1. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Миллий қўмита) 2026 йил 1 мартдан 2028 йил 1 мартга қадар эксперимент тариқасида 1-иловада назарда тутилган ер участкаларида кўп квартирали уйларни комплекс қурилиш механизмлари асосида (кейинги ўринларда — комплекс қурилиш лойиҳалари) қуришни назарда тутувчи «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини (кейинги ўринларда — махсус ҳуқуқий режим) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш тартиби 2-иловага мувофиқ белгиланади;
(б) махсус ҳуқуқий режим доирасида кўп квартирали уйлар қурилиши фақат ушбу қарор ва қонунчиликка мувофиқ комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш тартиби асосида олиб борилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.08.00 Аҳоли пунктларининг бош режалари]
(в) ушбу қарорга 1-иловада белгиланган ҳудудларда комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш тартибисиз кўп квартирали уйлар қуриш тақиқланади, мазкур қарор кучга киришидан олдин қурилишига рухсат берилган, комплекс қурилиш ҳудуди учун ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ бўлган объектлар бундан мустасно;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.02.00 Инвестиция фаолияти субъектлари]
(г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февралдаги «Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-29-сон Фармонига 6-иловага мувофиқ ташкил этилган инвестиция компаниялари (кейинги ўринларда — Инвестиция компаниялари):
(i) тегишли ҳудудларда комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул ташкилот сифатида фаолият юритади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.08.00 Аҳоли пунктларининг бош режалари]
(ii) комплекс қурилиш ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳаси (мастер режаси) ва қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилишини таъминлайди, уларга асосан ҳудуднинг аниқ чегараларини белгилайди, ҳудудни лотларга ажратади, тайёр бирламчи рухсат бериш ҳужжатлари ва лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштиришни ташкил этади, инфратузилмавий, турар ва нотурар жой ҳамда яшил майдон лотларига киритилган объектлар қурилиши учун бирламчи рухсат бериш ҳужжатлари ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тегишли архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
(iii) ер участкаларини сотиб олиш, бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, комплекс қурилиш ҳудудини шакллантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва иншоотларини қуриш, инвестиция компаниясини сақлаш каби харажатларни ҳисобга олган ҳолда лотларнинг бошланғич нархини белгилайди, лотларни электрон онлайн аукцион савдоларига чиқаради, шартнома ва баённомаларни имзолайди ҳамда улар бўйича олинган мажбуриятлар ижросини таъминлайди;
(iv) комплекс қурилиш ҳудудини қурилиш ишларини олиб бориш учун тайёрлаш, шунингдек, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш учун масъул бўлган органлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
(v) комплекс қурилиш ҳудудида инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни тизимли равишда мувофиқлаштириб боради;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
(vi) комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи қоидалар ва тартибларни аниқлайди, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва кейинчалик Миллий қўмитага тақдим этади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
(д) Инвестиция компаниялари томонидан комплекс қурилиш ҳудудларидаги кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг камида 80 фоизи билан нотариал тасдиқланадиган келишув битимлари тузилгандан сўнг комплекс қурилиш лойиҳалари амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
(ж) келишувга эришилмаган ва компенсация тури ва суммаси юзасидан норози бўлган қолган мулкдорлар бўйича инвестиция компанияси томонидан бошқа мулкдорлар билан тузилган нотариал тасдиқланадиган келишув битимлари асосида шаклланган ўртача бозор нархи миқдорида компенсация суммасини белгилаш тўғрисида судга даъво аризаси киритилади;
(з) ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида комплекс қурилиш ҳудудлари учун тасдиқланган батафсил режалаштириш лойиҳаси (мастер режа) асосида, заруратга кўра, тегишли аҳоли пунктининг бош режасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилади;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
(и) Миллий қўмита, заруратга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таклифларига асосан ушбу қарорга 1-иловада мувофиқ тасдиқланган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.08.00 Аҳоли пунктларининг бош режалари]
3. Инвестиция компанияларига Миллий қўмита билан келишилган ҳолда комплекс қурилиш ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳаси (мастер режаси) ва қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари]
4. Белгилансинки, ҳудудларда яшил боғлар, экопарк ва хиёбонларни барпо этиш Инвестиция компаниялари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади, бунда:
(а) мазкур мақсадлар учун тегишли ҳудудларда давлат мулки объектлари ва ер участкаларини сотишдан маҳаллий бюджетга тушадиган маблағларнинг 10 фоизи, шунингдек, маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг камида 5 фоизи мақсадли йўналтирилиши кўзда тутилсин;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари]
(б) Миллий қўмита Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳрида яшил ҳудудларни кенгайтириш, ҳар бир туманда биттадан экобоғ барпо этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
5. Мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган комплекс қурилиш ҳудудларида жойлашган:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
(а) давлат мулкидаги бўш ер участкалари — қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ аниқланадиган қийматда;
(б) давлат мулкидаги бинолар ва иншоотлар мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан аниқланадиган қийматда Инвестиция компанияларига белгиланган тартибда ўтказилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.02.00 Инвестиция фаолияти субъектлари]
6. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси икки ой муддатда ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳудудларида фаолият юритувчи Инвестиция компанияларининг ҳар бирига 20 млн АҚШ долларидан жами 80 млн АҚШ доллари эквивалентида 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада қарз ажратсин.
