Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2021 24.05.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1366
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 24.05.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1366
Кучга кириш санаси
03.06.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОМОНИДАН ЖАЛБ ҚИЛИНАДИГАН ВА КАФОЛАТЛАНАДИГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ ВА ЧЕТ ЭЛ ҲУКУМАТЛАРИ МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН ВА СОТИБ ОЛИНАДИГАН ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)ГА СОЛИҚ СОЛИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 24 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1366]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия институтлари, шунингдек чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари билан тузилган халқаро шартномалари ва битимларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 16 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 16 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004-15-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 16 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/19-22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 16 апрелдаги 64, 01-02/19-22, 2004-15-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган ва кафолатланадиган қарз маблағлари ҳисобига халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га солиқ солиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ,Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро молиявий институтлар (ХТТБ, ХТА, ОТБ, ЕТТБ, ИТБ, ОПЕК Фонди ва бошқалар, кейинги ўринларда ХМИ деб аталади) билан халқаро кредит (қарз) ва (ёки) кафолат шартномалари ва келишувлари ҳамда чет эл ҳукуматлари молиявий ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган имтиёзли кредитларга (Корея Республикаси иқтисодий ривожланишига кўмаклашув фонди, Испания Қироллиги расмий кредитлар институти, Қувайт араб иқтисодиёти юксалиши фонди ва бошқалар, кейинги ўринларда ХҲМТ деб аталади) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ХМИ ва ХҲМТ инвестицион лойиҳалари иштироки доирасида олиб кирилаётган маҳсулотлар (иш, хизматлар) ни солиққа тортиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 4-моддасига кўра, агарда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу кодексда назарда тутилмаган бошқа шартлар қўйилган тақдирда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кредит (қарз) ва (ёки) кафолат шартномалари ва келишувлари (кейинги ўринларда қарз келишуви деб аталади) асосида тақдим этилган қарз маблағлари ҳисобидан Қарздор ёки Кафилнинг ҳар қандай солиқлар тўлови учун ҳисоб рақамидан тўловлар ундирилмайди ёки уларнинг ҳудудида товарлардан ва хизматдан ёки импортдан, ишлаб чиқариш, харид қилиш ва тақдим қилиш агарда бу қарз келишувларида назарда тутилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарз/кредитнинг асосий суммаси, фоизлари ва у бўйича ҳисобланган бошқа комиссиялар Ўзбекистон Республикаси томонидан ундириладиган солиқларни кўзда тутмаган ҳолда тўланади, агар қарз келишувида белгиланган бўлса, Қарздор ёки Кафил улардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Ўзбекистон Республикасининг ХМИ ва ХҲМТ билан тузилган қарз шартномаси низомида қарз маблағлари ҳисобига харид қилинган товарлар (иш, хизматлар)ни сотиб олишда солиқлар (йиғимлар) ва божхона тўловларидан озод этиш шартлари бўлса, бундай холларда шундай халқаро шартномаларнинг талаблари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай меъёр ХМИ ва ХҲМТ дан олинган қарз маблағлари ҳисобига импорт қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинган товарлар (иш, хизматлар) учун татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ХМИ ва ХҲМТнинг қарз маблағлари доирасида фаолият олиб бораётган лойиҳа иштирокчилари қуйидагилар учун тўловларни амалга оширмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона божлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги идораларида рўйхатдан ўтказиш давомида сотиб олувчилар томонидан лойиҳа доирасида харид қилинган автотранспорт воситаларининг нархидан Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати алоҳида қарори билан ёки қарз шартномасида кўрсатилган бўлса, Ўзбекистон томонидан биргаликда молиялаштириш ҳисобидан сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳам кўрсатилган солиқлар (йиғимлар) ва божхона тўловлари учун тўловлар амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМИ ва ХҲМТнинг қарз маблағлари доирасида фаолият олиб бораётган лойиҳа иштирокчиларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича ижрочи орган (Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ёки Лойиҳани бошқариш гуруҳи ва бошқа);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртма берувчи-ижрочи органга лойиҳа бўйича ишлар бажарувчилар, шу жумладан, бажарилган иш ҳажмини «тайёр» ҳолатида топширувчи пудратчи-юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар, хизматлар)ни амалга оширувчи юридик шахслар (субпудратчилар, етказиб берувчилар) лойиҳа бўйича бажарувчилар, шунингдек пудратчилар, тендерда ғолиб бўлган, тузилган шартнома бўйича лойиҳани амалга оширувчи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳа иштирокчиларига маҳсулотлар(ишлар, хизматлар)ни амалга оширишда қўшимча қиймат солиғи ҳисоб-фактурада кўрсатилмайди ва «қўшимча қиймат солиғисиз» штампи қўйилади (ёки ёзиб қўйилади). Бунда лойиҳа қатнашчилари қўшимча қиймат солиғи суммасини улар томонидан олинадиган моддий ресурслар ишлаб чиқариш харажатларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар (субпудратчилар, етказиб берувчилар), лойиҳани амалга ошириш бўйича тендерда ғолиб бўлган пудратчига маҳсулотни (иш, хизматларни) сотувчилар, ҳисоб-фактурада лойиҳа бўйича ижрочи орган ва пудратчи ўртасида тузилган асосий шартномага ҳавола келтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Божхона тўловлари бўйича имтиёз лойиҳани бажарувчи органга шунингдек лойиҳани ижро этувчи бўйича тендерда ғолиб бўлган пудратчиларга берилади. Бунда имтиёзни олиш учун божхона органларига лойиҳа доирасида амалга ошириладиган, шунингдек, имтиёзларга эга бўлиш учун лойиҳани ижро этувчи орган лойиҳани молиялаштириш манбалари ҳақидаги тасдиғини божхона органларига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агарда Низом ишга тушгунига кадар корхоналар солиқларни Низом нормаларини ҳисобга олмаган холда чиқариб ташлаган бўлса, бу тоифага кирувчи корхоналарга қайта солиқ ҳисоблаш ва молиявий санкциялар қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 18 июлдаги 66, 01-02/8-9, 2006-30-сон қарори (рўйхат рақами 1366-1, 2006 18 август) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 26 октябрдаги 90, 01-02/19-19, 2010-45-сон қарори (рўйхат рақами 1366-2, 2010 6 ноябрь) билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан