Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2000 ЙИЛ 11 ИЮЛДАГИ 265-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 ноябрдаги 256-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарори)»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Тижорат банклари кенгашлари раислари этиб тасдиқлансин:
Халқ банки:
Х.О. Жумаев — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
М.Б. Нурмуродов — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш киритсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 19 февраль,
83-сон