II. Шаффофликни ошириш ва ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш чоралари
7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда Миллий қўмита билан биргаликда уч ой муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида ўзбошимчалик билан қурилаётган кўп квартирали уйларнинг ягона очиқ реестри ишга туширилиши ва юритилишини таъминласин.
8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари шаҳарсозлик талабларига мувофиқ бўлмаган ҳамда инструментал-техник текширув натижаларига кўра яроқсиз деб топилган ўзбошимчалик билан қурилган кўп квартирали уйларни белгиланган тартибда бартараф этиш чораларини кўрсин.
(б) шаҳарсозлик нормалари бузилганлиги аниқланганда қурилишни сўзсиз тўхтатиб туриш юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқи берилсин.
10. Миллий қўмита Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби билан биргаликда Инвестиция компанияларининг кузатув кенгаши таркибига киритиладиган Миллий қўмита ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакилларининг корпоратив бошқарув соҳасида ўқитилишини таъминласин.
III. Ташкилий ва институционал механизмлар
11. Қуйидагилар 2026 йил 1 мартга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидан:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
(а) «Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази» давлат муассасаси — Миллий қўмита тизимига;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
(б) «ТошкентбошпланЛИТИ» бош лойиҳа институти давлат муассасаси — Тошкент шаҳри ҳокимлиги тузилмасига ўтказилсин. Бунда Самарқанд шаҳри ва Тошкент вилоятидаги шаҳарлар (шаҳарчалар)нинг бош режалари бўйича муаллифлик функцияси «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» бош лойиҳа институтига (барча тегишли ҳужжат ва материаллар билан бирга) ўтказилсин.
12. Миллий қўмита Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларида «ТошкентбошпланЛИТИ» бош лойиҳа институти, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» бош лойиҳа институти, «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» бош лойиҳа институти ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» лойиҳа-қидирув ташкилоти зиммасига юкланган вазифаларни таҳлил қилган ҳолда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
13. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.03.00 Меҳнат муносабатлари тарафлари ва уларнинг вакиллари]
(а) «ЎзшаҳарсозликЛИТИ», «ТошкентбошпланЛИТИ» ҳамда «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» бош лойиҳа институтлари давлат муассасалари раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари урбанизация масалалари учун масъул ҳисобланади, уларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Миллий қўмита билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
(б) қуйидагилар мажбурий тартибда Миллий қўмита билан келишилади:
(i) аҳоли пунктларининг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари (мастер режа) — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш доирасида;
(ii) ҳудудларнинг батафсил режалаштириш лойиҳалари;
(iii) ҳудудларда амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик ва аҳамиятли туризм, бизнес, маданият, спорт бўйича ва аҳолини фаол жалб қилишга қаратилган таклифлар;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(в) «Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази» давлат муассасаси шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ягона буюртмачи, Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчиси ҳамда «Давлат шаҳарсозлик геоахборот тизими» идоралараро геоахборот дастурий комплекси оператори ҳисобланади;
(г) «Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази» давлат муассасасига шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишдан олдин тайёрланадиган ҳужжатларни (концепция, стратегик режалар ва бошқалар) тайёрлаш мақсадида сўров-танлов тамойили асосида хорижий лойиҳа институтлари ва консультантларни жалб қилиш ҳуқуқи берилади. Бунда Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази мастер режаларни ишлаб чиқувчи ташкилотларни тўғридан-тўғри танлайди ва уларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи ҳисобланади;
(13-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(д) 2027 йил 1 январдан бошлаб кўп квартирали уйларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун белгиланган тартибда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида бериладиган рухсатнома «Uy-joy» ягона рақамли урбанизация платформаси (кейинги ўринларда — «Uy-joy» ААТ)да идоралараро интеграция асосида автоматик равишда шаклланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
(ж) фойдаланишга топширилган уй-жойлар бўйича расмий статистика мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича кадастр ҳужжатларига асосан юритилади.
