Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг
буйруғи
«Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларини (ЎЗР АҚ-61) тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3609]
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари (ЎЗР АҚ-61) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Директор Т. НАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 январь,
1-Н-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2024 йил 27 декабрь
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2024 йил 26 декабрь
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2024 йил 18 декабрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 13 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 1-Н-сон буйруғига
1-ИЛОВА
«Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари (ЎЗР АҚ-61)
Ушбу Қоидалар фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш, алмаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва тўхтатиб туриш, хорижий давлат томонидан берилган авиация ходими гувоҳномасини тан олиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномаси (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) — авиация ходимига касб фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
кабина экипажи аъзоси — йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаво кемаси эгаси (эксплуатанти) ёки командири томонидан юклатилган вазифаларни бажарадиган, учувчилар таркибига кирмайдиган экипаж аъзоси;
фуқаро авиацияси ташкилоти — ҳаво кемасининг эксплуатанти (авиакомпания), таълим муассасаси, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозларни амалга ошириш ва таъминлаш билан шуғулланадиган ҳар қандай бошқа ташкилот;
ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис — ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган муҳандис-техник таркибига кирадиган авиация ходими (авиатехник, муҳандис);
ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери (бундан буён матнда ҲҲБ диспетчери деб юритилади) — гувоҳнома ва малака белгисига эга бўлган, ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни таъминловчи авиация ходими;
иккинчи учувчи — ҳаво кемаси командири вазифасидан ташқари ҳаво кемасини бошқаришда тегишли гувоҳномага эга бўлган ва ҳаво кемасини бошқариш юзасидан ўзига юкланган вазифаларни бажарадиган учувчи;
малака белгиси — авиация ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, чекловлари кўрсатилган гувоҳномадаги тегишли ёзувлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи учувчи — масофадан бошқариладиган ҳаво кемасининг парвозини амалга ошириш бўйича зарур вазифаларни бажариш учун ҳаво кемаси эгаси (эксплуатант) томонидан тайинланган ҳамда парвоз давомида учишни бошқариш мосламаларини бошқарадиган шахс;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
ҳаво кемаси — ҳаво билан ўзаро таъсир ҳисобига, ер сатҳидан қайтган ҳаво билан ўзаро таъсирдан ташқари, атмосферада ҳаракатланадиган учиш аппарати.
2-боб. Гувоҳноманинг мазмуни, шакллари ва сериялари
1-§. Гувоҳноманинг мазмуни ва шакллари
2. Гувоҳномалар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
I — давлат номи (оддий шрифтда);
II — гувоҳнома номи (қалин шрифтда);
III — гувоҳнома серияси ва тартиб рақами (араб рақамларда);
IV — гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси;
V — гувоҳнома эгасининг манзили;
VI — гувоҳнома эгасининг фуқаролиги;
VII — гувоҳнома эгасининг шахсий имзоси;
VIII — гувоҳномани берган «Ўзавиация» агентлиги ва асос;
IX — гувоҳноманинг XII бандидаги ҳаво кемасининг маълум бир тури, класси ва хили бўйича вазифаларни бажаришга рухсатни белгилайдиган малака белгисининг амал қилиш муддати;
X — гувоҳномани берган «Ўзавиация» агентлиги мансабдор шахсининг имзоси;
XI — гувоҳнома берилган сана ва «Ўзавиация» агентлигининг муҳри;
XII — ҳаво кемасининг маълум бир тури, класси ва хили бўйича вазифаларни бажаришга рухсатни белгилайдиган малака белгиси;
диспетчерлик пунктларини кўрсатган ҳолда ҲҲБ диспетчерларининг аниқ функцияларини бажаришга рухсат;
муҳандислар ва авиация техникларининг аниқ функцияларини бажаришга рухсат.
XIII — лавозим вазифаларини рухсат бериш шартлари билан боғлиқ маълумотлар (инструктор иши, ускуналар бўйича парвозга, метеорологик минимумлар бўйича учиш ва қўнишни бажаришга рухсат, радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилни билиш даражаси ва бошқалар);
XIV — қўшимча маълумотлар (иш жойи ҳақида, эгаллаётган лавозими ва бошқалар).
Гувоҳномада ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатувчи мутахассис учун алоҳида иш турлари учун рухсат (двигателларни ишга тушириш ва синовдан ўтказиш, шатаклаш, авиадвигателларни диагностикадан ўтказиш ва бошқалар) белгиланади.
3. Гувоҳноманинг шакллари ушбу Қоидаларнинг 1-2-иловаларида қайд этилган. Бунда, гувоҳнома биринчи навли қоғоздан ёки бошқа мос материалдан, шу жумладан пластик карточкалардан тайёрланган бўлиши ёки автоном мобил электрон қурилмалардаги ахборотни визуал акс эттирувчи электрон кўринишда бўлиши керак.
4. Гувоҳнома бериладиган авиация ходимлари, экипаж аъзолари, ҲҲБ диспетчерларининг гувоҳномалари ва малака белгиларига умумий талаблар ҳамда ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларни тоифалаш ушбу Қоидаларнинг 3 — 6-иловаларида қайд этилган.
2-§. Гувоҳноманинг сериялари
5. Гувоҳнома қуйидаги сериялардан иборат:
учувчи гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ «ТА» серияси;
штурман гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ «FN» серияси;
бортмуҳандис гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ «FE» серияси;
бортмеханик гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ «FM» серияси;
борталоқачи гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 11-иловасига мувофиқ «FR» серияси;
бортоператор гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 12-иловасига мувофиқ «GO» серияси;
кабина экипажи аъзоси гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 13-иловасига мувофиқ «FA» серияси;
ҲҲБ диспетчери гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 14-иловасига мувофиқ «ТС» серияси;
ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 15-иловасига мувофиқ «MS» серияси;
ҳаваскор учувчи — ушбу Қоидаларнинг 16-иловасига мувофиқ «ТА» серияси;
аэростат учувчиси — ушбу Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ «ТА» серияси;
ўта енгил ҳаво кемаси учувчиси — ушбу Қоидаларнинг 18-иловасига мувофиқ «ТА» серияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
планер учувчиси гувоҳномаси ушбу Қоидаларнинг 19-иловасига мувофиқ «ТА» серияси;
(5-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи учувчи гувоҳномаси — ушбу Қоидаларнинг 191-иловасига мувофиқ «ТА» серияси.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
6. Парвозларни таъминлаш бўйича авиаходимларнинг гувоҳномалари сериясиз ҳамда ушбу Қоидаларнинг 20-иловасига мувофиқ шаклда берилади.
3-боб. «Ўзавиация» агентлиги томонидан номзодга гувоҳнома бериш
7. Номзодга гувоҳнома олиш учун фуқаро авиацияси ташкилоти «Ўзавиация» агентлигига мазкур Қоидаларнинг 21-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда, ушбу аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) учувчилар (тижорат авиацияси, кўп аъзоли экипаж, йўналишдаги учувчилар), штурманлар, бортмуҳандислар, бортмеханиклар, борталоқачилар, бортоператорлар, ҲҲБ диспетчери, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис учун:
«Ўзавиация» агентлигида тест синовларидан ўтиш ёки имтиҳон топшириш учун икки нусхада ушбу Қоидаларнинг 22 — 24-иловаларига мувофиқ шаклдаги тақдимнома;
тегишли мутахассислик бўйича сертификатлаштирилган ўқув марказини ёки таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса (бундан ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар мустасно);
(7-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
учувчи, штурман, борталоқачилар, ҲҲБ диспетчерлари учун ИКАОнинг тил билиш шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражаси тўғрисидаги ҳужжатнинг (сертификатнинг) нусхаси (камида 4-даража);
(7-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
учувчи, штурман ва ҲҲБ диспетчери учун таълим ташкилотида назарий курс ва тренажёр ва учиш (амалий) тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
б) кабина экипажи аъзолари учун:
«Ўзавиация» агентлигида тест синовларидан ўтиш ёки имтиҳон топшириш учун икки нусхада ушбу Қоидаларнинг 25-иловасига мувофиқ шаклдаги тақдимнома;
тегишли мутахассислик бўйича сертификатлаштирилган ўқув марказини ёки таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса;
(7-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ҳаваскор учувчилар, ўта енгил ҳаво кемаси учувчиси, аэростат учувчилари, планер учувчилар ва ташқи учувчилар учун:
(7-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаро авиациясининг сертификатланган ўқув муассасасида тегишли ҳаво кемаси тури бўйича учувчиларни тайёрлаш курсларини тўлиқ тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
(7-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзавиация» агентлигида тест синовларидан ўтиш ёки имтиҳон топшириш учун икки нусхада ушбу Қоидаларнинг 22-иловасига мувофиқ шаклдаги тақдимнома;
мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса;
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) фуқаро авиацияси учувчиси гувоҳномасини олишда ҳарбий учувчилар учун:
«Ўзавиация» агентлигида тест синовларидан ўтиш ёки имтиҳон топшириш учун икки нусхада ушбу Қоидаларнинг 22-иловасига мувофиқ шаклдаги тақдимнома;
ҳарбий таълим муассасасининг транспорт авиацияси учувчиси мутахассислиги бўйича диплом нусхаси;
мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса;
ИКАОнинг тил билиш шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражаси тўғрисидаги ҳужжатнинг (сертификатнинг) нусхаси (камида 4-даража);
фуқаро авиациясининг сертификатланган ўқув муассасасида тегишли ҳаво кемаси тури бўйича қайта ўқитиш курсларини тўлиқ тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
ҳарбий-транспорт авиациясида (турлари ва лавозимлари бўйича) учиш соатларини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Бунда, ҳарбий учувчилар томонидан фуқаро авиацияси учувчиси гувоҳномасини олишда номзоднинг парвоз фаолиятидаги танаффуси беш йилдан ошмаган бўлиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
8. Гувоҳнома олиш учун хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга асосан амалга оширилади.
9. «Ўзавиация» агентлиги томонидан фуқаро авиацияси ташкилотининг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида ушбу Қоидаларнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар (маълумотлар) ўрганиб чиқилади.
10. Фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан ариза мазкур Қоидаларнинг 21-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилмаган бўлса ёки аризада тегишли маълумотлар ва ушбу Қоидаларнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўлиқ кўрсатилмаган ёхуд нотўғри кўрсатилган бўлса, «Ўзавиация» агентлиги томонидан фуқаро авиацияси ташкилотига камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
11. Фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда мазкур Қоидаларнинг 7-бандида кўрсатилган камчиликлар аниқланмаган тақдирда «Ўзавиация» агентлиги ушбу ариза кўриб чиқиш тугалланган кундан эътиборан бир иш куни ичида фуқаро авиацияси ташкилотига гувоҳнома олиш учун номзодни имтиҳонга чақириш (унинг бошланиш вақти ва жойи) ҳақида хабардор қилади.
12. Гувоҳнома олиш учун номзоднинг белгиланган малака талабларга мувофиқлигини, шунингдек унинг иш тажрибаси ва касбий компетенциясини аниқлаш учун «Ўзавиация» агентлиги томонидан тест ёки суҳбат синов тадбирлари ўтказилади.
13. Имтиҳон ўтказилаётган хонага номзодлар томонидан мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, луғат, шпаргалка ва бошқа материаллар олиб кириш ҳамда фойдаланиш, шунингдек бошқа номзодлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Бунда, ушбу тақиқланган материалларни олиб кирган ёки фойдаланган, шунингдек имтиҳон вақтида бошқа номзодлар билан суҳбатлашган номзод имтиҳоннинг ўтказиш тартибини бузган деб ҳисобланади ҳамда далолатнома асосида имтиҳондан четлаштирилади.
14. Имтиҳон ўтказиш вақтида номзоднинг натижалари (имтиҳон натижалари) баллик тизимда баҳоланади.
15. Имтиҳон фақат тест синовлари бўйича ўтказилган тақдирда номзоднинг натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Бунда, тест саволлари 30 тани ва ҳар бир тўғри жавоб 3.3 баллни ташкил қилади.
16. Имтиҳон фақат фақат суҳбат шаклида ўтказилган тақдирда номзоднинг натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади. Бунда, «Ўзавиация» агентлиги номзодни қуйидаги мезонларга асосан баҳолайди:
берилган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида мустақил фойдаланишни билиши — 5 балл;
берилган саволларга аниқ, бироқ тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши — 4 балл;
берилган саволларга тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши — 3 балл;
берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билмаслиги — 2 балл;
берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга эмаслиги — 1 балл;
берилган саволларга умуман жавоб бера олмаслиги — 0 балл.
17. Номзод тест синовлари натижаларига кўра камида 71 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда «Ўзавиация» агентлиги томонидан номзод тест синовларидан муваффақиятли ўтган ва унга гувоҳнома расмийлаштириш ҳақида қарор қабул қилинади.
18. Номзод суҳбат натижаларига кўра мутахассислик фанларидан беш ва бошқа фанлардан тўрт балл олган тақдирда «Ўзавиация» агентлиги томонидан номзод суҳбатдан муваффақиятли ўтган ва унга гувоҳнома расмийлаштириш ҳақида қарор қабул қилинади.
19. Имтиҳон натижалари у ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади ва «Ўзавиация» агентлиги томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.
20. Имтиҳонни топшира олмаган (ундан четлаштирилган) номзодга унинг натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида қайта топшириш учун имконият берилади.
4-боб. Авиация ходимининг гувоҳномасини алмаштириш
21. Авиация ходими гувоҳномасини алмаштириш учун қуйидаги ҳолатларда фуқаро авиацияси ташкилотига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади:
гувоҳнома йўқотиб қўйилганда ёки унга зарар етказилганда;
гувоҳномада ёзув учун жой тугаганда;
гувоҳнома эгасининг шахсий маълумотлари ўзгарганда;
авиация ходимининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатида йўл қўйилган техник хатолар аниқланганда.
22. Фуқаро авиацияси ташкилоти авиация ходимининг гувоҳномасини алмаштириш бўйича у мурожаат қилган кундан эътиборан бир иш куни ичида «Ўзавиация» агентлигига илтимоснома киритади.
Бунда, «Ўзавиация» агентлиги томонидан ушбу илтимоснома келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида авиация ходимининг гувоҳномасини алмаштириш бўйича қарор қабул қилинади ва шу куннинг ўзида янги гувоҳнома авиация ходимига топширилади.
5-боб. Хорижий давлат томонидан берилган авиация ходими гувоҳномасини тан олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Хорижий давлат томонидан берилган авиация ходими (учувчилар, штурманлар, бортмуҳандислар, бортмеханиклар, борталоқачилар, бортоператорлар, ҲҲБ диспетчери, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис ва кабина экипажи аъзолари) гувоҳномасини тан олиш учун фуқаро авиацияси ташкилоти «Ўзавиация» агентлигига мазкур Қоидаларнинг 21-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда, ушбу аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
хорижий давлат томонидан берилган фуқаро авиацияси мутахассиси гувоҳномасининг нусхаси (барча малака белгилари билан бирга);
тижорат авиацияси учиш таркиби учун авария-қутқарув тайёргарлиги (қуруқлик, сув) ва хавфли юкларни ташиш бўйича ўқув курслари сертификатлари нусхалари;
мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса (бундан ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар мустасно);
учувчи, штурман, борталоқачилар, ҲҲБ диспетчерлари учун ИКАОнинг тил билиш шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражаси тўғрисидаги ҳужжатнинг (сертификатнинг) нусхаси (камида 4-даража);
учиш таркиби учун таълим ташкилотида назарий курс, тренажёр ва учиш (амалий) тайёргарликдан ўтилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари (ҳаво кемасида учиш текшируви ва тренажёрда ўтказилган охирги машғулот (текширув) саналари кўрсатилган ҳолда).
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. «Ўзавиация» агентлиги томонидан фуқаро авиацияси ташкилотининг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ушбу Қоидаларнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар (маълумотлар) ўрганиб чиқилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Бунда, ўрганиб чиқиш давомида «Ўзавиация» агентлиги хорижий давлат томонидан берилган авиация ходими гувоҳномасининг ҳақиқийлигини аниқлаш мақсадида хорижий давлатга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
25. Фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан ариза мазкур Қоидаларнинг 21-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилмаган бўлса ёки аризада тегишли маълумотлар ва ушбу Қоидаларнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўлиқ кўрсатилмаган ёхуд нотўғри кўрсатилган бўлса, «Ўзавиация» агентлиги томонидан фуқаро авиацияси ташкилотига камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда мазкур Қоидаларнинг 23-бандида кўрсатилган камчиликлар аниқланмаганда ҳамда хорижий давлат авиация маъмуриятидан ижобий жавоб олинганда «Ўзавиация» агентлиги ушбу мурожаат кўриб чиқиш тугалланган кундан эътиборан бир иш куни ичида фуқаро авиацияси ташкилотига гувоҳномани тан олиш учун авиация ходимини суҳбатга чақириш (унинг бошланиш вақти ва жойи) ҳақида хабардор қилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Суҳбат номзодга Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида парвозларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари ва қонунчилиги бўйича маълумот бериш мақсадида ўтказилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. «Ўзавиация» агентлиги томонидан хорижий давлат томонидан берилган авиация ходими гувоҳномасини ИКАО стандартлари ва тавсия қилинган амалиётларини инобатга олган ҳолда тан олишда ушбу авиация ходимига мазкур Қоидаларнинг 26-иловасига мувофиқ шаклда сертификат тақдим қилинади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
281. Хорижий давлат томонидан берилган авиация гувоҳномаси эгасининг малакасини ошириш, касбий билим ва амалий тажрибасини лозим даражада ушлаб туриш ИКАО стандартлари ва тавсия қилинган амалиётларига мувофиқ амалга оширилади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
6-боб. Авиация ходимининг гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш ва тўхтатиб туриш
29. Авиация ходимининг гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш учун фуқаро авиацияси ташкилоти «Ўзавиация» агентлигига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда, ушбу хатда қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
«Ўзавиация» агентлигида тест синовларидан ўтиш ёки имтиҳон топшириш учун икки нусхада ушбу Қоидаларнинг 22 — 25-иловаларига мувофиқ шаклдаги тақдимнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутахассислик бўйича ишга яроқлилик тўғрисидаги амалдаги ижобий тиббий хулоса (бундан ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар мустасно);
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
учувчилар таркиби мутахассислари ва кабина экипаж аъзолари учун уларнинг дастур бўйича малака ошириш ва тренажёр тайёргарликдан ўтганлиги бўйича ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Учувчилар таркиби, кабина экипажи аъзолари, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар ва ҲХБ диспетчерларининг назарий билимлари, ҳаво кемасини бошқариш техникаси, ҳаво кемасини бошқариш ва амалий қобилият билимларини текшириш «Ўзавиация» агентлиги томонидан тайинланган имтиҳон қабул қилувчилар амалга оширади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
31. Бир нечта ҳаво кемасида парвозни амалга оширувчи учувчи бошқарув ходимлар ва инструкторларнинг учиш кўникмалари «Ўзавиация» агентлиги томонидан тайинланган имтиҳон қабул қилувчилар томонидан ҳаво кемасининг ҳар бир турида текширилади.
Бунда, учувчи бошқарув ходимлар ва инструкторларнинг назарий билим даражасини текшириш барча йўналишлар бўйича энг юқори синф тоифасидаги (бир хил бўлганда биттаси танланади) ҳаво кемасида амалга оширилади. Қолган ҳаво кемаларида фақат «Ҳаво кемаларини учиш эксплуатацияси бўйича қўлланмаси» йўналиши бўйича топширилади.
32. «Ўзавиация» агентлиги томонидан фуқаро авиацияси ташкилотининг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида ушбу Қоидаларнинг 29-бандида кўрсатилган ҳужжатлар (маълумотлар) ўрганиб чиқилади.
33. Фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан ушбу Қоидаларнинг 29-бандида кўрсатилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўлиқ кўрсатилмаган ёхуд нотўғри кўрсатилган бўлса, «Ўзавиация» агентлиги томонидан фуқаро авиацияси ташкилотига камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
34. Фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда мазкур Қоидаларнинг 29-бандида кўрсатилган камчиликлар аниқланмаган тақдирда «Ўзавиация» агентлиги ушбу мурожаат кўриб чиқиш тугалланган кундан эътиборан бир иш куни ичида фуқаро авиацияси ташкилотига гувоҳнома муддатини узайтириш учун авиация ходимини имтиҳонга чақириш (унинг бошланиш вақти ва жойи) ҳақида хабардор қилади.
