Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳАЙЪАТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУАЙЯН ҲУДУДДА (НОТАРИАЛ ОКРУГДА) НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВАКОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 12 ноябрда 1521-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 302-мҳ-сонли «Нотариат соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1521-4, 20.12.2010 й) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказишга доир масалаларни янада такомиллаштириш мақсадида ҳамда «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳайъати, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича ўтказиладиган танловларни тўғри ташкил этилиши ва мазкур Низом талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака комиссиялари томонидан танловга оид қабул қилинган қарорларни ва бошқа маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган муддатларда қатъий юборилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ҳамда жойлардаги малака комиссиялари раислари ва аъзолари муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танловларнинг одилона ва қонуний ўтказилишига шахсан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Апелляция комиссияси (Е. Каньязов) малака комиссиялари томонидан муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танловларни ўтказилишида йўл қўйилган ҳар бир қонунбузилишни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқилишини ҳамда бундай қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича Адлия вазирига аниқ таклифлар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (П. Саматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йилнинг декабрь ойида мазкур Низом қоидаларини қўллаш бўйича ўқув семинари ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш учун танловлар ўтказиш бўйича малака комиссияларининг фаолиятини мунтазам равишда умумлаштириб борсин ва бу ҳақда ҳар ярим йилда Адлия вазирига ахборот бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Н. Бурхонов) ушбу ҳайъат қарорини давлат рўйхатидан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) ушбу ҳайъат қарорини «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 1997 йил 28 апрелдаги 33-сонли қарори билан тасдиқланган «Нотариус лавозимини таъсис этиш ва тугатиш ҳамда нотариус ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат раиси, вазир Б. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 12 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги ҳайъатининг 2005 йил 12 ноябрдаги 35-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ нотариусга муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловнинг асосий мақсади нотариуслик лавозимига чуқур касбий билимга эга бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб мутахассисларни танлаб олишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб юритилади) томонидан танлов асосида амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Танлов Адлия вазирлиги қошидаги апелляция комиссияси (бундан кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятини ташкил этиш Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Апелляция комиссияси тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ишчи органи бўлиб Адлия вазирлигининг Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (бундан кейинги ўринларда ишчи органи деб юритилади) ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) нотариус лавозими бўш бўлган тақдирда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан нотариус лавозими вақтинча бўшаган ҳолларда ҳам танлов ўтказилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёнига (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини фақат мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилган танлов натижаларига кўра берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бошқа тартибда бериш ёки танлов ўтказмасдан беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия мажлисининг баённомалари ҳар бир нотариус лавозими учун алоҳида юритилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 15 ноябрдаги 264-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-3 15.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 424-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Танлов ўтказишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Нотариус лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Адлия вазирлигини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли адлия бошқармасининг хабарномаси олинган ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилган кундан бошлаб етти кун ичида ишчи органи томонидан марказий рўзномаларда ҳамда адлия бошқармалари орқали маҳаллий рўзномаларда танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказилаётган нотариус ваколатлари амал қиладиган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар. Ушбу талаблар мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ эълон қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни тақдим этишнинг охирги санаси. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш муддати камида бир ой этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш жойи ва айрим ҳолларда танлов ўтказиш санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар танлов нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан ўтказилаётган бўлса, эълонда бу ҳақда кўрсатиб ўтилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қўшимча равишда марказий ва маҳаллий телевидение, радио ҳамда интернет тармоғи орқали берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Битта нотариал идоранинг икки ёки ундан ортиқ нотариус лавозимларига танловлар комиссиянинг алоҳида мажлисларида ўтказилади.
