Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАХРИЙ УНВОНЛАРИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Фуқароларни меҳнатдаги хизматлари, самарали давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фахрий унвонлари таъсис этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби»,
«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби»,
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон ифтихори»,
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августдаги 665-I-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 164-модда)
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти»,
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси»,
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси»,
«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми»,
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси»,
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 633-I-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 114-модда)
«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири»,
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси»,
«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи»,
«Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходими»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист»,
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог;
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-650-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/650/1576-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи»,
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор»,
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 августдаги ЎРҚ-952-сонли Қонунига асосан ўттизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/952/0678-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими»,
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими»,
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 365-I-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 64-модда)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»,
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог»,
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 мартдаги ЎРҚ-1048-сонли Қонунига асосан ўттиз бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 03/25/1048/0255-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи».
2. Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).
3. Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 26 апрель,
226-I-сон
«Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис
этиш тўғрисида»ги 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги
Низом
Ўзбекистон Республикасининг:
«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» фахрий унвони юксак бадиий асарлар яратган, республикада адабиёт ва санъатни ривожлантиришда, ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашда хизмат кўрсатган режиссёрларга, бастакорларга, дирижёрларга, балетмейстерларга, мусиқа, хор, рақс ва бошқа бадиий жамоаларнинг раҳбарларига, маданият ва санъат ўқув юртларининг муаллимларига, ранг тасвир, наққошлик, ўймакорлик, гиламдўзлик ва халқ ижодиётининг бошқа турларида юксак асарлар яратган халқ усталарига берилади;
«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони олимларга фан ва техника соҳасидаги ғоят қимматли асарлари, кашфиёт ва ихтиролари учун, Фан ва техникани ривожлантиришдаги, унинг ютуқларини тарғиб ва жорий этишдаги, республика халқ хўжалиги учун илмий кадрлар ва юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги хизматлари учун берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони жаҳон чемпионатларида, Олимпия ўйинларида ва шуларга тенг жаҳон спорт анжуманларида ғолиблик — чемпионлик унвонига эришган ҳамда ўз ютуқлари билан Ватан обрўсини, шони ва шуҳратини улуғлашга кўмаклашган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади;
(Низом Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августдаги 665-I-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 164-модда)
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони атоқли санъат арбобларига театр, мусиқа, кино, эстрада, цирк, телевидение ва радио эшиттиршни ривожлантиришдаги, республикада ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашдаги алоҳида хизматлари учун берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони бахшичилик санъатини янада ривожлантиришдаги, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлидаги салмоқли ҳиссалари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади;
(Низом Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони адабиётни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган, халқ томонидан кенг эътироф этилган юксак бадиий асарлар яратган ёзувчиларга, драматурглар, танқидчилар ва адабиётшунос олимларга берилади;
«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони атоқли тасвирий санъат арбобларига ранг тасвир, графика, ҳайкалтарошлик, амалий-декоратив, театр ва кино санъатини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган халқ усталарига уларнинг миллий маданиятни янада ривожлантириш ва истеъдодли ёшларни тайёрлашга қўшган ҳиссалари учун берилади;
(Низом Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 633-I-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 114-модда)
