ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
Почтани ҳавода ташишда почта юк хатлари шаклини белгилаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 апрелда 1556-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 17 декабрдаги 27, 64-мҳ-сонли «Почтани ҳавода ташишда почта юк хатлари шаклини белгилаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1556-1, 26.12.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 101-моддасини бажариш бўйича ва почтани ҳаво кемаларида ташишни расмийлаштиришни тартибга келтириш мақсадида, шунингдек почтани ташиш сифатини ошириш учун, Бутунжаҳон почта конвенцияси низомларига амал қилиб қарор қиламиз:
1. Ички ҳаво йўлларида почта ташишларини расмийлаштириладиган почта юк хатлари 1-иловада* келтирилган шаклда (16-а, 16-б, 33-шакллар) белгилансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Халқаро ҳаво йўлларида почта ташишларини расмийлаштириладиган почта юк хатлари 2-иловада* келтирилган шаклда (CN 38, CN 41, CN 47, CN 45-шакллар) белгилансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Х. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 март,
01-61/3-сон
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 март,
01-8/915-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 118-модда)