20.08.1993 йилдаги 424-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси билан сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ҳамда маданий соҳаларда ҳамкорлик қилиши дастурларини мувофиқлаштириш ҳамда жадал амалга ошириш, ўзбекистонлик ва германиялик шериклар ўртасида ўзаро фойдали ишонч ҳамда манфаатдорлик муҳитини шакллантириш, Германия сармоясини, бошқарув тажрибасини ва технологияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ГФР билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича идоралараро комиссия ҳамда унинг ҳузурида доимий ишловчи котибият тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ГФР билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича идоралараро комиссия ҳақидаги илова қилинаётган Низом, комиссия ҳамда котибият таркиблари 1, 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1, 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташқи ишлар вазирлиги, ГФР билан ҳамкорлик дастурларини амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар комиссияни унинг сўровлари бўйича зарур маълумотлар билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Ўзбекистон—Германия ҳамкорлигининг аниқ дастурлари бўйича комиссия қарорларини бажариш вазирликлар ва идоралар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
424-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
20 августдаги 424-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГФР билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича
идоралараро комиссия тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ГФР билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича идоралараро комиссия (бундан кейин комиссия деб аталади) Германия Федератив Республикаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни ёки аниқ дастурларни амалга оширишда фаол қатнашаётган Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва муассасалар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ёки масъул ходимларидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таъсис этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўзининг мунтазам ўтказилиб туриладиган мажлисларида Ўзбекистон—Германия ҳамкорлигининг амалдаги дастурлари бажарилишини ва уларни амалга ошириш муаммоларини кўриб чиқувчи ҳамда янги дастурлар бўйича таклифларни муҳокамадан ўтказувчи идоралараро тузилмадир. Комиссиянинг расмий равишда расмийлаштирилган қарорлари комиссияда вакиллик қилувчи идоралар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорлик дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати орқали ГФР билан сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик дастурларининг амалга оширилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг амалда ва ўз муддатларида бажарилиши барбод бўлишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мўлжалланаётган лойиҳаларни янада самарали амалга ошириш манфаати йўлида Ўзбекистон томонининг ҳаракатларини мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишда Германия сармоясини жалб қилиш ҳамда бошқарув тажрибасидан, технологиялардан, мутахассислардан фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбекистонлик ва германиялик шериклар ўртасида ўзаро ишонч ва манфаатдорлик муҳитини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
германиялик инвесторлар учун ўзбекистонлик шерикларни тўғри аниқлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон—Германия муносабатлари ривожланишини қийинлаштирувчи муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш доирасида комиссия қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия билан ҳамкорликнинг аниқ дастурлари бажарилишини ва уларнинг муаммоларини ўрганиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай дастурлар бажарилишининг энг мақбул йўлларини ёки янги лойиҳаларни яратиш заруриятини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги дастурларнинг ҳам моҳиятига кўра, ҳам ўз муддатида сўзсиз бажарилишига қаратилган қарорларни тезлик билан қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда икки томонлама ҳамкорлик дастурларининг амал қилиши соҳасидаги ҳуқуқий негизни такомиллаштириш, ушбу дастурлар эҳтиёжлари учун бюджет маблағларини тақсимлаш, зарур ташкилий тадбирларни ўтказиш бўйича Ҳукуматга ёки Олий Кенгашга таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германиядан келтирилаётган ёки Ўзбекистондан шу мамлакатга юборилаётган пул маблағлари, моллар ва хизматларнинг фойдаланилишини кузатиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бонндаги элчихонаси ва ГФРнинг Тошкентдаги Элчихонаси орқали аниқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича германиялик шериклар билан алоқалар боғлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германияда Ўзбекистон Республикаси ва Ўзбекистонда Германия Федератив Республикаси тўғрисида ахборотлар айирбошлашни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистондаги немис жамоаси ҳамда илгари республикада яшаган ҳозир эса ГФРда истиқомат қилаётган немислар билан олиб бориладиган ишларни мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат давлат ва сиёсий арбобларининг Ўзбекистонга ёки Германияга ташрифларини тайёрлашда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия мажлиси заруратга кўра, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигининг аниқ дастурлари бўйича ишларнинг аҳволи таҳлил қилинади, унинг натижалари тўғрисида Президентга ва Ҳукуматга ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир йил якунлари бўйича комиссия томонидан тўпланган материаллар асосида Ўзбекистон—Германия ҳамкорлигининг аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболларини ёритувчи бюллетень чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия мажлислари ўртасидаги даврда жорий ишлар бевосита комиссия раисига бўйсунувчи комиссия котибияти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Котибият комиссия мажлисларини ташкилий ва техник жиҳатдан тайёрлайди ҳамда унинг қарорлари бажарилишини назорат қилишни таъминлайди. Унга вазирликлар ва идоралардан зарур ахборотни тўплаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан ГФР ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Котибият Ўзбекистон—Германия ҳамкорлиги соҳасида юз бераётган ўзгаришларни комиссия аъзолари эътиборига ўз вақтида етказишга мажбурдир ҳамда кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўришни талаб қилувчи муаммоларни кўриб чиқиш учун комиссия раиси орқали комиссия мажлисини чақириш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эгадир.