(а) замонавий урбанизация, архитектура ва шаҳарсозлик амалиётларини интеграция қилиш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш ҳамда ушбу жараёнларга ёш, билимли мутахассисларни жалб қилиш мақсадида масъулияти чекланган жамият шаклидаги Урбанизация лабораториясини (кейинги ўринларда — «Urban Lab» МЧЖ) ташкил этиш ва уни «Uy-joy» ААТ оператори этиб белгилаш. Бунда «Uy-joy» ААТни ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ишлар ва хизматлар «Urban Lab» МЧЖ томонидан тендер ҳамда танлов савдоларини ўтказмасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади;
(14-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)
(б) урбанизация, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида форум, семинар, конференция ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш, тажрибали мутахассислар майдончасини яратиш мақсадида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Урбанизация ҳамжамияти» («Urban Community»)ни ташкил этиш;
(в) шаҳарсозлик фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, лойиҳа ва инвестиция қарорларининг асослилигини ошириш мақсадида 14 та йирик агломерациялар бўйича комплекс қурилиш ва реновация ҳудудлари кесимида кўчмас мулк бозорини таҳлил ва мониторинг қилиш орқали кўчмас мулк объектларининг бозор қийматларини мунтазам равишда эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Урбанизация лабораторияси» МЧЖ ва «Урбанизация ҳамжамияти» МЧЖ устав капиталларини шакллантириш, шу жумладан, «Uy-joy» ААТни яратиш ишлари учун Миллий қўмитага унинг сўровига мувофиқ жами 40 млрд сўм ажратсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
16. «Uy-joy» ААТ тизими учун Солиқ қўмитаси маълумотларни қайта ишлаш марказининг зарур бўлган сервер қурилмаларини сақлаш ва қайта ишлаш доирасида доимий техник қўллаб-қувватлаш ишлари «Солиқ маълумотларини қайта ишлаш маркази» ДУК томонидан бепул амалга ошириб борилсин.
17. Комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш тартибини жорий этиш ва урбанизация жараёнларини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
18. Миллий қўмита 2028 йил 1 майга қадар мазкур қарорда назарда тутилган махсус ҳуқуқий режимни жорий қилиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
19. Белгилансинки:
(а) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши таркибига Миллий қўмита раиси киритилади;
(б) Миллий қўмита томонидан мазкур Кенгашда лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёнига, зарур ҳолларда, урбанизация, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги тажрибали мутахассис ва экспертлар (шу жумладан, хорижий мутахассис ва экспертлар ҳамда Ўзбекистон архитекторлар уюшмаси вакиллари) жалб қилиниши мумкин.
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
20. Миллий қўмита Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
21. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
22. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 24 февраль,
ПҚ-73-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февралдаги ПҚ-73-сон қарорига 1-ИЛОВА
Комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳудудлари
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Нурли йўл маҳалласи
5.
1-нуқта
39,683073
66,930611
39,684302
66,931245
10,51
2-нуқта
39,684302
66,931245
39,68444
66,930586
3-нуқта
39,68444
66,930586
39,684895
66,930575
4-нуқта
39,684895
66,930575
39,685588
66,931158
5-нуқта
39,685588
66,931158
39,685233
66,934712
6-нуқта
39,685233
66,934712
39,685141
66,934916
7-нуқта
39,685141
66,934916
39,68475
66,934854
8-нуқта
39,68475
66,934854
39,684547
66,934627
9-нуқта
39,684547
66,934627
39,683518
66,934782
10-нуқта
39,683518
66,934782
39,682549
66,934529
11-нуқта
39,682549
66,934529
39,682681
66,932924
12-нуқта
39,682681
66,932924
39,682072
66,932753
13-нуқта
39,682072
66,932753
39,683073
66,930611
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Хонтепа маҳалласи
6.
