Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг
Қарори
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ СИЁСАТИГА ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 майда 905-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 31 августдаги 20/8-сонли «Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан кўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни, шунингдек унга ўзгартириш ва кўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 905-7, 23.09.2021 й.) асосан 2021 йил 24 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
3. Ушбу қарор кириши билан ҳар бир тижорат банки бир ой муддат ичида ўз кредит сиёсатига тегишли қўшимчаларни киритсин ва уни ижро этилиши таъминлансин.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 12 май,
10/3-сон
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банк Бошқарувининг
2005 йил 12 майдаги
10/3-сонли қарори билан тасдиқланган
№ 429-1
Марказий банк Бошқарувининг
2005 йил 12 майдаги
10/3-сонли қарори билан тасдиқланган
№ 429-1
«Тижорат банкларининг кредит сиёсатига талаблар тўғрисида»ги Низомга киритилаётган
қўшимчалар
2.6-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бундан ташқари, Кредит сиёсати қарз олувчилар томонидан бизнес режага буюртмалар портфели таркиби ва банк кредитидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган товарлар, кўрсатиладиган хизматлар бозорининг мавжудлигини асослашни киритиш бўйича талабни ўз ичига олиши керак».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 160-модда)