04.04.2002 йилдаги 351-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 ЙИЛ 27 ЯНВАРДА ЎТКАЗИЛГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕФЕРЕНДУМИНИНГ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ҚОНУНЧИЛИК ИШЛАРИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 27 январда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумининг якунлари бўйича амалга ошириладиган қонунчилик ишларининг асосий йўналишлари тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
351-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 27 январда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумининг якунлари бўйича амалга ошириладиган қонунчилик ишларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг икки палатали парламент тузиш зарурлиги тўғрисидаги ғоялари XXI аср бошларида Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясининг таркибий қисми сифатида миллий давлатчилик институтларини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларига асос қилиб олинди. Давлат ҳокимияти органларининг ишини замон талабларига мувофиқ равишда тубдан яхшиламай туриб ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамият турмушининг барча соҳаларини эркинлаштириш вазифаларини муваффақиятли ҳал этиб бўлмайди. Халқ томонидан қўллаб-қувватланаётган кучли ва адолатли ҳокимият демократик фуқаролик жамиятини, келажаги буюк давлатни барпо этишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 27 январда ўтказилган референдумда Ўзбекистон халқи мамлакатда икки палатали парламент тузишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йил қилиб ўзгартиришни ёқлаб овоз берди. Бу қарорлар ижтимоий-сиёсий турмушни демократлаштириш жараёнини янада жадаллаштириш билан боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий асосда ишлайдиган икки палатали қонун чиқарувчи орган тузиш замонавий парламентаризмга хос тамойилдир. Зеро, жаҳондаги кўпгина демократик мамлакатларда икки палатали парламент фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоғига бўлинишининг конституциявий принципини изчиллик билан амалга ошириш давлат ҳокимияти барча институтлари самарали фаолият юритишининг, мамлакатимиз демократия ва тараққиёт йўлидан барқарор илгарилаб боришининг белгиловчи шартидир. Бу йўналишда барқарорликни, узоқ муддатли дастурлар муваффаққиятли амалга оширилишини, жамият ва давлат турмушининг келажагини таъминлашдаги муҳим қадам давлат бошлиғининг энг мақбул конституциявий ваколат муддатини белгилашдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум натижалари фуқароларнинг сиёсий онги ва ижтимоий-ҳуқуқий фаоллиги юқори эканлигини, халқ ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга интилаётганлигини, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни, фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлини қўллаб-қувватлаётганлигини намойиш этди. Референдум бугунги Ўзбекистон жамоатчилиги давлатнинг конституциявий тузилишини ривожлантиришнинг муҳим масалалари юзасидан юксак даражада келишувга эришганлигини кўрсатди ҳамда давлат ҳокимиятининг барча тармоқларини янада ислоҳ қилишга янги омил бахш этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум қарорларини ҳаётга татбиқ этиш учун, энг аввало, умумхалқ овоз бериши натижаларини Ўзбекистон Конституцияси ва қонун ҳужжатларида акс эттириш лозим. Референдум якунлари фуқаролик жамияти институтлари тўғрисидаги, давлат ҳокимиятини ташкил этиш тизимини, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг палаталари, Ўзбекистон Республикасн Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва суд ҳокимиятининг конституциявий мақомини тартибга солувчи янги қонунларни ишлаб чиқиш ва амалдаги қонунларни такомиллаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон қонунчилигидаги бу ўзгартишлар уларни қабул қилишда объектив изчиллик таъминланишини талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич босқичда қонунчилик ишлари стратегиясининг асосий йўналишлари ва устуворликларини белгилаб олиш керак. Референдум якунлари ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш шароитида давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисидаги Конституциявий Қонун келгуси ислоҳотларни вазмин ва ҳақли равишда амалга ошириш имконини берувчи норматив асос бўлиб хизмат қилади. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат референдум якунларини қонунчилик тилида ифодалаб — муҳрлаб беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритишга асос бўлади, келгусида қабул қилиниши лозим бўлган, ўзгаришлар жараёнини ўзида мужассам этадиган янги қонунлар олдига принципиал талаблар қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бўлғувси Парламенти фаолиятини тартибга солиб турувчи янги қонунларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— парламентни ва унинг палаталарини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— палаталарнинг ўзаро муносабати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— палаталарнинг қўмиталарини (комиссияларини) тузиш ва уларнинг фаолият олиб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қонун ижодкорлиги ишлари ва парламент назорати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— парламент ишида сиёсий партиялар ва уларнинг фракциялари иштироки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— парламентнинг қуйи ва юқори палаталари аъзоларининг фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— парламентнинг ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— парламент, унинг палаталари, қўмиталари (комиссиялари) фаолиятини ташкилий ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш парламент аппаратини шакллантириш масалаларининг ҳуқуқий тартиби белгилаб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошлиғининг конституциявий ваколат муддатини ўзгартириш борасидаги референдум якунларини амалга ошира бориб, Ўзбекистон Республикаси Президентини етти йиллик муддатга сайлаш тўғрисидаги қоида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилмоғи керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини ўзгартириш давлат бошлиғига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат ҳокимияти барча тармоқларининг мувозанатини ва оқилона ҳамкорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Конституциянинг ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг кафили вазифасини бажара бориб, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифаларни изчил ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро тотувликни сақлаш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— жамиятдаги барча сиёсий кучлар ва ижтимоий гуруҳлар мулоқоти ва жипслашувини амалга ошириш учун ўз ваколатларидан янада самаралироқ фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қонунлар ижросининг самарадорлигини ошириш ҳамда уларга риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов тўғрисидаги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилади. Сайловга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— парламентни, давлат ҳокимиятининг бошқа сайлаб қўйиладиган институтларини тузишнинг демократик ва ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— сайловни ўтказишда фуқароларнинг, фуқаролик жамият барча институтларининг иштирокини фаоллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кўппартиявийлик тизими ривожини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Қонунчилик палатаси ва Сенатда тегишинча аҳоли ва минтақаларнинг кенг вакиллиги учун шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат ҳокимияти барча тармоқларининг барқарорлиги ва ворислигини, уларнинг самарали ишлаши ва амалий ҳамкорлигини таъминлаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комссияларининг ҳуқуқий мақомини қонунчилик йўли билан янада аниқлаштириш тақозо этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент палаталари тўғрисидаги қонунларда тегишинча ҳар бир палатанинг ваколатлари, уларнинг тузилиши ва ўзаро муносабати аниқ белгилаб қўйилиши, келишувга эришиш, қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш тартиби, палаталарнинг давлат ҳокимияти бошқа тармоқарининг органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳамда палаталар фаолиятининг бошқа масалалари тартибга солиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг фаолият олиб боришида депутатлар фракциялари салмоқли роль ўйнайди. Шу муносабат билан қонунда фракцияларни тузиш тартиби, уларнинг парламент фаолиятидаги иштироки шакллари назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш ишлари тартибга солиб туриладиган қонунларда алоҳида эътиборни қонунларни қабул қилиш, имзолаш ва эълон қилиш тартиботига қаратмоқ лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасига киритилади, бу палата уларни, қоида тариқасида, бир неча ўқишда кўриб чиқади. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун Сенатга ўтказилиши лозим. Сенат аъзолари қуйи палата қабул қилган қонунларни маъқуллаш ёки рад қилиш орқали, аввало, мамлакат ва шу билан бирга тегишли минтақалар манфаатларини инобатга олган ҳолда қонунчилик фаолиятида иштирок этадилар. Сенат маъқуллаган қонун ўн кундан кечиктирмай имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун Сенат томонидан рад этилган тақдирда юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун палаталар келишув комиссиясини тузишлари мумкин, қонун шундан кейин Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатда қайта кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси Сенатнинг қарорига рози бўлмаган тақдирда қонун, агар такрорий овоз бериш чоғида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми уни ёқлаб овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Бу ҳолда қонун имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентига белгиланган тартибда юборилган қонун ўттиз кундан кечиктирмай имзоланади ҳамда белгиланган тартибда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти қайтадан муҳокама қилиш ва овоз беришни ўтказиш учун қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли. Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўн тўрт кун ичида имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга ошириш Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг қонунчилик фаолияти ва ўз ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳал этишдаги ташаббускор ва фаол иштирокига асосланади. Қонунчилик жараёни демократик кечишининг ҳуқуқий кафолатларини кучайтирмай туриб Ўзбекистонда парламентаризмни янада ривожлантириб бўлмайди. Бу кафолатлар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама этишнинг барча босқичларида сиёсий партиялар ҳамда депутатлар бирлашмалари иштирок этишини таъминлашга қаратилган бўлиши лозим. Бу эса парламент палаталари фаолиятидаги баҳс-мунозаралар очиқ ва ошкора ўтказилишини тақозо этади. Бундай кафолатлар парламент палаталари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларнинг бутун тизимига асос бўлмоғи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палаталар, уларнинг қўмиталари (комиссиялари) мажлисларини чақириш ва ўтказишнинг, давлат ҳокимияти органларини тузишнинг, қонунчилик жараёнини тартибга солиб туришнинг аниқ тартиботини, парламент назоратини амалга ошириш тартибини палаталар ва уларнинг мансабдор шахслари ваколатларини амалга ошириш механизмини яратиш, шунингдек парламент фаолиятининг бошқа масалаларини ҳал этиш мақсадида бўлажак парламент қуйи ва юқори палаталарнинг регламентларини қабул қилиши керак бўлади. Икки палатали парламент парламентнинг аппарати тўғрисида махсус низом ишлаб чиқиб, унинг ваколатлари ҳамда фаолият тартибини белгилаб қўйиши ҳам лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви ва жамият қурилишида демократик андозаларни янада чуқурроқ татбиқ этиш, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларининг ўзаро мувозанати ва мутаносиблигини, уларнинг мустақиллигини таъминлаш, ҳокимиятнинг ҳар қайси тармоғи зиммасига юкланган вазифалар ва у бурчини бажариши учун механизмларни амалда барпо этиш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонунларга тегишл ҳудудга тааллуқли турли масалаларни ҳал этишда давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш даркор. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунга ҳукумат билан маҳаллий бошқарув органларининг ўзаро муносабатларига тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш таомили ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний оддий ҳаракатлари ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш тартибини такомиллаштириш фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафили бўлиб қолмоғи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётни эркинлаштириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, хусусий мулкнинг иқтисодиётдаги ўрни ва таъсирини кенгайтириш, кичик ва ўрта бизнесдаги тадбиркорларга янада кўпроқ эркинлик ва имтиёзлар бериш, улар учун барча зарур имкониятлар ва рағбатлантиришларни яратишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан бошланган ишни давом эттира бериш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги жамият ривожининг сиёсий-ҳуқуқий ва институционал ифодаси давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратидир. Шу муносабат билан фуқаролик жамияти институтлари фаолият олиб боришининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга тўғри келади. Хусусан, фуқаролик жамияти институтларининг фаолият кўрсатиш кафолатлари ва шартларини назарда тутувчи қонун қабул қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлайдиган фонд ташкил этиш уларни ривожлантиришни анчагина қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоғи керак. Айни вақтда нодавлат, жамоат тузилмаларини яратиш жараёнини рағбатлантиришга оид бошқа иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш зарур. Буларнинг ҳаммаси, биринчидан, ижтимоий-ҳуқуқий онгни оширишга, сиёсий маданиятни юксалтиришга, иккинчидан, фуқароларни давлат ва жамиятни бошқаришга жалб этишга ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум қарорларини амалга оширишга вазминлик ва мулоҳаза билан ёндашув давлат қурилиши соҳасидаги энг муҳим қонун лойиҳалари бўйича алоҳида концепциялар ишлаб чиқишни тақозо этади. Юқорида санаб ўтилган қонунларнинг қабул қилиниши давлат қурилиши соҳасидаги барча вазифаларни амалга ошириш ишлари ниҳоясига етказилганлигини англатмайди. Бу жараён нафақат яқин, балки олис истиқболга ҳам мўлжалланган. Мазкур вазифалар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг турли соҳаларини тартибга солувчи туркум қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ва такомиллаштириш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қурилиши бутун дунёда узлуксиз жараён ҳисобланади. Бу жараён давлатнинг барча органлари томонидан давлат ҳокимиятининг тармоқлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик йўли билан ҳамда уларнинг ваколатлари ўртасида мувозанатни сақлаган ҳолда, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларини ҳал этишда сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шароитлар яратиш орқали амалга оширилмоғи лозим.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-cон, 61-модда)