1-нуқта
38,839345
65.771438
38,839708
65.772819
26,8
2-нуқта
38,839708
65,772819
38,840947
65,774062
3-нуқта
38,840947
65,774062
38,840353
65,779431
4-нуқта
38,840353
65,779431
38,836762
65,778512
5-нуқта
38,836762
65,778512
38,835780
65,776728
6-нуқта
38,835780
65,776728
38,836008
65,776547
7-нуқта
38,836008
65,776547
38,835249
65,775098
8-нуқта
38,835249
65,775098
38,835776
65,774631
9-нуқта
38,835776
65,774631
38,835233
65,773699
10-нуқта
38,835233
65,773699
38,835436
65,773529
11-нуқта
38,835436
65,773529
38,835742
65,774037
12-нуқта
38,835742
65,774037
38,836355
65,773557
13-нуқта
38,836355
65,773557
38,836885
65,774544
14-нуқта
38,836885
65,774544
38,839345
65,771438
Изоҳ: Комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳудудларида Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ёки уларнинг тегралари мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган тартибда Маданий мерос агентлиги ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти билан келишилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февралдаги ПҚ-73-сон қарорига 2-ИЛОВА
Комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш
ТАРТИБИ
1. Комплекс қурилиш чегаралари ва майдони аниқ ер участкасида амалга оширилади. Комплекс қурилиш учун мўлжалланган ер участкасининг чегаралари ва майдони (маҳалла, мавзе, массив, кўча ва ҳоказо) инвестиция компаниялари томонидан тақдим этилган лойиҳа таклифлари асосида аниқланади (кейинги ўринларда — комплекс қурилиш ҳудуди).
2. Комплекс қурилиш ҳудуди чегаралари:
(а) инвестиция компаниялари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда белгиланади;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Миллий қўмита) билан келишилади;
(в) тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тасдиқланади.
3. Комплекс қурилиш ҳудудининг мастер режасини ишлаб чиқиш жараёнида инвестиция компанияси топосъёмка ва геология-қидирув хулосасини расмийлаштириш учун тегишли тартибда буюртма беради.
4. Топосъёмка ва геология-қидирув хулосаси олгандан сўнг инвестиция компанияси комплекс қурилиш ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳаси (мастер режаси) ва қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали лойиҳа ташкилотларини жалб қилади.
5. Комплекс қурилиш ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки (уй-жой, бошқа кўчмас мол-мулк) жойлашган тақдирда, тасдиқланган комплекс қурилиш ҳудуди чегаралари доирасидаги мастер режа ва батафсил режалаштириш лойиҳасига ушбу шахслар амал қилиши шарт.
6. Комплекс қурилиш ҳудуди реновация ҳудудларини ўз ичига олган тақдирда:
(а) инвестиция компанияси ушбу ҳудуддаги мулкдорлар билан музокараларни бошлайди. Бунда мулкдор ўз мол-мулки билан комплекс қурилиш жараёнида инвестиция компанияси билан тузиладиган шартнома асосида иштирок этиши мумкин;
(б) инвестиция компанияси мулкларни ва тегишли ер участкаларини харид қилади ёки (ёхуд) ушбу ҳудудда қурилишни амалга оширишга бошқа келишувларга (ўрнига ўрин мулк тақдим этиш, шу ҳудудда уй-жой тақдим этиш ва бошқалар) эришади;
(в) комплекс қурилиш ҳудудидаги ҳар бир объект бўйича ҳуқуқ эгаларининг камида 80 фоизидан нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги олингандан сўнг инвестиция компанияси батафсил режалаштириш лойиҳасини (мастер режа), қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқишга буюртма беради;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)
7. Инвестиция компаниялари ва Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги «Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази» давлат муассасасига Миллий қўмита билан келишилган ҳолда комплекс қурилиш ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳаси (мастер режаси) ва қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш ҳуқуқи берилади. Бунда мазкур шартномалар бўйича тўловларни амалга ошириш қуйидаги миқдорларда бўлиши шарт:
(а) 30 фоизи — шартнома тузилганда;
(б) 50 фоизи — шартномага мувофиқ батафсил режалаштириш лойиҳаси, мастер режаси ва/ёки қуриш лойиҳаси тўлиқ тақдим этилганда;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)
8. Батафсил режалаштириш лойиҳаси (мастер режа) ва қуриш лойиҳасини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилотига тегишли комплекс қурилиш ҳудудидаги объектларни қуриш жараёнлари устидан муаллифлик назоратини юритиш юклатилади. Ушбу назорат тури инвестиция компанияси ва танлаб олинган лойиҳа ташкилоти ўртасидаги шартномада мажбурий равишда акс эттирилиши лозим.