«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони адабиётни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган, республикада ва унинг сарҳадларидан ташқарида машҳур бўлган юксак шеърий асарлар яратган шоирларга берилади;
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони болалар ва ёшларга таълим ҳамда тарбия беришда, халқ таълимини ривожлантириш ишида алоҳида хизмат кўрсатган барча турдаги умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига, олий ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртларининг муаллимларига, халқ таълими тизимидаги ўқув-тарбия, услубият ва бошқа муассасаларининг ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» фахрий унвони қўшиқчиларга юксак ижрочилик маҳорати, Ўзбекистон мумтоз мусиқа меросини ва мусиқавий-шеърий санъатнинг анъанавий шаклларини ўзлаштирганлиги ва ривожлантирганлиги, фаол тарғиб қилганлиги учун берилади;
«Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим» фахрий унвони уй-жой коммунал хўжалиги, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, бирлашма, ташкилот ва муассасаларининг аҳолига хизмат кўрсатиш ишини яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими» фахрий унвони алоқа воситаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришда, республика халқ хўжалигига ва аҳолисига алоқанинг барча турлари билан намунали хизмат кўрсатиш ишини ташкил этишда алоҳида хизмат кўрсатган алоқа ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони республикада санъатни ривожлантиришда, республикада ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашда хизмат кўрсатган театр, кино, эстрада, цирк, телевидение ва радио эшиттириш артистлари ва режиссёрларига, мусиқа ижрочилари ва ашулачиларга, балетмейстерларга, оркестр ва хор дирижёрларига, мусиқа ва бошқа бадиий жамоаларнинг раҳбарларига берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони ер ости бойликлари геологияси ва қидируви соҳасини ривожлантириш, геология-қидирувга оид ишлаб чиқаришни кенгайтириш, минерал-хом ашё базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинида ўзлаштиришга топшириш, геология-қидирув ишларини амалга оширишда ва фойдали қазилмаларни қазиб олишда экологик жиҳатдан тоза илғор ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун геология, геофизика, гидрогеология, топография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади;
(Низом Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-650-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/650/1576-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони ёшларга касб маҳоратини ўргатишда, меҳнатга ҳалол ва виждонан муносабатни, юксак ватанпарварлик ва ахлоқий фазилатларни тарбиялашда алоҳида хизмат кўрсатган халқ хўжалиги ходимлари ва мутахассисларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони газета ва журналлар таҳририятларининг, телевидение ва радио эшиттириш, ахборот агентликларининг матбуотни ривожлантиришда катта хизмат, ижодда ва ташкилотчилик фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатган журналистларига, нашриётлар, бошқа ташкилотларнинг ана шундай ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони сув хўжалиги, қурилиш, лойиҳа, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларнинг сув хўжалиги объектларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш билан шуғулланадиган ва сув хўжалигини ҳамда суғориладиган деҳқончиликни ривожлантиришда, шунингдек республика табиатини муҳофаза этишда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони халқ хўжалигига жорий этилган ва катта иқтисодий самара берган ихтиролар ва рационализаторлик таклифларининг муаллифларига, шунингдек ихтирочилик ва рационализаторликни ривожлантиришда, ихтиролар ва рационализаторлик таклифларини ишлаб чиқаришга жорий этишда хизмат кўрсатган шахсларга берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони халқ хўжалиги барча тармоқларининг иқтисодиётни юксалтиришда алоҳида хизмат кўрсатган юқори малакали иқтисодчиларига ва бухгалтерия ҳисоби ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони маданий-маърифий муассасалар, телевидение, радио, матбуот, нашриётлар, тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш ходимларига, шунингдек маданиятни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган шахсларга берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор» фахрий унвони миллий меъморчиликни, шаҳарсозликни ривожлантиришда, замонавий фуқаролик, саноат ва қишлоқ меъморчилик мажмуалари, бинолари ва иншоотлари яратишда, шунингдек республикада меъморчилик ёдгорликларини таъмирлаш соҳасида хизмат кўрсатган юқори малакали меъморларга берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони жамоа, акциядорлик, деҳқон, ижара, шахсий ва бошқа турдаги хўжаликларнинг, корхоналарнинг, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва тажриба муассасаларининг пиллачиликни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шунингдек бошқа шахсларга берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони жамоа, акциядорлик, деҳқон, ижара, шахсий ва бошқа турдаги хўжаликларнинг, корхоналарнинг, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва тажриба муассасаларининг пиллачиликни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шунингдек бошқа шахсларга берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони саноат бирлашмалари ва