Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.11.1993 йилдаги 574-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЗАРАР КЎРИБ ИШЛАШИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона ва ташкилотларнинг зарар кўриб ишлашини бартараф этиш, республика халқ хўжалигини иқтисодий ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бирлашмалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжасизлик, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришни таъминламайдиган асосий фондлардан самарасиз фойдаланиш оқибатида зарар кўришга йўл қўйган корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларига нисбатан лавозимидан бўшатишга қадар қаттиқ чоралар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли корхона ва ташкилотларни 1-иловага* мувофиқ хусусийлаштириш ва тугатишни бир ой мобайнида ниҳоясига етказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир-бирини такрорлаган ҳолда ишлаётган бўғинларни тугатиш мақсадида тармоқларнинг ташкилий тузилмасини тартибга солсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш ва кўрсатиладиган хизматлар учун маблағларнинг тўлиқ тушиши, ортиқча, фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар, товар-моддий бойликлар захираларини сотиш устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар (ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар) сифатини яхшиласинлар, кўрсатиладиган пулли хизматлар доирасини кенгайтирсинлар, ички ва ташқи бозорда рақобатга бардошли товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Боқибоев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарар кўриб ишлаётган корхона ва ташкилотларга асоссиз равишда молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловада* кўрсатилган корхоналар ва ташкилотларнинг зарар кўриб ишлаши сабабларини мунтазам равишда таҳлил қилиб борсин, 1993 йил якунлари бўйича уларнинг бундан буён фаолият кўрсатиши тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Муллажонов) ва Молия вазирлиги (Боқибоев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарар кўриб ишлаётган корхоналар фаолиятини икки ҳафта муддатда таҳлил қилсинлар ва уларга кредитлар беришни тўхтатсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу йилнинг 15 декабригача ўтказилган таҳлиллар якунларига кўра, хўжасизлик, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш чора-тадбирларини кўрмаганлик туфайли зарар кўришга йўл қўйган корхоналарнинг ҳисоб рақамларини ёпсинлар ҳамда ушбу корхоналар рўйхатини республика матбуотида эълон қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ичида хўжалик органлари ўртасидаги ҳисоб-китобларни тезлаштириш ва соддалаштириш мақсадида уларнинг амалдаги тартибига ўзгартишларни ишлаб чиқсинлар ҳамда жорий этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларнинг тасарруфларидаги корхоналарнинг зарар кўриб ишлашини бартараф этиш, молиявий аҳволини яхшилаш бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси (Ахметов), Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Михайлов), «Тошшаҳартранскорхона» давлат уюшмаси (Файзуллаев), «Ўздавкинокомпания» (Жўраев) нарх омилини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий рағбатлантириш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида зарар кўриб ишловчи корхоналар ва ташкилотларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича уларнинг тузилмаларини қайта ташкил этиш тўғрисида икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
574-сон