ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси таянч докторантура ҳамда докторантура босқичига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Ўтказиладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

(Академия)

Академиянинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида қабул тўғрисида эълон бериш.

Ҳар йили 1 сентябрга қадар

2-босқич

Академия

Тегишли ҳужжатларни олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими орқали қабул қилиш.

Ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябрга қадар

3-босқич

Академия

Таянч докторантурага кириш имтиҳонларини ҳамда докторантурага кириш суҳбатини ўтказиш.

Ҳар йили 1 ноябрдан 25 ноябрга қадар

4-босқич

Академия

Қабул комиссияси томонидан номзодлар орасидан кириш имтиҳонлари ҳамда суҳбатдан муваффақиятли ўтганларни танлаб олиш.

Ҳар йили 30 ноябрга қадар

5-босқич

Академия

Кириш имтиҳонлари ҳамда суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида Академия бошлиғининг буйруғини қабул қилиш.

Ҳар йили 5 декабрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси олий таълимдан кейинги таълимга ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига мустақил изланувчиликка ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Ўтказиладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

(Академия)

Академиянинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида қабул тўғрисида эълон бериш.

Ҳар чоракда биринчи ойнинг

15 санасидан

кейинги ойнинг

15 санасига қадар

2-босқич

Академия

Тегишли ҳужжатларни олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими орқали қабул қилиш.

Ҳар чорак 1 ой давомида

3-босқич

Академия

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш мақсадида кириш суҳбатини ўтказиш.

Ҳар чоракнинг сўнгги ойига қадар

4-босқич

Академия

Кириш суҳбатидан муваффақиятли ўтган номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида Академия бошлиғининг тегишли буйруғини қабул қилиш.

Ҳар йили чоракнинг

5 март,

5 июнь,

5 сентябрь,

5 декабрь саналарига қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Академияси» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
Бошлиқ
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари
Бошлиқ ўринбосари
Бошлиқ ёрдамчиси
Кафедра (бошқарма, факультет, бўлим, марказ) бошлиғи
Профессор
Доцент
Катта ўқитувчи
Ўқитувчи
Бўлим (бошқарма, факультет, марказ) катта прокурори
Бўлим (бошқарма, факультет, марказ) прокурори
Бош мутахассиси
Етакчи мутахассис
1-тоифали мутахассис
2-тоифали мутахассис».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошисидаги «Бош прокуратураси» сўзлари «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига кириш учун номзодлар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 октябрдаги 873-сон қарори билан тасдиқланган Прокуратура органлари ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «Бош прокуратураси Академияси» сўзлари «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш жадвалидан 107-позиция чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 84-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 466-сон қарорига 2-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорига 3-илованинг 13-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «Бош прокуратура» сўзлари «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғининг кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 463-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низом иловасининг рус тилидаги матнининг 5-банди 5.5.-кичик банди «, начальник Правоохранительной академии» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2023 й., 09/23/143/0199-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)