10. Қоида тариқасида, қурилиш объектларини сотиш стратегиясини инобатга олиб, лотлар нисбатан йирик бўлмаган ҳолда шакллантирилиши мумкин.
11. Комплекс қурилиш ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳаси (мастер режа) тегишли ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда бирламчи рухсат бериш ҳужжатлари ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашни ташкил этиш вазифаси инвестиция компаниясига юклатилади.
12. Комплекс қурилиш ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳаси турар жой ва нотурар жой лотларга бўлиниб, қурилишга тайёр ер шаклида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади. Бунда:
(а) инфратузилмавий лотлар ижтимоий, жамоат ва маиший инфратузилма, муҳандислик коммуникациялари, дам олиш зоналарини, транспорт тармоқларини, кўп қаватли автотураргоҳларни ва бошқа иншоотларни қуриш учун тегишли ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланган бирламчи рухсат бериш ҳужжатлари ва лойиҳа-смета ҳужжатларига эга ер майдонларини;
(б) турар жой лотлари уй қурилиши учун тегишли ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланган бирламчи рухсат бериш ҳужжатлари ва лойиҳа-смета ҳужжатларига эга ер участкаларини;
(в) нотурар жой лотлари чакана ва истеъмол хизматлари объектлари, кўп функцияли марказлар, омборхоналар, логистика иншоотлари ва бошқа тижорат биноларини қуриш учун тегишли ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланган бирламчи рухсат бериш ҳужжатлари ва лойиҳа-смета ҳужжатларига эга ер участкаларини;
(г) яшил майдон лотлари барпо этиладиган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш участкаларини ўз ичига олади.
13. Лотлар қатъий равишда электрон онлайн аукцион орқали савдога чиқарилади.
14. Сотиб олинган лотларни бошқа субъектларга қайта сотиш ёки бошқа тарзда ўтказиш тақиқланади.
15. Лотни сотиб олган тадбиркорлик субъекти қурилишни амалга оширмасдан уни қайтариб берган тақдирда, инвестиция компанияси мазкур субъектга лот учун тўланган сумманинг фақат 90 фоизгача миқдорини қайтаради. Мазкур шарт лотни сотиш шартномасида белгиланиши лозим.
16. Турар жой ва нотурар жой лотларига киритилган иншоотларнинг қурилиши тадбиркорлик субъектлари томонидан тегишли лот учун тасдиқланган бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар ва лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қатъий равишда амалга оширилиши керак.
17. Ер участкаларини харид қилишда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ҳамда бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш учун тегишли субъектдан белгиланган тартибда тўлов ундирилади.
19. Турар жой ва нотурар жой лотлари бўйича тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг қарорларига асосан белгиланадиган миқдордаги инфратузилма тўлови тадбиркорлик субъекти томонидан тўланади ва мазкур тўлов тўлиқ инвестиция компаниясига ўтказилади.
20. Инфратузилмавий ва яшил майдон лотларига киритилган объектларни қуриш:
(б) турар ва нотурар бинолар лотларига қўшиш йўли билан;
(в) инвестиция компанияси маблағлари ҳисобидан;
(г) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
21. ДХШ лойиҳаларида иштирок этадиган субъектларни ҳамда инфратузилмавий лотларга киритилган объектлар қурилишида иштирок этадиган пудратчиларни аниқлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. ДХШ лойиҳаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари давлат шериги сифатида фаолият юритади.
22. Буюртмачи этиб:
(а) автомобиль йўлларини қуриш бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси;
(б) иситиш қозонхоналари ва иссиқлик тармоқларини қуриш бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компания» ДМ;
(в) ичимлик ва оқова сув таъминоти тармоқларини қуриш бўйича — «Ўзсувтаъминот» АЖ;
(г) электр ва газ таъминоти тармоқларини қуриш бўйича — тегишлилигига кўра «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ;
(д) алоқа тармоқларини қуриш бўйича — «Ўзбектелеком» АЖ белгиланади.
