Ҳужжат кучини йўқотган 27.11.2002 23.12.1993 йилдаги 609-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.11.2002
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ФУҚАРОЛАРГА ҚАРАШЛИ МОЛ-МУЛКНИНГ ДАВЛАТ
МАЖБУРИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суғурта тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг куйидаги хусусий мулклари давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— иморатлар (уй-жойлар, квартиралар, шу жумладан хусусийлаштирилган уй-жойлар, шунингдек, хўжалик бинолари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— чорва моллари (қорамол — 6 ойликдан бошлаб, йилқилар ва туялар — 1 ёшдан бошлаб).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорбоғлар, эскирган иморатлар, шунингдек, қаердалиги номаълум бўлган фуқароларга қарашли иморатлар давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролар хўжаликларидаги иморатлар ва чорва молларининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта пуллари 1-иловага мувофиқ ҳамда бир йил учун суғурта пулининг ҳар 100 «пулидан фоизлар ҳисобидан» олинадиган суғурта тўловларининг табақалаштирилган ставкалари миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 декабрдаги 603-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига фуқаролар хўжаликларидаги иморатларнинг суғурта пулини белгиланган суғурта пулидан 50 фоизгача ошириш ёки камайтиришга, айрим суғурталанувчиларни уларнинг аризаси бўйича, тегишли комиссияларнинг хулосасига биноан суғурта тўловларини тўлашдан батамом ёки қисман озод қилишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир йил учун ҳисобланган миқдордаги суғурта тўловларини тўлаш муддати 1 октябргача қилиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта тўловларини тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, тўланмаган сумма тўланмай қолган қарз деб ҳисоблансин ва тўлаш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарзнинг 0,5 фоизи миқдорида жарима (пеня) қўшиб ҳисобланган ҳолда ундириб олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқароларга қарашли иморатлар ва бошқа мол-мулкнинг нобуд бўлиши ва шикастланишининг олдини олиш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун суғурта тўловларидан ажратмалар миқдори 2 фоиз қилиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқароларга қарашли мол-мулкни давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш бўйича суғурта пулларининг миқдори пулнинг қадрсизланиш даражасига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан индексация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддат ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— фуқароларга қарашли мол-мулкни суғурта қилиш бўйича ҳисобга олиш, тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда суғурта тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани чиқарсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— суғурталанган мол-мулкнинг нобуд бўлиши ва шикастланишининг олдини олиш чора-тадбирлари рўйхатини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 3-иловага мувофиқ норматив ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
609-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 23 декабрдаги
609-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга қарашли иморатлар ва чорва молларининг
давлат суғуртаси бўйича пулларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдорлари

Тартиб
‎рақами ‎

Мол-мулкнинг номи ‎‎

Амалдаги энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан
‎суғурта пулининг миқдори (баравар)

1.‎

Иморатлар ‎‎

15

шу жумладан, хусусийлаштирилган квартиралар‎‎

10

2.‎

Қорамол:‎‎ ‎‎
‎‎6 ойликдан 1 ёшгача

0,5

‎‎1 ёшдан 2 ёшгача

1

‎‎2 ёшдан катта

2

3.‎

‎‎Йилқилар: ‎‎
1 ёшдан 2 ёшгача‎‎

1‎‎

2 ёшдан катта‎‎

2‎‎

4.‎

Туялар:‎‎ ‎‎
‎‎1 ёшдан 2 ёшгача

1‎‎

‎‎2 ёшдан катта

2

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 декабрдаги 603-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 23 декабрдаги
609-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мажбурий суғуртаси бўйича бир йил учун суғурта пулидан
фоизлар ҳисобидан олинадиган суғурта тўловларининг
табақалаштирилган ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‏Вилоятлар
Иморатларни суғурта қилиш‎‎‎ Чорва молларини суғурта
қилиш
шаҳарда‎ ‎‏ қишлоқда‎‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 0,7‎ 1,0‎ 5,0‎
Андижон‎ 0,5‎ 0,7‎ 3,5‎
Бухоро‎ 0,3‎ 0,6‎ 3,5‎‎
Жиззах‎ 0,3‎‎ 0,8‎ 3,5‎‎
Қашқадарё‎ 0,3‎‎ 0,5‎ 3,5‎‎
Навоий‎ 0,3‎‎ 0,6‎ 3,5‎‎
Наманган‎ 0,5‎ 1,0‎ 3,6‎
Самарқанд‎ 0,4‎ 0,7‎ 4,0‎
Сурхондарё‎ 0,4‎ 0,7‎ 3,5‎
Сирдарё‎ 0,3‎ 0,5‎ 5,0‎
Тошкент‎ 0,3‎ 0,5‎ 4,0‎
Фарғона‎ 0,3‎ 0,3‎ 3,5‎
Хоразм‎ 0,5‎ 0,6‎ 3,5‎
Тошкент‎ шаҳри‎ 0,3‎ —‎ 1,0‎
Ўзбекистон Республикаси
‎бўйича жами‎
0,39‎ 0,65‎ 3,6‎

(фоизларда)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма: Кўп қаватли уй-жойлардаги хусусийлаштирилган квартиралар учун тариф ставкаси суғурта пулининг 0,3 фоизи миқдорида белгилансин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 декабрдаги 603-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган норматив ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙXАТИ

1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг СССР Министрлар Советининг «Фуқароларга қарашли мол-мулкни давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш тўғрисида» 1981 йил 2 сентябрдаги 961 -сон қарори юзасидан 1981 йил 19 октябрдаги 832-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «СССР Министрлар Советининг «Фуқароларга қарашли мол-мулкни давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш тўғрисида» 1981 йил 2 октябрдаги 961-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 19 октябрдаги 832-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1985 йил 16 октябрдаги 519-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Иморатларни баҳолаш учун баҳолаш нормаларига тузатишлар коэффициентларини тасдиқлаш тўғрисида» 1986 йил 21 ноябрдаги 564-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 мартдаги 72-ф-сон фармойиши.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1993 й., 12-сон, 45-модда)