07.10.1994 йилдаги 498-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЗОМИН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ ҲУДУДИЙ КЕНГАЙТИРИШ ВА УНИ ҚЎРИҚЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғарбий Тянь-Шаннинг табиий комплексларини сақлаб қолиш, у ердаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ноёб турларини қўриқлашни кучайтириш ҳамда кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудини унга Супа текислигини, Ўзбекистон ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Қўлсой таянч пунктини, шунингдек, Тожикистон Республикаси томонидан узоқ муддатли фойдаланишда бўлган ерларнинг бир қисмини ва 1-иловага мувофиқ чегаралардаги умумий майдони 8489,2 га бўлган Халқ боғи ерларини бериш ҳисобига кенгайтириш ҳамда 2-иловага мувофиқ чегаралардаги ерларни Халқ боғига бериш ҳақида Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан келишилган таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон космик тадқиқотлар давлат агентлигига Зомин давлат қўриқхонаси билан келишилган ҳолда Супа текислигида қўриқхонага зарар етказмайдиган хўжалик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси Қўлсой ҳудудида ва Супа текислигида кеча-кундуз ишлайдиган постлар ташкил қилиш ҳисобига қўриқхонани қўриқлашни кучайтирган ҳолда қўриқхона тартибига қатъий риоя қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ўрмон қўмитаси Зомин давлат қўриқхонасига ва Халқ боғига ерлар ажратишни белгиланган тартибда амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг Зомин давлат қўриқхонаси ходимлари сонини 12 нафарга кўпайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Молия вазирлиги уларни маблағ билан таъминлаш учун 1995 йилдан бошлаб зарур молиявий ресурслар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Ўзбекистон ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Қўлсой таянч пункт балансида бўлган барча асосий воситаларни, моддий-техника ва бошқа ресурсларни ҳамда маблағларни 1994 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра Зомин давлат қўриқхонаси балансига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 7 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
498-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 7 октябрдаги
498-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зомин давлат қўриқхонасига берилаётган ҳудудлар чегарасининг тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегаранинг тавсифи Зомин—Бахмал автомобиль йўлининг Қашқасув дарёси кўприги шарқий қисмидаги нуқтасидан бошланади. Чегара шу ердан йўл бўйлаб шимолий йўналиш бўйича Урулак сойигача (3.5 км), сўнгра сой бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда (5 км) сойнинг Еттикечувсойга қуйиладиган жойигача, кейин мазкур сой бўйлаб юқорига (0,75 км), унга Обикўл сойи қуйиладиган жойгача боради. Кейин ушбу сой бўйлаб юқорига, сўнгра жанубий йўналишда қўриқхонанинг мавжуд чегараси бўйлаб Тожикистон Республикаси билан давлат чегарасигача (5,5 км) боради. Давлат чегараси бўйлаб шарқий йўналишдан ўтади. (13,5 км), сўнгра булоқ тарафга шимолий йўналишга кескин қайрилади (0,84 км), шундан кейин Қашқасув дарёси ўзани бўйлаб (8 км) бошланғич нуқтагача боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 7 октябрдаги
498-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ боғига бериладиган ҳудудлар чегарасининг тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегаранинг тавсифи Зомин—Бахмал автомобиль йўлининг Қашқасув дарёси кўприги ёнидаги нуқтадан бошланади. Чегара шу ерда шимолий-шарқий йўналишда (0,75 км) Тожикистон Республикасида узоқ муддатли фойдаланишда бўлган ерлар чегарасигача, сўнгра чегара бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда (2,6 км), кейин жанубга (1 км) бурилади ва Катташир дарёсигача боради. Шу ердан шимолий-шарқий йўналишда (1,25 км) давом этади, жанубий-шарққа (1,6 км), жанубга (0,5 км) жанубий-шарққа (0,4 км), жанубга (0,7 км) Қашқасув дарёсигача, сўнгра шимол томонга тўғри бошланғич нуқтагача боради.