35. Авиация ходимининг гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш бўйича имтиҳон ўтказишда баҳолаш ушбу Қоидаларнинг 12 — 20-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
36. Авиация ходимларининг гувоҳномаларига қуйидаги амал қилиш муддатлари белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
учувчилар, ҳаваскор учувчилар, аэростат учувчилари, планер учувчиларига, ташқи учувчиларга, штурманлар, бортмуҳандислар, бортмеханиклар, борталоқачилар, кабина экипаж аъзолари, бортоператор, ўта енгил ҳаво кемаси учувчиларига — 24 ой;
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
парвозларни таъминлаш ходимларига — 36 ой;
ҲҲБ диспетчерларига — 48 ой;
ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларга — 60 ой.
37. Авиация ходимларини тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказларида авиация йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларини тамомлаган учувчи экипаж аъзолари ҳамда ҲҲБ диспетчерларига ўқув курслари якунида берилган баҳолар олти ой мобайнида амал қилади.
Бунда, ушбу баҳоларнинг амал қилиш муддати ўқув курсларини тугатиш санасидан бошлаб ҳисобланади ва авиация ходимларининг тақдимномасига киритилади.
38. Учувчилар таркиби ҳаво кемасининг аниқ бир тури учун экипаж кабинасини акс эттирувчи механик, электрик, электрон ва бошқа бошқарув борт тизимларининг, парвоз экипажи аъзоларининг одатий ва махсус ҳолатлардаги ҳаракатларини имитация қилувчи тренажёрда тайёргарликдан ўтиши зарур.
Бунда, ушбу тренажёрда тайёргарликдан ўтиш бир йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда амалга оширилади.
39. ҲҲБ диспетчерининг гувоҳномаси амал қилиш муддатини узайтириш ва унинг классларини оширишда аэронавигация провайдери томонидан махсус тренажёр тайёргарликдан ўтиши лозим.
40. «Ўзавиация» агентлигининг масъул ходими томонидан авиация ходимининг ҳаракатлари ва тайёргарлик даражаси парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлганда унинг бевосита раҳбарларини ва «Ўзавиация» агентлигининг раҳбариятини хабардор қилган ҳолда авиация ходимининг гувоҳномаси амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин.
Бунда, фуқаро авиация ташкилотларига нисбатан текширув тугаллангунга қадар авиация ходими гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилади.
7-боб. Гувоҳнома эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
41. Гувоҳнома эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга ҳисобланади:
гувоҳномада кўрсатилган барча ҳуқуқларни амалга ошириш;
гувоҳномада ҳаво кемаси тури ҳақида белги мавжуд бўлган тақдирда парвоз пайтида учиш экипажи аъзосининг вазифасини бажариш.
42. Гувоҳнома эгаси қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:
касбий билим ва кўникмалари, амалий тайёргарлик ва иш фаолиятини малакали амалга ошириш;
экипаж таркибида парвозларни бажариш жараёнида касбий билим ва кўникмаларини парвозлар хавфсизлигини таъминлай оладиган даражада сақлаб туриши;
соғлиғи ёмонлашганда гувоҳнома ва ундаги ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиши.
43. Гувоҳнома эгасига қуйидаги ҳолларда ўз функционал вазифаларини бажаришга йўл қўйилмайди:
гувоҳнома ёки унинг алоҳида варақлари бўлмаганда;
гувоҳномада тузатишлар мавжуд бўлганда;
гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
гувоҳномада эгасининг расми бўлмаганда ёки унга зарар етказилганда;
гувоҳномада алоҳида ёки малака белгилари мавжуд бўлмаганда;
гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб қўйилганда;
учувчилар таркиби 65 ёшга тўлганда, шунингдек экипаж таркиби фақат битта учувчидан иборат бўлган ҳаво кемаларида халқаро тижорат ҳаво тушувларини бажарувчи ҳаво кемаларининг командирлари (учувчилари) 60 ёшга тўлганда.
44. Экипаж аъзолари ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида гувоҳномалари ёнида бўлиши ва уларни «Ўзавиация» агентлигининг масъул ходими талабига кўра тақдим қилиши лозим.
8-боб. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
45. Номзодларнинг (гувоҳнома эгаларининг) апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун «Ўзавиация» агентлиги раҳбарининг буйруғи билан камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Бунда, Апелляция комиссияси таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам мутахассислар келишув асосида жалб этилиши мумкин.
Имтиҳонни ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
46. Имтиҳон натижаларидан норози бўлган номзодлар (гувоҳнома эгаларининг) унинг натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериши мумкин.
Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодни (гувоҳнома эгасини) шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
47. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб беш кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзод (гувоҳнома эгаси) мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
48. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
49. Апелляция комиссияси имтиҳон жараёнида номзоднинг (гувоҳнома эгасининг) берган жавоблари ва бажарган амалий машғулотларини улар акс этган видеотасвирларни кўриш орқали текширувдан ўтказади. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида номзодга (гувоҳнома эгасига) уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
50. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзод (гувоҳнома эгаси) имтиҳонни муваффақиятли топширган деб топиш.
51. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодга (гувоҳнома эгасига) ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.
52. Апелляция комиссияси қарори устидан номзод юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
9-боб. Авиация ходимларининг гувоҳномаларини ҳисобга олиш ва уларнинг реестрини юритиш
53. «Ўзавиация» агентлиги томонидан авиация ходимлари гувоҳномаларининг реестри юритилади, фуқаро авиацияси ташкилотларида эса парвозларни таъминлаш ходимлари гувоҳномаларининг реестри юритилади.
Бунда, авиация ходимлари гувоҳномаларининг реестри электрон ёки анкета шаклда юритилади.
54. Авиация ходимларининг гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар ҳисобланади.
Авиация ходимларининг гувоҳнома бланкларини қабул қилиш ва топшириш далолатнома асосида амалга оширилади.
55. Гувоҳномани авиация ходимига беришда «Ўзавиация» агентлиги томонидан гувоҳномадаги маълумотлар авиация ходимлари гувоҳномаларининг реестрига киритилади.
56. Авиация ходимларининг гувоҳномаси бекор қилинган тақдирда «Ўзавиация» агентлиги томонидан унинг бекор қилинганлиги тўғрисидаги ёзув авиация ходимлари гувоҳномаларининг реестрида қайд этилади.
57. Авиация ходимига гувоҳнома бериш, амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда хорижий давлат томонидан берилган авиация ходими гувоҳномасини тан олишда авиация ходимига бериладиган саволларнинг намунавий рўйхати Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) стандартлари ва тавсия қилинган амалиётлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан келиб чиқиб, «Ўзавиация» агентлиги томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
10-боб. Якуний қоида
58. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1163-моддаси.
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
1-ИЛОВА
Гувоҳноманинг намунаси
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
2-ИЛОВА
Гувоҳноманинг пластик шаклидаги намунаси
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
3-ИЛОВА
Гувоҳнома бериладиган авиация ходимлари
РЎЙХАТИ
1. «Ўзавиация» агентлиги томонидан қуйидаги авиация ходимларига гувоҳнома бериш амалга оширилади:
учувчи;
штурман;
бортмуҳандис;
бортмеханик;
борталоқачи;
ҳаваскор-учувчи (самолёт, вертолёт);
аэростат учувчиси;
ўта енгил учувчи аппарат учувчиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
планер учувчиси;
ташқи учувчи;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
бортоператори;
кабина экипажи аъзоси;
ҲҲБ диспетчери;
ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис;
парвозларни таъминлаш мутахассиси;
2. Халқаро йўналишдаги парвозларни амалга оширувчи самолёт, вертолёт, аэростат, планер учувчилари ва штурманлар ҳамда ҲҲБ диспетчерлари ушбу рўйхатнинг иловасига мувофиқ Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) инглиз тилини билишни баҳолаш шкаласи бўйича инглиз тилини тўртинчи даражасидан паст бўлмаган даражада билиши керак.
3. Халқаро йўналишдаги парвозларни амалга оширувчи самолёт, вертолёт, аэростат, планер учувчилари ва штурманлар ҳамда халқаро йўналишларда ҳаводаги ҳаракатларни бошқарувчи ҲҲБ диспетчерларининг инглиз тилини билиш даражаси аттестация қилиш йўли билан қуйидаги муддатларда баҳоланади:
тўртинчи даража — уч йилда камида бир марта;
бешинчи даража — олти йилда камида бир марта;
олтинчи даража — аттестацияга йўл қўйилмайди.
Авиация ходимларининг инглиз тилини билиш даражаси «Ўзавиация» агентлиги томонидан тайинланган ва махсус сертификатига эга бўлган имтиҳон олувчилар томонидан ўтказилади.
Бунда, Тилни билиш талабларини амалга ошириш бўйича тартиб «Ўзавиация» агентлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Гувоҳнома қуйидаги ёшдан кичик бўлмаган шахсларга берилади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
ҳаваскор учувчилар, аэростат учувчилари ва планер учувчиларига — 17 ёшдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат учувчилари, кўп аъзоли экипаж учувчилари, кабина экипажи аъзолари, бортоператорлари, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар, ўта енгил учиш аппарати учувчилари ва ташқи учувчиларга — 18 ёшдан;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
парвозларни таъминлаш бўйича ходимларига, фуқаро авиацияси ташкилотининг учувчи ходимларига (йўналишдаги учувчилар, штурманлар, бортмуҳандислар, бортмеханиклар, бортрадисти) ва ҲҲБ диспетчерларига — 21 ёшдан.
6. Учувчилар, экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари, ҲҲБ диспетчерларини тиббий кўрикдан ўтказиш «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 1186, 2002 йил 2 ноябрь) асосан амалга оширилади.
7. Амалдаги тиббий хулосага эга бўлмаган экипаж парвоз ходимлари, бортоператорлар, кабина экипажи аъзолари, ҲҲБ диспетчерлар гувоҳномалар билан ўз фаолиятини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
8. Авиация ходими мутахассислиги (ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, парвозларни таъминлаш) бўйича беш йил давомида фаолият юритмаган тақдирда «Ўзавиация» агентлиги томонидан ушбу авиация ходимининг гувоҳномаси бекор қилинади.
Бунда, ушбу авиация ходими янги гувоҳнома олиш ушбу Қоидаларга асосан амалга оширилади.
Гувоҳнома бериладиган авиация ходимлари рўйхатига
ИЛОВА
Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг тилни билишни баҳолаш бўйича даража кўрсаткичи

ДАРАЖА

ТАЛАФФУЗ

Авиация жамияти учун тушунарли бўлган акцент ва диалект назарда тутилмоқда

ТУЗИЛИШ

Тегишли грамматик тузилиш ва гап тузилиши аниқ вазифага мувофиқ лингвистик функциялар билан белгиланади

ЛУҒАТ ЗАХИРАСИ

НУТҚНИНГ ТЕЗЛИГИ

ТУШУНИШ

МУЛОҚОТ

Профессионал даража

6

Талаффуз, урғу, вазн ва нутқ оҳанги уларга она тили ва ҳудудий хусусиятларнинг таъсир кўрсатиши мумкинлигига қарамасдан, тушунишга ҳеч қачон тўсқинлик қилмайди.

Базавий ва мураккаб грамматик тузилишлар ва гап тузилишига доим амал қилинади.

Кенг доирадаги таниш ва нотаниш мавзуларда самарали мулоқот қилиш учун луғат захираси етарли ва ундан фойдаланилади. Луғат захираси идиоматик, жузъий фарқларга бой ва стилистик жиҳатдан бойитилган.

Узоқ вақт давомида қийналмасдан табиий сўзлаша олади. Нутқни стилистик жиҳатдан бойитади, масалан алоҳида жиҳатларга урғу бера олади. Нутқ ва боғламанинг таркибий элементларини тўғри ва осон қўллайди.

Деярли барча вазиятларда, шу жумладан лингвистик ва маданий нозик жиҳатларни ишонч билан тушунади.

Деярли барча вазиятларда осон сўзлаша олади. Сўз эътирозларини ва нутқсиз белгиларни қабул қила олади ва уларга тегишли равишда жавоб Бера олади.

Мукаммал даража

5

Талаффуз, урғу, вазн ва нутқ оҳанги уларга она тили ва ҳудудий хусусиятларнинг таъсир кўрсатиши мумкинлигига қарамасдан, тушунишга ҳеч қачон тўсқинлик қилмайди

Базавий грамматик тузилишлар ва гап тузилишига доим амал қилинади. Мураккаб тузилмалардан баъзан маънони нотўғри англатадиган хатоликлар билан фойдаланилади.

Умумий, аниқ ва иш билан боғлиқ бўлган мавзуларда самарали мулоқот қилиш учун луғат захираси етарли ва ундан тўғри фойдаланилади. Парафразалар ишончли ва тўғри қўлланилади. Луғат захираси баъзан идиоматик.

Таниш мавзуларда узоқ вақт давомида нисбатан қийналмасдан сўзлаша олади, бироқ нутқни стилистик жиҳатдан бойита олмайди. Тўғри тузилиш элементлари ва боғламалардан фойдалана олади.

Умумий, аниқ ва иш билан боғлиқ мавзуларни аниқ ҳамда гапираётган кишида лингвистик ёки вазият билан боғлиқ қийинчиликлар ёхуд воқеалар кутилмаганда ўзгарганда тўлиқ тушунади. Турли сўз ўзгаришларини (диалект ё/ёки акцент) ёки стилистик даражаларни қабул қила олади.

Зудлик билан, тегишли ва етарли даражада жавоб бера олади.

«Сўзловчи — эшитувчи» сўзлашувини самарали қўллайди.

