Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат, ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР, ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ИШ ҚЎЗҒАТИШ ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 25 июндаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 23-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 12 октябрь
225-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида
низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом «Рақобат тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги (кейинги ўринларда матнда «қонун ҳужжатлари бузилганлиги» деб юритилади) тўғрисидаги ишларнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (кейинги ўринларда «ваколатли давлат органи» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғайди ва уларни кўриб чиқади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги иш жисмоний шахсга, хўжалик юритувчи субъектга, давлат бошқаруви органига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига нисбатан улар жойлашган жой бўйича тегишли ваколатли давлат органи томонидан қўзғатилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг марказий аппарати Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурдаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг марказий аппарати Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директорининг қарори асосида:
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий органлар ваколатларига тегишли бўлган ишларни ўзи кўриб чиқиши учун қабул қилишга;
ўзининг текшириш ва ўрганиш материалларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ҳудудий органга юборишга ҳақлидир.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
5. Қуйидагилар қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғаш учун асос ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда назорат функцияларининг амалга оширилиши, шунингдек ўрганиш давомида ҳуқуқни бузиш белгилари мавжудлигини кўрсатувчи етарлича маълумотларнинг бевосита аниқланиши.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
давлат органлари, маҳаллий давлат органлари ва бошқа органлардан тушган ахборот, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, оммавий ахборот воситаларидаги ҳуқуқ бузилиши белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд бўлган хабарлар (кейинги ўринларда матнда «ариза» деб юритилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ариза ваколатли давлат органига қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари (белгилари)дан далолат берувчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ёзма шаклда берилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Аризада ариза берувчи ва унга нисбатан ариза берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар бўлиши, қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари (белгилари) тавсифланиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ваколатли давлат органи мазкур Низомга риоя қилган ҳолда берилган аризани олдиндан кўриб чиқади ва ариза билан бирга берилган ҳужжатлар ва материалларни ўрганади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли давлат органи аризани олдиндан кўриб чиқишда ҳамда бошқа ҳужжатлар ва материалларни ўрганишда:
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур масалани ҳал этиш бўйича ваколатли давлат органининг ваколатини аниқлайди;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
қонун ҳужжатлари бузилиши белгилари мавжудлигини аниқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
иш қўзғаш учун материаллар етарли эканлигини аниқлайди;
ишда иштирок этиш учун жалб этилиши керак бўлган шахслар доирасини аниқлайди;
ишнинг тўғри ва ҳар томонлама кўриб чиқилиши учун зарур бўлган бошқа масалаларни ҳал этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ваколатли давлат органи ариза ва материалларни олдиндан кўриб чиқиш давомида:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва фуқаролардан танишиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олишга, улардан нусха кўчиришга ҳамда уларни иш материалларига қўшиб қўйишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи, шунингдек жисмоний шахс уларга нисбатан ариза берилган хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари билан суҳбат ўтказишга;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
ариза берувчидан ва уларга нисбатан ариза берилган шахслардан ариза билан мурожаат қилишга сабаб бўлган ҳолатлар (белгилар) бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олишга;
ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа чора-тадбирларни кўришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
аризани олдиндан кўриб чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун ваколатли экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органида қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича ваколатли давлат органининг масъул ходимларидан иборат махсус комиссиялар (кейинги ўринларда «комиссия» деб юритилади) ташкил этилади. Комиссия таркибига комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш соҳасидаги бошқа давлат бошқарув органларининг ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилиши мумкин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия раиси ва унинг таркиби ваколатли давлат органи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Аниқ бир ишни кўриб чиқишда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан раис қатнашади.
10. Аризани олдиндан кўриб чиқиш натижалари бўйича, тақдим этилган материаллар асосида комиссия раиси:
қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мурожаатда кўрсатилган масалалар, ваколатли давлат органининг ваколатига тегишли эмаслиги ёхуд қонун бузилганлиги белгилари йўқлиги муносабати билан иш қўзғаш рад этилиши тўғрисидаги масалани ҳал қилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
11. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати (белгиси) бўйича иш қўзғаш ёки иш қўзғаш рад этилиши тўғрисида комиссия раиси томонидан ажрим чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ажрим топширилганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда буюртмали хат билан ишни кўриб чиқишда иштирок этувчиларга юборилади. Ишни кўриб чиқиш бўйича қатнашчиларга ажрим, шунингдек тилхат остида ваколатли давлат органида ёки улар жойлашган жой бўйича топширилиши мумкин.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Зарурият бўлганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати (белгиси) бўйича иш қўзғаш тўғрисидаги ажрим факсимил алоқа, электрон почта орқали ёки ажрим юборилганнинг уни олганлиги ҳолатини қайд этиш имконини берадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби
12. Қуйидагилар қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида унга нисбатан иш кўриб чиқилаётган шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахларнинг вакиллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва бошқа манфаатдор шахслар.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
13. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари иш қўзғаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб:
Кейинги таҳрирга қаранг.