корхоналарининг, илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик муассасаларининг республика саноатини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони илмий-тадқиқот, даволаш-профилактика, санитария-эпидемиология ва фармацевтика муассасаларининг соғлиқни сақлашни ривожлантиришда ва тиббий хизматни ташкил этиш ҳамда республика аҳолиси соғлиғини муҳофаза қилишда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шу жумладан ўрта ва кичик табақа тиббий ходимларига берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони Олимпиада ва Осиё ўйинларининг, жаҳон, Осиё чемпионатларининг, биринчиликларининг, А гуруҳидаги бошқа халқаро мусобақаларнинг, Олимпиада олди ўйинлари ёки ногиронлиги бўлган шахслар умумжаҳон чемпионатларининг чемпионлари ва совриндорларини тайёрлаган, шунингдек жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган спорт устозларига берилади;
(низомнинг йигирма саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони жаҳон чемпионлари ҳамда рекордчиларига, Олимпиада ва Осиё ўйинлари совриндорларига, шунингдек спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган бошқа спортчиларга берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган, соҳага инновацияларни кенг жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек фаолиятида давлат органлари билан ҳамкорликни амалга ошириб, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган, бизнес юритишда катта тажрибага эга бўлган, илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига ҳамда таъсисчиларига берилади;
(Низом Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 августдаги ЎРҚ-952-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/952/0678-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё, шаҳар транспорти, йўллар қурилиши ва улардан фойдаланиш, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари, лойиҳа ташкилотларининг, шунингдек бошқа транспорт корхоналарининг республика транспортини ривожлантиришда, транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда, йўллар қуриш ва улардан фойдаланишда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими» фахрий унвони ҳаво транспортини ривожлантиришда, замонавий авиация техникасини ўзлаштиришда, аҳолига ва республика халқ хўжалигига намунали хизмат кўрсатишни ташкил этишда алоҳида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходимлари ва мутахассисларига берилади;
(Низом Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 365-I-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 64-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони барча турдаги умумтаълим мактабларининг, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг, ҳунар-техника билим юртларининг, мактабгача тарбия болалар муассасалари ва қўшимча таълим ташкилотларининг, ўқитувчилар малакасини ошириш билан шуғулланувчи услубият кабинетлари, курслар ва институтларнинг республика халқ таълимини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шунингдек халқ таълими бошқа муассасаларининг ана шундай ходимларига берилади;
(Низомнинг ўттиз учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор» фахрий унвони жамоа, акциядорлик, деҳқон, ижара, шахсий ва бошқа турдаги хўжаликларнинг, шунингдек ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва зооветеринария муассасаларининг, лойиҳа ташкилотларининг чорвачиликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ходимларига берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган, шунингдек экологик жиҳатдан тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалиётга жорий этишда, яшил ҳудудларни кенгайтиришда ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлодни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда тизимда юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассис-ходимларга ва соҳа вакилларига, шунингдек мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини амалга ошираётган экофаолларга берилади;
(низом Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 мартдаги ЎРҚ-1048-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 03/25/1048/0255-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони қонунчиликни ривожлантиришда, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда, халқ хўжалигида ҳуқуқий ишни яхшилашда, ҳуқуқ фанларини ривожлантириш ва юридик кадрларни тайёрлашда алоҳида хизмат кўрсатган юқори малакали юристларга берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» фахрий унвони қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши соҳасининг, қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот муассасалари ва ўқув юртларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони қурилиш, монтаж ва лойиҳа ташкилотларининг, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасаларнинг республикада қурилишни ва қурилиш индустриясини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис
этиш тўғрисида»ги 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари
ТАВСИФИ
«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби»
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида рангин тахта (палитра) мўйқаламлари билан, скрипка ва очиқ китоб, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг чап қисмидан «SAN’AT АRВОВI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағич ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби»
