Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ, ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ ТЕХНИКА ХИЗМАТИ КЎРСАТУВЧИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА СУҒУРТА ПУЛИ ВА СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ МИҚДОРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. 1995 йилнинг 1 январидан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси техника хизмати кўрсатувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг давлат мажбурий шахсий суғуртаси жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, солиқ органлари ходимларининг давлат мажбурий шахсий суғуртаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси техника хизмати кўрсатувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси эса харажатларни маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритиш ҳисобига амалга оширилади.
3. Давлат мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта пули қуйидаги миқдорларда белгилансин:
солиқ органлари ходимлари учун — энг кам иш ҳақининг 80 баравари миқдорида;
«Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг техника хизмати кўрсатувчи ходимлари таркибига кирувчи шахслар учун — энг кам иш ҳақининг 80 баравари миқдорида;
«Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг хизмат кўрсатувчи ходимлари таркибига кирувчи шахслар учун — энг кам иш ҳақининг 40 баравари миқдорида.
4. Белгилаб қўйилсинки, суғурта тўлови амалдаги энг кам иш ҳақига нисбатан қуйидаги миқдорларда бир йилда бир марта тўланади:
20 фоиз — солиқ органларининг ходимлари учун;
20 фоиз — «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг хизмат кўрсатувчи ходимлари таркибига кирувчи шахслар учун;
40 фоиз — «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг техника хизмати кўрсатувчи ходимлари таркибига кирувчи шахслар учун.
5. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бир ой муддатда «Ўздавсуғурта» га давлат мажбурий суғуртасига олиниши керак бўлган техника хизмати кўрсатувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар таркибига кирувчи шахслар рўйхатини тақдим этсин.
6. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси техника хизмати кўрсатувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлари таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртасини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат суғурта бош бошқармасига юклатилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда «Ўзбекистон темир йўллари компаниясининг техника хизмати кўрсатувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлари таркибига кирувчи шахсларни давлат мажбурий шахсий суғуртасига олиш қоидаларини ҳамда Солиқ органлари ходимларини давлат мажбурий шахсий суғуртасига олиш қоидаларини тасдиқласин ва барча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа бўлинмаларга етказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р. Р. Юнусов ва Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 30 декабрь,
631-сон