Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУғИ
МОЛИЯ ОРГАНЛАРИДА БЮДЖЕТДАН МАБЛАҒ ОЛУВЧИЛАР БИЛАН ТОВАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ ШАРТНОМАЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ ТЎЛОВИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 8 февралда 1475-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 26 декабрдаги 180-сонли «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Молия органларида бюджетдан ташқари маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1475-2, 06.01.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 18-бандига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 523-модда) мувофиқ буюраман:
1. 2005 йил 5 майдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 63-сонли буйруғи билан тасдиқланган Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақидаги Вақтинчалик низомга (2005 йил 21 май, рўйхат рақами 1475 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 155-модда) иловага* асосан ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 январь,
4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 42-модда)