Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ZIYONET» АХБОРОТ ТАРМОҒИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 28 сентябрдаги ПҚ–191-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларини яратиш, ривожлантириш ва жамлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;
Мамлакат мактаблари, академик лицейлари, коллежлари, олий ўқув юртлари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларни «ZiyoNET» тармоғига улаш режа-жадвали 2-иловага* мувофиқ;
* 1-2-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 955-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/955/4084-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланаётган Дастур ва Режа-жадвалнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
3. Бюджет ташкилотларини Режа-жадвалга мувофиқ «ZiyoNET» тармоғига улаш ва алоқа хизматлари ҳақини тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг 2006 йилда ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2007—2010 йилларда Давлат бюджети параметрларида бюджет муассасаларини Режа-жадвалга мувофиқ «ZiyoNET» тармоғига улаш ва алоқа хизматлари ҳақини тўлаш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 198-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 362-модда)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 декабр,
282-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 955-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/955/4084-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 389-сон, 389-модда; 2013 й., 28-сон, 362-модда, 34-сон, 458-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон, 29.11.2019 й., 09/19/955/4084-сон)