Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019 06.02.2006 йилдаги 15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАБИАТДАН МАХСУС ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВЛАР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида табиатдан фойдаланишда иқтисодий механизмни босқичма-босқич жорий этишни таъминлаш, табиатдан фойдаланишни бошқаришнинг иқтисодий усулларини янада такомиллаштириш, шунингдек, экология хавфсизлиги масалалари бўйича комплекс ёндашувни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари ставкаларини 1,3 баравар индексация қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ҳамда уларнинг миқдорлари 1—4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-4 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 6 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 6 февралдаги 15-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорига киритилаётган
ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-банднинг иккинчи хатбоши, шунингдек, қарорга 1—4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фақат давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар ҳисобланмайдилар. Бунда даромадларнинг бошқа манбалари бўйича ушбу корхоналар ва ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлайдилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бунда Ккр қуйидаги боғлиқликда аниқланади» сўзлари «бунда Мн — ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилиши массасининг амалдаги массаси бўйича қабул қилинади, Ккр қуйидаги боғлиқликда аниқланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жадвал қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш



‎Т/р

Ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган нормативлар (лимитлар)дан ортиқ бўлган (қисқартирувчи) ҳажми (баравар)‎ Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти кўрсаткичлари (Ккр)
1‎ 1,05 дан 1,059 гача‎ 2,2‎
2‎ 1,06 дан 1,1 гача‎ 2,5‎
3‎ 1,11 дан 1,2 гача‎ 3,4‎
4‎ 1,21 дан 1,3 гача‎ 4,4‎
5‎ 1,31 дан 1,5 гача‎ 6,0‎
6‎ 1,51 дан 2,0 гача‎ 8,0‎
7‎ 2,1 ва ундан юқори‎ 10,0‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 34-модда; 2016 й., 52-сон, 601-модда)