Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ АППАРАТИГА
САРФЛАНАДИГАН БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
САРФЛАНАДИГАН БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари аппаратини янада такомиллаштириш ва уларга сарфланадиган харажатларни қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йил 1 январдан бошлаб:
— вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар марказий аппарати ходимларининг сони 1-иловага мувофиқ;
— вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати, уларнинг бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг сони 2-иловага мувофиқ;
— туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппарати ва уларнинг бўлимлари ходимларининг сони 3-иловага мувофиқ;
— вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарлари сони 4-иловага мувофиқ қисқартирилсин.
2. Харажатлари ўзларига қарашли ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига қопланадиган корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари раҳбарларига бошқарув марказий аппаратлари тузилмасини, шунингдек, ўзларига қарашли ташкилотлар ва корхоналар бошқарув аппаратини пухта ўрганиб чиқиш, уларнинг ходимлари сонини ва уларга сарфланадиган харажатларни 15 фоизгача қисқартириш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
3. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган республика бошқарув органлари эгаллаган бинолар ва иншоотларга сарфланадиган харажатларни тартибга солиш, ана шу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлардан оқилона ва тежаб фойдаланиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда ушбу мақсадларга мўлжалланган харажатларнинг (кейинчалик уларни индексация қилишни ҳисобга олган ҳолда) чегараланган меъёрларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат бошқарув органларига сарфланадиган харажатларни маблағ билан таъминлашни улар аппаратлари ходимлари сонини ушбу қарор билан назарда тутилган қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда амалга оширсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари бошқарув аппарати ходимлари сонининг қисқартирилиши бўйича амалга оширилган тадбирларнинг натижалари тўғрисида 1994 йил 1 февралгача Ҳукуматга ахборот берсинлар.
6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 15 декабрь,
603-сон
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар марказий аппаратининг қисқартирилиши керак бўлган
ходимлари сони
| | (нафар) |
| Халқ таълими вазирлиги | 5 |
| Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | 3 |
| Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 5 |
| Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги | 4 |
| Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | 4 |
| Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (инспекциялар) | 3 |
| Давлат матбуот қўмитаси (матбуотда давлат сирларини сақлаш бошқармаси | 2 |
| Хотин-қизлар қўмитаси | 1 |
| Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси | 2 |
| Маданият ишлари вазирлиги | 1 |
| Ижтимоий таъминот вазирлиги | 1 |
| Меҳнат вазирлиги | 1 |
| Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси | 1 |
| Фан ва техника давлат қўмитаси | 2 |
| «Ўздавкинокомпания» | 1 |
| Дин ишлари қўмитаси | 2 |
| «Ўздавзаҳира» | 3 |
| «Ўздавтелерадио» компанияси | 2 |
| Олий аттестация комиссияси | 3 |
|
Жами |
46 |
| | |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратининг, уларнинг бошқармалари ва бўлимларининг қисқартирилиши керак бўлган
ходимлари сони
| | |
(нафар) |
|
Вилоятларнинг номи |
Жами |
Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати |
| Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши | 143 | 5 |
| вилоятлар: | | |
| Андижон | 55 | 5 |
| Бухоро | 64 | 5 |
| Жиззах | 55 | 4 |
| Қашқадарё | 95 | 4 |
| Навоий | 41 | 5 |
| Наманган | 44 | 4 |
| Самарқанд | 122 | 5 |
| Сурхондарё | 75 | 5 |
| Сирдарё | 22 | 4 |
| Тошкент | 37 | 5 |
| Фарғона | 76 | 5 |
| Хоразм | 52 | 4 |
| Тошкент шаҳри | 69 | 6 |
|
Жами |
950 |
66 |
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппарати ва уларнинг бўлимларининг қисқартирилиши керак бўлган
ходимлари сони
| | (нафар) |
|
| |
| Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши | 44 |
| вилоятлар: | |
| Андижон | 30 |
| Бухоро | 40 |
| Жиззах | 25 |
| Қашқадарё | 60 |
| Навоий | 25 |
| Наманган | 40 |
| Самарқанд | 60 |
| Сурхондарё | 30 |
| Сирдарё | 30 |
| Тошкент | 60 |
| Фарғона | 65 |
| Хоразм | 30 |
| Тошкент шаҳри | 30 |
|
Жами |
569 |
Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарларининг қисқартирилиши керак бўлган ўринбосарлари сони
| |
(нафар) |
| Халқ таълими вазирлиги | 1 |
| Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | 1 |
| Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 1 |
| Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси | 1 |
| Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | 1 |
| Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси | 1 |
| Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | 1 |
| Алоқа вазирлиги | 1 |
| Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги | 1 |
|
Жами |
9 |