Амалий даража

4

Талаффуз, урғу, вазн ва нутқ оҳангига она тили ва ҳудудий хусусиятлар таъсир кўрсатган, аммо фақат айрим ҳоллардагина тушунишга тўсқинлик қилади.

Базавий грамматик тузилишлар ва гап тузилишига доим амал қилинади. Мураккаб тузилмалардан баъзан маънони нотўғри англатадиган хатоликлар билан фойдаланилади.

Умумий, аниқ ва иш билан боғлиқ бўлган мавзуларда самарали мулоқот қилиш учун қоидага кўра, луғат захираси етарли ва ундан тўғри фойдаланилади. Ноодатий ва кутилмаган вазиятларда луғат захираси етарли бўлмаганда, кўпинча парафразалардан фойдаланиши мумкин.

Муайян вақт давомида етарли даражада сўзлаша олади. Баъзида нутқ тезлиги стандарт иборалар ёки ёд олинган тил қолипидан фойдаланишдан эркин мулоқотга ўтишда бузилади, аммо бу ҳолат самарали мулоқот қилишга тўсқинлик қилмайди. Эмфатик, яъни таъсирли элементлардан ва боғламалардан чекланган ҳажмда фойдалана олади. «Паразит — сўзлар» тушунишга тўсқинлик қилмайди.

Асосан умумий, аниқ ва иш билан боғлиқ мавзулар акцент ёки жузъий ўзгаришлар фойдаланувчилар халқаро ҳамжамиятига етарлича тушунарли бўлганда, тўғри тушунилади. Сўзловчида лингвистик ва вазият билан боғлиқ қийинчиликлар пайдо бўлганда ёки воқеа кутилмаганда ўзгарса, гапнинг маъноси бироз тушунарсиз бўлиши мумкин ёки аниқлашни талаб қилади.

Зудлик билан, тегишли ва етарли даражада жавоб бера олади. Воқеалар тўсатдан ўзгарганда ҳам ахборот алмашишни сақлайди. Аниқ тушунмовчиликни текширув ва тасдиқлаш ёки аниқлаш йўли билан бартараф қилади.

Амалий даражадан паст

3

Талаффуз, урғу, вазн ва нутқ оҳангига она тили ва ҳудудий хусусиятлар таъсир кўрсатган ва кўпинча тушунишга тўсқинлик қилади.

Асосий грамматик тузилишлар ва гап тузилишига кутилган вазиятларда ҳар доим ҳам риоя қилинмайди. Хатолар кўпинча маънога таъсир кўрсатади.

Умумий, аниқ ва иш билан боғлиқ бўлган мавзуларда самарали мулоқот қилиш учун кўпинча луғат захираси етарли ва ундан тўғри фойдаланилади. Бироқ, луғат захираси чекланган ва сўзлар кўпгина ҳолларда нотўғри танланади. Кўпинча сўзлар захираси кам бўлганлиги сабабли парафразалардан тўғри фойдалана олмайди.

Муайян вақт давомида етарли даражада сўзлаша олади, кўпинча жумлаларни нотўғри тузиб, узоқ муддат сукут сақлайди. Ишончсизлик ёки тилни суст тушуниши самарали мулоқотга тўсқинлик қилиши мумкин. «Паразит — сўзлар» баъзан тушунишга тўсқинлик қилади.

Кўпинча умумий, аниқ ва иш билан боғлиқ мавзулар акцент ёки жузъий ўзгаришлар фойдаланувчилар халқаро ҳамжамиятига етарлича тушунарли бўлганда, тўғри тушунилади. Лингвистик ёки вазият билан боғлиқ хусусиятларни воқеа кутилмаган ўзгарган шароитларда тушунмаслик ҳолатлари бўлиши мумкин.

Баъзида зудлик билан, тегишли ва етарли даражада жавоб Бера олади. Умуман олганда, кутилмаган вазиятларда қониқарсиз ишлайди.

Бошланғич даража

2

Талаффуз, урғу, вазн ва нутқ оҳангига она тили ва ҳудудий хусусиятлар кучли таъсир кўрсатган ва одатда, бу тушунишга тўсқинлик қилади.

Фақат айрим оддий ёд олинган грамматик тузилишлар ва гап шаклларига чекланган даражада риоя этишини намойиш қилади.

Луғат захираси чекланган ва фақат алоҳида сўзлар ва ёд олинган жумлалардан иборат.

Жуда қисқа ёд олинган жумлаларни тутилиб ва нотаниш сўзлардан ташкил топган иборалар ва артикуляцияни танлашда, «паразит-сўзлар»дан фойдаланиш орқали тушунишга тўсқинлик қиладиган ҳолда талаффуз қилиши мумкин.

Алоҳида ва ёд олинган жумлаларни улар диққат билан ва секин артикуляция қилинганда тушунади.

Таъсирчанлиги суст ва кўп ҳолларда бир хил эмас. Мулоқот оддий маълумот билан алмашишда чекланади.

Бошланғич даражадан паст

1

Билими бошланғич даражадан паст.

Билими бошланғич даражадан паст.

Билими бошланғич даражадан паст.

Билими бошланғич даражадан паст.

Билими бошланғич даражадан паст.

Билими бошланғич даражадан паст.

Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
4-ИЛОВА
Экипаж аъзоларининг гувоҳномалари ва малака белгиларига умумий талаблар
1. Гувоҳнома эгаларига қуйидаги ҳаво кемалари учун экипаж аъзоларининг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади:
самолёт;
вертолёт.
2. Ҳаво кемасининг тури гувоҳноманинг номида ёки унинг тури ҳақидаги малака белгиси гувоҳноманинг ичида кўрсатилади.
3. Ҳаво кемасининг тури гувоҳноманинг номида кўрсатилган бўлса, унинг тури ҳақидаги малака белгиси гувоҳномага киритилмайди.
4. Экипаж аъзоси ҳаво кемасининг қўшимча тури учун гувоҳнома олиш истагини билдирганда ҳаво кемасининг тури ҳақидаги янги малака белгиси дастлабки берилган гувоҳномага киритилади.
5. Гувоҳнома олиш ва экипаж аъзоси бўлиш истагини билдирган номзод гувоҳномани олиш учун зарур бўлган кўникма ва билимларга эга бўлса, ушбу гувоҳномада ҳаво кемасининг тури ва хили тўғрисидаги белгилар ифодаланади.
6. Ҳаво кемасининг тури ҳақидаги малака белгилар қуйидаги ҳолларда экипаж аъзосининг гувоҳномасига қўйилади:
самолёт ва/ёки вертолётда учувчилар таркибини тайёрлаш дастурлари бўйича мос келадиган тайёргарликни тегишли ҳаво кемасида муваффақиятли ўтса;
ушбу Қоидаларга мувофиқ экипаж аъзоси сифатида тегишли турдаги ҳаво кемасида парвозларни хавфсиз бажариш учун зарур бўлган кўникма ва билимларга эга бўлса.
7. Самолётлар классининг малака белгилари барча класслар учун кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
қуруқликда юрувчи, битта двигателли;
гидросамолёт, битта двигателли;
қуруқликда юрувчи, кўп двигателли;
гидросамолёт, кўп двигателли.
8. Вертолётлар классининг малака белгилари барча класслар учун кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
қуруқликда юрувчи, битта парракли;
гидровертолёт, битта парракли;
қуруқликда юрувчи, кўп парракли;
гидровертолёт, кўп парракли.
9. Учиш вақти, унда учувчи гувоҳномаси эгаси иккинчи учувчи сифатида командир учувчи назорати остида унинг вазифа ва мажбуриятларини бажараётган бўлса, назорат остида бошқарилаётган янги турдаги ҳаво кемаси учун малакавий белгини олиш учун талаб қилинадиган умумий парвоз вақтига тўлиқ ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Учувчининг (тижорат авиацияси, кўп аъзоли экипаж, йўналишдаги учувчилар (PPL, CPL, ATPL, MPL), ўта енгил ҳаво кемаси учувчиси, аэростат учувчиси, планер учувчиси, ташқи учувчи, штурман, бортмуҳандис, бортмеханик, борталоқачи ва бортоператорнинг гувоҳномаси ва малака белгиларини беришга қўйиладиган талаблар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)нинг стандартлари ва тавсия қилинган амалиётларидан келиб чиқиб «Ўзавиация» агентлиги томонидан белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
5-ИЛОВА
ҲҲБ диспетчерларининг гувоҳномалари ва малака белгиларига умумий талаблар
1. «Ўзавиация» агентлиги томонидан ҲҲБ диспетчерларининг гувоҳномалари ва малака белгилари ушбу диспетчерларга берилади.
2. ҲҲБ диспетчери гувоҳнома эгаси қуйидаги малака белгиларидан бирини олгандан сўнг ўз функционал вазифаларини бажаришга қўйилади:
Аэродром (AD) (Аэродром) малакаси;
Approach Control Surveillance (APS) (кузатув тизимларидан фойдаланган ҳолда яқинлашиш);
Approach Control Procedural (APP) (яқинлашиш процедура назорати);
Area Control Surveillance (ACS) (кузатув тизимларидан фойдаланган ҳолда ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш райони назорати).
Area Control Procedural (ACP) (ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш райони процедура назорати)
3. ҲҲБ диспетчерларининг мустақил ишлаши учун махсус белгилар аэронавигация хизматлари провайдерининг қарори асосида тақдимнома шаклида расмийлаштирилади.
4. ҲҲБ диспетчерларига қуйидаги махсус белгилар олинган малакага мувофиқ берилади:
«AD» малакаси — «GMC» Ground Movement Control, «TWR» Tower Control;
«APS» ва «APP» малакалари — яқинлашиш диспетчерлик пункти/сектори;
«ACS» ва (ACP) малакалари — ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш райони диспетчерлик пункти сектори;
On-the-job training instructor (OJTI) (иш жойидаги инструктор);
Training device instructor (TDI) (тренажор қурилмасидаги инструктор);
Senior Air Traffic Controller (SATC) (ҲҲБ катта диспетчери);
Supervisor (SUP) (парвозлар раҳбари);
Assessor (ASS) (имтиҳон қабул қилувчи).
5. ҲҲБ диспетчери малака ва махсус белгиларини олиш учун уларнинг билим ва малака даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:
а) Aerdrome (AD) малакасига нисбатан:
аэродромнинг бош режаси;
аэродромнинг жисмоний хусусиятлари ва визуал воситалари;
ҳаво ҳудудининг тузилиши ва унда қўлланиладиган қоидалар ва ахборот манбалари, аэронавигация воситалари;
ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ускуналари ва улардан фойдаланиш, жойнинг рельефи ва ўзига хос қуруқликдаги мўлжаллари, ҳаводаги ҳаракатнинг ўзига хос хусусиятлари;
об-ҳавонинг алоҳида ҳодисалари;
авария ҳолатида ва қидирув-қутқарув операцияларида ҳаракат қилиш режалари;
б) Approach Control Surveillance (APS), Approach Control Procedural (APP), Area Control Surveillance (ACS) ва Area Control Procedural (ACP) малакасига нисбатан:
ҳаво ҳудудининг тузилиши ва унда қўлланиладиган қоидалар ва ахборот манбалари, аэронавигация воситалари;
ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ускуналари ва улардан фойдаланиш, жойнинг рельефи ва ўзига хос қуруқликдаги мўлжаллари;
ҳаводаги ҳаракат ва ҳаракат оқимининг ўзига хос хусусиятлари;
Алоҳида шароитлардаги парвозлар;
авария ҳолатида ва қидирув-қутқарув операцияларида ҳаракат қилиш режалари;
ҲҲБ диспетчерларининг тегишли кузатув тизимлари ва улар билан боғлиқ ускуналарнинг ишлаш хусусиятлари, улардан фойдаланиш ва уларни чеклаш;
ҲҲБ диспетчерлари кузатув асосида хизмат кўрсатиш, шу жумладан жой устидан тегишли парвоз баландлигини ушлаб туриш қоидалари.
6. ҲҲБ диспетчери махсус белгиларини олиш учун уларнинг билим ва малака даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим.
7. Алоҳида белгиларга нисбатан талаблар аэронавигация хизматлари провайдери томонидан ушбу Қоидалар талабларига зид бўлмаган ҳолда белгиланади.
8. ҲҲБ диспетчерининг тегишли малака белгисини олиш учун стажировка ўташига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
номзод On-the-job training instructor (OJTI) махсус белгисига эга бўлган ҲҲБ диспетчери бошчилигидаги стажировкани муваффақиятли якунлаши.
Аэродром «AD» малакаси бўйича стажировканинг аэронавигация хизматлари провайдери томонидан тегишли махсус белги учун камида 90 соат ёки бир календар ой давомида ўтилиши;
Approach Control Surveillance (APS), Approach Control Procedural (APP), Area Control Surveillance (ACS) ва Area Control Procedural (ACP) малакаларига махсус белгилари учун аэронавигация хизматлари провайдери томонидан камида 180 соат ёки 3 ой мобайнида ўтилиши.
9. Диспетчерлик пунктида битта малака доирасида махсус белгилар олишда стажировка муддати ушбу илованинг 5-бандида кўрсатилганидан кам бўлмаслиги лозим.
10. Бир вақтнинг ўзида иккита ёки турли малакалар доирасида диспетчерлик пунктларига иккита махсус белгиларни олишда стажировка муддати тегишли малакалар бўйича жами белгиланади.
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
6-ИЛОВА
Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларни тоифалаш
1. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар қуйидагича тоифаланади:
«A» (A1, A2, A3);
«B» (B1, B2, B3);
«C».
2. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларнинг тоифалари қуйидагича тавсифланади:
а) «A» ва «B» тоифалари — ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис (авиатехник/ муҳандис):
«A1» ва «B1» тоифалари— планер ва двигателлар бўйича ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш авиатехниги/муҳандиси;
«A2» ва «B2» тоифалари — авиация ва радиоэлектрон ускуналари бўйича ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш авиатехниги/муҳандиси;
«A3» ва «B3» тоифалари — ўта енгил ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича авиатехник /муҳандис.
б) «C» тоифа — ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш муҳандиси/сифат бўйича муҳандис-инспектор.
3. «A1» ва «B1» тоифалари самолётлар, вертолётлар, газ турбинали ва поршенли двигателлар комбинацияларига қараб қуйидаги пастки тоифаларга бўлинади:
«A1.1» ва «B1.1» — битта газ турбинали двигателига эга самолётлар;
«A1.2» ва «B1.2» — поршенли двигателларига эга самолётлар;
«A1.3» ва «B1.3» — битта газ турбинали двигателига эга вертолётлар;
«A1.4» ва «B1.4» — битта поршенли двигателига эга вертолётлар.
4. Ҳаво кемалари гуруҳи бўйича малака белгилари ушбу Қоидаларда келтирилган.
5. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларга «A» тоифасини беришда қуйидагилар инобатга олинади:
йўналиш бўйича базавий олий маълумотга эга бўлиш ёки мутахассислик бўйича касбий авиация-техник таълимни тамомлаган бўлиш;
сертификатланган ўқув муассасасида ҳаво кемаси турига мос равишда ўқитишдан (III даража) ўтган бўлиш;
«A» тоифаси бўйича амалиёт ўтаган бўлиш (On-Job Training);
мустақил ишлашга рухсат олиш мақсадида тегишли малака комиссияларида назарий билимлар ва амалий кўникмалар текширувидан ўтиш.
6. «A» тоифаси учун стажировканинг минимал давомийлиги (On-Job Training) уч ойни ташкил этади.
Бунда, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис назарий ва амалий тайёргарликка эга бўлса ҳамда бошқа турдаги ҳаво кемасида амалдаги гувоҳнома ва малакага эга бўлса, стажировка муддати қисқартирилиши мумкин.
7. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларга «B» тоифасини беришда қуйидагилар инобатга олинади:
«A» тоифаси бўйича мутахассислик гувоҳномасига эга бўлиш;
«A» тоифаси бўйича камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
«B» тоифаси бўйича стажировкадан ўтиш.
«B» тоифаси учун минимал стажировка муддати (On-Job Training) олти ойни ташкил этади.
Бунда, авиация ходими назарий ва амалий тайёргарликка эга бўлса ҳамда бошқа турдаги ҳаво кемасида амалдаги гувоҳнома ва малакага эга бўлса, стажировка муддати қисқартирилиши мумкин.
8. Бошқа турдаги ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича «B» тоифасига эга бўлган мутахассисларга янги ҳаво кемаси тури бўйича тайёргарлик жараёнида «A» тоифасини эмас, балки «B» тоифасини бериш учун қуйидаги талабларга асосан амалга оширилади:
тегишли ҳаво кемаси тури бўйича назарий ва амалий тайёргарликдан ўтган бўлса;
тегишли ҳаво кемаси тури бўйича стажировкадан (On-Job Training) ўтган бўлса;
тегишли гуруҳ ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш бўйича камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлса.
9. B» тоифасига эга бўлган ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларга тезкор техник хизмат бажарилганда ҳаво кемаларидан фойдаланиш учун рухсат беришга йўл қўйилади.
10. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларга «C» тоифасини беришда қуйидагилар инобатга олинади:
«B» тоифаси бўйича мутахассислик гувоҳномасига эга бўлиш;
«B» тоифаси бўйича камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
муҳандис лавозимида камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.
Бунда, «C» тоифаси бўйича стажировка талаб этилмайди.
11. Бошқа турдаги ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича «C» тоифасига эга бўлган мутахассисларга, янги ҳаво кемаси тури бўйича тайёргарлик жараёнида «A» ва «B» тоифасини эмас, балки «C» тоифасини бериш учун қуйидаги талабларга асосан амалга оширилади:
тегишли ҳаво кемаси тури бўйича назарий ва амалий тайёргарликдан ўтган бўлса;
тегишли ҳаво кемаси тури бўйича стажировкадан (On-Job Training) ўтган бўлса;
тегишли гуруҳ ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш бўйича камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлса.
12. «C» тоифасига эга бўлган ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларга даврий ва тезкор техник хизмат бажарилганда ҳаво кемаларидан фойдаланиш учун рухсат беришга йўл қўйилади.
13. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар бир нечта тоифаларга эга бўлиши мумкин.
14. Ҳаво кемалари компонентларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини, шунингдек махсус ишларни (пайвандлаш, бўяш, парчинлаш ва бошқалар) бажарувчи мутахассисларни тоифаларга ажратиш ва малака тоифаларини бериш фуқаро авиацияси ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
7-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
8-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
9-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
10-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
11-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
12-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
13-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
14-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
15-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
16-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
17-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
18-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
19-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
191-ИЛОВА

ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИГ ВАКОЛОТЛИ ИДОРАСИ

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

REPUBLIC OF UZBEKISTAN

ПОЛНОМОЧЕННЫЙ ОРГАН ГРАЖДАНСКОЙ АВИАЦИИ

II. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ТАШҚИ УЧУВЧИСИНИНГ ГУВОҲНОМАСИ

CIVIL AVIATION AUTHORITY

СВИДЕТЕЛЬСТВО ВНЕШНЕГО ПИЛОТА ГРАЖДАНСКОЙ АВИАЦИИ

CIVIL AVIATION REMOTE PILOT LICENCE

VII. ________________________________

ШАХСИЙ ИМЗО / ПОДПИСЬ ВЛАДЕЛЬЦА / OWNER SIGNATURE

III. ___ TA ___ № 0000

(191-илова Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
20-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
21-ИЛОВА

«Ўзавиация» агентлиги директорига

АРИЗА

____________________________________________________________________________________дан

(ташкилотнинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

Сиздан сўрайман:

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг __________________________ гувоҳномасини бериш

(гувоҳнома номи)

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг __________________________ гувоҳномасини муддатини

(гувоҳнома номи)

узайтириш

Хорижий давлат __________________________ гувоҳномасини тан олиш

(гувоҳнома номи)

_______________________________________________________________________________________

(бошқа жараёнлар)

______________________________________________________________________________________га

(мутахассиснинг Ф.И.О.)

ИЛОВА ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

______________________________________________________________________________________

(аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати)

______________________________________________________________________________________

_____________________________

(Ариза берувчининг Ф.И.О.)

(Ариза берувчининг контакт маълумотлари)

(Ариза берувчининг манзили)

(Ариза бериш санаси)

(Ариза берувчининг имзоси)

М.Ў.

Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
22-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Сурат учун жой

 

 

Учувчилар таркиби учун

ТАҚДИМНОМА

 

______________________________________________________________________________________га

(гувоҳнома олиш, уни узайтириш, ишга рухсат бериш)

 

__________________________________________

(Ф.И.О. гувоҳнома рақами)

 

 

Эгаллаб турган лавозими ____________________________ Бўлинма _____________________________

 

Ҳаво кема типи __________________________________________________________________________

 

Туғилган санаси ___________________ Маълумоти ____________________________________________

_____________________________________________________________ (умумий)

 

Махсус маълумоти ________________________________________________________________________

(билим юрти, курслар, фуқаро авиацияси ўқув марказининг номи, тамомлаш санаси)

Тиббий-учиш эксперт комиссияси томонидан парвоз ишига яроқли деб топилган

 

(ихтисослик)

 

«____» ____________ 20___ йилгача.

 

Умумий парвозлар ______________ соат, шулардан тунда ______________ соат. шунингдек

 

Мустақил парвоз ____________________ соат, шулардан тунда ____________________ соат.

 

ПУҚ бўйича умумий парвозлар ________ соат, шулардан ҲКда ________ соат.

 

FFS ________ соат

(фақат учувчи гувоҳномасини дастлабки олишда қўлланилади CPL/ATPL)

 

Ҳаво кемаларининг турлари бўйича мустақил парвоз ___________________________________________

 

Эгалланган минимуми

 

Ташкилот раҳбари (ўринбосари) _____________________________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

 

М.У.

«____» «_____________» 20___ йил

 

БАҲОЛАР ВАРАҚАСИ

 

 

 

(Ф.И.О.)

(мутахассислиги, лавозим, ҳаво кемаси типи)

 

 

 

Т/р

Фан номи

Баҳо

Ф.И.О.

Текширувчининг имзоси ва сана

 

 

1.

Ҳаво кодекси, Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом

 

 

 

 

 

2.

Фуқаро авиациясида парвоз қоидалари

 

 

 

 

 

3.

Авиация ҳалокатлари ва парвозлар хавфсизлиги

 

 

 

 

 

4.

Парвоз эксплуатацияси бўйича қўлланма

 

 

 

 

 

5.

Ҳаво кемаларининг амалий аэродинамикаси

 

 

 

 

 

6.

Ҳаво навигацияси

 

 

 

 

 

7.

Авиация метеорология

 

 

 

 

 

8.

Ҳаво кемаларининг конструкцияси ва улардан учиш эксплуатацияси тўғрисида умумий маълумотлар

 

 

 

 

 

9.

Куч қурилмалари ва ёрдамчи куч қурилмалари конструкцияси, улардан учиш эксплуатацияси тўғрисида умумий маълумотлар

 

 

 

 

 

10.

Ҳаво кемасининг асбо6-ускуналари ва унинг парвоз эксплуатацияси

 

 

 

 

 

11.

Ҳаво кемасининг радиоасбоб-ускуналари ва унинг парвоз эксплуатацияси

 

 

 

 

 

12.

Ҳаво кемасининг электр жиҳозлари ва унинг парвоз эксплуатацияси

 

 

 

 

 

13.

Радиоалоқани олиб бориш қоидалари

 

 

 

 

 

14.

Авиация техникасидан техник фойдаланиш тўғрисидаги умумий маълумотлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари

 

 

 

 

 

15.

Ҳаво кемаларининг асосий учиш-техник маълумотлари

 

 

 

 

 

16.

Бортдаги авария-қутқарув воситалари ва уларни авария вазиятида қўллаш қоидалари

 

 

 

 

 

17.

Ҳаво кемасига юклаш-швартовкалаш ускуналарининг тузилиши, эксплуатацияси

 

 

 

 

 

18.

Юкларга қўйиладиган талаблар. Юкни юклаш, тушириш қоидалари. Меҳнат муҳофазаси

 

 

 

 

 

19.

Йўловчиларга тиббий хизмат кўрсатиш

 

 

 

 

 

20.

Йўловчиларга озиқ-овқат хизмати кўрсатишни ташкил этиш

 

 

 

 

 

21.

ҲТда ташишни ташкил этиш. Хавфли юкларни ташиш қоидалари

 

 

 

 

 

22.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш технологиялари

 

 

 

 

 

23.

ҲК электр маиший ускуналари ва улардан фойдаланиш

 

 

 

 

 

24.

Чет тили (баҳолаш шкаласи даражасига мослиги. 4-илова)

 

 

 

 

 

25.

Давлат тили

 

 

 

 

 

26.

Парвоз географияси

 

 

 

 

 

27.

EDTO, MNPS, RVSM бўйича парвоз қоидалари

 

 

 

 

 

28.

Инсоннинг учиш фаолиятидаги имкониятлари ва чекловлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: гувоҳнома олинганда, унинг амал қилиш муддати узайтирилганда, мустақил ишлашга рухсат берилганда:

«Шарқий флот» учувчилари учун: 1 — 13, 16, 24-кичик бандлар (Халқаро парвозлар учун);

«Ғарбий флот» учун 1 — 7, 13, 16, 24, 27-кичик бандлар;

штурманлар: 1 — 7, 10 — 13, 15, 16, 24-кичик бандлар (Халқаро парвозлар учун);

бортмуҳандислар учун: 1 — 5, 8 — 12, 14, 16, 24-кичик бандлар (Халқаро парвозлар учун);

бортмеханиклар: 1 — 5, 8 — 12, 14, 16, 24-кичик бандлар (Халқаро парвозлар учун);

борталоқачилар: 1 — 4, 6, 7, 10 — 13, 15, 16, 24-кичик бандлар (Халқаро парвозлар учун);

бортоператорлар учун: 1 — 4, 12, 15 — 18, 21, 23, 24-кичик бандлар (Халқаро парвозлар учун);

борткузатувчиларнинг: 1 — 4, 15, 16, 19 — 26-кичик бандлар;

ҳаваскор учувчилар: 1 — 10, 13, 14, 16-кичик бандлар;

аэростат учувчилари учун: 1 — 8, 10, 13, 16-кичик бандлар;

ўта енгил учувчи аппаратлар учувчилари: 1 — 10, 13, 14, 16-кичик бандлар;

планер учувчилари: 1 — 8, 10, 13, 16-кичик бандлар;

ташқи учувчилар: 1 — 10, 13-кичик бандлар;

барча мутахассисларда 28-кичик банд фақат гувоҳнома олинганда текширилади.

 

 

 

ТАРКИБГА ҚАЙТИШ ДАСТУРИДАН ЎТИШ НАТИЖАЛАРИ:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т/р

Вазифа, машқлар рақами

Парвозлар

Парвозлар

Баҳо

Текширувчининг Ф.И.О. лавозими

Кун

Тун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумий:

 

 

 

 

 

 

III. Учувчилик техникаси, амалий иш қобилияти, самолётни бошқариш қобилияти синовдан ўтказилди

 

«____» ____________ 20___ й.

Баҳо _________________________________________

 

Текширувчи хулосаси ______________________________________________________________________

 

_________________________________________________________________________________________

 

Текширувчи ______________________________________________________________________________

(лавозими, малакаси, Ф .И.О)

 

IV. Парвозларда самолётни бошқариш техникаси синовдан ўтказилди (фақат штурманлар учун тўлдирилади)

 

«____» ____________ 20___ й. ______________ Баҳо ________________________________

 

Текширувчи хулосаси ______________________________________________________________________

 

 

 

Текширувчи ______________________________________________________________________________

(лавозими, малакаси, Ф.И.О)

 

V. Тренажёрда парвоз _____________ ва йил мобайнида _____________ соатни ташкил этди.

________________________ (тип)

 

Тренажёрда амалин ишларни текшириш _____________________________ ўтди

(тип)

 

«____» ____________ 20___ й. ______________ Баҳо ________________________________

 

Текширувчи хулосаси (тренажёр инструктори)

 

 

 

 

Текширувчи (тренажёр инструктори) _________________________________________________________

____________________________________________________ (лавозими, малака, Ф.И.О)

 

Изоҳ.

1, 2-бетлар гувоҳнома олинганда, унинг амал қилиш муддати узайтирилганда, мустақил ишлашга рухсат берилганда тўлдирилади:

II-банд. 3-бет мутахассисларга мустақил ишлашга рухсат бериш учун ишга туширилгандан сўнг тўлдирилади;

III. IV, 3-бетлар мутахассисларга мустақил ишлашга рухсат берилганлигини текширишда, гувоҳнома олишда, унинг амал қилиш муддатини узайтиришда тўлдирилади:

н.В, 3-бет гувоҳноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда тўлдирилади.

 

«ЎЗАВИАЦИЯ» АГЕНТЛИГИ МАСЪУЛИНИНГ ХУЛОСАСИ

 

 

 

 

(имзо, Ф.И.О.)

 

«ЎЗАВИАЦИЯ» АГЕНТЛИГИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

_______________________________________________________________________________________

(Бўлим бошлиғининг ёки «Ўзавиация» агентлиги бош имтиҳон қабул қилувчисининг қарори)

 

 

 

 

«___» ____________ 20___ й.

 

 

 

(Лавозим. Ф.И.О. имзо)

 

 

 

М.Ў.

(22-илова Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 17 январдаги 14-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3609-1, 17.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
23-ИЛОВА
Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
24-ИЛОВА
«Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
25-ИЛОВА

Расм учун жой

Кабина экипаж аъзоси учун

ТАҚДИМНОМА

____________________________________________________________________________________га

(гувоҳнома олиш, алмаштириш, узайтириш)

______________________________________________________________________________________

(Ф.И.О, гувоҳнома рақами)

Эгаллаб турган лавозим

Ҳаво кемасини тури ________

Туғилган санаси ______________

Маълумоти _________________________________

(умумий)

Махсус маълумоти ___________________________________________________________

Тиббий-учиш эксперт комиссияси томонидан «___» ____________20___ йилгача ишга яроқли деб топилган

Умумий парвоз соатлари

Амалий иш кўникмалари синовдан ўтди

«___» ____________ 20__ й.

Баҳо

Текширувчи хулосалари:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Текширувчи

_________________________________________________________________________________________

(лавозим, Ф.И.О, имзо)

БАҲОЛАР

ВАРАҚАСИ

__________________

__________________________________________

М.Ў.

КЭА бошлиғи

__________________________

(имзо. Ф.И.О)

____ _________ 20___ й.

Т/р

Фан номи

Баҳо

Ф.И.О.

Текширувчининг имзоси ва сана

1.

Қонун ҳужжатлари (ЎзР ҲК)

2.

Парвоз қоидалари

3.

Авиация ҳалокатлари ва парвозлар хавфсизлиги

4.

Учиш эксплуатацияси бўйича қўлланма

5.

Ҳаво кемасининг асосий учиш-техник маълумотлари

6.

бортдаги авария-қутқарув воситалари ва уларни авария вазиятларида қўллаш қоидалари

7.

Йўловчиларга тиббий хизмат кўрсатиш

8.

Йўловчиларга озиқ-овқат хизмати кўрсатишни ташкил

9.

Ҳаво транспортида ташишни ташкил этиш. Хавфли юкларни ташиш қоидалари

10.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш технологияси

11.

Ҳаво кемасининг электр маиший ускуналари ва улардан фойдаланиш

12.

Хорижий тил

13.

Давлат тили

14.

Парвозлар географияси

15.

Инсоннинг учиш фаолиятидаги имкониятлари ва чекловлари

Изоҳ: 15-банд бўйича текшириш фақат гувоҳнома олинганда

12, 13-бандларга амалдаги сертификат рақами киритилади.

ҚАРОР

(Ташкилот (хизмат) раҳбари (ўринбосари))

___ _________ 20___ й.

М.Ў.

«ЎЗАВИАЦИЯ» АГЕНТЛИГИНИНГ ҚАРОРИ

_________________________________________________________________________________________

(Бўлим бошлиғининг ёки «Ўзавиация» агентлиги бош имтиҳон олувчисининг қарори)

__________________________________________________________________

«___» ______ 20___ й.

(Лавозим, Ф.И.О, имзо)

М.Ў.

«Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-61)
26-ИЛОВА
Хорижий давлат авиация ходимларининг гувоҳномасини тан олиш тўғрисидаги сертификат

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI

TRANSPORT VAZIRLIGI HUZURIDAGI

FUQARO AVIATSIYASI AGENTLIGI

CIVIL AVIATION AGENCY

UNDER THE MINISTRY OF TRANSPORT

OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

CERTIFICATE OF VALIDATION

(surname, first name)

(appointment)

Issued

Deputy of Head

Орқа томони

Special ratings

Date of expiry

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 1-Н-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сон буйруғи «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» (ЎзР АҚ-61) Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 19 июлдаги 110-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш авиация қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-1, 2007 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 360-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 13 мартдаги 51-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш авиация қоидаларига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-2, 2008 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 76-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 11 сентябрдаги 193-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-3, 2008 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 418-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 26 майдаги 56-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-4, 2009 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 308-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 24 июндаги 69-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» ўзбекистон республикасининг авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-5, 2010 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 254-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 19 сентябрдаги 115-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-6, 2011 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 440-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 19 апрелдаги 37-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-7, 2012 йил 10 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 212-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 12 сентябрдаги 29-н-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-8, 2013 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 521-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 7 сентябрдаги 94-Н-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-9, 2017 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1349-9/0084-сон).
11. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 23 мартдаги 113-Н-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-61) 16-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-10, 2018 йил 27 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/1349-10/0949-сон).
12. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 2 августдаги 120-Н-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1349-11, 2018 йил 5 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/1349-11/1837-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2025 й., 10/25/3609/0174-сон; 10.02.2026 й., 10/26/3609-1/0124-сон)