иш материаллари билан танишиш (давлат сири ҳисобланган ва қонун билан қўриқланадиган бошқа махфий маълумотлардан ташқари) ва улардан кўчирма олиш;
оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;
далиллар тақдим этиш ва уларни ўрганишда қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишни кўриб чиқишнинг бошқа қатнашчиларига саволлар бериш;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
илтимоснома бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва далил-исботларига эътироз билдириш;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
14. Ишни комиссия мажлисида кўриб чиқиш раис томонидан ишнинг ҳолатлари энг тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганилиши ва унга баҳо берилишини таъминлайдиган, қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этадиган ва унинг олдини оладиган, қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисида унга нисбатан иш олиб борилаётган шахслар, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланадиган тарзда олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш ариза тушган ёки назорат функциялари ва ўрганишлар амалга оширилиши натижаларига кўра иш қўзғатилган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади. Истисно ҳолларда кўрсатилган муддат узайтирилиши, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишнинг кўриб чиқилиши вақти ва жойи тўғрисида уларга нисбатан иш қўзғатилган жисмоний шахслар хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ишда қатнашиш учун жалб этиладиган бошқа шахслар хабардор қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
16. Ишни кўриб чиқиш комиссия таркибини эълон қилишдан бошланади. Комиссия мажлисида раислик қилувчи қандай иш кўриб чиқилиши кераклигини эълон қилади ва унга нисбатан иш кўрилаётган шахснинг номини айтади.
Ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига уларнинг ҳуқуқлари тушунтирилади.
17. Ишни кўриб чиқишда комиссия иш бўйича далилларни бевосита ўрганади, шу жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишни кўриб чиқиш бўйича қатнашчиларнинг тушунтиришларини, мутахассисларнинг ва бошқа манфаатдор шахсларнинг хулосаларини, гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитади;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
ёзма далиллар билан танишади ва уларни эълон қилади.
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги мавжудлиги ёки бузилмаганлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини берадиган далиллар етарли бўлмаганда ёки мавжуд бўлмаганда ишни кўриб чиқишда иштирок этаётган қатнашчилардан қўшимча материаллар талаб қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда комиссиянинг навбатдаги мажлиси санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда комиссия томонидан кечиктирилиши мумкин:
вакилнинг мажлисда қатнаша олмаслиги сабабли ишни кўриб чиқиш кечиктирилиши тўғрисида субъектнинг асосланган илтимосномаси муносабати билан;
субъектнинг қонун ҳужжатлари бузилишини кўрсатмасиз ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисидаги илтимосномаси муносабати билан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қўшимча далиллар олиш зарурияти муносабати билан;
ишни кўриб чиқиш қатнашчиларидан бирортасининг ҳозир бўлмаганлиги ёки томоннинг вакилида ишончнома йўқлиги муносабати билан;
комиссия фикрига кўра ишни кўриб чиқишга экспертларни жалб этиш ёки бошқа шахсларнинг иштироки албатта зарурлиги муносабати билан;
ишни ушбу мажлисда ҳал этиш мумкин бўлмаганда.
19. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:
судда хулосалари ишни кўриб чиқиш натижалари учун аҳамиятли бўлган бошқа иш кўрилаётганда;
экспертизадан ўтказиш ёки тегишли экспертнинг ёки мутахассиснинг хулосаси зарур бўлганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларни қўшимча ўрганиш ва сўраш талаб қилинадиган ҳолатлар вужудга келганда.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Ишни кўриб чиқиш уни тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин давом эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ишни кўриб чиқиш комиссия томонидан қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатилиши мумкин:
қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тасдиқланмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисида унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект тугатилганда ёки жисмоний шахс вафот этганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект ва жисмоний шахс қонун бузилишини ихтиёрий равишда бартараф этганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилаётган қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан қарор қабул қилинганда.
