Ҳужжат кучини йўқотган 22.06.2001 12.11.1993 йилдаги 550-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.06.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА БАРАВАР ТЎЛОВ ВОСИТАСИ СИФАТИДА «СЎМ-КУПОНЛАР»НИ МУОМАЛАГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 263-сон «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ва бошқа пул даромадлари аҳолига ўз вақтида тўланишини таъминлаш, республиканинг ички истеъмол бозорини муҳофаза қилиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майдаги 883-ХII-сон, 1993 йил 3 сентябрдаги 952-ХII-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қаpop қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 1961—1992 йилларда чиқарилган нусхадаги рубль билан баравар тўлов воситаси сифатида «Сўм-Купонлар» муомалага киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, «Сўм-Купонлар» 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 «Сўм» қиймати билан 1961—1992 йиллар нусхасидаги 1 рублга 1 «Сўм-Купон» нисбатида ва Россия банкининг 1993 йил нусхасидаги қоғоз пулларига ҳам худди шундай нисбатда муомалага чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки 1993 йил 15 ноябрдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни беришда рубллар билан бир вақтда ва ўз муддатида белгиланган нисбатларда «Сўм-Купонлар» берилишини таъминласин. Навбатдаги тўловларнинг 1993 йил 21 ноябргача берилиши таъминлансин. 1993 йил декабрь ойи учун пенсия ва стипендиялар 100 фоиз миқдорида «Сўм-Купонлар» билан тўлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сўм-Купонлар» Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида давлат, кооператив ҳамда бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари ва аҳоли томонидан барча турдаги тўловларга, шунингдек, банк муассасалари ва Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан жорий ҳисоб-китоб счётларига, омонатларга, аккредитивларга қўшиш учун ва пул ўтказиш учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ хўжалигида ҳисобга олиш ва Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда рубллар ҳисобида сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1993 йилнинг 22 ноябридан Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида купонли варақчалар (бир маротабали купонлар)нинг амалда бўлиши бекор қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 декабрдаги 611-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 декабрдаги 611-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Илгари белгиланган тартибга мувофиқ қиймати 25 минг рублдан юқори бўлган товарларнинг ҳаммаси савдо тармоқлари орқали Ўзбекистон Республикасида фақат унинг фуқароларига берилган ҳисоб-китоб чеклари, чек дафтарчалари бўйича ёки омонатчиларнинг топшириқларига кўра пул ўтказиш йўли билан, паспорт кўрсатилган ва паспортга берилган иловада белги мавжуд бўлган тақдирда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Паспортга илованинг шакли ва у ҳақдаги Низом Жамғарма банки Молия вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкининг муассасаларига етказилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб 1961—1992 йилларда чиқарилган нусхадаги нақд рубль пулларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 декабрдаги 611-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки «Сўм-Купонлар»ни Россиянинг 1993 йил нусхасидаги рублларига 1:1 нисбатида ва эркин муомаладаги валютага мавжуд курс бўйича алмаштириб берадиган махсус пунктлар очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси республиканинг бутун ҳудудида такомиллаштирилган шаклдаги № 1-торг бланки бўйича ойлик статистика ҳисоботини жорий этиб, унга қуйидаги графалар қўшилишини ҳисобга олсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сўм-Купонлар» бўйича оборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни меъёрланган миқдорда бериш бўйича оборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Сўм-Купонлар»ни муомалага чиқариш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш, бериш ва сақлаш тартиби тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ишлаб чиққан Муваққат низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ва «Ўзбекбирлашув» бошқарувининг раислари, савдо тармоқларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига «Сўм-Купонлар» билан рубль баравар муомалада бўлишига оид тасдиқланган тартибни сўзсиз бажариш, шунингдек, мазкур қарор талабларига мувофиқ товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш борасидаги чора-тадбирлар мажмуи ҳудудларда таъминланиши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда Жамғарма банки ва тижорат банкларининг муассасалари билан, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда иш ҳақи ва бошқа даромадларни нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича банк муассасалари орқали олиб бориш тажрибасини кенгайтиришга доир қўшимча ишларни амалга оширсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 февралдаги 96-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу қарор рўёбга чиқарилишини таъминловчи республика комиссиясининг таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссиясига илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларни бир ҳафта муддат ичида мазкур қарорга мувофиқ ҳолга келтириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу қарорнинг қандай бажарилаётганини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўртоқ А. М. Муталов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 12 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