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ядро атрофидаги электронлар траекторияси, пастки ўнг чеккасида дафна новда тасвирланган. Нишоннинг чап қисмидан «FАN АRВОВI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасинг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон ифтихори»
Кўкрак нишони 1 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 36 миллиметрли доира шаклида бўлади.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида кумушранг айланма югуриш йўлкалари билан ўралган, яшил рангли эмаль қопланган стадион майдони тасвирланган бўлиб, унинг марказида олимпия рамзи — ички сатҳи ҳам кумушранг бешта ўзаро туташ ҳалқалар жойлашган. Стадион майдони узра Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини тутиб турган иккита кумушранг қўл тасвирланган. Гербнинг юқори қисмида, мусамман жойлашган ерда диаметри 1,5 миллиметрли ёқут жойлаштирилади. Нишоннинг юқори ярим айланаси бўйлаб, герб узра «O’ZBEKISTON IFТIXОRI» деган ёзув жойлашган. Нишоннинг пастки ярим айланасида яшил шаффоф эмаль қопланган дафна новдаси жойлашган бўлиб, унинг ўртасидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги лента ўтган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
(Тавсифнинг хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти»
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинлиқда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида пардаси очилган театр саҳнасинииг бир қисми, ниқоб, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Парда остидаги текис сатҳдан, нишон марказининг чапроғидан «ХАLQ АRТISТI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси»
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида миллий чолғу асбоби — дўмбира чалиб куйлаётган бахши, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Рамзларнинг юқорироғидан «XALQ BAXSHISI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга халқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
(Тавсиф Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси»
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида тоғлар ва водий фонида очиқ китоб, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг чап томонида рамзларнинг пастроғидан «ХАLQ YOZUVCHISI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми»
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида мольберт фонида тахта (палитра) мўйқаламлари билан, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг чап томонида рамзнинг юқорироғида «ХАLQ RASSOMI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси»
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида халқ усталари ясаган буюмлар (қумғон, лаган ва хонтахта), пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг чап қисми юқорироғидан «XALQ USTASI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
(Тавсиф Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 633-I-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 114-модда)
«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири»
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида пат-қалам ва қоғоз варағи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Унвоннинг чап томонида рамзларнинг юқорироғидан «ХАLQ SHOIRI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси»
Кукрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида мактаб биносининг.фонида дарслик, дафтар, глобус, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишон марказининг юқорироғида, текис сатҳдан «ХАLQ O’QITUVCHISI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга халқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи»
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида миллий.чолғу асбобларидан доира ва дутор пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Рамзларнинг юқорироғидан «ХАLQ XOFIZI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ўртароқда аҳолига коммунал, маиший ва савдо хизмати кўрсатишнинг рамз сифатида маркази бир-у, радиуслари ҳар хил учта айлана, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «КОММUNAL, MAISHIY VA SAVDO SOXASIDA XIZMAT KO’RSATGAN XODIM» деган ёзув икки қатор бўлиб жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга халқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ахборот узатаётган алоқа йўлдоши, параболик антенна, пастки ўнг чеккада дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ KO’RSATGAN АLОQА ХODIMI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нншоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида доира, ниқоб ва рояль, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО'RSATGАN АRTISТ» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган кадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг юз томони марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари фонида, юртимизнинг ноёб табиати ва бой ресурсларини акс эттирувчи водий, дарё ва тоғ чўққилари ҳамда унинг юқори қисмида иккита кесишган геологик болға ва компас акс эттирилган.
Нишоннинг айланаси бўйлаб пастки ўнг қисмида дафна новдаси ва юқори қисмида «ХIZМАТ КО`RSATGАN GEOLOG» ёзуви жойлашган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Нишоннинг юз ва орқа томонлари чеккалари қабариқ ҳошия билан ўралган.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Қадағичнинг бўйи 16 миллиметр, эни 25 миллиметр.