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ишни кўриб чиқишни кечиктириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, у комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади, унинг нусхаси ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тартибда бирга жўнатилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ишни моҳиятига кўра кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия:
қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолати аниқланганлиги ва ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг тегишли чоралари кўрилганлиги тўғрисида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишни кўриб чиқиш тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
23. Комиссия томонидан қарор кўриб чиқалаётган масала бўйича таклиф этилган шахслар иштирокисиз, очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмаслар. Комиссия раиси энг охирида овоз беради.
Агар комиссия раиси ёки аъзоси қарорга рози бўлмаса, у уни имзолаши шарт ва ўзининг алоҳида фикрини баён қилишга ҳақлидир, унинг фикри ишга қўшиб қўйилади.
24. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор ишни кўриб чиқиш тугаллангач дарҳол маълум қилинади. Бунда унинг фақат кўрсатма қисми маълум қилинади, матни эса ишга қўшиб қўйилади.
25. Қарор комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Комиссиянинг қарорнинг хулоса қисми маълум қилинган мажлиси ўтказилган сана қарорнинг қабул қилинган санаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Комиссия мажлисида протокол юритилади, у комиссия аъзоларининг биттаси томонидан ёки комиссия раиси протоколни тузиш учун махсус жалб этган ваколатли давлат органи мутахассиси томонидан тузилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Комиссия мажлиси протоколида қуйидагилар кўрсатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишни кўриб чиқаётган ваколатли давлат органининг номи;
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
ишнинг номи ва тартиб рақами;
мажлиснинг ўтказилган йили, ойи, куни ва жойи;
комиссия таркиби;
ишни кўриб чиқиш қатнашчиларининг ҳозир бўлганлиги ва уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ишни кўриб чиқиш қатнашчиларининг оғзаки илтимосномалари;
ишни кўриб чиқиш қатнашчиларининг ишда қатнашаётган бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва далилларига қарши эътирозлари;
ишни кўриб чиқиш қатнашчиларининг тушунтиришномалари, мутахассисларнинг ёзма изоҳларини эълон қилиш тўғрисидаги маълумотлар;
гувоҳларнинг кўрсатмалари;
комиссия қабул қилган қарор;
бошқа маълумотлар.
Мажлис протоколи комиссия раиси, аъзолари ва комиссия мажлиси котиби томонидан имзоланади.
IV. Кўрсатмалар бериш ва уларнинг ижросини назорат қилиш тартиби
27. Комиссия қарори асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатма берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатма комиссия раиси томонидан имзоланади.
28. Кўрсатма унда кўрсатилган муддатда бажарилиши керак.
Қарор (кўрсатма)нинг муддатида бажарилмаслиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарор ва кўрсатманинг жўнатилганлигини билдирувчи почта ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.
Кўрсатманинг бажарилганлиги субъектни текшириш далолатномаси билан ёхуд қонун ҳужжатлари бузилиши бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан тасдиқланади, ушбу ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш кўрсатма бажарилгандан кейин тугалланган деб ҳисобланади.
Агар текшириш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилмаганлиги ёки бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмаганлиги аниқланса кўрсатма бажарилмаган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатма қуйидаги ҳолларда қисман бажарилмаган ҳисобланади:
кўрсатмага мувофиқ бартараф этилиши керак бўлган барча қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўрсатмада назарда тутилган барча жисмоний шахсларга ёки хўжалик юритувчи субъектларга ёхуд бошқарув органларига нисбатан қонун ҳужжатлари бузилиши бартараф этилмаганда.
(28-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатмаларни бажаришдан бош тортиш ёки бажармаслик деганда субъект кўрсатмани бажаришдан бош тортиши ёки қисман бажармаслиги ёхуд кўрсатмани ўз вақтида бажармаслиги тушунилади;
(28-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаган деганда кўрсатманинг унда кўрсатилган муддатни бузган ҳолда бажарилиши тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Жисмоний шахслар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари кўрсатмани бажариш муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома киритишлари мумкин.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Кўрсатилган муддатни узайтириш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатлари бузилишларини кўриб чиқиш комиссияси томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Илтимосномада кўрсатилган ҳолатлар комиссия томонидан сабабли деб эътироф этилган тақдирда комиссия кўрсатманинг бажариш муддатини узайтириш, лекин кўпи билан уч ойга узайтириш тўғрисида ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ваколатли давлат органи қабул қилинган қарорлар ва берилган кўрсатмалар ҳисобини юритади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
V. Ажримлар, қарорлар ва кўрсатмалар мазмунига қўйиладиган талаблар
31. Комиссия ажримни алоҳида ҳужжат тарзида чиқаради.
Ажримда қуйидагилар бўлиши керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли давлат органининг тўлиқ номи, ишнинг тартиб рақами, ажрим чиқарилган сана, комиссия таркиби, кўриб чиқиш предмети;
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
иши кўриб чиқилаётган шахс (шахслар) тўғрисидаги маълумотлар;
ажрим чиқариладиган масала;
комиссиянинг қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда, ўз хулосасини чиқаришига асос бўлган сабаблар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўриб чиқилаётган масала бўйича хулоса.
32. Комиссия қарорида қуйидагилар бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қарор қабул қилган ваколатли давлат органининг номи, комиссия таркиби, ишнинг тартиб рақами, қарорнинг қабул қилинган санаси ва жойи, ишни кўриб чиқиш предмети, иши кўриб чиқилаётган шахс тўғрисидаги, шунингдек ишни кўриб чиқишнинг бошқа қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
ишни кўриб чиқишда аниқланган ҳолатларнинг, комиссиянинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далилларнинг, содир этилган қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунчиликка асосланишнинг баёни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатлари бузилганлиги факти аниқлангани тўғрисидаги хулоса, мазкур қонун бузилиши учун назар тутилган молиявий санкциялар миқдори, молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаш муддати ва тартиби тўғрисидаги тушунтириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўрсатма бериш тўғрисидаги хулоса;
қарор юзасидан шикоят билдириш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар;
бошқа маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарорда ишни кўриб чиқиш давомида аниқланган жиноятлар белгилари бўйича жиноий ишлар қўзғаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун материалларни тегишли органларга жўнатиш ҳақида тавсиялар берилиши мумкин.
(32-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
33. Кўрсатмада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли давлат органининг тўлиқ номи, ишнинг тартиб рақами, кўрсатма берилган сана;
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
кўрсатма берилишига асос бўлган қарор тўғрисидаги маълумотлар;
ўзига нисбатан кўрсатма берилаётган шахснинг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шахс томонидан бажарилиши керак бўлган аниқ хатти-ҳаракатлар (тўхтатиш, бартараф этиш, бундан кейин қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик, асоссиз олинган даромадни истеъмолчиларга қайтариш, дастлабки ҳолатни тиклаш ва бошқалар) ҳамда бажариш муддатлари;
(33-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўрсатма юзасидан шикоят билдириш тартиби тўғрисида тушунтириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ажримлар, қарорлар ва кўрсатмалар намуналари Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссиянинг ажрими, қарори ва кўрсатмаси топширилгани тўғрисидаги билдиришнома билан буюртмали хат орқали жўнатилади ёхуд қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига ёки уларнинг вакилларига тилхат бўйича тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун молиявий санкцияларни қўлланиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Молиявий санкция қўлланиши назарда тутилган қонун ҳужжатлари бузилганлиги факти аниқланганлиги тўғрисида ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс ваколатли давлат органи белгилаган муддат мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлашга ҳақлидир.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган тақдирда унинг тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўлов вақтидан бошлаб икки иш куни мобайнида ваколатли давлат органига тақдим этилиши керак.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Агар қонун ҳужжатларини бузган шахс белгиланган муддат мобайнида ўзи содир этган қонун ҳужжатлари бузилгани учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган юридик ёки жисмоний шахс жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол бажариш унинг молиявий аҳволини ёмонлаштириши мумкинлигини исбот қилса, ваколатли давлат органи ушбу шахсга ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида жаримани кечиктириб ёки ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришга ҳақлидир;
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами 20 фоизидан ортиқ бўлган молиявий санкцияларни ундириш ундириладиган суммани тўловчига ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молиявий санкцияларни тўлаш ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод қилмайди.
(36-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
VII. Ваколатли давлат органи қарорлари (кўрсатмалари) юзасидан шикоят билдириш тартиби
(VII-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари ваколатли давлат органининг қарори (кўрсатмаси)га қўшилмаган тақдирда қарор (кўрсатма) қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда қарор (кўрсатма)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга ёки ёхуд қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишга ҳақлидир.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига берилган ариза ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддат тугагандан кейин кўриб чиқишга қабул қилинмайди.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Ариза бериш ваколатли давлат органи қарори (кўрсатмаси)нинг амал қилишини аризани кўриб чиқиш даврида тўхтатиб туради.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.