Ҳужжат кучини йўқотган 29.06.1994 19.11.1993 йилдаги 561-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.06.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИДАН ПУЛ ТУШУМИ ТУШИШИНИНГ АҲВОЛИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ БЎЙИЧА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1994 йил 29 июндаги 331-сон «Республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан пул тушуми тушиши устидан назоратни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баравар тўлов воситаси сифатида «Сўм-Купонлар»ни муомалага киритиш тўғрисида» 1993 йил 12 ноябрдаги 550-сон қарорига мувофиқ ҳамда товарлар сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун мувофиқ равишда «Сўм-Купонлар»да ва рубллардаги тушумларнинг ўз вақтида ва тўлиқ топширилишини тезкорлик билан назорат қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Марказий банкнинг туман, шаҳар муассасалари ҳузурида товар сотишдан ва пулли хизматлар кўрсатишдан тушган пул тушумлари тушишининг аҳволини назорат қилиш бўйича комиссиялар тузиш ҳамда ушбу комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Солиқ бош бошқармасининг ваколатли ва билимдон вакилларини киритиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги вазифаларни ҳал этиш кўрсатиб ўтилган комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишлари қилиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкнинг туман, шаҳар муассасалари билан биргаликда товар сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи ҳар қайси корхона, муассаса ва ташкилотдан «Сўм-Купонлар» ва рублларда тушган тушумларнинг ҳар куни инкассация қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман, шаҳарнинг инкассация қилинадиган ҳар қайси корхонаси, муассасаси ва ташкилотидан «Сўм-Купонлар»да ва рублларда тушган тушумларни тезкорлик билан ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инкассация қилинадиган ҳар қайси объектдан—дўкондан, савдо марказидан, хизмат кўрсатиш соҳаси корхонасидан ҳар куни тушадиган тушум суммасини уларнинг 10—15 кун олдин ҳар куни топширган тушум суммаси билан қиёслаб таҳлил қилишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушган тушумни қабул қилиб олиш ёки рад этиш мумкинлиги, шунингдек, сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг тақдим этилган суммага мувофиқ келишини тезкорлик билан текшириб кўриш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушумларни инкассация қилишнинг белгиланган тартибини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу иш тартиби 1993 йил 19 ноябрдан бошлаб жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбекистон» уюшмаси, «Ўзбекбирлашув», чакана ва савдо тармоқларига эга бўлган, шунингдек, аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу қарор талабларининг қатъий бажарилишини ҳамда тузилган комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатишига амалий ёрдам беришни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Республика комиссияси раиси ўртоқ А. М. Муталов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 19 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
561-сон