Ҳужжат кучини йўқотган 02.06.1999 25.05.1998 йилдаги 228-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.06.1999
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

1998/99 ЎҚУВ ЙИЛИДАЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 июндаги «1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги 282-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида»ги Фармонини бажариш юзасидан замонавий билимлар ва кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини замонавий талабларга жавоб берадиган ўқитувчи ва педагог-муҳандислар билан таъминлаш, ҳамда олий таълим муассасаларига қобилиятли ёшларни сифатли танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1998/99 ўқув йилида бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 42 минг, шу жумладан 21 минг давлат грантлари асосидаги қабул квоталари белгиланиб, улар Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари ҳамда таълим йўналишлари бўйича 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тақсимлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар келтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларига ўрнатилган қабул режасининг 50 фоизи давлат грантлари ҳисобидан, қолган 50 фоизи тўлов-контракт асосида ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида ўрнатилган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабулни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ечиш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова келтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат комиссияси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги низомга ушбу қарор талаблари асосида тегишли ўзгартиришлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан тушган аризалар ва тест синовлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда, таълим муассасаларига ўрнатилган умумий қабул режаси доирасида, таълим йўналишлари ва қабул кўрсаткичлари бўйича зарур бўлган ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар бир ҳафта муддатда ўзларига қарашли таълим муассасаларига грантларни ва тўлов-контракт асосидаги ўринлар квотасини таълим шакллари ва тиллари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 1 июлдаги 332-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 25 май,

228-сон