(6 ва 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан давлат нотариал идорасида камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган фуқаро малака имтиҳонини қайта топширганидан кейин танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар танловда иштирок этиши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-2, 18.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 332-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия номига ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма, мазкур банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 15 ноябрдаги 264-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-3 15.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 424-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талабгорлар малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охирги уч йил мобайнида нотариус лавозимида ишлаган шахслардан малака имтиҳонини топширганлиги ёки қайта топширганлиги тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма талаб қилинмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 15 ноябрдаги 264-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1521-3 15.11.2010 й.) мувофиқ тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 424-модда)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-2, 18.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 332-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ишчи органи томонидан қабул қилинади ва талабгорга қабул қилиб олинган ҳужжатлар рўйхати ва санаси кўрсатилган тилхат берилади. Ҳужжатлар Адлия вазирлигининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи органи талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Ҳужжатлар тақдим этишнинг охирги санасидан сўнг тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи органи томонидан ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари алоҳида ўрганиб чиқилади. Талабгорни танловда иштирок этишини рад этишга асослар мавжуд бўлса, ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади. Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганиш натижаларига кўра, ишчи органи томонидан танлов ўтказиш тўғрисида ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказиш тўғрисидаги хулосада танлов ўтказиладиган сана кўрсатиб ўтилиши лозим, агар танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда танлов ўтказиладиган сана кўрсатилмаган бўлса.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 15 ноябрдаги 264-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-3 15.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 424-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидаги ҳолларда ишчи органи томонидан танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади:
(12-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) танловда иштирок этиш учун бирорта ҳам талабгор бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) танловда иштирок этиш учун фақатгина битта талабгор томонидан ҳужжатлар тақдим этилган бўлса, мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мутасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра барча талабгорларга танловда иштирок этиш рад этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра фақатгина битта талабгор танловда иштирок этишга қўйилган бўлса, мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мутасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мазкур Низомда белгиланган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ўтказишга қайта эълон тегишли хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланган кундан бошлаб етти кун муддат ичида берилиши лозим. Мазкур Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошиси ва 29-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда, танлов ўтказишга қайта эълон бериш кўрсатилган муддат ичида комиссия қарорига асосан амалга оширилади.
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 15 ноябрдаги 264-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-3 15.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 424-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агар қайта эълон берилгандан кейин ҳам танловда иштирок этиш учун фақат битта талабгор ҳужжат тақдим этган бўлса, у муқобил номзодсиз танловда иштирок этишга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаган ва танловда иштирок этиш учун ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим қилмаган талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 35 ва 37-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам талабгорга танловда иштирок этиш рад этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-2, 18.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 332-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танловда иштирок этиши рад этилган ҳар бир талабгорга комиссия раиси томонидан тегишли хулоса тасдиқлангандан кейин икки кунлик муддатда ишчи органи томонидан мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тасдиқланган тақдирда, кейинги кундан кечиктирмай бу ҳақда талабгорларга мазкур Низомнинг 1б-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-2, 18.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 332-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Танлов танлов ўтказиш тўғрисидаги хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кундан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов куни ҳақида талабгорларга танлов ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин хабарнома юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-2, 18.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 332-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхати танлов ўтказилишидан беш кун олдин Адлия вазирлигининг фуқароларни қабул қилиш хонасида осиб қўйилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Танлов ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Танлов комиссия томонидан талабгорларнинг касбий билимларини аниқлаш мақсадида ёзма-оғзаки равишда ўтказилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-2, 18.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 332-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Танлов комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ҳақиқий ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар танлов куни талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов кунини камида бир ҳафтагача бўлган муддатга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда танловда иштирок этишга қўйилган барча талабгорларга танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақти кўрсатилган ёзма хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кейинги танлов куни ҳам талабгорларнинг барчаси келмаса ёки талабгор (талабгорлар) келмаганлиги оқибатида битта талабгор қолган тақдирда, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-2, 18.