23. Инвестиция компаниялари томонидан ер участкаларини сотиб олиш белгиланган тартибга мувофиқ мустақил баҳолаш орқали аниқланган бозор нархи, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури ва бошқа чекловлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
24. Комплекс қурилиш ҳудудида мавжуд уй-жой ва бошқа кўчмас мол-мулк олди-сотдиси, шу жумладан, иккиламчи бозорда ҳамда бошқа тарзда ўзга шахсга уй-жойни ўтказиш, шунингдек, фуқароларни яшаш манзили бўйича доимий рўйхатга қўйиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февралдаги ПҚ-73-сон қарорига 3-ИЛОВА
Комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш тартибини жорий этиш ва урбанизация жараёнларини такомиллаштириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Ҳужжат тури
Бажариш муддатлари
Масъул ижрочилар
I. Норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш
1.
Бош режа ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг тизимини жорий этиш.
Бош режа ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларининг давлат органлари томонидан амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2026 йил август
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасининг
(кейинги ўринларда — Миллий қўмита),
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,
Мажбурий бузиш қарори чиқарилган ёки белгиланган муддатда якунланмаган қурилиш объектларига нисбатан ер ва мол-мулк солиғининг беш баравар оширилган ставкасини қўллаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
(қонун лойиҳаси)
2026 йил май
Миллий қўмита,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,
Адлия вазирлиги
3.
Кўп квартирали уйлар (кейинги ўринларда — уй-жой) қуриш фаолиятини амалга ошириш учун малакавий талабларни белгилаш.
Уй-жой қуриш фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи қурилиш ва пудрат ташкилотларига қўйиладиган малакавий талабларни (мутахассислиги, иш тажрибаси, фаолият олиб бориш учун қонуний асосларга эгалиги, салоҳияти ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2026 йил август
Миллий қўмита,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Марказий банк,
Адлия вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
4.
Урбанизация, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида урбанизация, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги барча топшириқларни хатловдан ўтказиш ва тизимли таҳлил қилиш.
2. Амалга оширилган таҳлил натижалари асосида соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Таҳлилий маълумот
2026 йил июнь
Миллий қўмита,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
5.
Комплекс қурилиш тамойилига мос келмайдиган лойиҳаларни комплекс баҳолаш ва уй-жой қурилиши тизимини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
1. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари доирасида «нуқтали» қурилиш ва комплекс қурилишлар механизмлари бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.
2. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, «нуқтали» қурилиш лойиҳаларини комплекс баҳолаш ва бош режа параметрларига мувофиқ уй-жой қурилиши тизимини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. Хусусан:
(а) қўшимча транспорт оқимларини моделлаштириш, янги йўл ўтказгичларни барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда автотранспорт воситаларини сақлаш жойларига эҳтиёжни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш;
(б) муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни қуриш ҳамда реконструкция қилишни молиялаштириш графикларига аниқлик киритган ҳолда ҳудудлар кесимида шакллантириш;
(в) ер участкаларининг ҳолатини учувчисиз учадиган аппаратлар орқали баҳолаш механизмларини жорий этиш;
(г) комплекс қурилиш ҳудудларини лойиҳалаш жараёнида атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиш тартибини белгиловчи механизмини ишлаб чиқиш.
3. Ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикасида урбанизация, уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантиришни таъминлаш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш муҳокамасидан ўтказиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.
Инвестиция компанияларининг намунавий уставини ва кузатув кенгаши намунавий таркибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2026 йил март
Миллий қўмита
7.
Кўкаламзорлаштиришга оид амалдаги меъёрларни қайта кўриб чиқиш.
Уй-жойлар бўлган зоналарнинг кўкаламзорлаштирилган ҳудудлари майдони (мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари участкаларини ҳисобга олмаганда) мавзе ҳудуди майдонидан кам бўлмаслиги миқдорини 25 фоиздан 30 фоизга ошириш бўйича шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2026 йил апрель
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Миллий қўмита,
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
8.
Комплекс қурилишни тизимли амалга оширишни ташкил этиш.
Урбанизация ва комплекс қурилиш тамойиллари асосида уй-жой қурилиши ва инфратузилма учун истиқболли «Ер банки»ни шакллантириш ва бунда қуйидагиларни инобатга олиш:
«Ер банки»ни шакллантириш ва юритиш, ер участкаларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартибини жорий қилиш;
«Ер банки» вазифаларини амалга ошириш учун масъул органларнинг функцияларини белгилаш;
«Ер банки»ни юритиш учун махсус маълумотлар базасини шакллантириш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил май
Миллий қўмита,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги
9.
