23.03.2006 йилдаги ПҚ-308-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
4-иловага* мувофиқ зотли молларни шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига аукционлар орқали сотиш назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ҳомийлар ва шифокорлар йили» Дастурига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан қишлоқ жойлардаги эҳтиёжманд ва кўп болали оилаларга, энг аввало мактабгача ва мактаб ёшидаги болалари бўлган оилаларга ҳар бир қишлоқ тумани бўйича камида 100—200 оилани қамраб олган ҳолда, ҳомийлар, шунингдек, нодавлат ҳайрия ташкилотларининг маблағлари ҳисобига бир бош сигир бериш йўли билан ҳайрия ёрдами кўрсатиш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Қишлоқ жойлардаги эҳтиёжманд кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда чорва мол боқиш кўникмалари, шароит ва имкониятлари мавжудлиги, жумладан омухта ем ва ширали озуқа билан таъминлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёжманд оилаларни аниқлашнинг қатъий мезонлари назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
* 8 илова рус тилидаги матнда берилган.