|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.12.2000
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 23 НОЯБРДАГИ 566-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 декабрдаги 467-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Истеъмол бозорини консигнация шартларида келтириладиган зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарлари билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 20 октябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси (Ҳамидов) республика валюта бозорида улгуржи операциялар бўйича эркин муомаладаги валютага алмаштиришда устуворлик ҳуқуқи бериладиган корхоналар рўйхатини белгиласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов, М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 23 март,
94-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарори билан тасдиқланган республика валюта бозорида эркин муомаладаги валютага алмаштирищда устуворлик ҳуқуқини берувчи импорт қилинадиган озиқ-овқат товарлари рўйхати (2-рўйхат)га
қўшимча
Гўшт консервалари
Сут консервалари
Балиқ маҳсулотлари, шу жумладан консервалар
Қандолатчилик маҳсулотлари
Дориворлар (лавр барги, қалампир ва қора мурч, хантал, сирка ва бошқалар)
Кофе
Тамаки маҳсулотлари
Крахмал
Сода ва хамиртуруш
Ўсимлик ёғи
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарори билан тасдиқланган республика бозорида эркин муомаладаги валюта алмаштиришда устуворлик ҳуқуқини берувчи импорт қилинадиган ноозиқ-овқат товарлари рўйхати (3-рўйхат)га
қўшимча
Пар ва пат маҳсулотлари
Калишлар
Вазелин, терини парваришлаш учун кремлар ва лосьонлар
Клеёнка
Тиш чўткаси
Резина тасмалар
Соқол олиш аппаратлари, одеколонлар ва соқол олишга, олгандан сўнг ишлатиладиган пардоз сувлари
Ўқувчилар дафтарлари
Қулфлар-майда металл буюмлар
Электр лампалар, шу жумладан лампочкалар
Рўзғор аудио видеотехникаси учун эҳтиёт қисмлар, кучайтиргичлар ва мосламалар
Лок-бўёқ маҳсулотлари
Рўзғор кимё товарлари
Кафел
Мотор мойи
Эркаклар ва аёлларнинг пахмоқ халатлари, ўрин-кўрпа буюмлари
Бош кийимлар
Жун газламалар
Зиғирпоя газламалар
Гугурт
Аҳолига сотиладиган дори-дармон воситалари, тиббий ва гигиена буюмлар, тиббиёт техникаси