25.10.1993 йилдаги 520-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ БАРТЕР АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда эквивалент бўлмаган товар айирбошлашни бартараф этиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида» 1993 йил 9 июлдаги фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 августдаги 343-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иловага мувофиқ бартер асосида экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ва бартер шартномалари бўйича чет эл валютасида олинган тушумга солинадиган солиқни тўлаш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йилнинг 25 майигача тузилган бартер шартномалари чет эл валютасида олинган тушумга солинадиган солиқни тўламасдан ниҳоясига етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг амал қилиши товар обороти давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар билан тартибга солинадиган чет мамлакатлар фирмалари ва собиқ СССРнинг субъектлари бўлган давлатлар корхоналари билан тузилган бартер шартномаларига жорий қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда ўн кун муддатда бартер шартномаларини ҳисобга олиш учун махсус ҳисоб рақамлари очиш тартибини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда бартер шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот шаклини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларининг раҳбарлари мазкур қарор қоидаларини бузганлик учун шахсан жавоб беришлари ҳақида огоҳлантирилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига аниқланган тартиб бузилишлари ва уларнинг олдини олиш юзасидан қурилган чоралар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини мунтазам равишда хабардор қилиб туриш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўзларининг йўриқнома ва меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мослаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 25 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
520-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 25 октябрдаги 520-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бартер асосида экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ва бартер шартномалари бўйича чет эл валютасида олинган тушумларга солинадиган солиқни тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Келишиб олинган миқдордаги бир товарни бошқа бир товарга ўзаро ҳисоб-китобларни валютада амалга оширмасдан алмаштиришни назарда тутувчи шартнома бартер шартномаси ҳисобланади. Шартномада ўзаро етказиб бериладиган товарларнинг миқдори ва қиймати ёхуд томонлар эквивалентлик асосида етказиб бериш мажбуриятини олган товарларнинг суммаси олдиндан келишиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзаро етказиб бериладиган товарларнинг қийматини аниқлашда нархлар жаҳон нархлари асосида транспортга ортиш, суғурта қилиш харажатлари ва етказиб бериш муддатлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан рухсат этилган бартер шартномаси марказлаштирилган тартибда амалга ошириладиган бартер шартномаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари бўйича марказлаштирилган тартибда амалга ошириладиган бартер шартномаларини тузиш ва уларни бажариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг республиканинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари учун марказлаштирилган тартибда харид қилинадиган товарлар ҳажмлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишиб олинган таклифларини тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхоналар, бирлашмалар, уюшмалар ва концернларнинг эҳтиёжлари учун марказлаштирилган тартибда товарлар харид қилиш мақсадида буюртмачилар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига мурожаат қиладилар, унинг хулосалари асосида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида марказлаштирилган тартибда амалга ошириладиган бартер шартномаларини ҳисобга олиш учун Республика валюта фондининг махсус ҳисоби очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бартер шартномаси бўйича товар етказиб бериш божхона органларига бартер шартномасининг Республика валюта фондининг махсус ҳисобида рўйхатга олинганлиги тўғрисида банк маълумотномаси тақдим этилгандан сўнг шартнома шартларига ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Солиқ солинадиган бартер шартномасини тузиш ва уни бажариш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бартер шартномалари бўйича экспортга товар етказиб бериш учун ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари товарни рўйхатга олиш варақасида белгиланган номенклатура бўйича мустақил равишда қидириб топадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз минтақаларининг талабларидан келиб чиқиб, бартер шартномалари бўйича келтириш учун тавсия қилинган товарлар номенклатурасини белгилайдилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бартер шартномасини рўйхатга олиш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли бўлинмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг минтақа бўлимлари билан биргаликда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси бартер шартномаси бўйича экспорт-импорт операциялари тугагандан сўнг ўн кун муддатда ўз валюта маблағларидан ёки валютани валюта бозоридан сотиб олиш ҳисобига Республика валюта фондига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли валюта фондларига белгиланган тартибда солиқ тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур тартибни бузган ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ молиявий санкциялар қўлланилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу тартибни қўллаш бўйича йўриқномалар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан нашр этилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1993 й., № 10, 37-модда; 2016 й., 25-сон, 308-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)