24.02.2006 йилдаги 33-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 24.02.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МУХБИРЛАРИНИНГ КАСБ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларга мувофиқ ўз касб фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 11 сентябрдаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 24 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар
оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб
фаолиятини тартибга солувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ахборотнинг барча шакллари эркин ва кенг тарқатилишини кўзлаб, ушбу соҳадаги ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирлари (журналистлари)нинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш асосида рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган мухбирларнинг ҳуқуқий мақоми ва касб фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, « Оммавий ахборот воситалари тўғрисида », «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Асосий қоидалар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қоидалари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мухбирлик пункти (бюроси, офиси)ни очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларининг мухбирлик пунктлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг қуйидаги ҳужжатлар асосида қабул қилинган қарори хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирлик пунктини очиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор хорижий ахборот воситаси раҳбариятининг Ўзбекистон Республикасида мухбирлик пункти очиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номига мурожаатнома хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор оммавий ахборот воситаси тўғрисида маълумотнома-ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг Ўзбекистон Республикасида манфаатдор хорижий оммавий ахборот воситасининг мухбирлик пункти очилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан дастлабки иккитаси Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ёки консуллик муассасалари орқали берилади ёхуд бевосита Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тегишли мурожаатнома олинган кундан бошлаб икки ойдан ошмайдиган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаси мухбирлик пунктини очиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган мухбирлик пунктлари реестрини юритади, уларга махсус гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Хорижий мухбирларни аккредитация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг қуйидаги ҳужжатлар асосида қабул қилинган қарори хорижий давлат оммавий ахборот воситаларининг вакилларини доимий хорижий мухбир сифатида аккредитация қилиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор хорижий ахборот воситаси раҳбариятининг Ўзбекистон Республикасида мухбирлик пункти очиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номига мурожаатнома хати. Хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор оммавий ахборот воситаси тўғрисида маълумотнома-ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация қилинадиган хорижий мухбирнинг таржимаи ҳоли маълумотлари ва тегишли намунадаги тўртта фотосурати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат хати Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ёки консуллик муассасалари орқали берилади ёхуд бевосита Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Доимий хорижий мухбирни аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор тегишли мурожаатнома олинган кундан бошлаб икки ойдан кўп бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинади. Аккредитация қилинган мухбир Ўзбекистон Республикасига келгач, унга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги доимий хорижий мухбир сифатида аккредитация қилинганлиги тўғрисида 2 йил муддатгача амал қиладиган гувоҳнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вақтинчалик хорижий мухбирни аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номига хорижий давлатнинг тегишли оммавий ахборот воситаси раҳбариятининг ёзма мурожаатномаси тақдим этилгандан кейин икки ҳафтадан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинади. Ижобий қарор қабул қилингач Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги аккредитация қилинган мухбирга вақтинчалик хорижий мухбир сифатида аккредитация қилинганлиги тўғрисида олти ойгача амал қилиш муддати билан гувоҳнома беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги аккредитация қилинган доимий хорижий мухбирларнинг оила аъзоларига хорижий мухбирнинг оила аъзолари карточкасини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Манфаатдор хорижий оммавий ахборот воситаси раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига унинг аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати ўтгунгача икки ойдан кечикмай мухбирни аккредитация қилинганлик муддатини узайтириш ҳақида илтимос билан мурожаат қилишга ҳақлидир, акс ҳолда аккредитация қилиш белгиланган тартибда тўхтатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома йўқотиб қўйилган тақдирда хорижий мухбир бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар қилиши шарт. Дубликат бериш масаласи икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аккредитация муддати тугаган, такрорий аккредитация қилинган ёки аккредитация муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда доимий ёки вақтинчалик аккредитация қилинган хорижий мухбирлар аккредитация қилинганлик тўғрисида илгари берилган гувоҳномани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий мухбирни аккредитация қилишни Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари ёки ушбу Асосий қоидалар асосида рад этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бундай қарорнинг сабаблари тўғрисида хорижий мухбирни ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган халқаро ёки миллий даражадаги турли тадбирлар (конгресслар, симпозиумлар, съездлар, анжуманлар, семинарлар ва шу кабилар)ни ёритиш учун таклиф қилинган хорижий давлат оммавий ахборот воситаси вакили Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вақтинчалик хорижий мухбир сифатида аккредитация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Хорижий мухбирларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва бу ерда бўлиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хорижий мухбирларга келиш визалари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг уларни доимий ёки вақтинчалик хорижий мухбирлар сифатида аккредитация қилишга розилигига кўра берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилинган доимий хорижий мухбирларга манфаатдор хорижий оммавий ахборот воситасининг мурожаатномаси асосида, консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан, аккредитация муддатига кўп марталик визалар расмийлаштирилади. Кўп марталик визалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўрсатмасига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Доимий ёки вақтинча аккредитация қилинган хорижий мухбир вақтинча алмаштирилган тақдирда (таътил, касаллик, бошқа мамлакатларга хизмат сафарлари ва ҳоказолар) виза бериш тўғрисидаги масала тегишли мурожаатнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тушган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Хорижий мухбирларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Чет эл фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўладиган аккредитация қилинган хорижий мухбирлар ва уларнинг оила аъзолари мухбирнинг касб фаолияти даврида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва мажбуриятларни бажарадилар. Хорижий мухбирларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари шунингдек манфаатдор давлатлар билан ўзаро аҳдлашув асосида икки томонлама тартибда бошқарилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аккредитация қилинган доимий хорижий мухбирлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизматларидан хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонлари маъмурий-техник ходимлари билан тенг шартларда фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик сервис хизмати аккредитация қилинган доимий хорижий мухбирларнинг илтимоси бўйича улар фаолиятининг зарур шарт-шароитларини таъминлаш билан боғлиқ амалий масалаларга оид ахборотларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Аккредитация қилинган хорижий мухбирлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шахсий фойдаланиш, шунингдек касб фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган буюмларни, аккредитация қилиш муддати тамом бўлгандан кейин уларни Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбурияти билан, божхона тўловлари тўламасдан олиб киришлари мумкин, божхонада расмийлаштириш ва божхона омборида сақлаш йиғимлари бундан мустасно. Аккредитация қилинган хорижий мухбирлар томонидан олиб кириладиган автотранспорт воситаларини божхонада расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинча олиб келиш шартлари тўғрисида» 2004 йил 17 августдаги 399-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аккредитация қилинган хорижий мухбир хорижий давлатнинг ўзи вакили бўлган оммавий ахборот воситасига оғзаки, ёзма ёки аудиовизуал хусусиятга эга бўлган ахборотни хорижий мамлакатлар билан алоқа қилишнинг Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд каналлари орқали бериш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хорижий мухбирнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади. Давлат хорижий мухбирга ахборотни эркин олиш ва тарқатишни кафолатлайди, уни касб фаолиятини амалга ошириш пайтида ҳимоя қилишни таъминлайди. Аккредитация қилинган хорижий мухбирнинг касб фаолиятига аралашиш, ундан ўз касб мажбуриятларини бажариш чоғида олинган бирор-бир маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий мухбирлар томонидан «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори, мазкур Асосий қоидалар ёки оммавий ахборот воситалари соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда огоҳлантириши ёки унинг аккредитациясини муддатидан олдин тўхтатиши, ёки кириш визасини бекор қилиши, шунингдек республикадан чиқариб юборишгача таъсир кўрсатиш маъмурий чораларини кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилинган хорижий мухбирларга мавжуд конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини бузишга даъват этиш, уруш ва зўравонликни, шафқатсизлик, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилиш тақиқланади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ички ишларига аралашиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, уларнинг шахсий ҳаётига аралашиш ва қонунда назарда тутилган жавобгарликка олиб келадиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган хорижий мухбирлар ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация олмаган хорижий мухбирларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги касб фаолияти тақиқланади ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хорижий мухбирлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирлик пунктларининг техник ходимлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида белгиланган тартибда ҳисобга турадилар, ўз даромадлари тўғрисида декларация тўлдирадилар ва солиқ органларига журналистлик фаолиятидан олинадиган даромадлардан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ банк ҳужжатлари ва маълумотларни топширадилар. Солиқ ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун кўрсатиб ўтилган шахслар ва уларнинг иш берувчилари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация олмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари сифатидаги касб фаолияти тақиқланади ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Хорижий мухбирларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юриши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Аккредитация қилинган хорижий мухбирлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин юриш ҳуқуқига эга, бориш учун ёпиқ бўлган ёки махсус рухсатномани талаб этадиган жойлар бундан мустасно. Хорижий мухбир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юришда аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани ўзи билан олиб юриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Техник ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Аккредитация қилинган мухбирлик пунктлари ва хорижий мухбирлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Дипломатик сервис хизмати орқали техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сифатида ишга ёллаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Аккредитация қилинган хорижий мухбирлик пункти ва хорижий мухбир техник ходимларининг ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг журналистлик фаолият билан шуғулланиши тақиқланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 9-сон, 65-модда; 2016 й., 25-сон, 308-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2018 й., 09/18/207/0920-сон, 25.10.2018 й., 09/18/859/2096-сон, 03.06.2019 й., 09/19/453/3232-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.01.2026 й., 09/26/26/0076-сон)