550-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 декабрдаги 611-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 12 ноябрдаги
550-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сўм-Купонлар»ни муомалага чиқариш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш, бериш ва сақлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУВАҚҚAT НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Сўм-Купонлар» Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида СССР Давлат банки ва Россия Банкининг 1961—1992 йилларда чиқарилган нусхадаги қоғоз пуллари билан бир қаторда аҳолининг пул даромадларини тўлаш ҳамда уларга товарлар сотиб олиш ва хизматлар ҳақини тўлаш учун тўлов воситаси сифатида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Сўм-Купонлар» тасдиқланган нусхаларга мувофиқ 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000 ва 10000 сўм қиймати билан чиқарилади. Бир «Сўм-Купон» 1961—1992 йиллар нусхасидаги бир рублга ва тегишли равишда Россия Банкининг 1993 йил нусхасидаги қоғоз пулларига тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. СССР Давлат банки ва Россия Банкининг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 рубль бўлган 1961—1992 йиллар нусхасидаги қоғоз пулларидан «Сўм-Купонлар» билан бир қаторда тўлов воситаси сифатида чекловларсиз фойдаланилиши мумкин. Россия Банкининг 1993 йил нусхасидаги барча қийматлардаги қоғоз пуллари тўлов воситаси сифатида чекловларсиз қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Сўм-Купонлар»ни муомалага чиқаришни ва уларни инкассация қилишни Марказий банкнинг муассасалари рублларга айнан ўхшаш тарзда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Сўм-Купонлар»ни қалбакилаштириш банк қоғоз пулларини қалбакилаштириш каби баб-баравар даражада қонун бўйича таъқиб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чиқарилаётган «Сўм-Купонлар» аҳолига товар сотувчи ва хизмат кўрсатувчи барча юридик шахслар ҳамда жамики мулкчилик шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар ва оддий шахслар томонидан истеъмол моллари ва пулли хизматлар ҳисоб-китоби учун, шунингдек, банк муассасалари ва Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан счётларга, омонатларга қўшиш учун, пул ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси доирасида ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Сўм-Купонлар»ни аҳоли махсус омонат шахсий ҳисобларига қўйишлари ва биринчи талаб қилишдаёқ улардан «Сўм-Купонлар»да берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқ хўжалигида ва барча мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоб-китоби белгиланган тартибда—рубллар ҳисобида олиб борилади. «Сўм-Купонлар»дан фойдаланиш ва уларнинг ҳаракати юридик шахсларнинг тегишли субсчётларида рублга тенг қиймат билан алоҳида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Барча мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек, юридик шахслар билан оддий шахслар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда рубллар ҳисобида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Cўм-Купонлар» Россиянинг 1993 йил нусхасидаги рублларига 1:1 нисбатида ва эркин муомаладаги валютага мавжуд курс бўйича махсус пунктларда алмаштириб берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Сўм-Купонлар»ни бериш миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Сўм-Купонлар»ни бериш миқдори аҳолига тўланадиган ойлик пул миқдорида «Сўм-Купонлар» ва рублларнинг нисбатини белгилаш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Берилиши лозим бўлган «Сўм-Купонлар» ва рублларнинг нисбатини Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда аниқлайди ҳамда у вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Сўм-Купонлар» ва рублларнинг белгиланган нисбати оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Сўм-Купонлар»ни бериш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Сўм-Купонлар» фуқароларга асосий иш (ўқиш) жойида маош (меҳнат ҳақи), стипендия, пенсия, нафақалар ҳамда бошқа пулларни тўлаш чоғида рубллар билан бир вақтда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўриндошлик бўйича ишлаётган фуқароларга «Сўм-Купонлар» асосий иш жойида ҳам, ўриндошлик бўйича ишлаётган жойида ҳам белгиланган