Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2011 15.12.2005 йилдаги ПҚ-237-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УСТИДАН МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 17 июндаги ПҚ-1555-сонли «Давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида адлия органларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шакллантирилаётган ҳуқуқий, қонунчилик базасининг ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вазифаларига мувофиқлигини таъминлаш устидан мониторинг қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисобот берадиган мустақил ахборот-таҳлил муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия вазирининг ўринбосари — директор раҳбарлиги остида фаолият кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджети ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг қонун ижодкорлиги, ҳуқуқий базасини ривожлантириш ва ислоҳ қилишни, унинг жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялашнинг устувор мақсад ва вазифаларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, гуманитар ҳамда бошқа фаолият соҳаларида демократик ўзгартиришларни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш дастурларининг вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилишини мониторинг қилиш, уларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича талабларга, халқаро нормалар ва стандартларга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил этиш, янгиланаётган ва янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шу жумладан прокуратура ва судловни амалга ошириш органлари, Адлия вазирлиги бўлинмалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида қай даражада амалга оширилаётганлиги устидан доимий назорат олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялашнинг мақсад ва вазифаларини ҳисобга олган ҳолда ислоҳотларнинг ҳуқуқий, қонунчилик базасини янгилаш ва ривожлантириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлитлиги, тизимлилигини, қонунчилик нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш марказининг тузилмаси, штат жадвали ва Низоми 1, 1а ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларининг чекланган умумий сони 34 бирликдан иборат, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — Адлия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимлари сонини 12 бирликка қисқартириш ва Марказга қўшимча 22 та штат бирлиги ажратиш ҳисобига 28 бирликдан иборат этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига белгиланган чекланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнат ҳақи шартлари тадбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов) 2006 йилдан бошлаб ҳар йили давлат бюджетининг харажатларида Марказни таъминлаш, техник жиҳозлаш учун маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Тўхтаев) билан биргаликда бир ой муддатда Марказнинг жойлаштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни офис мебели, компьютер техникаси ҳамда унинг ишини ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа моддий-техникавий воситалар билан жиҳозлаш чора-тадбирларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ҳукуматнинг қонун ҳужжатлари лойиҳаларига оид иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда унинг ижросини мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) бир ой муддатда Марказни белгиланган тартибда зарур алоқа турлари ва воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан, шунингдек Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарининг қонунлари, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бир нусхадан юборилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, молия, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ички ишлар вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Бош прокуратураси, Олий суд ва Олий хўжалик суди, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахбороти юборилиши мажбурий бўлган реестрга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойбергенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ–237-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 368-модда)