Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.10.2003
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Валюта тизимини бошқаришни Ҳукуматнинг биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантириш бўйича қабул қилган қарорларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўзларининг ихтисослаштирилган алмаштириш шохобчалари орқали чет эл нақд валютасини республика ҳудудида эркин харид қилиш ва сотиш операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган банклар тармоғини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, уларнинг рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий валютанинг ички эркин муомалада бўлиши учун ресурсларни кўпайтириш тўғрисида» 1994 йил 8 ноябрдаги 540-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1995 йил 23 мартдаги 94-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 5 декабрь,
467-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 34-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 5-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 178-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 173-модда; 2001 й., 1-2-сон, 5-модда; 2002 й., 19-сон, 150-модда; 2003 й., 19-сон, 178-модда)