нисбатларда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банклардаги омонатлари бўйича счётларга олдиндан пул ўтказиб иш ҳақи олувчи фуқароларга банк муассасалари «Сўм-Купонлар»ни белгиланган нисбатларда берадилар. Шу муносабат билан иш ҳақи, пенсиялар ва бошқа даромад турларини банк муассасалари орқали тўлайдиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар тақдим этадиган ҳужжатларида «Сўм-Купонлар» ва рубллар билан берилиши лозим бўлган маблағ миқдорларини алоҳида-алоҳида кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пенсионерларга ва нафақа, товон пули, бир йўла бериладиган тўловларни олувчи шахсларга «Сўм-Купонлар» белгиланган нисбатда улар олинадиган жойларда берилади ва ҳар бир тўлов тури бўйича алоҳида қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Алиментлар ойлик пул даромадининг рубль қисмидан ҳам, «Сўм-Купонлар» қисмидан ҳам мутаносиб равишда ушлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алиментларни корхоналар, ташкилотлар, муассасалардан почта орқали ўтказиш йўли билан олувчи фуқаролар «Сўм-Купонлар»ни алиментлар олинадиган жойларда белгиланган нисбатлар билан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пенсияларни алоқа бўлимлари орқали олувчи пенсионерларга шунингдек, иш ҳақи (даромадлар)ни, қалам ҳақи (гонорарлар)ни пул ўтказиш йўли билан олувчи фуқароларга «Сўм-Купонлар» ойлик пул даромадларининг умумий белгиланган нисбатларида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика ичкарисида почта орқали ўтказилган пуллар бошланғич алоқа манзилида қандай тўлов воситаларида берилган бўлса, худди шундай тўлов воситалари (рубллар ёки «Сўм-Купонлар») билан берилади. Алоқа бўлимининг пул ўтказиш ҳужжатларида қандай тўлов воситалари (рубллар ёки «Сўм-Купонлар») ўтказилаётганлиги тўғрисида тегишли белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишсизлик бўйича нафақалар, болани парвариш қилиш учун қисман ҳақ тўланадиган таътил пули, болалар учун пул нафақалари ва товон пуллари «Сўм-Купонлар»да берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кашфиётларнинг, жорий этилган ихтиролар, рационализаторлик таклифларининг муаллифларига ихтиро учун рағбатлантирувчи мукофотлар, шунингдек, ихтирочилик ва рационализацияга кўмаклашганлик учун мукофотлар, тақдирлаш пуллари асосий иш жойида бошқа пул даромадлари билан қўшилиб белгиланган нисбатларда «Сўм-Купонлар» билан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фуқаро — ҳуқуқий шартномалар (шартнома-топшириқлар, муаллифлик шартномалари, пудрат шартномалари бўйича, шу жумладан, муваққат ижодий жамоалар таркибида) бўйича ишларни бажарувчи фуқароларга «Сўм-Купонлар» пул тўланадиган жойларда белгиланган нисбатларда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Донорларга товон пулларини соғлиқни сақлаш муассасалари «Сўм-Купонлар» билан тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Муддатли хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ҳарбий билим юртларининг курсантларига «Сўм-Купонлар» пул таъминоти доирасида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳар бир чақалоқ туғилганида бериладиган бир йўла тўловлар, балоғатга етмаган болалари бўлган оилаларга тасдиқланган товон пуллари улар олинадиган жойларда «Сўм-Купонлар» билан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аҳолига пул тўловлари (иш ҳақи, меҳнат ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар, болалар учун товон пуллари ва бошқа пул тўловлари) «Сўм-Купонлар» муомалага киритилгандан олдинги ойлар учун фақат рублларда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Республикада ишлаётган ва иш ҳақини рублларда олаётган чет эллик фуқароларга «Сўм-Купонлар» Ўзбекистон Республикасининг ишловчи аҳолиси учун амалда бўлган шартлар асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иш ҳақини рублда олмаётган, аммо республикада яшаб турган ёки сафарда бўлган чет эллик фуқаролар эркин муомаладаги валютани Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки белгилаган тартибда алмаштириб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Марказий банк муассасаларидан «Сўм-Купонлар»ни олган барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар xaлқ хўжалигида касса операциялари юритишнинг тасдиқланган Тартибига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1992 йил 3 апрелдаги 5-сон қарори) мувофиқ пул ҳаракатини алоҳида касса дафтарида ҳисобга олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тўланадиган «Сўм-Купонлар» умумий ҳисоб-китоб ведомостига қўшилиб, тўланиши лозим бўлган иш ҳақи (даромад) «Сўм-Купонлар» ва рублларда ажратиб кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Корхоналар ва хўжалик ташкилотларининг кассасида қолдиқ пулларнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— рубллар билан операциялар бўйича — 50-счётида 1-субсчёт «Рубллар кассаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Сўм-Купонлар» билан