Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Германия Федератив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 6 мартдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Германия Федератив Республикасининг Бонн шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
*2-илова берилмайди
1993 йилга элчихона ходимлари сони 13 кишидан, шулардан дипломатик таркиб — 8 кишидан, техник таркиб — 5 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилга харажатлар сметасига мувофиқ зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штатлар жадвалига мувофиқ Элчихонани ходимлар билан тўлдириш учун номзодлар бўйича таклифлар киритсин.
4. «Ўзшартномасавдо» ва «Ўзбексавдо» давлат уюшмалари Ташқи ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси учун белгиланган тартибда моддий-техника ресурслари, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ажратсинлар.
5. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 19 июль,
364-сон
Германиядаги (Бонн шаҳри) Ўзбекистон Республикаси
Элчихонасининг штат жадвали
Элчихонасининг штат жадвали
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)
|
№ |
|
|
Ходимларнинг маоши, элчининг маошига нисбатан фоиз ҳисобида |
|
1993 йилдаги 6 ойлик иш ҳақи | ||||||||||
|
1. |
Элчи |
1 |
100% |
2200 |
13200 | ||||||||||
|
2. |
Маслаҳатчи-элчи |
1 |
90% |
1980 |
11880 | ||||||||||
|
3. |
Савдо-иқтисодиёт масалалари бўйича маслаҳатчи |
|
|
|
| ||||||||||
|
4. |
Биринчи котиб (протокол-консуллик бўлими мудири) |
|
|
|
| ||||||||||
|
5. |
Биринчи котиб (ахборот-таҳлил бўлими мудири) |
|
|
|
| ||||||||||
|
6. |
Савдо атташеси (иккинчи котиб) |
|
|
|
| ||||||||||
|
7. |
Учинчи котиб |
1 |
70% |
1540 |
9240 | ||||||||||
|
8. |
Котиб-референт |
1 |
62% |
1364 |
8184 | ||||||||||
| | Жами |
8 |
|
13794 |
82764 | ||||||||||
| | Маъмурий-техник таркиб | | | | | ||||||||||
|
1. |
Иш юритиш бўлими мудири |
1 |
50% |
1100 |
6600 | ||||||||||
|
2. |
Котиб-таржимон |
1 |
60% |
1320 |
7920 | ||||||||||
|
3. |
Катта бухгалтер |
1 |
80% |
1760 |
10560 | ||||||||||
|
4. |
Хўжалик ишлари мудири, айни пайтда унинг ўзи кассир ҳам |
|
|
|
| ||||||||||
|
5. |
Ҳайдовчи-механик, айни пайтда унинг ўзи ҳовли супурувчи ҳам |
|
|
|
| ||||||||||
| | Жами |
5 |
|
6710 |
40260 | ||||||||||
| | Жами |
13 |
|
20504 |
123024 | ||||||||||