Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЁҚИЛҒИ ВА ЭНЕРГИЯНИНГ ЧЕКЛАНГАН УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА НАРХЛАРИ ВА ТАРИФЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Саноатнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва энергия ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 1993 йилнинг 1 июнидан бошлаб бюджетдаги ташкилотларга ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларига табиий газ, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва кўмир сотиш шартномавий (эркин) нархлар бўйича амалга оширилади.
2. 1993 йилнинг 1 июнидан бошлаб аҳолига сотиладиган табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, автобензин ва электр энергиясининг чекланган чакана нархлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 43-44-сон, 429-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги табиий ва суюлтирилган газ, автобензин ва электр энергияси учун янги чакана нархларнинг прейскурантини тасдиқласин, бунда уларнинг барча манфаатдор ташкилотларга ўз вақтида етказилиши таъминлансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўмир учун чакана нархларнинг прейскурантларини тасдиқласинлар.
6. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар 1993 йилнинг 1 июнидаги ҳолати бўйича суюлтирилган газ кўмир ва автобензин қолдиқларини қайта баҳоласинлар, бунда қайта баҳолашда қўшилган сумма уларнинг ўз оборот маблағларини тўлдиришга йўналтирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 октябрдаги 474-сон қарорининг 3-банди, шунингдек, шу қарор 4-бандининг табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, автобензин, электр энергияси чакана нархларини ўзгартиришга оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 27 май,
258-сон
1993 йилнинг 1 июнидан бошлаб аҳолига сотиладиган табиий газ,
суюлтирилган газ, кўмир, автобензин ва электр энергияси
чакана нархларининг
суюлтирилган газ, кўмир, автобензин ва электр энергияси
чакана нархларининг
ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
|
Ёнилғининг номи |
Ўлчов бирлиги |
Чакана нархи (сўмларда) |
| Табиий газ | 1000 куб и. | 300 |
| Суюлтирилган газ | кг | 45 |
| Автобензин | 1 литр | 100 |
| Электр энергия | 1 КВт/с | 1 |
| Электр плиткалар билан жиҳозланган уй-жойларда аҳолига бериладиган электр энергияси | 1 КВт/с | 0,50 |
| кўмир | тонна | 5,3 баравар оширилган |
| | | |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 429-модда)