Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.10.1993 йилдаги 508-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий кенгаши раёсати ва
ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ
ҚИЛИНГАН КУННИНГ БИР ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Ўзбекистон Республикаси тарихида муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланган қутлуғ сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунни муносиб нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун — 8 декабрдаги умумхалқ байрамига тайёргарлик кўрувчи ва уни ўтказувчи Республика ташкилий қўмитаси рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Ташкилий қўмитага бир ҳафта муддат ичида байрамни ўтказиш тадбирларини белгилаш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*илова берилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар ҳокимларининг раҳбарлигида жойларда шундай ташкилий қўмиталар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 1993 йил 6-7 декабрь кунлари Тошкентдаги «Туркистон» саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳри меҳнаткашлари, вилоятларнинг вакиллари ва меҳмонлар иштирокида халқаро илмий конференция ўтказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий қўмита 1993 йил 7 декабрь куни «Халқлар дўстлиги» саройида умумхалқ байрами муносабати билан тантанали йиғилиш ҳамда санъат усталарининг концертини ўтказишни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги, Давлат телерадиокомпанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Давлат кинокомпанияси, барча оммавий ахборот воситалари ва ижодий ташкилотлар мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни, демократик моҳияти ва тарихий аҳамиятини очишга ҳамда уни тарғиб этишга қаратилган дастурлар тузиб, тадбирлар белгиласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташкилий қўмита Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги байрам тадбирларида етук санъаткорлар, ижодий жамоалар, миллий-маданий марказлар ва болалар ижодий гуруҳларининг ўз дастурлари билан иштирок этишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жойларда ташкилий қўмиталар байрам муносабати билан меҳнат ва уруш фахрийлари, мўътабар отахон ва онахонлар, кўп болали оилалар, ногиронлар ва етим-есирлар, боқувчисиз қолган хонадонлар ҳамда болалар уйлари тарбияланувчиларининг ҳол-аҳволидан хабар олиш, уларни рағбатлантириш, байрам тадбирларига жалб этиш, уларга совға-саломлар тортиқ қилиш ишларини уюштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Умумхалқ байрами тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қоплансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла», «Наврўз», «ЭKOCAH», Шароф Рашидов номли ва бошқа жамғармалар, ташкилотлар ҳамда айрим фуқароларнинг байрам тадбирларини ўтказишга маблағ билан улуш қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 20 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
508-сон