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 332-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Танлов барча талабгорлар учун бир йўла бир хонада ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов жараёнида комиссия аъзолари ва талабгорлардан ташқари бегона шахсларнинг ҳозир бўлишларига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссиянинг масъул котиби мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида талабгорлар бўйича маълумот тайёрлайди ва комиссиянинг ҳар бир аъзосига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисида масъул котиб унда иштирок этаётган комиссия аъзоларини ҳамда танловда иштирок этишга қўйилган талабгорлар рўйхатини, шу жумладан танлов куни ҳозир бўлган ва танлов куни келмаган талабгорларнинг рўйхатини ўқиб эшиттиради. Шунингдек, масъул котиб танлов ўтказиш тартибини, шу жумладан мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган талабларни батафсил тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Танлов ўтказиш тартиби тушунтирилгандан сўнг ҳар бир талабгорга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда танлов варақаси, комиссия аъзоларига эса мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда баҳолаш бюллетенлари тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш бюллетенлари комиссия аъзоларига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхат асосида тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир танлов варақаси танловда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган бўлиши шарт. Танлов варақасининг биринчи варағи Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 15 ноябрдаги 264-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-3 15.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 424-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир баҳолаш бюллетени комиссия раиси томонидан имзоланган ва Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
(23-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Танлов билетидаги саволларга ёзма жавоб ёзиш ва улар бўйича оғзаки жавобга тайёрланиш учун икки соат вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Танлов бешта саволдан иборат бўлган билет асосида ўтказилиб, бунда ҳар бир билетнинг орқа томонида комиссия раиси ва масъул котибининг имзолари бўлиши лозим. Танлов билетидаги саволларга ёзма жавоблар фақатгина танлов варақасига ёзилади. Талабгорга жавоб ёзиш учун танлов варақаси етарли бўлмаган тақдирда, унга қўшимча танлов варақаси берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-2, 18.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 332-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Танлов билетидаги саволларга тайёрланиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қонунчилик ҳужжатларидан, маълумот берувчи ва махсус адабиётлардан ҳар қандай турдаги техника воситаларидан ёки бошқа материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиш;
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Танлов билетидаги саволларга жавоб тайёрлаб бўлган талабгор комиссияга жавоб беради. Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида саволлар бериши мумкин.
(27-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(27-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1521-2, 18.09.2010 й.) мувофиқ иккинчи хатбоши билан алмаштирилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 332-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саволларга жавоб бериб бўлган талабгорга ўз танлов варақасини топширгандан сўнг хонадан чиқишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Баҳолаш бюллетенида балларни ҳисоблаб чиқиш учун комиссия аъзолари орасидан 3 кишидан иборат ҳисоблаш гуруҳи тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш бюллетенидаги баллар ҳисоблаб чиқилади, ҳисоблаш натижаси юзасидан ҳисоблаш гуруҳи томонидан имзоланган далолатнома тузилади ва комиссия аъзоларига эълон қилинади.
(28-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган талабгор танловда ғолиб деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғолиб деб топилган талабгорнинг баллари танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кўп балл тўплаган талабгорнинг ёки мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган асосларга кўра танловда иштирок этган талабгорнинг баллари танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам бўлса, комиссия танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Баллар тенг бўлиб қолганда, танлов ғолиби энг кўп бир хил балл олган талабгорлар орасидан овоз бериш йўли билан аниқланади.
(30-банд биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кўп овоз олган талабгор танловда ғолиб деб топилади. Овозлар такроран тенг бўлиб қолса, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Танлов ўтказиш бўйича комиссия мажлисида баённома юритилади ва у комиссия раиси, масъул котиби ва танловда қатнашган бошқа комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор томонидан билетдаги саволларга жавоб берган ёки жавоб бера олмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
(31-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида комиссия аъзолари томонидан берилган саволлар ва талабгорнинг унга берган жавоблари мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш бюллетенларидаги балларни ҳисоблаш натижалари, шу жумладан ҳар бир талабгор томонидан тўпланган баллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби мазкур Низом талабларига кўра овоз бериш йўли билан аниқланган бўлса — овоз бериш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов якунлари бўйича комиссия қарори, шу жумладан танловда ғолиб деб топилган талабгор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар томонидан тўпланган баллар, овоз бериш натижалари ҳамда комиссия қарори шу куннинг ўзида танловда иштирок этган талабгорларга ўқиб эшиттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов варақалари, баҳолаш бюллетенлари ва мазкур Низомнинг 23-бандига мувофиқ тузилган комиссия аъзолари рўйхати мажлис баённомасига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Комиссиянинг баённомаси бир нусхада тузилади. Танловдан сўнг уч кун ичида баённомадан кўчирма танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун адлия бошқармасига юборилади. Баённома танлов бўйича йиғмажилдга тикиб қўйилади.