Шаҳарсозликда уй-жой қуриш лойиҳалари ҳамда уларнинг мавжуд уй-жойларни кўкаламзорлаштириш талабларига мувофиқлигини ўрганиш.
1. Уй-жой қуриш лойиҳаларида кўкаламзорлаштириш ҳолатини ўрганиш ва талабларга мувофиқлаштириш бўйича тегишли ишчи гуруҳларни тузган ҳолда:
(а) 2024 йил июлдан бошлаб бугунги кунга қадар Тошкент шаҳри ва бошқа шаҳарларда архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан кўриб чиқилаётган ҳамда тасдиқланган лойиҳаларни, мазкур лойиҳаларнинг кўп квартирали уй-жойлари бўлган турар жой зоналарининг кўкаламзорлаштирилганлиги шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқлигини ўрганиш;
(б)ўрганиш доирасида шакллантирилган маълумотлар доирасида жойига чиққан ҳолда назорат тадбирларини олиб бориш ва қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 йил апрель — сентябрь
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Ўрганиш ва назорат тадбирлари якуни бўйича тузилган умумий маълумотни Миллий қўмитага тақдим этиш.
2026 йил май
II. Ташкилий-амалий чора-тадбирлар
10.
Миллий қўмита фаолияти доирасида юклатилган вазифаларни самарали ижро қилиш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассис ва экспертларни, шунингдек, ташкилотларни тўғридан-тўғри жалб этиш.
Миллий қўмита фаолияти доирасида юклатилган вазифаларни самарали ижро қилиш учун (лойиҳаларни танлаш, ишлаб чиқиш ва баҳолаш, шунингдек, комплекс қурилишга мўлжалланган ер участкаларини тайёрлаш жараёнларига ва бошқаларга) белгиланган бюджет маблағлари доирасида:
(а) маҳаллий лойиҳа ташкилотлари ва консалтинг субъектларини шартнома асосида;
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 йил апрель
Миллий қўмита,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
(б) маҳаллий ва хорижий (камида 3 нафардан) мутахассис ва экспертларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида тўғридан-тўғри жалб этиш, бунда улар учун меҳнат фаолиятига рухсатнома олиш талабидан озод этилади.
1. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига «Урбанистика (геоурбанистика), шаҳар ва агломерацияларни стратегик режалаштириш» магистратура мутахассислигини киритиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 йил июнь
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Миллий қўмита
2. «Урбанистика (геоурбанистика), шаҳар ва агломерацияларни стратегик режалаштириш» магистратура мутахассислигининг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2026 йил август
3. Миллий қўмитанинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Урбанистика (геоурбанистика), шаҳар ва агломерацияларни стратегик режалаштириш» мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.
2026 йил сентябрь
12.
Инвестиция компаниялари фаолияти очиқлиги ва уларнинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш.
Жамият устави, йиллик ва молиявий ҳисоботлар, аудиторлик хулосаси, акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари ҳамда жамият фаолиятига оид муҳим фактларни белгиланган тартиб ва муддатларда эълон қилиш ҳамда ваколатли органга тақдим этиб бориш.
-
Доимий
Инвестиция компаниялари,
Давлат активларини бошқариш агентлиги
13.
Темир йўл логистика инфратузилмасини янги халқаро аэропорт қурилиши билан мувофиқлашган ҳолда жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
1. Тошкент шаҳридаги темир йўл юк станциялари ҳамда юкни сақлаш билан боғлиқ инфратузилмаларни Тошкент вилоятига кўчириш масаласини янги халқаро аэропорт қурилиши билан узвий мувофиқлаштирган ҳолда комплекс таҳлил қилиш.
2. Урбанизация, транспорт, логистика ва инвестиция жиҳатларидан келиб чиқиб, объектларни қайта жойлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида урбанизация, уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантиришни таъминлаш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш муҳокамасидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.
Таклиф
2026 йил май
Транспорт вазирлиги,
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,
Миллий қўмита
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2026 й., 07/26/73/0196-сон; 16.07.2026 й., 07/26/252/0741-сон)