Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА СТАТИСТИК ҲИСОБДОРЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 5 октябрда 680-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 26 майдаги 19/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида статистик ҳисоботни ташкил этиш қоидаларини, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 680-2, 02.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Республикадаги банклар томонидан тузиладиган ва Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботларни тартибга солиш мақсадида, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 21 сентябрь,
386-1-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
2002 йил 21 сентябрдаги 386-1-сон қарори
22/5-сонли баённома
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
2002 йил 21 сентябрдаги 386-1-сон қарори
22/5-сонли баённома
Адлия вазирлигида 1999 йил 22 мартда 680-рақам билан давлат рўйхатига олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида статистик ҳисоботни ташкил этиш Қоидалари»га киритиладиган
ўзгартиришлар
1. 6-банддаги «Иқтисодий тадқиқотлар ва статистика маркази» сўзлари «Марказий банк ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. «Ўзбекистон Республикаси банкларида статистик ҳисоботни ташкил этиш Қоидалари»га илова қилинган «Банк статистик ҳисоботи шакллари рўйхати»нинг 1-қисмидан 18 ва 21-рақамли қаторлар ҳамда 2-қисмидан 43, 44 ва 47-рақамли қаторлар чиқариб ташлансин ҳамда қаторларнинг тартиб рақамлари мос равишда узлуксиз кетма-кетлик тартибида қайта рақамлансин.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 19-сон)