(32-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия баённомасидан кўчирма унда иштирок этган барча талабгорларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III1. Талабгордан нотариус қасамёдини қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
321. Танловда ғолиб деб топилган талабгор комиссия мажлисида Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига асосан қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нотариус вазифасини ҳалол ва виждонан бажаришга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
322. Талабгор нотариус қасамёди матнини овоз чиқариб ўқийди ва талабгор тўғрисидаги маълумотлар, қасамёд қабул қилинган сана ва жой баён этилган тегишли ҳужжатни имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳужжат ҳам комиссия мажлисининг баённомасига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
323. Танловда ғолиб деб топилган талабгорнинг нотариус қасамёдини қабул қилишдан бош тортиши унинг нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиши деб ҳисобланади.
(III1 бўлим Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 195-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1521-2, 18.09.2010 й.) мувофиқ киритилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 332-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Нотариус лавозимига тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қабул қилган қарори адлия бошқармаси томонидан танловда ғолиб деб топилган талабгор билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни адлия бошқармаси томонидан нотариус лавозимига тайинлаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар танлов нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши муносабати билан ўтказилган бўлса, танлов ғолиби билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва адлия бошқармаси томонидан тегишли буйруқ чиқарилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи комиссия баённомасидан кўчирма олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ғолибини нотариуслик лавозимига тайинлаш ҳақидаги адлия бошқармасининг буйруғи нусхаси уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида, шунингдек нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги адлия бошқармасининг буйруғи қабул қилингунга қадар танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун талабгор тегишли адлия бошқармасига ариза билан мурожаат этиши лозим. Ариза келиб тушган тегишли адлия бошқармаси бу ҳақда шу куннинг ўзида Адлия вазирлигини хабардор қилади. Бундай талабгор бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди.
(35-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Агар танловда ғолиб деб топилган талабгор нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги адлия бошқармасининг буйруғи қабул қилингунга қадар нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечса, танловда мазкур талабгордан сўнг энг юқори балл олган талабгор комиссия қарори асосида нотариус лавозимига тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ танлов куни келмаганлиги сабабли танловда иштирок этмаган талабгорлар бир йил давомида кейинги танловларга қўйилмайди, келмаганлик сабабини узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Танлов бўйича ҳужжатларни юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўтказилган ҳар бир танлов бўйича материаллар ишчи органининг алоҳида йиғма жилдида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар, ҳар бир танлов бўйича йиғма жилдларга тикилган ҳолда Адлия вазирлигида (доимий сақланиши назарда тутилган комиссия қарори ва баённомасидан ташқари) ўн йил мобайнида сақланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Комиссия қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
____________________________________________________________ сабабли Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.
Апелляция комиссияси ишчи органи раҳбари _____________
______________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(1а-илова матни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 15 ноябрдаги 264-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1521-3 15.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 424-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан __________________ ______________________________________________ нотариус лавозимига
(танлов ўтказилаётган нотариал округ ва давлат нотариал идорасининг номи)
ўтказиладиган танлов бўйича ________________________________________ ______________________________________________________сабабли ҳамда
(танлов ўтказишга қайта эълон бериш сабаблари аниқ кўрсатилиши лозим)
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ___-бандига мувофиқ танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулосага келинди.
Қайта эълон бериладиган танловда иштирок этиш учун такроран ҳужжатлар топширишингиз мумкинлиги билдирилади*.
Апелляция комиссияси ишчи органи раҳбари _____________
_____________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Танловда иштирок этиш куни келмаган ёки танловда иштирок этишдан воз кечган талабгорларга юборилган хабарномада мазкур хатбоши ёзилмайди.
(1б-илова Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2010 йил 8 июндаги 12/10-сонли баёни (рўйхат рақами 1521-1, 08.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 189-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлигининг муҳри (Танлов варақасининг ҳар бир варағи муҳрланган бўлиши шарт)