Қадағичнинг орқа томонига нишонни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
(Тавсиф Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-650-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/650/1576-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томони ўртароғида кафтлар эъзозидаги, очила бошлаган гул ғунчаси, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZMAT KO’RSATGAN YOSHLAR MURABBIYSI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида авторучка ва блокнот, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «XIZMAT KO’RSATGAN JURNALIST» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томони ўртароғида гидростанциядан оқиб тушиб мавж ураётган сув тўлқини, чапроғида ғўза тупи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «XIZMAT KO’RSATGAN IRRIGATOR» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзувлар қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекисон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томони ўртароғида штангенциркуль, тишли ғилдирак ва қоғоз варағи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «XIZMAT KO’RSATGAN IXTIROCHI VA RATSIONALIZATOR» деган ёзув икки қатор бўлиб жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида халқ хўжалиги объектлари размлари туширилган Ўзбекистон Республикаси харитаси фонида компьютер, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО'RSATGАТ IQTISODCHI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида очиқ китоб фонида ғижжак ва рангин тахта (палитра) мўйқаламлари билан, пастки чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ KO'RSATGAN MADANIYAT XODIMI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида замонавий меъморчилик иншооти фонида ионий (меъморий) ордер ва қоғоз варағи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО'RSATGАN МЕ'МОR» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ўртароқда кафтлар эъзозида пахта чаноғи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КO’RSATGAN РАХТАКОR» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида газлама ўрами устида пилласи билан тут барглари, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМAT КО'RSATGAN РILLAСНI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида саноат объектлари, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО'RSATGAN SАNОАТ ХODIMI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томони ўртароғида шифокорларнинг рамзи бўлмиш илон чирмашган қадаҳ, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КO’RSATGAN SOG’LIQNI SAQLASH XODIMI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида югуриш йўлкаси фонида ёш спортчи устози билан, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ KO’RSATGAN SPORT USTOZI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида югуриш йўлкалари ва футбол майдони фонида машъала, пастки, ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «XIZМАТ КO'RSATGAN SPORTCHI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг юз томонида, Ўзбекистон Республикасининг географик харитаси ҳамда қуёш нурлари фонида тадбиркорликнинг жадал ривожланиши ва унинг мамлакатимиз тараққиётига қўшган муносиб ҳиссасини акс эттирувчи иқтисодий ўсиш белгиси ва тангалар акс эттирилган.
Нишоннинг айланаси бўйлаб пастки ўнг қисмида дафна новдаси ва юқори қисмида «XIZMAT KO‘RSATGAN TADBIRKOR» ёзуви жойлашган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Нишоннинг юз ва орқа томонлари чеккалари қабариқ ҳошия билан ўралган.
Кўкрак нишонининг ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Қадағичнинг бўйи 16 миллиметр, эни 25 миллиметр.
Қадағичнинг орқа томонида нишонни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич тарзидаги мослама мавжуд.

(Низом Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 августдаги ЎРҚ-952-сонли Қонунига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/952/0678-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида тепловоз, юк шинаси ва самолёт, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО’RSATGAN TRANSPORT XODIMI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида марказида уфқдан бош кўтараётган қуёш фонида самода булутлар узра парвоз қилаётган ҳаво кемаси, пастки ўнг чеккасида — дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАT KO'RSAТGАN ҒUQАRО АVIAТSIASI ХОDIМI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
(Тавсиф Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 365-I-сон Қонунига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 64-модда)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ўртароқда оч китоб фонида глобус ва учбурчак чизғич, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «XIZМАТ КO’RSATGAN XALQ TA’LIMI XODIMI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида чорвачилик фермаси фонида ўтлаб юрган қўй подаси ва отлиқ чўпон, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО’RSATGAN CHORVADOR» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг юз томони марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари фонида, икки томонга очилган, асраб-авайлашни ифодалайдиган кафтлар узра юртимиз табиатини акс эттирувчи водий, дарёлар ва тоғ чўққилари тасвирланган.
Нишоннинг айланаси бўйлаб пастки ўнг қисмида дафна новдаси тасвирланган ва юқори қисмида «ХIZМАТ КО`RSATGАN EKOLOG» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Нишоннинг юз ва орқа томонлари чеккалари қабариқ ҳошия билан ўралган.
Кўкрак нишонининг ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Қадағичнинг бўйи 16 миллиметр, эни 25 миллиметр.
Қадағичнинг орқа томонида нишонни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич тарзидаги мослама мавжуд.

(тавсиф Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 мартдаги ЎРҚ-1048-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 03/25/1048/0255-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида қалқон, қилич ва тарози, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО’RSATGAN YURIST» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида баландлик узра таратиб турган қуёш фонида эгатлар олинган дала ва трактор, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО’RSATGAN QISHLOQ XO’JALIK XODIMI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»
Кўрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида қурилиш майдони, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйича «ХIZМАТ КО’RSATGAN QURUVCHI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 64-модда; 1997 й., 2-сон, 64-модда; 1998 й., 5-6-сон, 114-модда; 9-сон, 164-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/650/1576-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 30.08.2024 й., 03/24/952/0678-сон; 19.03.2025 й., 03/25/1048/0255-сон; 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)