операциялар бўйича — 50-счётида 4-субсчёт «Сўм-Купонлар» кассаси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ташкилотлари ҳам худди шундай тартибда 120 ва 121-счётларнинг субсчётларида тегишли равишда рубллар ва «Сўм-Купонлар»нинг бухгалтерия ҳисобини юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Депонентга қўйилган рубллар ва «Сўм-Купонлар»даги иш ҳақининг бухгалтерия ҳисоби қуйидаги алоҳида субсчётларда юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 76-счётнинг «Рублларда депонентга қўйилган иш ҳақи» 1-субсчёти, «Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 76-счётнинг «Сўм-Купонлар»да депонентга қўйилган иш ҳақи» 4-субсчёти, «Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Бюджет муассасалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 177-счёт — «Депонентлар билан рублларда ҳисоб-китоблар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 175-счёт—«Депонентлар билан «Сўм-Купонлар»да ҳисоб-китоблар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарнинг, ташкилотлар ва муассасаларнинг вакиллари олдиндан бериб қўйилган буюртмага мувофиқ банк муассасаларидан «Сўм-Купонлар»ни чеклар бўйича нақд рубллар билан бирга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Пенсиялар, нафақаларни берувчи алоқа корхоналари «Сўм-Купонлар»ни ижтимоий таъминот органлари тузган тўлов ведомостига мувофиқ банк муассасаларидан оладилар. Ана шу ведомостда берилиши лозим бўлган «Сўм-Купонлар» миқдори алоҳида сатрда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат солиқ органлари иқтисодиётнинг давлатга дахлдор бўлмаган соҳасида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий фаолиятини тафтиш қилиш чоғида олинган «Сўм-Купонлар»нинг миқдори иш ҳақи тўлаш ведомостлари билан мувофиқ эканлигини текширишлари мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Товарларни «Сўм-Купонлар»га сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Сўм-Купонлар»нинг жорий этилиши товарларни белгиланган меъёрларда (талонлар билан) ва чегараланган нархларда сотишнинг мавжуд Тартиби ва қоидаларини бекор қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат савдосидаги, матлубот кооперациясидаги ва бошқа идораларни савдо тармоқларидаги қиймати 25 минг рублдан камроқ бўлган барча товарлари («Сўм-Купонлар»га ҳам, рублларга ҳам (қиймати 5000 ва 10000 бўлган рубллардан ташқари) сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланадиган айрим товарлар фақат «Сўм-Купонлар»га сотилади, шунингдек, СССР Давлат банки ва Россия Банкининг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва 100 pyбль бўлган 1961—1992 йиллар нусхасидаги қоғоз пулларига ва Россия Банкининг 1993 йил чиқарилган барча қийматлардаги қоғоз пулларига ҳам сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1993 йил 15 ноябрдан бошлаб Россия Банкининг қиймати 5000 ва 10000 рубль бўлган қоғоз пулларини барча турдаги тўловларга қабул қилиш тақиқланади, улардан фақат белгиланган тартибда Жамғарма банки муассасаларига омонат сифатида қўйиш учун фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қиймати 25 минг рублдан ортиқ бўлган товарлар ва пулли хизматларнинг ҳақи республикада фақат Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига берилган ҳисоб-китоб чеклари, чек дафтарчалари бўйича ёки омонатчиларнинг топшириқларига кўра пул ўтказиш йўли билан белгиланган тартибда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар ҳақини тўлаш учун ҳисоб-китоб чеки ёки чек дафтарчаси тақдим этилганида дўкон сотувчиси олинаётган чекнинг рақами ва сериясини паспорт иловасидаги ёзув билан солиштириб текшириши ва улар бир-бирига мос келганда товарни бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хўжалик (ишлаб чиқариш) субъектлари эркин муомаладаги валютага ёки товар айирбошлаш воситасида олиб келган товарлар ўз ходимларига фақат «Сўм-Купонлар»га ёки Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкининг муассасалари мазкур корхона ходимлари номига ёзиб берган чеклар ёки чек дафтарчалари орқали ҳақ тўлаш йўли билан сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фақат «Сўм-Купонлар»га сотиладиган товарларнинг чакана нархлари нархномаларда «Сўм-Купонлар» билан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Савдо ташкилотлари товарларни, «Сўм-Купонлар»га сотиш чоғида қайтимини бериш учун шундай майда пуллар йўқ бўлган тақдирда қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 рубль бўлган пуллардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Савдо ташкилотларининг раҳбарлари товарларни «Сўм-Купонлар»га сотиш борасида белгиланган тартибга ҳар бир савдо корхонаси қатъий риоя этишини таъминлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мана шу тартибга ва «Сўм-Купонлар»ни инкассация қилиш тартибига риоя этилишини таъминламайдиган савдо корхоналарининг раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинадилар.