Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 августдаги ПҚ–158-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 октябрь,
236-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд «а» кичик бандининг учинчи—бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3 йилдан 5 йилгача хизмат муддатини ўтаганда — 15%;
5 йилдан 10 йилгача хизмат муддатини ўтаганда — 25%;
10 йилдан 20 йилгача хизмат муддатини ўтаганда — 30%».
2. 1-иловадаги 34-банд «б» кичик бандининг иккинчи—тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3 йилдан 5 йилгача хизмат муддатини ўтаганда — 15%;
5 йилдан 10 йилгача хизмат муддатини ўтаганда — 25%;
10 йилдан 20 йилгача хизмат муддатини ўтаганда — 30%».
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 43-44-сон, 329-модда)