Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2004 йил 7 апрелда Рига шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида ноқонуний бўлиб турган шахсларни қайта қабул қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг ўз мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 6 май,
211-сон