LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 11 апрелдаги ПФ-1096-сон «Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига қаранг.
Жаҳон бозоридаги аҳволни ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги рўйхатга олган амалдаги бартер шартномаларини таҳлил қилиш товар айирбошлаш операциялари асосида етказиб берилаётган ва харид қилинаётган товарларнинг қиймат жиҳатдан тенглиги қўпол равишда бузилаётганлигидан далолат беради. Кўпгина ҳолларда Ўзбекистондан етказилиб берилаётган стратегик маҳсулот ва хомашё: пахта толаси, рангли металлар, азот ва фосфат ўғитларининг нархи яширинча арзонлаштирилганлиги ҳисобига республикага гиламлар, сигареталар, спиртли ичимликлар ва шу сингари моллар оширилган нархда олиб келинмоқда.
Бундай бартер операцияларини амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг манфаатдорлиги уларнинг солиқларни тўлашдан ўзларини четга олиш, баъзан валютада олинган фойданинг бир қисмини яшириш, жумладан қонунни бузиб, Ўзбекистон иқтисодиёти, корхона ва хўжалик меҳнат жамоасининг манфаатларига зиён етказган ҳолда энг кўп фойда олиш истаги билан ҳам рағбатлантирилмоқда.
Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистоннинг экспорт хомашё захираларидан нооқилона фойдаланишига, ташқи бозорларда уларнинг нархи кескин пасайишига, республикага валюта тушумлари чекланишига ва жиддий суиистеъмолликларга олиб келади.
1. 1993 йилнинг 16 июлидан валютасиз асосда экспорт-импорт бартер операцияларини амалга ошириш учун шартномалар тузиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, бартер асосида экспорт-импорт операциялари Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра ҳукуматлараро битимлар доирасида амалга оширилиши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 апрелдаги ПФ-105-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 06/22/105/0304-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 октябрдаги ПФ-4374-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 43-44-сон, 461-модда)
ўн кун муддат ичида бартер операциялари бўйича республикага олиб келинадиган товарлар ва маҳсулот рўйхатини аниқласин. Улар юзасидан шартномалар тузиш тартибини ва бажарилиши бўйича назоратни белгиласин;
бир ой муддат давомида ҳукуматнинг илгари қабул қилинган қарорларини ушбу Фармонга мувофиқлаштирилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 октябрдаги 520-сонли «Экспорт-импорт операцияларини бартер асосида амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
4. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг раҳбарлари мазкур Фармон қоидалари оғишмай бажарилишини таъминловчи зарур чоралар кўрсинлар.